Золимлар ва Қуръондан ибрат олмаслик
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Биринчи хутба
Билгувчи, Бохабар, ваъзу ибрат олишлари учун бандаларини Қуръон билан огоҳлантирган, оятлари билан қўрқитган ва зарбулмасаллар қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин:
﴿كِتَابٌ أُنزِلَ إِلَيْكَ فَلا يَكُنْ فِي صَدْرِكَ حَرَجٌ مِنْهُ لِتُنذِرَ بِهِ وَذِكْرَى لِلْمُؤْمِنِينَ﴾«(Бу Қуръон) сизга унинг ёрдамида кофирларни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантиришингиз учун нозил қилинган Китобдир — бас, кўнглингизда у сабабли танглик (шубҳаланиш) бўлмасин! — ва у мўминлар учун бир эслатмадир» (Аъроф: 2).
Биз Аллоҳга қилган ҳидояти ва берган неъматлари учун ҳамдлар айтиб, қилган ҳимояси ва балоларни даф қилгани учун шукроналар келтирамиз. Ҳолбуки, нажот Аллоҳдагинадир ва Унинг интиқомидан Ундангина паноҳ сўраш билан қутиласиз:
﴿فَفِرُّوا إِلَى اللَّهِ إِنِّي لَكُمْ مِنْهُ نَذِيرٌ مُبِينٌ﴾«Бас, Аллоҳга (иймон келтириш учун) чопинглар-шошинглар! Албатта мен сизлар учун У зот(нинг азоби)дан очиқ огоҳлантиргувчидирман» (Зориёт: 50).
Мен «Ягона ва шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад – Аллоҳнинг бандаси ва элчисидир. Аллоҳ Уни инсониятга Аллоҳнинг раҳмати ва мағфиратидан башорат бериб, қудрати ва интиқомидан огоҳлантириш учун юборган» дея гувоҳлик бераман:
﴿إِنَّا أَرْسَلْنَاكَ بِالْحَقِّ بَشِيراً وَنَذِيراً﴾«Албатта Биз сизни ҳақ (дин) билан хушхабар элтгувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик» (Бақара: 119).
Аллоҳ таоло Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи, асҳоблари ва уларга Қиёмат кунигача издош бўлганларга салавоту саломлар йўлласин.
Сўнг …
Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳдан қўрқинглар! Унга қалбингиз билан қайтиб, итоат этинглар ва барча ишларингизни топширинглар! Чунки куч ва қудрат Азиз ва Ҳаким бўлган билангинадир!
﴿وَإِنْ يَمْسَسْكَ اللَّهُ بِضُرٍّ فَلا كَاشِفَ لَهُ إِلاَّ هُوَ وَإِنْ يَمْسَسْكَ بِخَيْرٍ فَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ • وَهُوَ الْقَاهِرُ فَوْقَ عِبَادِهِ وَهُوَ الْحَكِيمُ الْخَبِيرُ﴾«Агар Аллоҳ сизни (камбағаллик, хасталик каби) бирон зиён билан ушласа, бас, уни фақат Ўзигина аритгувчидир. Агар сизни бирон яхшилик билан ушласа, бас, билингки, У ҳамма нарсага қодирдир» (Анъом: 17).
Коинотдаги барча нарса Аллоҳнинг илми билан рўй берса, ҳар бир ҳукм Аллоҳнинг амри билан ижро бўлади:
﴿بَدِيعُ السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَإِذَا قَضَى أَمْراً فَإِنَّمَا يَقُولُ لَهُ كُنْ فَيَكُونُ﴾«(У) Еру осмонларни пайдо қилгувчидир. Бирор ишни ҳукм қилса унга фақатгина «Бўл» дейди, холос. Бас, у иш бўлади» (Бақара: 117).
Ҳой одамлар, Аллоҳ таоло Қуръон Каримни одамларни азобланиш омилларидан огоҳлантирирадиган, Қиёмат сарҳисобини эслатадиган огоҳлантирувчи қилиб жўнатди. Қуръонда Қуръоннинг дунё ва охиратдаги азоблардан огоҳлантирувчи қилиб нозил қилинган эканига далолат қиладиган кўплаб оятлар бор:
﴿تَبَارَكَ الَّذِي نَزَّلَ الْفُرْقَانَ عَلَى عَبْدِهِ لِيَكُونَ لِلْعَالَمِينَ نَذِيراً﴾«Барча оламларни (охират азобидан) қўрқитгувчи бўлсин деб Ўз бандаси (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га Фурқон — Қуръон нозил қилган зот — Аллоҳ баракотли — Буюкдир» (Фурқон: 1);﴿وَكَذَلِكَ أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ قُرْآناً عَرَبِيّاً لِتُنْذِرَ أُمَّ الْقُرَى وَمَنْ حَوْلَهَا﴾«(Барча) қишлоқ-шаҳарлар онаси — пойтахти (Макка аҳлини) ва унинг атрофидаги кишиларни (охират азобидан) огоҳлантиришингиз учун ва (келишида) шак-шубҳа бўлмаган тўпланиш Кунидан огоҳлантиришингиз учун Биз сизга мана шундай арабий Қуръонни ваҳий қилдик» (Шўро: 7).
Огоҳлантириш – барча пайғамбарларнинг вазифаси бўлиб, уларнинг барчасига бу иш юкланган ва улар бу вазифани ўз қавмлари ичида адо этгналар. Нуҳ ва Ҳуд алайҳимассаломларни ҳар икки ўз қавмига шундай хитоб қилган:
﴿أَوَعَجِبْتُمْ أَنْ جَاءَكُمْ ذِكْرٌ مِنْ رَبِّكُمْ عَلَى رَجُلٍ مِنْكُمْ لِيُنذِرَكُمْ﴾«(Сизларни (охират азобидан) огоҳлантириш учун ва тақводор бўлишингиз ҳамда (Аллоҳнинг) раҳматига эришишингиз учун) Сизларга Парвардигорингиздан бўлган эслатма (огоҳантириш) ўзингиздан бўлган бир киши зиммасида (яъни менинг зиммамда) келганидан ажабландингизми?»» (Аъроф: 63).
Огоҳлантириш ҳар бир қавмга кетма-кет кела бошлади:
﴿وَإِنْ مِنْ أُمَّةٍ إِلاَّ خلا فِيهَا نَذِيرٌ﴾«(Сизнинг умматингиздан аввалги) ҳар бир уммат ичида ҳам албатта бир огохлантиргувчи — пайғамбар ўтгандир» (Фотир: 24).
Шу боис Қиёмат кунида пайғамбарларни ёлғончи деб ҳисоблаган одамларга биронта узр қолмади:
﴿أَلَمْ يَأْتِكُمْ رُسُلٌ مِنْكُمْ يَتْلُونَ عَلَيْكُمْ آيَاتِ رَبِّكُمْ وَيُنْذِرُونَكُمْ لِقَاءَ يَوْمِكُمْ هَذَا﴾«Сизларга ўзларингиздан бўлган пайғамбарлар – Парвардигорларингизнинг оятларини сизларга тиловат қилган ҳолларида ва сизларни мана шу Кунингиздаги мулоқотдан огоҳлантирган ҳолларида келмаганмидилар» (Зумар: 71).
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ўзларидан олдин яшаб ўтган огоҳлантирувчилардан биридир:
﴿هَذَا نَذِيرٌ مِنْ النُّذُرِ الأُولَى﴾«Бу (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-салом ҳам) аввалги огоҳлантиргувчилар (пайғамбарлар жумласи)дан бир огоҳлантиргувчидир» (Нажм: 56).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам иши огоҳлантиришга чекланди:
﴿إِنْ أَنْتَ إِلاَّ نَذِيرٌ﴾«Сиз фақат огохлантиргувчидирсиз» (Фотир: 23);﴿قُلْ يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّمَا أَنَا لَكُمْ نَذِيرٌ مُبِينٌ﴾«Айтинг: «Эй инсонлар, мен сизлар учун фақат бир очиқ огоҳлантиргувчиман, холос»» (Ҳаж: 49).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен очиқ огоҳлантирувчиман. (Жаҳаннам оловидан) қутилишга ҳаракат қилинглар! Қутилишга ҳаракат қилинглар!»,дедилар (Имом Бухорий 6117).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга пайғамбар бўлганидан кейин келган биринчи хитоб қуйидагича эди:
﴿يَا أَيُّهَا الْمُدَّثِّرُ • قُمْ فَأَنذِرْ﴾«Эй (либосларига) бурканиб олган зот, туринг-да, (инсонларни охират азобидан) огоҳлантиринг!И з о ҳ. Саҳобалардан Жобир ибн Абдуллоҳ (Аллоҳ ундан рози бўлсин) ривоят қилишларича, пайғамбар алайҳис-салом юқоридаги оятлар нозил бўлиши хусусида шундай деганлар: «Мен бир куни йўлда кетаётиб осмондан бир овоз эшитдим. Бошимни кўтариб қарасам, баногоҳ мен Хиро ғорида эканлигимда олдимга келган фаришта осмон билан Ернинг ўртасида муаллақ бўлган бир курсида ўтирибди. Бу ҳолни кўриб қўрққанимдан Ерга йиқилдим ва қалтираб-титраган ҳолимда уйга етиб келиб, «Мени ўраб қўйинглар, мени ўраб қўйинглар», дедим. Энди кўрпага бурканиб ётганимда менга «Эй (либосларига) бурканиб олган зот», деб бошланган оятлар нозил бўлди»» (Муддассир: 1, 2).
Қуръонни муҳофаза қилишнинг мақсадларидан бири ҳам, модомики Ер юзида инсон яшар экан замона охиригача Қуръон билан огоҳлантиришни давом эттиришдир:
﴿وَأُوحِيَ إِلَيَّ هَذَا الْقُرْآنُ لأُنذِرَكُمْ بِهِ وَمَنْ بَلَغَ﴾«Сизларни ва Қуръон етиб борган кишиларни (охират азобидан) огоҳлантиришим учун менга — мана шу Қуръон ваҳий қилинди» (Анъом: 19).
Демак, Қуръон Карим нозил бўлган пайтидаги инсонларга ҳам, улардан сўнгра Қиёмат кунигача яшаб ўтадиган инсонларга ҳам огоҳлантирувчидир.
Қуръон – уни ўқиган ва англаган кимсалар учун огоҳлантирувчидир. Пайғамбар алайҳимус-солату вас-саломларнинг бари – огоҳлантирувчидир. Пайғамбарларнинг издошлари ҳам замона охиригача одамларни огоҳлантирадилар. Аллоҳнинг одамлар ичидаги оятлари – огоҳлантирувчидир. Огоҳлантириш эса хатарли нарсалардан дарак бериш бўлиб, ундан ҳазир бўлиш назарда тутилади. Огоҳлантирувчи нимадан қўрқитади ва нимадан ҳазир бўлишга чақирадилар?!
Улар дунё уқубатлари ва охират қийноқларидан, устларига ёғилаётган неъматларнинг офатларга, иззатли ҳолларининг хорликка, боёнликларининг камбағалликка, соғликларининг касалликларга, хавфсизликларининг хатарга, барқарорликларининг беқарорликка айланишидан огоҳлантирадилар.
Инсониятни Қуръон, тарих ва яшаётган ҳаёт воқеълиги огоҳлантирмоқда:
Қуръон Карим ўзларига келган огоҳлантирувчиларни камситганлари, уларнинг насиҳатларини олмагани учун шахслар ва халқлар фаровонлигини харобага, офиятларини балога, боён ҳаётларини қаҳатчиликка айлантирилгани ҳақида кўплаб хабарларни олиб келган. Шахслардан бири икки боғи бўлган одамдир. У қўлидаги Аллоҳнинг неъматлари, молу мулки ва боёнлиги билан мағрурланиб, қўлидаги бойлиги мудом қолишини гумон қилди:
﴿وَدَخَلَ جَنَّتَهُ وَهُوَ ظَالِمٌ لِنَفْسِهِ قَالَ مَا أَظُنُّ أَنْ تَبِيدَ هَذِهِ أَبَداً • وَمَا أَظُنُّ السَّاعَةَ قَائِمَةً﴾«Ва (кофирлик билан) ўзига зулм қилган ҳолда, боғига кирар экан, айтди: «Бу (боғ — менинг молу давлатим) ҳеч қачон йўқ бўлмайди. Ва Қиёмат ҳам қойим бўлмайди, деб ўйлайман. Қасамки, агар Парвардигоримга қайтарилсам, (яъни, Қиёмат қойим бўлиб, қайта тирилсам) албатта бундан ҳам яхшироқ оқибат — бахтни топурман»» (Каҳф: 35, 36).
У, хитоб қилган дўстининг огоҳлантиришини қабул қилмади. Натижада, Аллоҳ таоло унинг боён ҳолатини камбағаллик, иззатдан хорликка айлантириб қўйди:
﴿وَأُحِيطَ بِثَمَرِهِ فَأَصْبَحَ يُقَلِّبُ كَفَّيْهِ عَلَى مَا أَنفَقَ فِيهَا وَهِيَ خَاوِيَةٌ عَلَى عُرُوشِهَا وَيَقُولُ يَا لَيْتَنِي لَمْ أُشْرِكْ بِرَبِّي أَحَداً﴾«(Дарҳақиқат), унинг мева-боғи ҳалок қилинди. Ўзи эса ҳувиллаб қолган ишкомларини (кўриб) ва уларга сарфлаган нарсаларини (ўйлаб), чапак чалганича (афсус-надомат чекканича): «Қани эди, мен ҳам Парвардигоримга ҳеч кимни шерик қилмаганимда!» деб қолаверди» (Каҳф: 42).
Бу, ҳар жума куни ибрат ва насиҳат олиш ҳамда огоҳлантирувчиларнинг огоҳлантиришини қабул қилишимиз учун ўқиганимиз ҳикоядир.
Халқ даражасида эса Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломнинг огоҳлантиришини қабул қилмаган Фиръавн қавми ҳақида шундай деди:
(فَأَخْرَجْنَاهُمْ مِنْ جَنَّاتٍ وَعُيُونٍ • وَكُنُوزٍ وَمَقَامٍ كَرِيمٍ • كَذَلِكَ وَأَوْرَثْنَاهَا بَنِي إِسْرَائِيلَ)«Бас мана шундай қилиб Биз уларни (яъни Фиръавн ва унга эргашганларни) боғлар ва булоқлардан, хазиналар ва улуғ-гўзал маскандан айирдик ва уларни(нг барчасига) Бани Исроилни ворис қилдик» (Шуъаро: 57 – 59).
Фиръавн оиласидаги ўзгариш сабабларини қуйидаги оятдан топамиз:
﴿وَلَقَدْ جَاءَ آلَ فِرْعَوْنَ النُّذُرُ * كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا كُلِّهَا فَأَخَذْنَاهُمْ أَخْذَ عَزِيزٍ مُقْتَدِرٍ﴾«Аниқки, Фиръавн хонадонига ҳам огоҳлантиришлар келди. Улар Бизнинг барча оят-мўъжизаларимизни ёлғон деганларидан сўнг Биз уларни кучли-қудратли зотнинг ушлаши билан ушладик (яъни, барчаларини денгизга ғарқ қилиб юбордик)» (Қамар: 41, 42).
Қуръон Карим неъматлари интиқомга, яхши ҳолатлари ёмонига айланган кишиларнинг тарихи билан лиммо-лимдир. Улар ҳаётларининг энг ширин лаҳзаларидан энг оғир ва аламли лаҳзаларига ўтиб кетдилар. Аллоҳ тало бизларни Од ва Самуд қабилаларининг бошига келган фалокатлардан огоҳлантирди:
﴿فَإِنْ أَعْرَضُوا فَقُلْ أَنذَرْتُكُمْ صَاعِقَةً مِثْلَ صَاعِقَةِ عَادٍ وَثَمُود﴾«Бас агар улар (яъни Макка мушриклари мана шу тафсилотдан кейин ҳам ёлғиз Аллоҳга иймон келтиришдан) юз ўгирсалар, у ҳолда айтинг: «Мен сизларни худди Од ва Самуд (қабилаларини урган) чақмоққа ўхшаган бир чақмоқ-ҳалокатдан огоҳлантирдим»(Фуссилат: 13).
Тарихда мажлислари гуркираган, таъзим билан саломлар берилган, олдиларида одамлар хокисор бўлиб, оғизларидан буйруғу таъқиқлар чиққан «арбоб хўжайинлар» кўплаб ўтган бўлсада, Аллоҳ таоло қилган ёмон ишлари, Аллоҳ ёғдирган неъматлар билан ғурурланганлари, ўзларидан илгари яшаб ўтган халқлардан ибратланмаганлари ҳамда Аллоҳнинг юборган огоҳлантирувчиларига эътиборсиз бўлганлари сабабли, уларнинг фарвон ҳаётларини хонавайрон қилди ва азиздан сўнгра хорга, боён ҳаётдан сўнгра камбағалга айлантирди.
Тарихда қанча халқлар бошқа халқлар устидан ҳожалик қилди: уларга давлатлар таслим бўлди, халқлар салтанатига кирди ва ҳатто: Бу давлатлар ўз кучини йўқотмайди!,– дейилди ҳам. Бироқ, Аллоҳ таоло уларнинг кулларини кўкка совурди, неъматлари ва фаровонликларини тортиб олди.
Ҳозирги кунимизда ҳам раҳбарлик мансабида йиллар давомида гердайган, сўзлари бирон киши тарафидан рад этилмаган, атрофида одамлар уларнинг икмониятларидан фойдаланиш учун парвонадек айланиб юрган айрим шахсларни ҳам кўрмоқдамизки, Аллоҳ уларнинг кулини кўкка совурмоқда. Уларнинг ҳолатлари ўзгарди ва ҳурмату эҳтиромлардан кейин хорлик, хавфсизликдан сўнгра беқарорлик жазосини тортмоқдалар. Шуҳратлари чиққач кўзлардан ғойиб бўлдилар. Барча дўстлари юз ўгирдилар ва қариндошлари ҳам ўлимини тилаб қолди.
Кўзларимиз билан бадавлат инсонларни ҳам кўрдикки, уларнинг бойликлари бир давлатнинг йллик бюджетларига тенг. Улар иштаҳалари келган озиқ-овқатни дунёнинг узоқ чеккасидан олиб келтиради. Бироқ ҳузурларига келган Аллоҳнинг огоҳлантирувчиларига лоқайд бўлиб, «ўзлари»дан бошқасига қулоқ осмаган. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бойликларини камбағалликка алиштирди: савдолари инқирозга юз тутди, бойликлари тортиб олинди ва одамларга бўлиб берилди.
Биз тараққиёт ва ҳожалик мақомига эришган ва бошқа давлатларни зўравонлик билан қўрқитган давлатларни ҳам кўрдикки, Қудратли Жаббор Аллоҳ уларни хонавайрон қилди ва иттифоқларини парчалади.
Биз огоҳлантирувчиларга эътибор бермаган халқларни ҳалок қилган ва диёрларини харобага айлантирган раббоний уқубатларни биламиз:
﴿أَمْ أَمِنتُمْ مَنْ فِي السَّمَاءِ أَنْ يُرْسِلَ عَلَيْكُمْ حَاصِباً فَسَتَعْلَمُونَ كَيْفَ نَذِيرِ﴾«Ёки сизлар осмондаги зот устингизга тош ёғдиришидан хотиржаммисизлар?! Ҳали (азобга гирифтор қилинганларингизда) Менинг огоҳлантиришим қандай эканлигини билиб олажаксизлар!» (Мулк: 17).
Яъни, ўша пайтда огоҳлатирувчиларимни рад этиш ва унга лоқайд бўлишнинг оқибатини биласизлар!
Агар бу – шу дунёдаги ҳаёт бўлса ва унинг айрим тафсилотларини кўриб, эшитган ва даракларини ўқиган бўлсак, охиратда бундан кўра даҳшатли ва катта қйноқлар бор. Хонадон мақоми қанчалар баланд бўлса, уларга бўлган огоҳлантириш шунчалар қаттиқ ва кучли бўлган. Охиратнинг дунё ҳаётига қиёси худди бармоқни денгизга суқишга ўхшайди. Унда бармоққа қанча сув чиқар эди?!
Охират дунёга нисбатан буюк бўлгани учун ҳам, Қуръон Каримда Охират ва Охират даҳшатлари билан кўпроқ огоҳлантирилган:
﴿وَأَنذِرْ النَّاسَ يَوْمَ يَأْتِيهِمْ الْعَذَابُ فَيَقُولُ الَّذِينَ ظَلَمُوا رَبَّنَا أَخِّرْنَا إِلَى أَجَلٍ قَرِيبٍ نُجِبْ دَعْوَتَكَ وَنَتَّبِعْ الرُّسُلَ﴾«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), одамларни огоҳлантириб қўйингки, уларга азоб келар Кунда (Қиёматда) золим кимсалар: «Парвардигоро, бизларга озгина муҳлат бергин, (яъни, бизларни дунёга қайтариб, озгина ҳаёт бергин, албатта) Сенинг даъватингни қабул қилурмиз ва пайғамбарларингга эргашурмиз», дейдилар. (Шунда уларга жавоб қилинур): «Илгари (ҳаёт пайтларингизда) ҳеч қачон заволга юз тутмаслигингиз (яъни, ҳеч қачон ўлмаслигингиз ва охират жазосига дучор бўлмаслигингиз) ҳақида қасам ичмаган эдингизларми?!» (Иброҳим: 44);﴿وَأَنذِرْهُمْ يَوْمَ الْحَسْرَةِ إِذْ قُضِيَ الأَمْرُ وَهُمْ فِي غَفْلَةٍ وَهُمْ لا يُؤْمِنُونَ﴾«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз уларни (яъни Макка мушрикларини) барча иш битирилиб, (яъни жаннат ахли жаннатга, дўзахилар дўзахга ҳукм қилиниб), улар ҳасрат-надомат қилиб қоладиган Кундан — Қиёматдан қўрқитинг! (Бугун) улар ғафлатдадирлар, (шу сабабдан) улар иймон келтирмайдилар» (Марям: 39);﴿وَأَنذِرْهُمْ يَوْمَ الآزِفَةِ إِذْ الْقُلُوبُ لَدَى الْحَنَاجِرِ كَاظِمِينَ مَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ حَمِيمٍ وَلا شَفِيعٍ يُطَاعُ﴾«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз уларни яқин Кундан (яъни Қиёматдан) огоҳлантиринг! Ўшанда улар юраклари халқумларига тиқилиб, (ўзлари) ғам-ҳасратга тўлиб турурлар. Золим кофир кимсалар учун (у Кунда) на бир дўст ва на итоат қилинадиган (яъни шафоати қабул қилинадиган) оқловчи бўлмас» (Ғофир: 18);﴿وَتُنْذِرَ يَوْمَ الْجَمْعِ لا رَيْبَ فِيهِ فَرِيقٌ فِي الْجَنَّةِ وَفَرِيقٌ فِي السَّعِيرِ﴾«(Барча) қишлоқ-шаҳарлар онаси — пойтахти (Макка аҳлини) ва унинг атрофидаги кишиларни (охират азобидан) огоҳлантиришингиз учун ва (келишида)) шак-шубҳа бўлмаган тўпланиш Кунидан огоҳлантиришингиз учун Биз сизга мана шундай арабий Қуръонни ваҳий қилдик. (У Кунда) бир гуруҳ жаннатда бўлса, бир гуруҳ дўзахдадир» (Шўро: 7);﴿إِنَّا أَنذَرْنَاكُمْ عَذَابًا قَرِيبًا يَوْمَ يَنظُرُ الْمَرْءُ مَا قَدَّمَتْ يَدَاهُ وَيَقُولُ الْكَافِرُ يَا لَيْتَنِي كُنتُ تُرَابًا﴾«(Эй Макка кофирлари), дарҳақиқат, Биз сизларни яқин(да воқе бўладиган) азобдан огоҳлантирдик. У Кунда (ҳар бир) киши ўзи қилиб ўтган нарсани (яъни барча яхши-ёмон амалларини) кўрур ва кофир кимса: «Эҳ, кошки эди (қайтадан) тупроқа айланиб кетсам (у муҳаққақ бошимга тушадиган азобдан қутулсам)», деб қолур» (Набаъ: 40).
Оқил – бошқалардан ва Аллоҳнинг огоҳлантирувчиларидан ибратланган одамдир. Бирон халқ ҳалок бўлган ёки башарият бошига фалокат келган бўлса, уларнинг Аллоҳнинг огоҳлантирувчиларидан юз ўгирганлари учун келгандир.
﴿قُلْ انْظُرُوا مَاذَا فِي السَّمَوَاتِ وَالأَرْضِ وَمَا تُغْنِي الآيَاتُ وَالنُّذُرُ عَنْ قَوْمٍ لا يُؤْمِنُونَ • فَهَلْ يَنْتَظِرُونَ إِلاَّ مِثْلَ أَيَّامِ الَّذِينَ خَلَوْا مِنْ قَبْلِهِمْ قُلْ فَانْتَظِرُوا إِنِّي مَعَكُمْ مِنْ الْمُنْتَظِرِينَ • ثُمَّ نُنَجِّي رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا كَذَلِكَ حَقّاً عَلَيْنَا نُنْجِ الْمُؤْمِنِينَ﴾«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Макка мушрикларига) айтинг: «Осмонлар ва Ердаги нарсаларни (яъни, ҳамма нарсанинг ягона яратувчиси бор эканлигига далолат қилувчи белгиларни) кузатинглар. (Чунки) иймон келтирмайдиган қавм учун (ҳеч қандай) оят-мўъжизалар ва қўрқитувлар фойда бермас. Улар фақат ўзларидан илгари ўтган (кофир) кимсаларнинг кунига ўхшаш (бир Кунни, яъни Қиёматни, Аллоҳнинг азоби)ни кутмоқдалар, холос. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга) айтинг: «Кутаверинглар. Мен ҳам сизлар билан бирга кутгувчиларданман». Сўнгра (яъни Қиёмат келиб, азоб нозил бўлгач), пайғамбарларимиз ва иймон келтирган зотларга нажот берурмиз. Шундай қилиб, (охир-оқибатда) иймон келтирган зотларга нажот бериш Бизнинг зиммамиздаги бурч бўлди» (Юнус: 101 – 103).
Аллоҳ таоло менга ва сизларга Қуръон Каримни баракали қилсин …
* * *
Иккинчи хутба
Аллоҳ таолога Роббимиз суйгани ва рози бўлганидек пок, кўп ва баракали ҳамду санолар бўлсин. Мен: «шериксиз ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва Расулидир»– дея гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло пайғамбаримизга, оиласига, асҳобларига ва уларнинг ҳидоятига Қиёматгача издош бўлганларга салавоту саломлар йўлласин.
Сўнг …
(Аллоҳнинг бандалари), Аллоҳ таолодан тақво қилиб, Унгагина итоат этинглар:
﴿وَاتَّقُوا اللَّهَ وَاعْلَمُوا أَنَّكُمْ مُلاقُوهُ وَبَشِّرْ الْمُؤْمِنِينَ﴾«Аллоҳдан қўрқингиз ва билингизким, сизлар Унга рўбарў бўлгувчисиз. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) иймонли кишиларга (жаннат) хушхабарини етказинг!» (Бақара: 223).
Ҳой мусулмонлар, огоҳлантирганидан сўнггина бандаларига дунё ва охиратдаги азобларни юбориши – Аллоҳнинг адолатидандир:
﴿وَمَا أَهْلَكْنَا مِنْ قَرْيَةٍ إِلاَّ لَهَا مُنذِرُونَ • ذِكْرَى وَمَا كُنَّا ظَالِمِينَ﴾«Биз бирон қишлоқ-шаҳарни ҳалок қилмадик, магар унинг учун (азоб-ҳалокатдан) огохлантиргувчи (пайғамбарлар) бўлган ҳолида (у қишлоқ аҳли ўз пайғамбарларини ёлғончи қилганларидан кейингина келажак авлод учун) эслатма-ибрат бўлсин, деб (ҳалок қилдик). Ва Биз золим бўлмадик» (Шуъаро: 208, 209).
Аллоҳ таоло одамларга огоҳлантирувчиларини кетма-кет юбориб, уларга қўрқитадиган мўъжизаларини кўрсатмоқда. Бироқ уларнинг кўпи бунга эътибор бермаяптилар, нигоҳ ташламаяптилар ва бу билан Аллоҳнинг интиқомига лойиқ бўлмоқдалар. Натижада, Аллоҳ таоло уларга фалокатларини ёғдирмоқда:
﴿وَلَقَدْ أَنذَرَهُمْ بَطْشَتَنَا فَتَمَارَوْا بِالنُّذُرِ﴾«Аниқки, (Лут) Бизнинг (азоб билан) ушлашимиздан уларни (яъни ўз қавмини) огоҳлантирган эди, (аммо) улар огоҳлантиришлардан шубҳаланиб, ёлғон дедилар»(Қамар: 36).
Бунинг натижаси эса қуйидагича бўлди:
﴿وَلَقَدْ صَبَّحَهُمْ بُكْرَةً عَذَابٌ مُسْتَقِرٌّ﴾«Ҳақиқатан эрта тонгда уларга барқарор-мангу азоб келди» (Қамар: 38).
Аллоҳ таоло жаҳаннамда азобланадиганлар ҳақида шундай деди:
﴿وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا فِيهِمْ مُنذِرِينَ • فَانظُرْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الْمُنذَرِينَ﴾«Ҳолбуки Биз уларнинг (яъни аввал ўтганларнинг) орасига огохлантиргувчи (пайғамбар)ларни юборган эдик. Бас (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), огоҳлантирилган кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўринг!» (Соффат: 72, 73).
Улар Аллоҳ таоло огоҳлантирувчиларининг аҳамиятини камситдилар. Гоҳида эса улар устидан масхара қилдиларва уларнинг огоҳлантиришларидан юз ўгирдилар:
﴿وَاتَّخَذُوا آيَاتِي وَمَا أُنْذِرُوا هُزُواً﴾«Менинг оятларимни ва ўзлари огохлантирилган нарсани (яъни, охират азобини) масхара қилиб кулурлар» (Каҳф: 56);﴿وَالَّذِينَ كَفَرُوا عَمَّا أُنْذِرُوا مُعْرِضُونَ﴾«… сизларга ваъда қилинаётган нарса (қайта тирилиш) шак-шубҳасиз ҳаққи-ростдир!» (Аҳқоф: 3).
Уларнинг қулоқлари огоҳлантирувчиларнинг гапларига кар бўлди:
﴿قُلْ إِنَّمَا أُنذِرُكُمْ بِالْوَحْيِ وَلا يَسْمَعُ الصُّمُّ الدُّعَاءَ إِذَا مَا يُنذَرُونَ •وَلَئِنْ مَسَّتْهُمْ نَفْحَةٌ مِنْ عَذَابِ رَبِّكَ لَيَقُولُنَّ يَا وَيْلَنَا إِنَّا كُنَّا ظَالِمِينَ﴾«Айтинг: Мен сизларни фақат ваҳий билан қўрқитиб-огоҳлантирурман. Лекин гунглар (яъни динсизлар ўзлари учун охиратда азоб ҳақидаги ваҳий билан) қўрқитилаётган вақтларида даъватни эшитмайдилар. Қасамки, агар уларга Парвардигорингизнинг азобидан андак етса, албатта улар: «Ҳолимизга вой! Дарҳақиқат бизлар (ўз жонимизга) жабр қилгувчилар бўлдик», деб қолурлар» (Анбиё: 45, 46).
Ҳатто замонамизда одамлар ичида шаръий оятлар ва коинавий мўъжизалар билан огоҳлантиришлар сабабли Роббиларининг оятларидан кибр қилиш, залолатларида давомийлик ва фисқу фужурларига ботишдан бошқа нарсани зиёда қилмайдиган кимсалар ҳам кўпдир:
﴿فَلَمَّا جَاءَهُمْ نَذِيرٌ مَا زَادَهُمْ إِلاَّ نُفُوراً •اسْتِكْبَاراً فِي الأَرْضِ وَمَكْرَ السَّيِّئِ﴾ «Бас қачонки уларга огоҳлантиргувчи (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-салом) келгач, (бу) уларни янада (ҳидоятдан) узоқлаштирди холос. Улар ерда мутакаббирлик қилган ва (пайғамбарга қарши) ёмон макр-ҳийла қилган ҳолларида (ҳидоятдан узоқлашдилар). Ёмон макр-ҳийла эса фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилур»(Фотир: 42, 43).
Наҳотки, бизга юборилган Аллоҳнинг огоҳлантирувчилари етарли бўлмаган бўлса?! Ҳолбуки, улар раббоний пешонага ёзилган буюк огоҳлантирувчиларки, у сабабли зўравон подшоҳлар йиқилган, давлатлар парчаланган, халқлар озиб, ақллар ҳайрон қолган! Улар – буюк ҳодисалар ва ибратланиш ҳамда эҳтиёт ва ҳазир бўлишни тақозо этадиган кетма-кет огоҳлантиришлар бўлиб, улардан фақатгина Аллоҳ таологина қутқара олади ва Аллоҳнинг дини билангина сақланиш мумкин: «Аллоҳни ёдингда тут, У ҳам сени сақлайди. Аллоҳни ёдингда тут, Уни олдингда топарсан! Аллоҳни фаровонликда тани, сени қийнчиликда танийди (мадад беради)».
Аллоҳнинг бандалари, Аллоҳ таоло қторида бўлишимиздан огоҳлантирган қуйидаги инсонлардан бири бўлиб қолишдан ҳазир бўлайлик:
﴿وَلَقَدْ جَاءَهُمْ مِنْ الأَنْبَاءِ مَا فِيهِ مُزْدَجَرٌ • حِكْمَةٌ بَالِغَةٌ فَمَا تُغْنِ النُّذُرُ﴾«Ҳолбуки уларга (илгари ўтган кофирларнинг) хабарларидан иборат бир нарса-етук ҳикмат келдики, унда (куфру залолатдан) тийилиш (лозим эканлигини уқтиргувчи ибратлар) бор эди. (Лекин улар ўзларининг куфрларидан тийилмадилар). Бас, (уларга ҳеч қандай) огоҳлантириш фойда бермас!» (Қамар: 5).
Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар йўллангиз …
Муаллиф: Шайх Иброҳим ибн Муҳаммад Ҳуқайл
Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий