quranonly
May 25, 2021

Булар Қуръонда = Динда йўқ

Китобимизнинг ўтган бобларида динга қилинган кўплаб иловаларнинг (нега ва қандай уйдирилгани каби) тафсилотлари билан кўриб чиқдик.
Ушбу бобда эса «Динга қилинган иловалар қайсилар?» деган саволга жавобан 200 мисол келтирдик. Бу иловаларнинг бир қисми олдинги боблардан ҳам ўқувчиларга таниш. Динга қилинган иловалар у ёки бу диний гуруҳ тарафидан «дин» дея ишонилган ёки «дин» дея кўрсатиб келинган. Бу иловаларнинг кўпи инсонлар ҳаётини қийинлаштирувчи маъносиз, мантиқсиз иловалар.
Шу билан бирга, иловалар орасида инсонларга фойдали ифодалар бўлиши ҳам мумкин (масалан, тишни мисвок-ла тозалаш каби), бироқ Қуръонда йўқ нарсани (дейлик ўша мисвокни) бир савоб манбаи, диндаги мақбул бир ибодат дея кўрсатиш хато. Шундай экан, бу рўйхатдагиларни қилиш қатъиян таъқиқланади, дегани эмас. Истаган одам мисвок ишлатиши мумкин, лекин буни ҳеч ким «ДИН» дея иддао этмасин.
Динга тааллуқли барча маълумот Қуръонда батафсил берилган. Булардан ташқари, динга киритилган ҳар қандай илова хато. Биз соғлиққа фойдали анча нарсани санаб беришимиз мумкин, бироқ буларни динлаштира бошласак, у ҳолда динда йўқ нарсани динга илова этган ва динни бузган бўламиз.
Қуръон диннинг ягона манбаи. «Ёлғиз ва ёлғиз Қуръон» дея нега такрор ва такрор таъкидлаётганимиз, қуйидаги 200 моддали рўйхатни ўқигач, яхшироқ англашилади.
Булардан бошқа иловаларни ҳам уйдирма эканини аниқлаш усулимиз маълум: Қуръонга асосланмаган, балки аксинча, савоб, суннат, макруҳ ва ш.к. изоҳлар орқали динга киритилган ҳар нарса динда асли йўқ иловадир.

Булар Қуръонда = Динда йўқ

  1. Қуръоннинг ўзи етарли эмас, деган иддао
  2. «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ» гувоҳлиги ёнига илова қўшиш
  3. Аллоҳнинг Китобидан ўзга дин манбаи уйдириш
  4. Мазҳабларни динга тенглатиш, уларга эргашишнинг фарзлиги
  5. Ҳадислар диннинг манбаи эканлиги
  6. Ҳадисларнинг ҳам алоҳида фарзлар, ҳукмлар, ҳалоллар ва ҳаромлар қўя олиши
  7. Ҳалол ва ҳаромни мазҳаб уламоларининг фатволари билан аниқлаш
  8. Мазҳаб фатволарининг Қуръон оятини бекор қила олиши
  9. Пайғамбарга нисбат этилган ҳар қандай ривоят ва иборанинг ваҳй эканлиги ва дин бўла олиши
  10. Баъзи шахсларни авлиё санаб, жаннатий эълон этиш ва динга зид тарзда қабрларини улуғлаш
  11. Диний мазҳаб шайхларига одамлар учун махсус шафоат квоталари ажратилганлиги
  12. Бухорий, Муслим ҳадис китоблари, Кутуби-Ситта ёки бошқа ривоят тўпламларини Қуръон каби улуғлаш, итоат этиш ва эргашиш
  13. Саҳобаларнинг қай бирига эргашсанг ҳам, тўғри йўлни топасан, деган иддао
  14. Дин пешволарининг фатволари ҳам дин бўла олиши
  15. Қуръонни бамисоли ажнабий қўшиқ каби маъносини тушунмасдан ўқиш
  16. Қуръонни ўликларга савоб юбориш учун ўқиш
  17. Пайғамбарга нисбат берилган ҳадислар Қуръондан ташқарида фарз ва ҳаромлар қўя олиши
  18. «Пайғамбар суннати» номи билан ҳаётнинг барча соҳаларига оид амалларни диний амалларга айлантириш
  19. «Қуръон тўлиқ эмас, тафсилотлар ҳадис китобларда» дейиш
  20. Тариқат шайхларини улуғлаш ва илоҳлаштириш
  21. Тариқатлардаги Робита каби амаллар
  22. 12 та шиа имомини гуноҳсиз (маъсум) дейиш
  23. Aраб тилини жаннат тили ва унинг ҳарфларини жаннат ҳарфи сифатида муқаддас санаш
  24. Араб ирқининг устунлиги
  25. Араб урф-одатларини динга киритиш
  26. Араб тилини жаннат тили, ҳарфларини жаннат ҳарфи дея муқаддаслаштириш
  27. Жаннатга фақат аҳли-сунна ёки фақат шиа бўлганларнинг кириши
  28. Яҳудий ва Насороларнинг барчасининг дўзахий эканлиги
  29. Кўпчиликнинг фикри, ижмоъ доимо ҳақ эканлиги
  30. Динни шахсий қарашларига мос равишда ислоҳ қилишга уриниш
  31. Барча мавжудотнинг Муҳаммад а.с.нинг нуридан, у кишининг юзи ҳурматига яратилганлиги
  32. Пайғамбарлар орасини айириш, Муҳаммад а.с.ни энг устун пайғамбар эълон этиш
  33. Муҳаммад а.с.ни инсониятнинг энг афзали эълон этиш
  34. Муҳаммад а.с.га қарата «Эй, ҳабибим!» деган хитоб
  35. Муҳаммад а.с.нинг Пайғамбарликдан аввалги ҳаётига ҳам тақлид этиш
  36. Жаброилнинг 600 қаноти бор эканлиги
  37. Пайғамбарнинг Аллоҳ билан савдолашиб, намозни 50 маҳалдан беш маҳалга туширишга рози қилгани
  38. Кечанинг сўнгги учинчи қисмида Аллоҳнинг дунё осмонига тушиши
  39. Муҳаммад а.с.нинг бир кечада етти осмон устига, Маккадан бугунги Фаластин диёридаги Байтул-Масжидга учиб боргани
  40. Қуръондаги Масжидул-Ақсо бугунги Фаластин диёридаги Байтул-Мақдис эканлиги
  41. Ҳалифалик муассасаси, сиёсий ҳукмдорликнинг отадан-ўғилга мерос қолдириш
  42. Салтанат, ҳалқнинг сиёсий ҳукмдорларга итоатининг шартлиги, ҳар қандай сиёсий ҳокимиятга сўзсиз буйсуниш
  43. Жомеъ имоми, муаззин каби мақомлар
  44. Мусулмон бўлмаган миллатларга қарши уруш эълон қилишда савоб умид қилиш
  45. Мусулмонларнинг қони ва мол-мулкини ҳалол деб қабул қилиш
  46. Ичкилик ичганларни калтаклаш
  47. Динни куч билан ёйиш
  48. Динга мажбуран амал қилдириш
  49. Мусулмонликдан воз кечганларни муртад дея қатл қилиш
  50. Ўлжа учун фатҳларга киришиш, Фатҳ юришлари номи остида босқинчилик урушлари олиб бориш
  51. Қуръонга иймон келтирган ва Қуръонни ягона дин манбаи билган мусулмонларнинг адашган тоифа эканлиги
  52. Эркакларни ва аёлларни хатна қилиш
  53. Аёлларнинг кўпчилиги дўзахий эканлиги
  54. Рўмол ва Ниқоб ўрамаган аёлларнинг дўзахий эканлиги
  55. Эркак-аёл маконларини парда билан бўлиб айириш
  56. Аёл кишининг ёлғиз ўзи сафар қилиши мумкин эмаслиги
  57. Аёл киши эрининг бутун танаси йиринглаган бўлса-ю, уни ялаб тозаласа ҳам, барибир эрининг ҳаққини ўтай олмайди, деган иддао
  58. Аллоҳдан бошқасига сажда этилсайди, аёлни эрига сажда этишга буюрилиши
  59. Аёл кишининг бошқарувчи, давлат раҳбари бўлолмаслиги
  60. Сочни ёпиш мажбурияти
  61. Аёл кишининг раҳбар сайлашда иштирок этолмаслиги
  62. Аёл кишининг овози номаҳрам учун аврат эканлиги
  63. Аёл кишининг Жума намозига қатнашолмаслиги
  64. Аёл кишининг ҳаёз ҳолатида намоз ўқимаслиги, рўза тутмаслиги, Қуръон ушламаслиги, жомеъга кирмаслиги
  65. Аёлларни чоршаб, ҳижоб каби униформаларга ўраш
  66. Эркаклар ва аёллар ўзаро қўл ушлаб, саломлашишининг ҳаромлиги
  67. Aёл кишининг хилват жойда эркак билан ёлғиз қолиши ҳаромлиги, учинчисининг шайтон эканлиги
  68. Аёл ўрнидан туриб кетган жойга шайтоннинг ўтириши, у жой совумасидан ўтириш мумкин эмаслиги
  69. Намозхоннинг олдидан ит, аёл ва чўчқа ўтса, намознинг бузилиши
  70. Ёмонликнинг уч нарсада: уйда, отда ва аёлда бўлиши
  71. Аёлларнинг ақли ярим экани
  72. Аёлларни уйига зиндон каби қамаш
  73. Бўянган, очиқ кийинган ёки боши очиқ аёлларни калтаклаш
  74. Аёлларнинг уйга бегона эркак келиши билан беркиниши
  75. Аёлларнинг кўчага ифорли атирларни сепиб чиқиши,қош териши ёки эридан бошқаларга билиниши мумкин бўлган пардозининг ҳаромлиги
  76. Aёлнинг барча масалаларда эрига итоат қилиши
  77. Гувоҳликда «битта эркак икки аёлга тенг» қоидаси
  78. Aёлнинг оиласидан рухсат олмасдан турмуш қуришини таъқиқлаш, аёлларнинг никоҳланишида ота-она розилигининг фарзлиги
  79. Ҳаромлик — саломлик дастури
  80. Ҳайз кўрган аёл намоз ўқимаслиги, рўза тутмаслиги, Қуръон ўқимаслиги ва масжидга кирмаслиги
  81. Аёлларнинг эрининг жимоъга чақириғини ҳар гал қабул этишга мажбурлиги
  82. Намозда аёл киши имом бўлолмаслиги
  83. Aёлларнинг транспорт воситасини ҳайдашига йўл қўймаслик
  84. Зинокорни тошбўрон (ражм) қилиб ўлдириш
  85. Ражм ҳақидаги оят эчки еб қўйиши билан йўқолиши
  86. Ҳанафийлик, Шофеъийлик, Ҳанбалийлик, Моликийлик, Жаъфарийлик, Мотурудия, Ашъария ёки бошқа эътиқодий мазҳаблар
  87. Мазҳабларга кўпчиликнинг эргашгани сабабли уларнинг ҳақ эканлиги
  88. Мазҳабини ўзгартирган кишини калтаклаш ёки бошқа турда жазолаш
  89. Мазҳабини ўзгартирганларга бирон бир жазо бериш
  90. Олтин ва кумуш идишларда овқатланиш ҳаромлиги
  91. Таровиҳ намози, ҳайит намози
  92. Кимдир ўтиб кетганда намоз бузилиши
  93. Қуёш чиқаётганида ва ботаётганида намоз ўқимаслик
  94. Қуръоннинг яратилмаган ва азалий эканлиги
  95. Ақлни рад этиш, тақлиднинг фарзлиги
  96. Диннинг Ақл эмас, Нақл дини эканлиги
  97. Дунёвий билимларни ўрганишга душманлик
  98. Мавлуд — Пайғамбарнинг таваллуд куни дея қутлаш, Мавлид ўқитиш
  99. Ўликларнинг 7, 40, 52-кунларида маросим ва маъракалар қилиш
  100. Қабр азоби, қабрнинг ўзида жазо берилиши ҳақидаги ривоятлар
  101. Намоз ўқимаганларни ўлдириш ёки калтаклаш
  102. Қуръонда айтилмаган намоз вақтларини фарзлаштириш
  103. Қуръонни дам солиш китоби каби қўлланиш
  104. Намозни фақат арабча ўқилишининг фарзлиги
  105. Руку ва саждада доим айни калималарни айтиш шартлиги
  106. Фотиҳа сурасини ҳар ракаатда ўқишнинг фарзлиги
  107. Намознинг фарзи, суннати, вожиби каби айиримлар
  108. Намозда кулиш билан таҳоратнинг бузилиши
  109. Намозда қўл боғлаш шакли, оёқлар орасидаги сантиметр масофа
  110. Рўзани мажбурлаб туттириш, тутмаганни калтаклаш
  111. Ҳажни Фақат Зулҳижжа ойида бир неча кунга хослаш ва инсонларни машаққатга қўйиш
  112. Ҳажда шайтонни тошбўрон қилиш
  113. Замзам сувида савоб ва барака излаш
  114. Закотга 1/40 лик бир ўлчов ва закотнинг бир йилдан сўнг фарз бўлиши
  115. Қурбонлик байрамида қурбонлик қилиш мажбурияти
  116. Рўзани қасддан очган кишининг икки ой узлуксиз рўза тутиш каффорати
  117. Қуёш ботганда намоз ўқиш мумкин эмаслиги
  118. Таҳоратнинг қазои ҳожатдан, ғуслнинг жинсий алоқадан бошқа ҳолатларда ҳам бузилиши
  119. Таҳорат ва унда аъзолар навбатининг фарзлиги
  120. Таҳорат ва ғусл олишда оғиз ва бурунни ювишнинг фарзлиги
  121. Таҳорат пайтида сувни аввал ўнгга, сўнг чапга уч марта қуйишнинг савоблиги
  122. Қуръонни намоздан ташқари ўқиш учун таҳорат талаб қилиниши
  123. Таҳоратсиз ташланган ҳар бир қадам гуноҳлиги
  124. Татуировка қилганларнинг таҳорат ва ғусллари яроқсизлиги
  125. Таҳорат ва ғусл намоздан бошқа ибодатлар учун ҳам (масалан Қуръон ўқиш учун) фарзлиги
  126. Тишига пломба қўйган кишининг олган таҳорати ва ғусли яроқсиз эканлиги
  127. Ғусл олиш асносида жинсий аъзонинг очиқ қолишининг ҳаромлиги, фаришталардан уялиши кераклигт, лунги билан ўраниб ғусл олишнинг шартлиги
  128. Ҳайкал, тасвирий саънат, шахмат, шашка, нарда, мусиқий асбоблар ва мусиқа тинглашнинг ҳаромлиги
  129. Балиқдан бошқа денгиз ҳайвонларининг ҳаромлиги
  130. От, эшак, ёввойи ва ваҳший ҳайвон гўштларининг ҳаромлиги
  131. Буйрак ва қўчқор моягининг ейилмаслиги
  132. Сигарета ёки носнинг макруҳ ёки ҳаромлиги
  133. Қуръонда бўлмаган, ҳаром деб номланган тақиқлардан ташқари тақиқлар рўйхати ва макруҳнинг маълум бир қисми ҳаромга тенг бўлиши
  134. Эр-хотин жимоъда ҳам бир-бирининг жинсий аъзоларига қарашлари мумкин эмаслиги
  135. Жинсий алоқа учун бирор ёпинғичнинг шартлиги
  136. Мастурбациянинг ҳаромлиги
  137. Ҳомилаликдан сақланишнинг ҳаромлиги
  138. Соқол ўстиришнинг савоблиги
  139. Соқолни қирқиш ҳаромлиги
  140. Эркаклар сурма тортишининг савоблиги
  141. Сочни ўртасидан ажратиш, сочларни ёғлаш, соч ва соқолга хина суртишнинг савоблиги
  142. Эркакларнинг олтин тақиши, ипак кийим кийишининг ҳаромлиги
  143. Ўнг оёқда уйдан чиқиш, уйга кириш ва ётоқда ётишнинг савоблиги
  144. Ҳожатхона каби нопок жойларга чап оёқ билан кириш
  145. Ҳожатхонада гапиришни тақиқланиши
  146. Ҳожатдан сўнг сув билан покланишнинг фарзлиги
  147. Ҳожатхонани қиблага қараб қуришнинг тақиқланиши
  148. Ўтириб бавл қилиш
  149. Либосига сийдик сачраса, энг кўп қабр азобига дучор бўлиши
  150. Салла ўраш, чопон, изор, шалвар, чолвор, дўппи ёки тақия кийишнинг савоблиги
  151. Мисвок ишлатишнинг савоблиги
  152. Оқ, яшил , қора ва сиёҳ рангли кийим кийишнинг савоблиги
  153. Сариқ ва қизил рангларни киймаслик
  154. Шайтон чап қўл билан ейилган нарсани ейиши
  155. Хурмо ва қовоқ каби егуликлар ейишнинг савоблиги
  156. Таомни қўл билан, уч бармоқда ейишнинг савоблиги
  157. Чап қўл билан ейилганни шайтон ейиши
  158. Сувни ўтириб, уч ютумда ичишнинг савоблиги
  159. Таом охирида бармоқларни ялаб ёки ялатиб тозалашда суннатлиги
  160. Ерда таом ейишнинг савоблиги
  161. Қора мушук йўлни кесишидан шумланиш
  162. Қора мушук ва итни хайрсизлик санаш
  163. Қора итнинг шайтонлиги, уларни ўлдириш
  164. Итларни уйга киритишнинг ҳаромлиги
  165. Қуръонни куф-суф китоби сифатида ишлатиш
  166. Ҳуштак чалишнинг шайтон амали эканлиги
  167. Ҳожатни қиблага қараб кетказишнинг ҳаромлиги
  168. Спиртли атир, одеколоннинг ҳаромлиги
  169. Маълум кунларда жинсий алоқада бўлиш зарурлиги
  170. Марҳумларнинг ўрнига рўза тутиш, ҳаж қилиш ёки кимнидир юбориш
  171. Майитнинг ортидан йиғласа, майитга қабрда азоб бўлиши
  172. Сирот кўприги ва ундан қурбонлик ҳайвон устига миниб ўтиш
  173. Қиёматнинг аломатлари
  174. Маҳдийнинг чиқиши
  175. Дажжолнинг чиқиши
  176. Маҳдийнинг Куфа, Дамашқ ёки Истанбулда пайдо бўлиши ҳақидаги даъволар
  177. Маҳдий Дажжолни ўлдириши
  178. Дажжолнинг ўликларни тирилтириши
  179. Фил қулоқли, бир кўзли, ҳўкиз бошли ҳайвони
  180. Даббатул-Арз Сулаймоннинг асоси, Мусонинг муҳри билан келиши
  181. Исо а.снинг яна ерга келиши, Маҳдий билан учрашуви
  182. Яъжуж ва Маъжужнинг чиқиши
  183. Яжуж ва Маъжужлар турклар, ер ости одамлари эканлиги
  184. Қиёматдан олдин Қуёшнинг Ғарбдан чиқиши
  185. Зилзила, сел ва тошқинларда, қорин оғриғидан вафот этганларнинг шаҳид бўлиши
  186. Ер шарининг ҳўкиз ва балиқ устида эканлиги, ушбу балиқнинг ҳаракатидан зилзиланинг бўлиши
  187. Қуёш сажда қилиш учун ботиши
  188. Фаришталар буқа, шер ёки бургут шаклида мавжудлиги
  189. Жаброилнинг 600 қаноти ҳақида гаплар
  190. Аллоҳ жаннатда болдирини очиши
  191. Аллоҳ пайғамбарнинг елкасига тегиши
  192. Ҳар асрда бир мужаддид (дин ишини янгиловчи) келиши
  193. Исломни ҳақорат қилган одамни ўлдиришда савоб кўриш
  194. Баъзи лафзларнинг ҳаромлиги (Алфози куфр)
  195. Юзтубан ётишнинг ҳаромлиги
  196. Қуръон билан ёки Қуръонсиз амали-жоду қилиш
  197. Тумор ёзиш, сотиш ва тақиш
  198. Тахтага чертиб қўйиш ёки кўзмунчоқлардан паноҳ излаш
  199. Фолбин ва жинкашларни дин пешвоси санаш
  200. Гап ташувчиларнинг энг кўп қабр азобига дучор бўлиши