January 3, 2022
1-Cypa
1:1. Раҳмон/яратиб ризқ берган ва Раҳим/ўргатиб тарбиялаган Аллоҳнинг исми билан (96:1-5)
1:2. Оламларнинг Рабби* Аллоҳга ҳамд бўлсин, (96:3)
1:3. Раҳмон/Оламларни яратиб ризқ берган; Раҳим/одамзотнинг билмаганини ўргатиб тарбиялаган, (96:4-5)
1:4. Дин Куни*нинг/илоҳий ҳукмлар устивор бўлган даврнинг Ҳукмдори/Эгаси. (96:6-8)
1:5. Ёлғиз Сенга қуллик/хизмат қиламиз* (96:9) Ёлғиз Сендан мадад сўраймиз* - (96:10)
1:6. Тўғри Йўлни ўргат бизларга - (96:11)
1:7. Сен Неъмат берганларнинг* Йўлини (96:12), Ғазабга учраганларнинг эмас, Адашганларнинг ҳам эмас (96:13).