Зулмнинг дини йўқ, чунки у феълингиздандир
Зулмдан кочган мусулмонлар Ислом давлатларига караб йўлга чиқмайди. Шайҳлардан… оддий мусулмонларгача душмандан, зулмдан кочаркан, демократик давлатларга қочмоқдалар…
Адолат тузумларда эмас, адолат дин раҳбарлигини киламан деб якка ҳокимлик килмоқда бўлган Ислом номи остидаги инсонларда, раҳбарларда. Бу раҳбарлар мусулмон бўла туриб, на Куръондан ва на қонундан қўрқадилар. Энг кўп байтул-молни талон қилаётган мусулмон тузумидамиз, деган давлатларда эмасми? 27 ислом тузумидаги кўринишида бўлган давлат бор. Биронтаси қамоқларда ўлдирилаётган Ўзбекистон мўминлари оилаларига ёрдам бердими? Қамоқдан чиққанлари бу 27 давлатдан сиёсий бошпана олдими?
Ислом билан исломий кўринишдаги бадавий араб режимларини ажрата олмайдиган бизнинг соддалар Сафар Бекжон динимизни танқид килмоқда деб ўйлаши мумкин.
Куръон адолати Муовиядан кейин йўқ килинди. Омон бўлинглар. Менинг калбимни-зикримни, тақвомни мендан бошқа билмайди. Туҳмат килмасдан акл заковатларингизни ишлатинглар. Зотан Қуръон «ақлингизни ишлатинг» деган ҳукмни 52 марта такрорлаган.
Бугунги ислом дунёси Курондан кўпроқ уйдирилган ҳадислар ва Муовия издошлари бўлган шайҳлар ривоятига асосланади. Иймон фақат тақводан иборат қилиб белгиланди. Намоз, рўза, закот ва ҳаж Исломнинг асосий тамали килиб белгиланди. Ислом иймонли (адолатли, тўғри) инсонлар бирлиги бўлиши керак эди. Аммо бугуннинг тақволи инсони зиммасига бошқаларни ҳам тақволи қилиш вазифаси юклатилди. Оқибатда зўраки тақво, кўриниш оддий инстинктга асосландан ибодат шакли пайдо бўлди. Тақвонинг шакли бошқача бўлганлиги учун биздан эмас… айримчилик исломи файдо бўлди.
Ислом дини шаҳодатга асосланган ягона динни тамсил килмай қўйди. Исломни дунёдаги 2-3 миллиард инсон танимайди. Танисалар, битта Яратганга ибодат килишарди. Уларга исломни танитиш ўрнига қўшнимиз намозга чиқмагани учун, обдасти бошқа бўлгани учун жазолаш кераклигини айғоқчиси бўлган мўминлар яратилди. Муллалар салтанати Жомеъларни тўлдириш пул тўплаш мақсадида нима қилсалар ҳақлари бордай ҳаракат килмоқдалар. Фатволар чиқариб мўминларни ўлдиришга ҳукм бермоқдалар. Мазҳаблари бошқа бўлгани учун миллионларча инсон устига бомбалар ёғмоқда.
Бу муллалар, шайҳлар, тақвочилар 3 миллард инсон сигирга сиғинмоқда, бутга тошга ҳудо демоқда… Боришсин улар орасида Куръонни танитсин. Йўқ бу муллалар салтанати мусулмонларни қўни-қўшнига айғоқчи қилиш билан овора. Аммо тақволи қотилларга бир метр соқол-салла билан шерик бўлмоқдалар. Байтул-мол ўғрилари… барчаси тақвода бекам инсонлардир. Демак биз фақат ибодатдан иборат бўлган бир дин тушунчасидамиз.
Пайғамбаримизнинг майити уч кун кабрга қўйилмади. Жанозаси ўқилмай куттирилди. Саҳобалар тортишувдан боши чиқмади. Оҳири пайғамбаримизнинг оила аъзоларидан иборат 17 мўмин жанозани ўқиди ва майитни қабрга қўйди. Пайғамбаримиз бундай бўлишини билгандай, сўнгги ҳутбасига мингларча мусулмонларга бу йўлни тутманглар деганди. Сўнги хутбанинг асосий мазмуни Ҳадис ва ривоят эмас.
Пайғамбаримиз:
— Мен сизлар Куръонни мерос қилмоқдаман. Аллоҳнинг китобидан бошқа нарсаларга эътибор қилманг деганлар. Колган барчаси инсон махсули…
Ислом дунёсинг бошига келаётган кулфатлар Яратганнинг жазосидир. Сабабчи ким бўлса бўлсин, ҳукм Аллоҳдан келмоқда. Демак феълимизни тузатмасак, Аллоҳнинг жазолари тугамайди…
Сафар Бекжон