Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
101:1. Қориъа/Тўсатдан келувчи Азоб!
101:2. Қориъа нима?
101:3. Қориъа нима, биласанми?
101:4. У Кунда одамлар сочилган парвоналар каби.
101:5. Тоғлар эса титилган жун каби.
101:6. Кимнинг тарозиси оғир босса,
101:7. У хушнудлик ҳаётида.
101:8. Кимнинг тарозиси енгил келса,
101:9. Унинг онаси Ҳовийя/Тубанликдир.
101:10. У нима, биласанми?
101:11. У қиздирилган Олов!
