Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
104:1. Одамларнинг обрўсини тўкувчи ва қош-кўз ишорати билан масхара қилувчининг ҳар бирига вайл бўлсин!
104:2. У мол ва бойлик тўплаб, санади,
104:3. Ва бойлиги уни абадий қилади, деб ўйлайди.
104:4. Йўқ, ундай эмас! У, албатта, Хутома қаърига улоқтирилади.
104:5. Хутома нима, биласанми?
104:6. У – Аллоҳнинг ёндириб қўйган олов,
104:7. У дилларнинг тубигача етиб боради,
104:8. Уларнинг устидан ёпиб қулфланган бўлади,
104:9. Баланд устунлар орасида боғлаб қўйиладилар.
