June 7, 2021

Китоб танлаш ҳақида

Ақл эгаси бўлиш учун кўп китоб ўқишнинг ўзигина кифоя қилмайди.

Сабаб, дунёда илм ҳам китоб ҳам жуда кўп, китобхон ҳам.

Ҳаётда бутун умрини китобга бағишлаб, катта кутубхоналарга эга бўлган китобсеварлар, китоб жавонларидаги юзлаб китобларни ўқиб чиққан зиёли инсонлар ҳам — асл ҳаёт нима , инсон ўзи бу оламга нимага ва қаердан «келди» — қаёққа қараб кетмоқдалар- деган саволларга ўша китоб жавонларидаги китобларидан бирор жавоб тополмай ўтиб кетган миллат, ҳалқлар, инсонлар ҳам бўлди.

Китоб ўқиб илм-фан соҳасида етук инсон бўлса-да, аммо Ҳақни топа олмай, Ҳисоб Кунидан хабарсиз дунёдан кетганлар ҳам бўлди.

Манбаи соф бўлмаган, кундалик ва келажак ҳаётга бирон наф келтиролмайдиган савиядаги китоблар ҳам тўлиб тошиб ётибди.

Ҳаётда кераксиз, бирор натижа бермайдиган китоблар ўқиган кишилар охири боши берк кўчага кириб қолганларини ҳаётни ўзи бугун ҳам кўрсатиб туради.

Ҳаётни нима эканини англаб етиш, инсон ўзи қандай мавжудот-маҳлуқот эканини ўргатадиган , танитадиган китобгина инсонни тўғри ҳаёт кечира олишига йўл кўрсата олади.

Китоб танлашда излаган, кўзлаган нарсани ёхуд асл хақиқатни топишда — аввало ўша билим манъбасига эътибор қаратиш лозим , унинг соф манбаъдан (ёлғон эмаслигига) эканлигига ишонч хосил қилиш лозим.

Инсонлар дунё қарашлари хилма-хил бўлганлиги сабабли, уларнинг билганлари устида фикрлашлари ҳам турлича бўлади.

Шунинг учун ҳам хар ким ўзига маъқул келган китобни «афзали мана шу» — деб ўқиб, бошқаларга ҳам илиниб ўтаверади.

Булардан қайси бири тўғри деб бошингиз қотган пайтда, ўтмишга назар солинг, тарих жуда кўп инсонлар ҳаётини ва уларнинг оқибатларини сизга эслатади.

Тарихдан рост сўзловчи китоблар бор ва афсуски ёлғон сўзловчи китоблар, янглиш фикрдаги китоблар ҳам бор.

Жон таслим қилаётган кишилар сўнгги истаги сўралса , — «ҳақдан сўзланг…» дея илтижо қилишар экан, уларга жавоб ўлароқ Қуръон тиловат қилиш қадимдан ҳалигача бор, инсон уни тинглар экан аста жон таслим қилади…

Аммо у марҳум бу Китобни ҳаётининг аввалида, бошида ўқиб билиши ва ҳаётига тадбиқ этиб яшаши лозим эди, ана ўшанда бу Китоб — нималар деётганини билиши, ўшанга қараб ҳаёт кечириши мумкин, ҳам фойдали бўлар эди.

Афсуски баъзилар умр якунига келганда — хабар топади , асл китобга дуч келади.

«Бу китобда шак-шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир». (Бақара:2)

Аллоҳим хар бандасини Ўзининг тўғри йўлига ҳидоят қилсин.

Мухаммад Абдуллах