quranonly
May 1, 2021

Қуръондаги Ислом нималарга чақиради

Қуръонни ўрганарканмиз, энг аввало, Ислом дини бу – ёлғиз Аллоҳнинг қонуниятларига нисбатан таслимият, инсонларга ва бошқа махлуқотларга нисбатан эса тинчлик ва омонлик системаси эканини кўрамиз. Қуйида бунинг бир неча далилларини келтирамиз.


• Ислом – дунёдаги мавжуд динлардан бирининг номи эмас. Ислом калимасининг ўзаги Таслим/Тинчлик маъносини берувчи ‘С-Л-М’дир. Иброҳим а.с. билан бошланиб, янги бир босқичга чиққан (4:125; 22:78) ва барча Иброҳимий набийлар ва расуллар тарафидан таблиғ этилган илоҳий система, Аллоҳ тарафидан мазкур Ислом калимаси билан номланди (5:111; 10:72; 98:5).
• Ислом – ёлғиз Аллоҳга таслим бўлишдир (2:112,131; 4:125; 6:71; 22:34; 40:66).
• Ислом – илк яратилишимизда инсониятга ва барча мавжудотга ўрнаштирилган системадир (30:30).
• Ислом – яратилиш қонуниятига уйғун глобал принциплар системасидир (3:83; 33:30; 35:43).
• Ислом – фақатгина умумий ва мавҳум иддаоларни эмас, балки конкрет далиллар истайди (3:86; 2:111; 21:24; 74:30).
• Ислом – бир иддаонинг тўғрилигини қабул этиш учун кўпчиликка ёки ҳис-туйғу ва инстинктларга эмас, аксинча, ақл ва тафаккур ўлчовларига мурожаат этишимизни буюради (17:36; 4:174; 8:42; 10:100; 11:17; 74:30-31).
• Ислом – билим, маърифат ва таълимга улкан аҳамият беради (35:28; 4:162; 9:122; 22:54; 27:40; 29:44,49).
• Ислом – инсоннинг яратилиши қонуниятларини илмий жиҳатдан тадқиқ этишимизни амр этади (29:20).
• Инсон – Аллоҳ билан инсон орасида дин пешволари ва шафоатчилар воситалигини қатъяин рад этади (2:48; 9:31-34).
• Ислом – диндан ғараз, манфаат ва даромад йўлида фойдаланишни қатъият манъ этади (9:34; 2:41,79,174; 5:44; 9:9).
• Ислом – фарднинг ҳурриятини ва масъулият-ла ҳатти-ҳаракат қилишини, ва муъминлар тарафидан сайланган ва ваколат берилган иш эгаларига (Аллоҳ ва Расулига итоат доирасида) бўйин эгишимизни амр этади (6:164).
• Ислом – ҳар қандай эътиқод ва тушунчанинг эркин очиқланишини ёқлайди (2:256; 18:29; 10:99; 88:21-22).
• Ислом – жамоат ишларида бошқарувчиларнинг эркин сайланишини ва бошқарув ишида ижтимоий шўрони шарт қилади (42:38; 5:12).
• Ислом – бошқарувга барча ватандошларнинг иштирокини таъминловчи системани (демократияни) тавсия этади (58:11).
• Ислом – порахўрликни таъқиқлайди; манфаат ва даромад доираларининг ва ширкатларнинг бошқарувда монополист бўлишини олдини олишни ёқлайди (2:188).
• Ислом – бошқарувчиларни сайлашда лаёқат ва адолат принципларига риоя қилишни амр этади (4:58).
• Ислом – барча учун бирдек адолатни ёқлайди, ҳақ ва ҳуқуқда бирор миллат, ирқ, мазҳаб, дин ёки жинсга имтиёз танимайди (5:8).
• Ислом – ҳукмдор ёки шахс тарафидан ҳаққи поймол этилган барчага товон олиш ёки адолатни қоим этиш учун шикоят ва арз қилиш ҳаққини беради (4:148).
• Ислом – ижтимоий ёрдам, иқтисодий имконлар ва моддий бойликларнинг адолат-ла тақсимланишини ташвиқ этади (2:215, 59:7).
• Ислом – ҳар бир шахснинг яшаш ҳаққига ниҳоят даражада ҳурмат-эҳтиром кўрсатади (5:32).
• Ислом – бир жамиятнинг сифати, уни ташкил этувчи аъзоларининг сифатига боғлиқ эканини асосий принцип сифатида кўради (13:11).
• Ислом – инсоннинг шахсий ҳаётига ҳурмат кўрсатишни амр этади (49:12).
• Ислом – очиқ далиллар ёки гувоҳлар билан исботланмай туриб, ҳеч бир шахсни айбдор демайди (49:12).
• Ислом – гувоҳлик берувчи шахсни муҳтамал таҳдидлардан ҳимоя қилади (2:282).
• Ислом – бир шахснинг жинояти учун бошқа шахсни жавобгарликка тортмайди (53:38).
• Ислом – инсонга мол-мулк дахлсизлигини таъминлайди (2:85,188; 4:29; фақат 24:29 ва 59:6-7’даги ҳолатлар мустасно).
• Ислом – яратувчанликни, ишлаб чиқарувчи иқтисодни ёқлайди, истеъмолчи ва ишлаб чиқармаган иқтисоддан узоқ туришга чақиради (2:275; 5:90; 3:130).
• Ислом – фақир ва мискинларга ёрдам беришни амр этади (6:141; 7:156).
• Ислом – инсонлар орасида ирқ ва жинс имтиёзини таъқиқлайди, барча инсониятни Одам фарзандлари сифатида тенглигини урғулайди (49:13).
• Ислом – аёлларни эркаклар билан тенг ҳақларга ва ҳурматга лойиқ кўради (3:195; 4:124; 16:97).
• Ислом – ақл ва тафаккурга улкан аҳамият беради (5:90).
• Ислом – барча улусларни ўзаро тинчлик ва омонликда яшашга чақиради (2:62; 2:135-136, 208).
• Ислом – Ер юзини барча инсониятнинг муштарак маскани санайди ва бир ўлкадан бошқа ўлкага кўчиб боришни барчанинг табиий ҳаққи дея қабул этади (4:97-98).
• Ислом – инсонларга зулм қилувчиларни, зўравон ва йўлтўсарларни куч билан тийиб, тинчликни таъминлашни буюради (60:8,9; 8:60).
• Ислом – ҳуқуқ ва жазода тенглик ва адолатни, жазони жиноятга яраша бўлишини амр этади, ва жазода ҳаддан ошишни таъқиқлайди (42:20; 7:33).
• Ислом – ҳақлари поймол этилганларни ва зулм кўрганларни ҳимоя қилишни амр этади (4:75).
• Ислом – инсонларга тўғрилик-дурустлик билан ва чиройли муомала қилишни тавсия этади (16:90)
• Ислом – инсонларни, тинчлик ва тўғрилик каби маъруф ишларга чорлаб, бузуқлик ва мункарлардан қайтаришни буюради (3:110)
• Ислом – барча ишларда юксак ахлоқий қадриятларга риоя этишни буюради (25:63-76; 31:12-20; 23:1-11).
• Ислом – атроф-муҳитга зарарсиз ва табиатга уйғун ҳолда ҳаёт кечиришни амр этади (30:41).
• Ислом – Аллоҳнинг қабул этгани ягона қонун/ситема бу – Аллоҳнинг яратишдаги қонуниятларига уйғун ҳаёт тарзи – Ислом эканини билдиради (3:19,85).


Аммо бу диннинг, яъни Яратувчига таслимият ва яратилганларга тинчлик-омонлик бўлмиш бу илоҳий системанинг ўрнига “уламо” номли дин пешволари тарафидан ҳадис, ривоят ва мазҳаб фатволари ижод этилиб, мутлақо бошқа бир дин уйдирилган. Аслдан ётлашиш шу даражага етганки, бу ифсоднинг миқёси ва чуқурлигини ҳатто энг жасоратли инсон тасаввури ҳам сиғдириши мушкул.

http://kemalyoldash.com/3888