biblical-mullahs
May 11, 2021

АҲЛИ КИТОБ МУЛЛАЛАР-1

КИРИШ

Мен бу китобни "жуда оддий китоб", деган бўлардим. Нима учун аноним бўлиб қолишимни ҳам тушунтириб ўтишим керак. Абу Ҳурайра албатта менинг ҳақиқий исм-шарифим эмас. Умуман олганда, дин ҳақида гапириб, мусулмон оммани осонгина жунбушга келтириш мумкин. Ва жар бўйида пода боқаётган чўпонлар айнан ўша соқолли, саллали, сассиқ муллалар бўлади. Қанчадан-қанча ҳур ва соғлом фикрли ёзувчилар қатл этилди, ягона айби - муллаларга савол бергани. Ва мусулмон омма ҳам уларни линч ва қатл қилишга иштиёқманд. Бу ҳар бир даврда янгиланган қисмат бўлиб келган.

Ҳатто мусулмон ўлкаларда ҳукуматлар нисбатан бағрикенглик кўрсатса ҳам, ўртамиёна маълум шароитларда ўз издошларини шаҳидлик истаб, ўз жонига қасд қилишга ундай бошлайди. Ҳар бир мулла террорчи тужжори бўлишга қодир. Ҳар бир мулла ўзида шундай потенциал ташийди. Буларни мен жуда яхши биламан, чунки мен айни жамиятданман. Бу милтиқнинг отиши учун фақат тўғри бир тепки керак, холос.

Бу китобда мен уларнинг деярли барча диний эътиқодлари ва амалиётлари сохта (fake) эканига мусулмоннинг ягона илоҳий китобидан, яъни Қуръондан далиллар келтираман. Улар ўз Китобига ҳам бўйсунмайди. Бу муллалар оммавий зўравонлик ҳаракатларини бошлаб юбориши учун биргина баҳона кифоя. Шунинг учун, мен аноним қолганим хавфсизроқ, яна ким билади... “io sono qui"

Бу китобдаги асосий мавзу шуки, мусулмонлар Қуръонга том маънода бўйсунмагани оқибатида, асрлардир бемаъни ва битмас-туганмас жанжалдан чиқолмай келаётир. Мусулмонлар ўз Қуръонидан узоқлаштирилган. Бу китоб, мусулмонларнинг бир кеча-кундузда, Қуръонга асосланиб амал қилаётган бирорта ҳам амали йўқ эканини кўрсатиб беради. Мусулмонларнинг Қуръондан воз кечишининг оқибати, ҳаётдаги фитна-фасод, ички низолар, қолоқлик ва шармандали мағлубият бўлди. Бу давр мобайнида мусулмонлар ўзлари ҳам бу ҳақиқатни тан олишдан узоқлашди, ҳаққни инкор этувчи кофирлардан деярли фарқи қолмади. Арабчада ҳаққни инкор этувчига "кофир" дейилади. Мусулмонларнинг аксарияти, ўзлари бехабар ҳолда, ҳақиқий Исломдан ташқарида.

Бу гаплардан нафақат ғарблик ўқувчилар, ҳатто мусулмонлар ҳам ҳайратга тушар балки. Бу китоб саҳифаларида ўзингиз ҳам буни кузатишингиз мумкин бўлган ҳақиқатни айтяпман холос.

Муллалар ўргатаётган бирорта диний амал, ритуал ва ҳатто эътиқод Қуръондан эмас. Булар учун китобда "ғайри-Қуръоний" иборасини танладик. Хўш, муллалар ишонч-эътиқоди қаердан келиб чиққан? Деярли барча бу "ғайри-Қуръоний" эътиқод ва амаллар Аҳли-Китоб китобларидан кўчирилган (яъни яҳудий, насроний, зардуштий ва б. манбалардан). Хусусан, муллаларнинг диний эътиқоди ва амалларининг улкан қисми Эски Аҳдга таянади. Эски ва Янги Аҳд ҳамда бошқа кўчирма манбалардан иқтибос ва далиллар бу китобда ўз ўрнида тақдим этиб борилади.

Менинг ёзганларим умматнинг бошига келган шунча мусибат, азоб, уқубат ва машаққатлар учун, Ислом деб номланган бу динни дунёда ёмонотлиқ қилиниши ва бугун инсоният оиласида ўта салбий ўрин эгаллагани учун яҳуд ва насороларни айблаш эмас, ёки кимдандир ўч олиш уриниши ҳам эмас. Бу фақат бир реал фактни (ҳаққни) тан олиш ва очиқ баён этиш холос.

Аксарият насронийлар Усома бин Лодан, Ал-Қоида, Толибон, Жиҳодчилар, ИШИД ва умуман мусулмонлар ҳақидаги энг ёмон тасаввурлари аслида Аҳли Китоб манбаларидан кўчирма эканидан хабари йўқ. Улар Аҳли Китоб таълимотларидир. Уларни Қуръонда топиб бўлмайди.

Кўпчилик масиҳийлар Эски Аҳдга ҳам, ҳатто Янги Аҳдга ҳам амал қилмасликлари сир эмас. Бидъатчиларни ўлдириш (Лука 19:26) ёки зинокорларни ўлимга тошбўрон қилиш (Қонунлар 22:21-22) йўқ. Шунга қарамай, бу Библия ҳукмлари муллалар томонидан кўчириб олинган. Аслида Қуръонда йўқ.

Мусулмонлар, дунёнинг қолган қисмининг манфаати ва уларнинг олға қадам ташлаши учун ягона йўл - Қуръонни чин маънода ўқиш ва уқиш эканини кўрсатади. Ғарбликлар ва мўътадил мусулмонлар учун ғариб туюлиши мумкин бўлган жиҳати шуки, Қуръонда ўргатилган дин ва муллалар ваъзидаги дин бутунлай бошқа-бошқа.

Муллалар Қуръон ва Пайғамбар ортидан, фақат мақом ва мавқега эришдилар. Улар ғайри-Қуръоний матнлар ижод этиб, уларга "ҳадис" номини беришди (гўёки Пайғамбарнинг сўзлари), суннат (гўёки Пайғамбарнинг амаллари), ижмоъ (муллалар келишуви), қиёс (муллалар истеъмолидаги мисоллар орасида ўхшашлик/аналогия) ва шу каби бошқа номлар билан "ғайри-Қуръоний" дин манбаларини уйдиришди. Ҳар бир уйдирмани моҳирлик билан Пайғамбарга нисбат қилишди, бунинг учун муллалар махсус найранглар ихтиро қилишди. Биз китобда ҳали бу найрангларга кўп қайтамиз.

Бу билан муллаларни ҳаддан ташқари соддалаштирмоқчи эмасмиз. Бу аслида ҳаддидан ошиб кетган мулла зотини сал башарасини очиб қўйиш холос. Қуръонда "ҳаату бурҳанукум ин кунтум содиқийн" дейилган, яъни "агар ростгўй бўлсангиз, далилларингизни келтиринг".

Бу китобда сиз, азиз ўқувчи, Аҳли Китоб манбаларидан кўчирилган ва муллалар тарафидан ҳадис ва суннат дея умматга пулланган, лекин Қуръоннинг бирорта оятида мавжуд бўлмаган кўплаб ҳукмларни учратасиз.

Қуръоний ва ғайри-Қуръоний матнларни фарқлай олиш учун, "Аллоҳ" лафзи фақат Қуръонда зикр қилинган "Аллоҳ" лафзига ишора қилинганда ишлатилади. Бошқа барча "ғайри-Қуръоний" ўринларда "Худо" дейилади. Қуръонга мурожаат қилишда, сура ва оят рақами келтирилади (мас. 39:45, яъни Қуръон, 39-сура, 45-оят). Аҳли Китоб манбалари эса бу тарзда бўлади (Лука 19:26) Луқо китоби, 19-боб, 26-жумла дегани. Қуръон оятлари оригинал арабчадан олинади. Библиядан иқтибослар эса инглиз тилидаги New International Version (https://www.bible.com) нусхадан олинган.