Ҳар куни бир АҚШ аскари ўз-ўзини ўлдирмоқда
АҚШ аскарлари орасида урушдан норозилик, пост-травматик стресс, янглиш дори қўлланиш ва қарзлар каби сиқилишлардан ўртача ҳисобда ҳар куни бир аскар ўз-ўзини ўлдирмоқда.
АҚШ Афғонистон ва Ироқда урушлар бошлаб, ўз армиясини ичдан вайрон этди. Аскарлар орасидаги ўз-ўзини ўлдиришлар (интиҳор) сони тобора ортиб бормоқда. Ассошейтед-Пресс хабарига кўра, Пентагоннинг ёйинлагани янги статистик маълумотлар, 2012 йилнинг илк 155 кунида, АҚШ армиясида содир бўлган интиҳорлар сонининг 154га етганини кўрсатади. Бу рақам ўтган йилга нисбатан 18% кўпроқдир.
2010 ва 2011 йилларда нисбатан камайган интиҳорлардаги бу кутилмаган ортиш, АҚШлик мутасаддилар учун қўрқинчли бир сюрприз бўлди. Бу йилги интиҳорлар сони Афғонистонда урушиб ўлган АҚШ аскарларидан 50% кўпроқ. Бу маълумотлар ўлишнинг сўнгги 10 йилда энг юқори кўрсатгичига етганидир.
Армиядан олинаётган маълумотларга кўра эса, бирдан кўп жангда қатнашган аскарлар орасида интиҳор хавфи яна-да юқори. Мутахассислар интиҳор нисбатининг ортишини, Ироқ ва Афғонистондаги тўқнашувларда аскарлар зиммасидаги юкнинг оғирлигидан далолат беришини таъкидламоқдалар.
АҚШ армияси ичида интиҳорлардан ташқари, жинсий зўрлаш, ичкиликбозлик, армия ичидаги зўравонлик ва бошқа муаммолар ҳам ташвишли бир манзарани ўртага қўяди.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда бир неча ўн йиллардан бери уруш олви ичида. Унга 1979 йил СССР армияси бостириб кирган, 10 йил мобайнида афғон халқига қарши уруш олиб борган, ва 1989 йил чиқиб кетишга мажбур бўлган. 1991 охирига келиб эса, СССР номли давлат ҳам расман йўқ бўлган.
АҚШ армияси Афғонистонга 2001 йили бостириб кирган, ва 13 йилдан кейин 2014 йили чиқиб кетиши кутилмоқда.