АҲЛИ КИТОБ МУЛЛАЛАР-28
19-БОБ. "ҚУРЪОНДАН РЎЗАНИ ТОПИБ БЕР!"
Рўза тутиш Исломдаги беш рукннинг тўртинчиси. Қуръон оятларида келган "СИЁМИ ШАҲРИ РАМАЗОН" калималари муллалар томонидан "Рамазон ойи" кундузлари ейиш-ичиш ва жимоъдан сақланиш" дея талқин этилади.
Қуйида "Зеҳндаги Кишанлар" китобидан қисқартирилган парчалар келтираман.
СИЁМ ейиш-ичишдан бутунлай тўхтаб оч қолиш дегани эмас. Бу ҳақдаги Қуръон оятлари мана:
"Хурмо шохини силкитгин, сенга янги меваларини ташлар.
Бас, егин-ичгин, кўзинг қувонсин.
Агар биронта одамни кўриб қолсанг, у ҳолда айтгин:
"Мен Раҳмон йўлида САВМ назр (аҳд) қилганман,
бугун бирон кишига гапирмайман". (19:25-26)
Қуръонда Марям ва Исо таваллуди баёни бу. Бу ерда Марям САВМ қилувчи сифатида тасвирланади. Бироқ у егулик-ичгуликдан бутунлай тўхтаётгани йўқ. Аксинча, унга хурмо дарахтини силкитиш ва меваларини ейиш буюрилмоқда. Шунингдек, тўғридан-тўғри "егин-ичгин" (вакулий вашробий) дея буюрилади. Демак, Савм - ейиш-ичишдан сақланиш дегани эмас. Марям савм пайтида еб-ичарди.
Марямга буюрилган САВМ бутунлай бошқа нарса - ҳеч кимга ГАПИРМАСЛИК эди. Бу ердан шуни англаймизки, САВМ калимасининг маъноси - кун бўйи озиқ-овқатсиз ва сувсиз юриш эмас, балки умумий маънода "Бирор ишни қилишдан ўзини бутунлай тийиш, ўзини назорат қилиш".
‘Вaкулий вашробий’ (егин-ичгин)...
Мана шу “егин-ичгин” ибораси Қуръон бўйича 7 марта келади (2:60, 2:187, 7:31, 19:26, 52:19, 69:24, 77:43).
Қуръоннинг ҳеч бир оятида "Ема-ичма" деган қайтариқни топа олмайсиз. Қуръонда бундай нарса йўқ.
Яратувчи Зот, инсон қорнида кунда уч маҳал овқатланиши керак бўлган ошқозон яратиб, кейин "ема-ичма" демайди. Мабодо бўлганида, яратилиш табиатига қарши бўларди.
Ҳар йили мулла муридлари қачонлардир уйдирилган бир тақвимнинг тўққизинчи ойида, оч ва чанқоқ қолади ва буни Қуръондаги "Савми Шаҳри Рамазон" деб ўйлашади. Бу юзйиллардир давом этиб келаётган ўз-ўзини қийнаш суннати.
Уларга, "Рамазон" деган бир ой бўйича саҳардан шомгача ейиш-ичишдан тийилиш ритуали мана шу Қуръонда буюрилган фарз, деб муллалар ўргатган.
Оятдаги "сиём" калимасини емаслик-ичмаслик деб таржима, талқин ва тафсир қилиб, динга шу ҳолида киритишган. Савмга тааллуқли оятларни батафсил кўриб чиқсак, муллалар томонидан қилинган оғир найранг ва хато талқинларни кўрамиз.
Бунга мисол тариқасида Абдуллоҳ Юсуф Али таржимасидан баъзи тегишли оятларни келтираман:
2:183. Эй имон келтирганлар! Рўза тутиш (сиём) сизларга фарз қилинди, сиздан олдингиларга фарз қилингани каби, сизлар ўзни тийишни (ўрганинглар),
(O ye who believe! Fasting (siyyaam) is prescribed to you as it was prescribed to those before you, that ye may (learn) self-restraint)
2:184. (Рўза тутиш) Белгиланган кунларда (айяман маъдудат); аммо сизлардан бирортангиз касал бўлса ёки сафарда бўлса, белгиланган муддат кейинги кунларда (қилиниши керак). Буни (машаққат билан) қила оладиганлар учун фидя, мискинни таомлантиришдир. Лекин ким ўзи истаб кўпроқ берса - ўзи учун яхшидир. Ва, агар билсангиз, рўза тутишингиз яхшироқдир.
(Fasting) for a fixed number of days (ayyaman mawdudatin); but if any of you is ill, or on a journey, the prescribed number (Should be made up) from days later. For those who can do it (With hardship), is a ransom, the feeding of one that is indigent. But he that will give more, of his own free will, - it is better for him. And it is better for you that ye fast, if ye only knew.)
2:185. Рамазон бу Қуръон нозил қилинган (ой), инсониятга ҳидоят ва ҳидоятнинг баёни ва (ҳақ ва ноҳақ ўртасида) ҳукм ўлароқ нозил қилинган. Бас, ўша ой давомида сизлардан кимда-ким (ўз уйида) унга ҳозир бўлса, уни рўза тутиб ўтказсин (СУМ-ҲУ). Аммо кимки касал бўлса ёки сафарда бўлса, белгиланган муддатни бошқа кунларда тутсин. Аллоҳ сизларга қулайлик истайди; У сизларга машаққат истамайди. Таъйин қилинган муддатни тамомлашингиз, ва У сизларни ҳидоят қилган нарсада Уни улуғлашингиз (ни истайди). Балки шунда шукур қиларсизлар.
(Ramadhan is the (month) in which was sent down the Qur'an, as a guide to mankind, also clear (Signs) for guidance and judgment (Between right and wrong). So every one of you who is present (at his home) during that month should spend it in fasting (sum-hoo), but if any one is ill, or on a journey, the prescribed period (should be made up) by days later. God intends every facility for you; He does not want to put to difficulties. (He wants you) to complete the prescribed period, and to glorify Him in that He has guided you; and perchance ye shall be grateful.)
2:186 Бандаларим Мен ҳақимда сендан сўраганларида, албатта, Мен (уларга) яқинман: менга дуо қилган ҳар бир дуогўйнинг дуосини тинглайман: улар ҳам Менинг даъватимга қулоқ тутсинлар ва Менга иймон келтирсинлар: Балки шунда тўғри йўлда юрарлар.
(When My servants ask thee concerning Me, I am indeed close (to them): I listen to the prayer of every suppliant when he calleth on Me: Let them also, with a will, Listen to My call, and believe in Me: That they may walk in the right way.)
2:187 Рўза (СИЁМ) кечасида аёлларингизга яқинлашиш (рафаса ила ниса) сизларга рухсат этилди. Улар сизнинг либосларингиз ва сизлар уларнинг либосларидир. Сизлар ўз орангизда яширинча нималар қилишингизни Аллоҳ билади; лекин У сизларни авф этди; бас, энди тонгнинг оқ ипи қора ипидан фарқлангунигача улар билан бирга бўлинглар, ва Аллоҳ сизга ёзганини талаб этинглар, енглар-ичинглар; кейин рўзангизни (СИЁМ) кеча киргунига қадар тамомланглар. Лекин масжидларда эътикофда экансиз, аёлларингизга яқинлашманг. Булар Аллоҳнинг чегаралари, уларга яқинлашманг. Аллоҳ ўз оятларини одамларга мана шундай баён этади: балки шунда улар ўзини тийишни ўрганишар.
(Permitted to you, on the night of the fasts (siy-yam), is the approach to your wives (rafaatha ila nisaa). They are your garments and ye are their garments. God knoweth what ye used to do secretly among yourselves; but He turned to you and forgave you; so now associate with them, and seek what God Hath ordained for you, and eat and drink, until the white thread of dawn appear to you distinct from its black thread; then complete your fast (siy-yaam) Till the night appears; but do not associate with your wives while ye are in retreat in the mosques. Those are Limits (set by) God: Approach not nigh thereto. Thus doth God make clear His Signs to men: that they may learn self-restraint.)
Шу ўринда бир неча изоҳ.
2:184 даги "айяман маъдудат" сўзлари "саноқли кунлар" ёки "бир неча кун" ёки "махсус кунлар" деб таржима қилишади. "Айяман" дегани кунлар ёки давр (айём) дегани. "Маъдудат" ҳисобли ёки адади маълум дегани.
Юқорида кўрдик, СИЁМ бу ейиш-ичишдан сақланиш дегани эмас.
2:185 оятда айтилган Рамазон ҳам бир тақвимий ой номи эмас. "РАМАЗОН" сўзи Жазирама, ёзнинг энг қуруқ ва қизиган чилла палласини билдиради.
Агар "Рамазон" ёзнинг энг жазирама палласини билдирса, муллалар айтган рўза ҳам ҳар бир мамлакатда ёз ойларида ўтиши керак. Лекин ҳозир бундай эмас.
Муллаларнинг айтишича, рўза маълум бир ойда, яъни Рамазон ойида фарз бўлади, дейишади. Рамазон маъноси иссиқ мавсум эканини биламиз. Лекин аслида Шаҳри-Рамазон, муллалар айтган тақвимдаги ой номи эмас. Улардаги ишга яроқсиз қамарий тақвимга кўра, Рамазон ойи йил бўйи айланиб юраверади, ҳатто қиш чилласида ҳам келиши мумкин. Қишда Рамазон (иссиқ ой) бўлиши яратилиш табиатига зид.
Бундан ташқари, ёз келиши Шимолий ва Жанубий ярим шарда йилнинг фарқли ойларда бўлади. Бу дегани, "ёзнинг энг қуруқ ва қизиган палласи" бўлмиш Рамазон ҳам бутун дунёда айни ойда келиши имконсиз. Модомики, Рамазон йил ойларидан бир ой бўлса (яъни ёзнинг иссиқ ойлари) муллалар айтган РЎЗА ойи, Қуръонни асл маъносидан жиддий бузишга олиб келмоқда.
ОЙ деб таржима қилинган "ШАҲР" калимаси "Ш-Ҳ-Р" ўзагидан ясалган. "Ш-Ҳ-Р" ўзаги очиқ-ойдин ёки аниқ-равшан бўлган нарсага айтилади. Тўлин ойга тўлиқ ёруғ бўлгани учун унга "шаҳр" дейилган.
2:187 даги "Рафаса ила Ниса" баъзилар томонидан "хотинларингиз билан жинсий алоқа" деб таржима қилинади. Рафаса том маънода "машғул бўлиш" деган маънони англатади. "Ила" сўзининг маъноси "йўналиш". "Рафаса ила ниса" дегани "аёлларингизга йўналиш ёки аёлларингиз билан шуғулланиш" деган маъноси.
"Шаҳру" бир нарсанинг очиқ-ойдин ўртага чиқиши, аниқ-равшан намоён бўлиши деб;
"Рамазон" эса ҳавонинг ўта иссиқлиги ёки умумият-ла, бир нарсанинг энг шиддатли даражага чиқиши деб тушунсак; шу оятлар қуйидагича англашилади:
2:183. Эй ишончли инсонлар,
ўз-ўзини назорат қилиш (СИЁМ) сизга буюрилгандир,
худди сиздан олдингиларга буюрилгани каби,
токи сизлар ғолиб бўлишингиз учун.
2:184 Ўзаро ҳисоблашув учун бир неча кун,
ҳаста ё саёҳат этувчилар учун ҳисоблашув бошқа кунларда бўлади.
Ва буни бажаришда қийналган учун,
мискин бир кишини таомлантиришга ўзгартиринг.
Шунинг учун, ким яхшилик қилса,
ўзига яхшилик келтиргай,
агар билсангиз, ўзингизни назорат эта олишингиз яхшироқдир.
2:185 Қуръон нозил қилинганида,
у кучли ва аниқ-равшан ҳолга (Шаҳри Рамазон),
одамлар учун ҳидоят ва ҳидоятни тушунтириш ва мезонлар ҳолига келади.
Шунинг учун, сизлардан кимки бу мезонларга гувоҳ бўлса (шаҳида минкум аш-шаҳра), ўзини назорат қилсин (фал-йасумҳу). Кимки касал бўлса ёки сафарда эса, улар бошқа кундан ҳисоблашади (фаиддатун мин айёмин ухор).
Аллоҳ сизларга қулайлик истайди, қийинчилик истамайди.
Сизлар ўз ҳисобингизни тамомланглар,
бас, шукр қилгувчи бўлишингиз учун,
сизларни ҳидоят қилган Аллоҳни улуғланг.
2:186 Менинг хизматкорларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, Мен ҳар доим яқинман.
Менга дуо қилувчи ҳар қандай дуогўйни дуосини ижобат қилгайман.
Шунинг учун, Менга ижобат берсинлар ва Менга содиқ бўлсинлар,
ҳидоят топишингиз учун.
2:187 Ўзингизни тийиш (сиём) кечаларида аёлларингиз кўнглини олишингиз ҳалол этилади.
Улар сизнинг сирдошингиз, сиз уларнинг сирдошисиз.
Аллоҳ ўзларингизга хиёнат қилганингизни биларди,
бас сизларни халос ва авф этди.
Бундан буён, улар билан қовушинг, Аллоҳ сизга ёзганлардан истанглар ва енглар-ичинглар (вакулу вашрабу), токи тонг отиб оқ ип қора ипдан фарқлашгунигача.
Кейин тунгача ўзингизни тийинг.
Ва таслимият жойларда экансиз, улар билан қовушмоғингиз мумкин бўлмас.
Бу Аллоҳнинг чекловларидир; шунинг учун сиз уларни бузмангиз.
Аллоҳ оятларини одамларга шундай баён қилади, токи огоҳ бўлсинлар.
(Инглизча оригинал:
2:183 O you trusted people,
self control (siyyaam) is prescribed for you,
as it was prescribed for those before you,
so that you are winners.
2:184 A few days for reckoning,
for those who are ill or travelling the reckoning shall be on other days.
And for those who find difficulty in doing it,
substitute with the feeding of a poor person.
Hence, whoever works goodness,
so it would do him good,
and that you control yourself is better if you know.
2:185 When the Koran is sent down,
it becomes manifestly intense (shahru ramadan),
a guidance for the people and explanations from the guidance and the criterion.
Therefore whoever amongst you experiences these manifestations (shahida minkum shahra)
you shall control yourself (fal-ya-sumhoo).
And those who are ill or travelling they shall reckon from other days (faiddatun min ayyamin ukhar).
Allah wishes convenience for you,
and He does not impose hardship upon you;
and so that you shall fulfil your own reckoning,
and you shall glorify Allah for guiding you,
so that you are appreciative.
2:186 And when My servants ask you about Me, I am always near,
I respond to the call of any caller who calls on Me.
Therefore, they shall respond to Me, and be faithful to Me, that they may be guided.
2:187 You are permitted during the nights when you restrain yourselves (siyyaam) to indulge your women.
They are your confidantes, and you are their confidants.
Allah knows that you have betrayed yourselves,
and therefore He redeemed you and pardoned you.
Henceforth, mix with them, and seek you of what Allah has decreed for you, and eat and drink (wa kuluu wa ashraboo) until you can understand this as clearly as the white thread from the black thread at dawn.
Restrain yourselves till the night.
And you shall not mix with them whilst involved in your places of submission.
These are the limits of Allah; therefore you shall not breach them.
Allah thus clarifies His revelations for the people, that they become observant.)
Бу оятларнинг ҳеч бирида саҳардан тун киргунгача емай-ичмай очиш қолиш деган гап йўқ. Ҳатто ЕМА-ИЧМА деган буйруқ йўқ, аксинча ижобий амр бор: "ЕНГЛАР-ИЧИНГЛАР" (вакулу вашрабу). "Вакулу вашрабу" ҳаёт ва ундаги неъматларнинг қадрига етиш ва бахтли бўлиш амрига ўхшайди. "Енглар, ичинглар ва бахтли бўлинглар" деган гапга ўхшаш.
Қуръонда қайтариқ ёки таъқиқлаш буйруқлари таркибида, одатда, очиқ шаклда қайтариқ ибораси мавжуд бўлади, "Тарк этинглар", "Узоқ туринглар", "Тўхтатинглар" ёки ш.к. Саум ҳақидаги оятларда эса "ЕМАНГ ВА ИЧМАНГ" деган аниқ буйруқ (ёки қайтариқ) йўқ.
2:187 га эътибор беринг: "сумма атимму ас-сияма илал-лайли" - "...сўнгра тунгача (илал лайли) ўз-ўзини назоратни (сиёмни) тамомланг". Бунинг маъноси - сиём кечаси ҳам давом эттирилиши лозим. "Кундузи" ёки "Кундуз вақти" деган калима умуман йўқ бу Савм/Сиём оятларида.
Бундан чиқди, агар муллалар САУМ бу емай-ичмай оч қолиш деган гапларида давом этсалар, у ҳолда "рўза" ҳолларида тунга киришлари лозим. Аммо муллалар рўзаси кун ботиши билан тақа-тақ тўхтайди. Бу ҳам оятга мувофиқ келмайди.
Бир ой мобайнида оч қолиш ҳам муллалар айтган рўза 2:184-оятдаги "айёман маъдудот" - саноқли бир неча кун атамасига мос келмаслигини кўрсатади. Муллалар айтадиган "Шаҳри-Рамазон Ҳижрий-Қамарий тақвимдаги ой номларидан бири" талқини, "айёман маъдудот" атамасига зид келадиган муаммолардан бири. Чунки у ҳолда САУМ ШАҲРИ РАМАЗОН - Рамазон ойидаги саноқли кунларда рўза тутиш, дегани бўлиб қолади. Ва табиий савол туғилади: "Қандай қилиб "бир ойдаги саноқли кунларда" савм этиш (айёман маъдудот), бир ой тўлиқ рўза тутиш дея таржима бўлиб келган?"
Рўза (оч ва чанқоқ қолиш) Исломдан олдинги араб анъанаси бўлган.
Қуйида жоҳилият арабларининг рўза ритуали ҳақида Бангладешлик ёзувчининг ёзганларини келтираман:
“Рамазон мусулмон бўлмаган мушрик Араб фестивали эди.
Исломгача бўлган Жоҳилият Рамазони билан Исломий Рамазон ўртасидаги фарқ нима? Жоҳилият Рамазони фақат мушрик араб қабилалари тарафидан амал қилинар эди, Исломий Рамазон эса бутун дунёда барча мусулмонлар томонидан амал қилинади.
Рамазон пайтида жоҳилият араблари егулик, сув ва жинсий алоқадан тийилишарди. Мусулмонлар ўша мушрик араб Рамазон ритуалларини амалга ошириб келишади. Бугунги мусулмон дунёси тутаётган РЎЗА Исломдан олдинги мушрик амалларининг мослашган давоми экани ҳақиқат”.
Саҳиҳ Бухорийда бу ҳақда шундай ҳадис бор:
Оишадан ривоят: "Ашура - жоҳилият даврида Қурайш қабиласи рўза тутадиган кун эди. Расулуллоҳ ҳам шу куни рўза тутарди. Мадинага ҳижрат қилгач, унга рўза тутиб, (мусулмонларга ҳам) рўза тутишни буюрди. Рамазон рўзаси фарз бўлгач, Ашура куни рўза тутиш/тутмаслик ихтиёрий бўлди". (Бухорий:1893)
Шундай қилиб, Ашура рўзаси (10 Муҳаррам) Қурайш мушрикларининг амали бўлиб келган. Кўплаб Исломий бўлмаган мушрик ритуаллар бугун "Исломий ибодатлар" сифатида танилган. Мушриклардаги Ҳилол Ой: ой худосининг рамзини муллалар ўғирлашган. Мусулмонлар энди Рамазон рўзасини осмонда янги ойни кўргандан кейин бошлайдилар.
Бундан ташқари, Рўза тутиш муллаларнинг Таврот ва Инжил таълимотларидан кўчирмаларидан бири.
Йом Киппур (яҳудийликда): Мағфират Куни, яҳудийликда йилда энг муқаддас кун саналади. Иброний тақвимида 7-ойи, Тишрининг 10-кунини рўза тутиш ва намоз ўқиш билан ўтказилади.
Лент (насронийликда): 40 кунлик тавба-тазарруъ ва рўза тутиш даври, Пасхадан олдинги тайёргарлик мавсуми. Кул Чоршанбаси (Ash Wednesday) Лентнинг бошланишини белгилайди. Насронийликдаги мазҳаблар орасида бу рўза талаблари ва уларга амал қилиш фарқланади.
Булар бутпараст ритуаллар, Қуръон ва Исломда эса оч қолиб савоб олиш йўқ.