Пайғамбар номини кимлар булғайди
Пайғамбарни — пайғамбар номидан бўхтон тўқувчилар, у зотнинг пок шаънини, шарафини булғовчи бўлганлар, дин душманлари тўқишади — булғашади.
Дин номидан Аллоҳ номидан — уйдирма тўқувчилар булғашади.
Бунга бепарволар эса қайси чин Росул сўзи-ю, қайси у кишининг номидан тўқилган бўхтон эканига — бепарво бўлиб яшаб ўтаверадилар…
У тўқилган бўхтон, диндаги йўқ урфлар ҳам улар сабаб ҳам ҳалқни, умматни пароканда бўлиб, кундан-кун жаҳолат ва разолат ботқоғига ботиб кетаётганига ҳам — парво қилмайдилар…
Жон-жаҳдлари билан «ўша ҳолатни» — ўшандай ушлаб қолишга, билмаганлари ҳолда курашаверадилар, «ҳимоя» қилаверадилар.
Бугун қўлингизга энг охирги модел телефонни ушлатиб , бу «оригинал ол» деса — сотиб олиб кетавермайсиз-ку…
Харид қилаётганингиз хитой молими, русларникими — ажратишга тушасиз-ку …
Олаётганингиз гўшт эчкими ё чиндан қўй-гўштими фарқига борасиз-ку?
«Бўр»ни шиша идишларга қамаб, «пеницилин» — деб сотмасликларига ким кафолат беради ? Ёки бугунда қалбаки гурунчни — таклиф қилиб сотишмайдими ?
Қизиқасиз-ку? Асл мол деб ишониб олиб қўйганингиз сабаб, неча бор алданиб қолаганингиз ёдингизда-ку ?… Кўр-кўрона кетиб қолишни — ўзингиз истамайсиз-ку…
Сизга таклиф этилгани — кўзингизни боғланг ва ортимиздан юринг — дегани эмас-ку.
Хадисни тагига «сахих» деб ёзиб қўйиши билан сахих бўлиб қолмайди.
Сахих хадисни — саҳобалар тинглагандилар.
Сахих хадис — Росул(с.а.в) нинг муборак оғизларидан — жаранглаб айтилган гап-сахих хадисдир. Ўша — бўлади асли.
Ўша жаранглаб чиққани — Қуръондан эди, унинг оятидан эди, оятга хос эди, оятга мос эди, оятга зид эмас эди.
Демак бизга етиб келганларини ҳам — айнан ўша сахихлари — ўшандай бўлиши лозим.
Асли пайғамбар сўзи учун «сахих» — сўзини ишлатилиши ҳам жуда ғалати.
Худдики, «ишоновринг ока — бу тозаси» — дегандек, Росул сўзини ҳам қабул қилинг «сахих» ва ёки сахих эмаси дегандек .. — асли бундай бўлмаслиги лозим эди.
«Сахих» деган сўз бор экан-ки, «сахих эмас»ни борлиги — ўз ўзидан келиб чиқади.
Молни орқасига фирма белгиси босиб қўйиш билан у асл мол бўлиб қолмайди.
Рсса ўхшатиб таёрлаган қалбаки молни ҳаётда — хеч учратмадингизми ? …
Росул ёлғон сўзламайди — дегани, ўзи тўқиб қўшиб, билмаганини — айтмайди, айтмаган деганидир. Бу айни-ҳақиқат, чунки Росулуллоҳ фақат рост сўзлаб ўтдилар .
Бу айни дамда, фақат ҳақни — (ҳақ эса Қуръон) — ҳақдан сўзлаган деганидир.
Хар хадисларики бўлса — албатта қуръон оятларига бориб тақалади ва унга асосланади, деганидир.
*Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар ўзлари ёлғончилардир.* (Нахл,105)
Эътибор беринг, ёлғончини ҳам ёлғонини ҳам муқобили — фақат оят — демоқда Роббимиз.
Иймон келтираётканингиз гап — Аллоҳни оятидан бўлса қандай яхши хотиржам бўласиз.
*Булар Аллоҳнинг оятларидир. Биз уларни сенга ҳақ ила тиловат қилурмиз. Улар Аллоҳни ва Унинг оятларини қўйиб, қайси хадис (гап)га иймон келтирурлар?!* (Жосия,6)
Бу оят айнан, инсонга қайси гапга-(хадис)га иймон келтираётганига хушёр бўлиши лозим эканини — Аллоҳни оятига — қуръонга мос келганинигина олишимиз лозим-шарт эканини англатади. Акс холда оятни қўйиб-бошқани олган бўлиб қоламиз.
Оятдаги : » оятларни қўйиб қайси хадис(гап)га? » … калимаси устида узоқ ўйланинг, нима бўлиши мумкин ўша? деб …
Нега «оятларим ва сени хадисларингдан бошқа» — демади экан Роббим, ўйланг бу ҳақда, тафаккур қилиб кўринг, ахир бунга буюрилгансиз-ку ..
Росул-ки ўзидан сўз қўшиб (қуръонни)бузиб айтса — » унда, соғ қўймас эдик, унинг шоҳ томирларини қирқар эдик » — деган Роббимиз нимани ирода этаётганига ахамият беринг, фақат мени сўзимни айтсин ва айтди ҳам — демоқда…
*Мўминлар аҳзобларни кўрганларида: «Бу бизга Аллоҳ ва Унинг Расули ваъда қилган нарсадир. Аллоҳ ва Унинг Расули рост сўзларлар», дедилар. Бу уларга иймон ва таслимдан бошқа нарсани зиёда этмади.*(Аҳзоб,22)
*Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки ўзига келган ҲАҚни ёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?!*(Анкабут,68)