АҲЛИ КИТОБ МУЛЛАЛАР-21
12-БОБ. ЗАКОТ ВА ТАВРОТДАН КЎЧИРИЛГАН УШР
Нисбатан мураккаброқ мулла ихтиролари орасида ушр закоти дейилган солиқ турлари келади. Қуръон ҳеч қачон ва ҳеч кимга Закот деган диний солиқ тўлашни ўргатмайди. Закот - Исломнинг беш рукнидан учинчиси саналади. "Закот" сўзи Қуръонда 80 марта келади, аммо садақа ё солиққа алоқаси йўқ. Закот том маънода "Покланиш" дегани – СОЛИҚ ёки САДАҚА дегани эмас. Қуръонда САДАҚА учун тўғри сўз САДАҚА, нафақа учун эса садақани ҳам ўз ичига олувчи ИНФОҚ калимаси ишлатилади. Садақа ҳам, Инфоқ ҳам Қуръонда баён қилинган.
САДАҚА
"Улар орасида сени садақалар тўғрисида айблайдиган кимсалар ҳам бордир. Агар ўша садақалардан уларга ҳам берилса, рози бўлишади, агар берилмаса, бирдан норози бўлиб қолишади. Агар улар Аллоҳ ва Расули берган нарсага рози бўлишиб:
«Аллоҳ биз учун кифоя. Яқинда Аллоҳ ва Расули Ўз фазлу карамидан ато этур бизга, биз Аллоҳнинг ўзига интилгувчи кишилармиз», десалар эди. Садақа - фақирларга, мискинларга, уни йиғувчиларга, одамларнинг дилини яраштиришга, қулларни озод қилишга, қарздорларга, Аллоҳ йўлида сарф қилувчиларга ва саёҳатчиларгадир. Аллоҳ томонидан юклатилган мажбурият шудир. Аллоҳ билим ва ҳикмат Соҳибидир". (9:58-60)
НАФАҚА
"Сендан нималарни инфоқ қилишни сўрайдилар. Айт: "Қандай яхшилик қилсангиз, ота-онага, қариндош-уруғга, етим-мискинларга ва йўловчи-мусофирларга қилингиз! Қандай яхшилик қилсангиз, шубҳасиз, Аллоҳ уни Билгувчидир". (2:215)
"Сендан Хамр ва Қимор ҳақида сўрайдилар. Айт: "Буларда катта гуноҳ ва одамлар учун нафълар бор. Уларнинг гуноҳи нафъидан каттароқдир". Ва сендан нимани инфоқ этишни сўрайдилар. Айт: "Ўз эҳтиёжингиздан ортганини". (2:219)
Қуръони Каримдаги бу ва яна бир қанча оятлар садақа ва инфоқдан сўз юритади. Бироқ закот зикри келган 80 оятдан ҳеч бирида САДАҚА, УШР, йилда 2,5% бериб қутулиш деган маъно йўқ, ёки закотни ота-онага бер, ёки камбағалга, етимга ёки мусофирга бер дейилмайди. Чунки, Закот бутунлай бошқа нарса, Закот бу пок/поклик/поклаш/покланиш. Мана, Қуръонда закот сўзининг тўғри кўрсатилишига мисол:
"Ҳузуримиздан унга мулойимлик ва поклик (ЗАКОТАН) ва у тақводор эди" (19:13) Мана бу эса, садақани ҳам, закотни ҳам бирга зикр этувчи оят:
"Уларнинг молларидан САДАҚОТ ол, ва шу орқали уларни ПОКлагайсан, ва уларга Салот қил, ҳақиқатан сенинг Салотинг улар учун ҳузур-халоватдир. Аллоҳ Эшитгувчи, Билгувчи Зотдир" (9:103)
Закот Поклаш демакдир. Садақа ва Нафақа эса, ўзидаги ризқлардан айириб бошқаларга беришни билдиради. Яна бир бор айтамизки, Закотни "йилда бир марта 2,5% бериш" деган гап ҳам, Библиядан плагиат қилинган.
"Инсон Худодан нарса ўғирлашга журъат қиладими?! Аммо Сизлар Менинг нарсамни ўғирлаяпсизлар! Яна: “Нимангни ўғирлабмиз?" деб сўрайсизлар. Ушр ва эҳсонларимни ўғирладингиз! Э, лаънати бўлиб кетинглар! Менинг нарсамни ўғирлабсиз–а! Сизлар, бутун халқ, лаънатисизлар! Қани, омборхонага ушрни беками– кўст қилиб олиб келинглар. Хонадонимга озуқа келтиринглар. Шу йўл билан Мени синаб кўринглар, — дейди Сарвари Олам. — Шунда кўрасизлар, Мен осмон қопқаларини очаман. Сизларга марҳаматимни сероб қилиб ёғдираман" (Малаки 3:8-10)
Агар 1/10 ни (Ушрни) тўламасангиз, бас, Худодан ўғирлаётган бўласиз, дейди Библия. Руҳонийлар учун пул йиғишнинг энг айёр усули бу, чунки пулни тўғридан-тўғри Худога бериб бўлмайди. Пулни руҳонийга тўлаш керак. Кейин бир сабзи боғланди (омочга боғланган эшаклар мисоли) - "Ушрларни Худонинг омборига олиб келинг ва Худо осмон эшикларини очишини кўринг".
Муллалар ҳам айнан шу гапни айтади. Закотни, яъни диний ушрларни муллага олиб келинг - Аллоҳнинг фазлу марҳаматига ноил бўлинг. Қуръонда, диний ушр ёки садақаларни муллалар йиғсин, муллалар тақсимласин, деган гап йўқ. Қуръонда садақани бевосита мол-мулк эгалари бериши керак:
"Қандай яхшилик қилсангиз, ота-онага, қариндош-уруғга, етим-мискинларга ва йўловчи-мусофирларга қилингиз! Қандай яхшилик қилсангиз, шубҳасиз, Аллоҳ уни Билгувчидир" (2:215)
Ота-онага, қариндош-уруғга, етим-мискинларга ва йўловчи-мусофирларга яхшилик қилиш учун, диний солиқ йиғувчи муллаларнинг кераги йўқ. Буни ўзингиз қилишингиз мумкин. Йилда 2,5% закот солиғи деган ставка ҳам йўқ. Қуръонда "Ўз эҳтиёжингиздан ортганини" дейилган, қанча миқдорда бериш эса ҳам мўминнинг ўзига қолган.
"Ва сендан нимани инфоқ этишни сўрайдилар. Айт: "Ўз эҳтиёжингиздан ортганини" (2:219)
Инфоқ ихтиёрий бўлиши керак. Мулла ва руҳонийлар учун бу муаммо туғдиради, 72 чунки сиз пул бермай қўйсангиз, улар синиши мумкин. Пул бўлмаса, бутун дунёдаги черковлар, масжидлар ва ибодатхоналар ёпилишга маҳкум. Пул бўлмаса, ҳеч ким роҳиб ёки мулла бўлишни истамасди.
Муллалар қуйидаги нарсалардан "закот - диний ушр" тўлаш фарз дейишган:
1. Буғдой, арпа, хурмо, майиз, олтин, кумуш, туя, сигир, қўй (жумладан, эчки ҳам)
2. Бу фарзни адо этиш учун, закот берувчи агар ушбу ўн нарсадан бирортасига эгаси бўлса, қуйида зикр этилажак шартларга биноан, уларни белгиланган миқдорда белгиланган манзилларга қўйиши шарт. Закот миқдори ўлчови асосида, арпа/буғдой каби дон маҳсуллар олинади.
Бу - муллаларнинг Библиядан кўчирган - УШР ЗАКОТИ диний солиқ туридир.
Ушр билан боғлиқ чалкашликлар ҳам худди Библиядаги каби :
"Ер ҳосилидан ва дарахт меваларидан олинган ушр ҳам Эгамизникидир. Булар Эгамиз учун муқаддасдир. Агар бирортаси ушрини қайтариб сотиб олмоқчи бўлса, ушрнинг қиймати устига қийматнинг бешдан бир қисмини қўшиб берсин. Пода ва сурувингиздан олинган ушрни — саналган ҳар ўнинчи жониворни Эгамизга бағишланг. Ушр қилиб олинган жониворни танламанг, уни яхшиси ёки ёмонига алмаштирманг. Агар алмаштирадиган бўлсангиз, жониворларнинг иккаласи ҳам муқаддас ҳисоблансин, уларни қайтариб сотиб олишингиз мумкин эмас" (Левилар 27:30-33)
Библияда диний солиқларни ҳисоблаш ҳақида яна-да кенгроқ тафсиллар бор, масалан, турли одамлар (катталар, кексалар, болалар ва бошқалар) учун қанча кумуш тўлаш кераклиги ҳақда.
"Агар бирортангиз онт ичиб, Эгамизга бирор одамни бағишлаган бўлсангиз, онтингизни адо этиш учун қуйидаги қийматни тўланг:
20 дан 60 ёшгача бўлган эркак учун 50 бўлак кумуш,
20 дан 60 ёшгача бўлган аёл учун 30 бўлак кумуш,
5 дан 20 ёшгача бўлган ўғил бола учун 20 бўлак кумуш,
5 дан 20 ёшгача бўлган қиз бола учун 10 бўлак кумуш,
1 ойликдан 5 ёшгача бўлган ўғил бола учун 5 бўлак кумуш,
1 ойликдан 5 ёшгача бўлган қиз бола учун 3 бўлак кумуш,
60 ва ундан юқори ёшдаги эркак учун 15 бўлак кумуш,
60 ва ундан юқори ёшдаги аёл учун 10 бўлак кумуш". (Левилар 27:2-7)
Муллалар оиланинг ҳар бир аъзоси учун - балоғат ёшидами ё бегуноҳ норасидами, бундан қатъи назар - диний (айниқса, фитр садақа номи остида Рамазонда) солиқлар ундиришади. Покистонда муллалар ҳукуматга босим ўтказиб, бир неча йилдан бери, диний ушрларини йиғиш ва тарқатиш ҳақида алоҳида Қонун қабул қилишга ҳам етиб борган. Бу тенденцияга хушёр бўлиш керак. (PUNJAB ZAKAT AND USHR BILL - http://punjablaws.gov.pk/laws/2696.html)
Шубҳасиз, бу ғайри-Қуръоний ғоялар Библиядаги Левилар китобидан кўчирилган. Муллалар ҳатто ер ва биноларга ҳам диний солиқ солишади. Дарвоқе, бу ҳам Инжилдан олинган:
"Агар одам Эгамизга ўз уйини бағишласа, руҳоний уйни баҳоласин, уйнинг яхши 73 ёки ёмон аҳволига қараб қийматини белгиласин ва унинг қиймати руҳоний белгилагандай бўлсин. Мабодо уйни бағишлаган одам уйини қайтариб олмоқчи бўлса, у руҳоний белгилаган қиймат устига қийматнинг бешдан бир қисмини қўшиб берсин. Шунда уй яна уники бўлади. Агар одам мерос қилиб олган ерини Эгамизга бағишламоқчи бўлса, ернинг қиймати у ерга экиладиган уруғнинг миқдорига кўра белгилансин. Ўн сават уруғлик арпанинг баҳоси эллик бўлак кумуш бўлсин. Агар дала Қутлуғ йили бағишланган бўлса, даланинг қиймати белгиланган баҳода қолсин" (Левилар 27:14-17)
"Молу қўйларингизнинг биринчи туғилган болаларини Эгамизга бағишламанг, улар шусиз ҳам Эгамизга тегишлидир. Ҳаром ҳайвоннинг тўнғич боласини қайтариб сотиб олишингиз мумкин. Бунинг учун белгиланган қийматни тўлаб, бунинг устига қийматнинг бешдан бир қисмини қўшиб беринг. Агар уни қайтариб сотиб олмасангиз, руҳоний уни бошқа бировга белгилаган қийматга сотиб юбориши мумкин. Эгамизга тамомила бағишланган ҳар қандай одамни, жонивор ёки мерос қилиб олинган ерни қайтариб сотиб олиш ёки сотиб юбориш мумкин эмас. Эгамизга тамомила бағишланган ҳар қандай нарса Эгамизга абадий тегишли ҳисобланади" (Левилар 27:26-28)
Закотнинг бундай "муллача" қоидалари, диний ушр тўғрисидаги мураккаб Библия қоидалари билан пойгага тушиши мумкин. Аммо, бунда барибир Библия муллани қолдириб кетади. Чунки бу қоидаларнинг ҳеч бири Қуръонда йўқ. Солиқлар бирор миллатни ёки элатни бошқариш учун керак, аммо Қуръонда диний солиқларнинг ҳеч бир тури тилга олинмаган. Қуръонда МАЖБУРИЙ ЗАКОТ (яъни мажбурий диний солиқлар) деган гап йўқ. Муллалар бу гапларни Библиядан плагиат қилишган.