June 7, 2021

Инқилоб қилиш илмми?

Дунёда кечаётган ҳар қандай жараён Аллоҳ яратган сабаб ва оқибат асосига чегаралангандир. Сабабдан оқибатгача улар ўртасида содир бўлаётган жараён Аллоҳ яратган қонунлар асосида мунназзам шаклда кечади. Мана бу қонунларни тушунишлик, уни муназзам шаклда такрорланиб келишини билишлик, унинг асосида натижага, оқибатга баҳо бера олишлик илмдир.

Бу ҳоҳ ижтимоий фанларда бўлсин, ҳоҳ аниқ фанларда бўлсин. Масалани қийин томони ижтимоий сохаларда, бу жараёнлар кенгроқ масштабда рўй бергани учун инсон уни тўла қамраб ололмайди, ундаги такрорланиб келаётган, уни ҳаракатга келтираётган қонунларни тушина олмайди. Лекин, бу қонунлар аксари Қуръонда келган, росулуллоҳ (с. а.в.) суннатларида ва Аллоҳ инсонларга тажрибий билм асосида уларга берган илмдир. Мана бу илм кофирнинг олдида ҳам, мусулмоннинг олдида ҳам бўлиши мумкин, лекин мўъмин киши мана бу илмни Аллоҳнинг кавний қонуни деб қарайди ва уни кофирнинг қўлида бўлса ҳам олади.

Тарихда бунга мисоллар кўп. Масалан: Холид ибни Валидни ислом оламига ғалаба ва шухрат олиб келган харбий илми, ҳали жохилият пайтидаёқ шаклланган эди, буни унга ислом бермаган эди, балки ислом бу илмни ўз чегаралари билан поклади. Умар ибни Хаттобда жамоатни бошқаришлик хали жоҳилиятдаёқ шаклланган эди. Мадина атрофига ҳандақ кавланганда бу усул форс мажусийларидан олинган эди.

Мана бу қонунларни тушунган киши дунёда ижтимоий шароитда кечаётган жараётларни тўғри тушинади ва уни умматнинг манфати томон йўналтиради. Кураш илми ҳам унинг руҳияти шариат белгилаган қонунларга бўйсунса, лекин жасади, Аллоҳнинг кавний қонунларига бўйсинади. Мана бу икки қонунни билиш, уни восита ва василалар асосида ҳаракатга келтиришгина, бизни кўзлаган асосий мақсадимизга олиб кела олади.
Аллоҳнинг шаръий ва кавний қонунлари ўзгармасдир, лекин восита ва василалар ўзгарувчандир. Мана бу ўзгарувчан восита ва василалар ўзгармас қонунлар асосида ҳаракатга келади.

Натижа ва оқибат ҳамма даврда бир ҳил бўлиб қолаверади. Мана бу қонун ва воситалар кофирнинг қўлида бўлса ғолибдур, мусулмонинг қўлида бўлса ҳам ғолибдур. Бу қонун ва воситаларга эга бўлмаслик ҳар икки тоифага ҳам мағлубият олиб келади. Исломннинг аввалида мусулмонлар жамоаси ҳам шаръий ҳам кавний қонунларни ва воситаларни ушлай олишди ва кўп сонли ва қувватли кофирлар жамоасини енга олишди, лекин Усмонлилар хилофатини охирида қонунлардан узоқлашишди ва воситаларда кофирлардан заифлашишди, оқибат мағлуб бўлишди. Шу жумладан шаръий ва кавний қонунларни бир биридан ажратиш ҳам мағлубият олиб келадики, буни саҳобалар давридаги оддий мисолдан тушуниб олсак бўлади.

Ухуд жангида росулуллоҳ (с.а.в.) бир гурух саҳобаларга тоғнинг тепасида туриб мусулмонларни орқа томонини ҳимоя қилишга буюрдилар, бу жангдаги Аллоҳнинг кавний қонуни эди, лекин саҳобалар бу қонунга хилоф йўл тутишди ва натижаси мағлубият бўлди. Ямома жангида саҳобалар ўзларини кўп сонли эканлиликлари билан ғурурланишди, бу кўп сонли бўлиш Аллоҳнинг кавний қонуни, лекин мана бу ғурур Аллоҳнинг шаръий қонуни бўлган Аллоҳга бўлган таваккал, унгагина суяниш унуттирди ва бир лаҳзада мағлубиятни олиб келди, мусулмонлар жамоасида қоча қоч бошланди, Аллоҳнинг раҳмати билангина мусулмонлар аслиятларига қайтишди ва ғолиб бўлишди.

Демак кураш илмдир, уни ўрганмай туриб киришишнинг оқибати мағлубиятдир. балки бу жиноятдир, чунки унинг орқасида мингларча тўкилаётган мусулмонларнинг қони, бевалар, етимлар, синаётган руҳиятлар ва кофирларнинг тантанаси ётади. Аллоҳ субханаҳу таъло айтади:

”Ўзингиз билмаган нарсани олдида турманг (яъни унга киришманг), албатта кўз, қулоқ, қалб (ақл) сўралгувчидир”

Хатто инсонни яралишидан асосий мақсад, тавҳид ҳам илмга асосланган бўлишлиги шарт, агарчи фарзанд ислом фитратида туғилади ва мусулмон оиласида бу сохада тақлидий илмга эга бўлади.

Юқоридаги сўзлардан курашмаслик керак дегани эмас, балки кураш бошланган ва давом этяпти. Бу курашни, мусулмонлар жамоаси ҳар соҳасини илм асосида ўрганиши ва амалиётга татбиқ этиш керак бўлади. Таъбир жоиз бўлса мусулмонлар проффесионал инқилобчига айланиши керак.

Абу Абдураҳмон муҳожир