June 7, 2021

«Неварага уйланиш» ҳақида

«Сизларга оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз, хотинларингизнинг оналари, ўзингиз қовушган хотинларингизнинг қарамоғингиздаги қизлари ҳаром қилинди. Агар у(хотин)лар билан қовушмаган бўлсангиз, (қизларига уйланишингизда) гуноҳ йўқ. Ва пуштингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинлари, опа-сингилни қўшиб олмоғингиз ҳаром қилинди. Магар аввал ўтган бўлса, майли. Албатта, Аллоҳ маҳфират қилувчи ва раҳмли зотдир». (4:23)

Оятда :
1- оналарингиз махрам дейилмоқда. Оналарга кимлар киради? Онанинг онаси, бувиси, энаси ва ота тарафдан отанинг онаси, бувиси, энаси ва ҳаказо.
2 — қизларингиз махрам дейилмоқда. Қизларга кимлар киради? Отанинг қизи, қизининг қизи ёкий ўғилинг қизи яни невара ва яна эвара, чевара ва ҳаказо.
Хатто оятда ўз неварангиз тугул ака-укаларингизни қизлари , неваралари , чеваралари ёкий опа — сингилларингизни қизлари неваралари, чеваралари ҳам махрам дейилмоқда. Яна қўшимчасига яқинлик қилган ҳотинларингизни қизлари , неваралари, чеваралари ҳам махрамдир.

Бундан кейин ҳам невара маҳрамлиги Қуръонда йўқ деган кимса мусулмон эмас. Сабаби ўз неварасини фарзанд деб ҳисобламаган бўлади.

Саломлар…

(Фарҳод Аслий)