May 11, 2021

Қўй динига ўтди бу Арслон

Боқ, бутун Шарқ не ҳолда,
Кули кўкка соврулган,
Бўғиқ инграш жим ютилар…
Асар йўқ…
Бу ютилган бир фарёд.
Бу тупроқда ҳар зарра изтиробла мўлтирар.
Ҳиндистондан исён эт,
Самарқанддан исён эт,
Ироқдан, Ҳамадондан туғён эт!
Бир ҳаёт кўрсатсангчи! Бир карра жонлансангчи!
Уйғончи бу уйқудан!
Бир сония уйғончи!..
Муҳаммад ИҚБОЛ

Иймонни жидду жаҳд билан, актив фаолият билан боғламаган бир янглиш ҚАДАР эътиқоди мусулмон қавмларни худди ШИРК таҳликаси каби йўқ этиб бормоқда. Бугун Ғарбнинг устунлиги, унинг қуввати бир Қадар ўлароқ қабул қилинган ва Жабрийя ақидаси иймон арконлари орасига киритилгандир.

Қуръондан ётлашиш ва Аллоҳнинг Қуръондаги амрларидан қочиб, ҳирс, мавқе ва молу дунё бутига сиғиниш оқибатида қалблар АЛЛОҲдан ётлашди ва янги бир фалаж эътиқод ботқоғига ботди.

Қашшоқлик ва танбаллик мусулмон қўлидаги энг катта сармояга айлангандир. Бунинг аянчли оқибати эса бугунги умидсизликдир. Ғайрат, шижоат, ва мужодала мусулмоннинг кундалик ҳаётидан чиқарилган. Бунинг ўрнига уйдирма ривоятлар ҳамда хилма хил маҳдийлар кутилади. Бугунга қадар сон саноқсиз “Маҳдий”лар чиқса, ва ҳаммаси сохтакор чиқса да, бу ривоятларга шубҳа қилиш дан худди иймондан айрилиш каби қурқитилган содда мусулмон халқи ҳануз кутмоқда, куттирилмоқда ва яна куттирилажакдир.

Муҳаммад Иқбол ўз сатрларида мусулмонни арслонга, кофирларни эса қўйга ўхшатиб, қўйнинг алдовлари таъсирида арслоннинг мужодаладан воз кечгани ва қўй динига ўтганини айтади. Оқибатда, арслон танбаллик ва фақирликни қадарим, қисматим ва энг муқаддас борлиғим деб ишонади ва қурбон бўлади.

“Қўй овлаган арслонлар шоқол динин танлашди.
Тишлари чўп ейишдан охири моғорлашди.
Ғайрату, ҳамла битди.
Иззату, виқор кетди.
Кучу қувват, шажоат барчаси узоқлашди.
Иззат кетди, иқбол кетди, шаъну эътибор кетди.
Темир кишан бахмаллашди,
кўнгил мурда, мозорлашди.
Қўйнинг митти қўзиси уйғоқ арслонни ухлатди,
Ўзи қазган чохига осонгина қулатди”.

Мусулмон қавмларнинг бугунги ҳолини топиш мумкин бу мисраларда. Аллоҳ тарафидан Ер юзида “Васат уммат” қилинган бу уммат бугун ўз бошида ўтирган тоғутлар, уларнинг тўхтовсиз оловини ёққан мазҳаб низолари, ғайридинларнинг ғоявий ва ақидавий хуружлари бўлмиш уйдирма ривоятлари оқибатида мутлақо тайинсиз ҚАДАР эътиқоди, аслида бўйин эгиш ва ялқовлик ақидасига ишонтирилган ва Ислом душманларига қурбон қилингандир.

Бугунги аҳволимиз ҳам бунинг аянчли ва битмас тугамас мисолларидан бири холос.

Салом ва дуоларла…

http://kemalyoldash.com/2616