biblical-mullahs
May 24, 2021

АҲЛИ КИТОБ МУЛЛАЛАР-19

АЛКОГОЛЬ ҚУРЪОНДА ТАЪҚИҚЛАНМАГАН

Егуликлардаги ҳалол/ҳаром баҳси алкоголга тегинмай тугал бўлмайди. Бу мунозара қисқароқ, чунки Қуръонда ҳеч бир жойда алкоголь тақиқланган дейилмаган. Алкоголни тасвирлаш учун Қуръоннинг ҳеч бир жойида ҳаром калимаси ишлатилмайди. Бу оддий ҳақиқат. Қуръонда алкоголь ҳаром деган бирорта ҳам оят йўқ.

Қуръон бизни маст ҳолимизда, кундалик мажбуриятларимизда баъзи чекловлар қўяди. Қуръонда келган ибора "ва антум сукаро" бўлиб, "маст ҳолингизда" маъносини англатади.

"Эй муъминлар, то нима деётганингизни билгунга қадар, маст ҳолингизда Салотга яқин келманглар..." (4:43)

Айтаётган гапимизга доим ҳушёр ва тетик бўлиш муҳим, мастлик биргина алкоголь эмас, ундан бошқа сабаблардан бўлиши ҳам мумкин. Дорилар, медикаментлар, чарчоқ ва толиқиш, стресс, ғазаб ёки аффект, буларнинг барчаси хушёрликни йўқотишга олиб келиши мумкин. Бундай шароитларда биз кундалик мажбуриятларимизни давом эттиришимиз шарт эмас. Токи, қайтиб ҳушёр ва тетиклик қайтиб келгунига қадар, танаффус ёки дам олиш керак бўлади. Бу оддий ва мантиқий ечим.

"Сизлар маст қилгувчи ҳам гўзал-ҳалол ризқ ҳам ҳурмо ва узумларнинг меваларидан олурсиз. Албатта, бунда ҳам ақл юритадиган қавм учун оят-ибрат бордир" (16:67)

Сиз хурмо ва узумлардан яхши ризқлар ёки маст қилувчи ичимликлар ишлаб чиқарасиз. Бу ерда маст қилувчи ичимликларга қарши ҳеч қандай таъқиқ йўқ. Бунинг ўрнига улар яхши ризқлар билан бир ёнма-ён келтирилган (ризқон ҳасанан).

Қуръонда "сукаро" калимасидан бошқа алкоголга тааллуқли кўпроқ "хамр" калимаси ишлатилади. "Х-М-Р" ўзагининг асл маъноси "устини ёпиб беркитиш", у ҳолда "хамр" бу инсон ақлини ёпиб уни беркитувчи модда.

"Хамр ва қимор ҳақида сўрайдилар. Айт: "Буларда катта гуноҳ ва одамлар учун нафълар бор. Уларнинг гуноҳи нафъидан каттароқдир". (2:219)

Хамр ва қиморда баъзи нафълар борлиги, лекин гуноҳи каттароқ эканини маълум қилувчи оят бу. Яъни шароб ва қимор ҳақида бирор очиқ таъқиқ йўқ.

"Эй муъминлар, хамр, қимор, тиклаб қўйилган бутлар ва чўплар шайтон амалидан бўлган рижсдир. Бас, уларнинг ҳар биридан узоқ бўлингиз, шояд нажот топсангиз. Хамр ва қимор сабабли шайтон ўрталарингизга адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикридан ва салотдан тўсишни истайди холос. Энди тўхтатарсизлар!" (5:90-91)

Эслатиб ўтамиз, хамр бу устини ёпиб беркитган нарса. "Хамр" атамаси алкоголь ва гиёҳванд моддалар ва ақлни беркитувчи/ўчирувчи ҳар қандай маст қилувчи моддага тегишли. Аммо такрор айтаман, алкоголь истеъмолига қарши очиқ таъқиқ йўқ. Фақат маст бўлишнинг олдини олиш учун умумий маслаҳат бор. Ва ниҳоят, "Ҳаром" калимаси ҳеч қачон Қуръонда алкоголь истеъмол қилиш/қилмаслик ҳақида ишлатилмайди.