October 24, 2022

[UZ] ISLOM va AYOL 2/5

Қуръоннинг очиқ оятларига зид бўлишига қарамай, Ислом дини тарқалган минтақаларнинг улкан қисмида мусулмон аёлларга эркаклардан кўра паст, иккинчи даража мавжудот сифатида кўрилади.

Ижтимоий ҳаётда мусулмон аёлларнинг ҳаётий ҳақлари чекланади.

Ислом динининг аёл зотига берган қадри ва эркинликлари амалда ўз аксини топмаяпти. Хўш, нега?

Аёл зоти билан боғлиқ ҳақиқатни акс эттирмайдиган хато эътиқод ва амаллар нега ҳалигача давом этиб келаяпти?

Бу саволга бериладиган жавобларнинг кўп қисми, Қуръонга зид бўлса ҳам диний ҳукм саналадиган ҳадисларда яширинган. Қуръон оятлари билан деярли тенг муқаддас саналган ва динлаштирилган ҳадисларда яширинган.

(Э) “Исро ва Мираж воқеасида Аллоҳ Пайғамбарга кўп нарсаларни кўрсатган ва Пайғамбар Жаброилга баъзи саволлар берган, жаҳаннамнинг кўп қисми аёллардан иборат эканини кўрган”. (Э) “Эркаклар фақат эркаклар билан, аёллар эса фақат аёллар билан бирга қолиши жоиз. Аёлнинг овозини бегона эркаклар эшитиши таъқиқланади. Чунки, аёлнинг овози аврат. Албатта, аёл киши гапириш мумкин, лекин паст овозда ва адаб билан гапириши керак”.

(А) “Ислом дини келганда, “Аёлларга доим яхши сўз сўйланг, уларга яхши муомала қилинг” деганди... Лекин афсуски баъзи одамлар динимизни нотўғри тушунишган”.

(Э) “Аёллар вазирлик ёки шунга ўхшаш давлат лавозимларида ишлай олмайди”.

(Э) “Расулуллоҳ деганларки: «Мабодо Аллоҳдан ўзгага сажда қилишни буюрар бўлсам, аёлни эрига сажда қилишни буюрардим”. Бундан ташқари, эркак хотинини хатоларини тузатмагунча тарк этиши мумкин”.

БОШЛОВЧИ:

Хўш, Қуръон матни ва мантиқига мутлақо зид РИВОЯТЛАР Аёл зоти ҳақида қандай тасаввурни шакллантиради?

Aёлларнинг яратилиши ҳақидаги нақллар, ҳаётий воқеъликда аёлларга қандай ўрин беради?

Исломий жамиятларда аёлга бўлган муносабат ва аёлга берилган ҳуқуқлар нега Қуръондаги динга зид?

Қуръонни етказган Пайғамбар, Қуръонга очиқчасига зид ҳадислар айтган бўлиши мумкинми?

ASMA BARLAS:

Пайғамбаримиз ҳақидаги ривоятлар унинг вафотидан деярли юз йил ўтиб ёзила бошланди.

Уларни арабчада ҳадис деймиз ва Ислом билан боғлиқ мисогинистик аёлларга қарши нафрат таълимотларнинг аксарияти аслида ҳадисларда келади, уларнинг ҳеч бири Қуръонга асосланмаган.

AISHA MUSA:

Ҳадислар анча кейин пайдо бўлган.

Ҳадислар аслида оғиздан оғизга айланиб юрадиган ҳикоялар холос.

Одамлар Пайғамбаримиз ҳақидаги ҳикоялари.

Бу ҳикоялар авлоддан-авлодга ўтиб келган.

Биз билган биринчи ёзма ҳадис матни Пайғамбардан кейин 2-асрга тўғри келади, яъни улар анча кейин пайдо бўлган.

Бу ҳадисларни жамлаш ҳижрий 3-аср ўрталари ва 4- аср бошларига тўғри келади.

CANER TASLAMAN:

Бу даврда кимдир ўз мазҳабини, кимдир эса ўз урф-одатини ёқлаш учун, кимдир исломга зарар учун, яна кимдир исломга фойда учун, яна кимдир сиёсий сабаблар билан ҳадис тўқийверган. Кимлардир аёллар ҳақидаги ўз тасаввурини динлаштириш учун ҳадис тўқиб чиқаришган. Шунинг учун ҳадисларни Қуръон ва ақл-мантиққа кўра қайта кўриб чиқиш, нафақат ривоятчиларга, балки ҳадиснинг матнига ҳам қараш ўта муҳим.

SHADAAB RAHEMTULLA:

Ҳадислар қанчалик ишончли?

Ҳадислар ҳақида гапирганда, биз уларнинг одамлар томонидан яратилганини билишимиз жуда муҳим.

Буни яхши ёки ёмон демаяпман, лекин ҳадисларнинг манбаси ва онтологияси Қуръон манбаси ва онтологиясидан жуда фарқ қилади.

Қуръон Аллоҳнинг ҳақ каломи бўлса, ҳадислар Пайғамбарнинг сўзлари ва амаллари дейилган иддаолардир.

EMRE DORMAN:

Диннинг, шубҳасиз, ишончли ягона манбаи бор. У ҳам бўлса Қуръондир. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга нисбат этилган баъзи ривоятларни, Қуръон ва ақл тасдиқласа, фитрат ва табиатимизга зид бўлмаса, тарихий маълумот сифатида эътиборга олишда муаммо йўқ. Aммо, афсуски, даврлар ўтиши мобайнида Пайғамбаримизга оид бўлмаган кўплаб ривоятлар тўқиб чиқарилгани ва эски жоҳилият даври эътиқоди ва қолиплари, ёки динимизга киритишга уринилган баъзи Аҳли Китоб эътиоқодларини айнан ҳадислар орқали динлаштирилганини кўрамиз.

HİDAYET TÜKSAL:

Баъзи олимлар дейишадики, ҳадис ривоятлари Қуръон чиғириғидан ўтказиш керак, яъни, Қуръондаги ёндашув элагидан ўтказиш керак, дейишади. Баъзи муҳаддислар эса “Йўқ, уларни суннат деб олаверайлик”, дейишади. Суннат деб ишонишади, улар Қуръондан фарқли ҳукмлар чиқара олади. Шундай экан, суннатга Қуръондан баҳо бермайлик, суннат биз учун амалий дастур, аксинча суннатдан туриб Қуръонга баҳо берайлик, дейишади. Бу узоқ ўтмишдан бери давом этиб келаётган мунозара.

CANER TASLAMAN:

Қай мавзуда энг кўп ҳадис уйдирилган? десангиз, “Аёллар мавзуси биринчи ўринда”, деган бўлардим. Кейинги навбатда шахсий ва сиёсий масалалар келади. Aфсуски, аёллар мана шу ўйдирилган ҳадисларга ишонишни, ва зиммасига юклатилган кераксиз машаққатни Ислом деб билади. Уларнинг аксарияти бу уйдирмалар остида эзилиб, зулм кўриб келади.

БОШЛОВЧИ:

Yıldız Teknik Üniversiteti фалсафа бўлими профессори СANER ТASLAMAN таъкидлаганидек, энг кўп ҳадис уйдирилган мавзу – Аёллар мавзуси. Қуръонга тамоман зид бўлган ривоятлар аёллар ҳаётини яшаб бўлмас аҳволга келтирмоқда. Туғилишидан ўлимигача лаънатланган жинс сифатида кўрилишига сабаб бўлмоқда.

Энг ўйлантирадиган мисолларидан бири – Муҳаммад пайғамбарга нисбат берилган ва шундай бошланадиган ҳадис: “Aёл шайтон суратида келади, ва шайтон суратида кетади...".

SERVET BAYINDIR:

Аёл ёки эркак ёнида биргаликда шайтонни зикр этиш соғлом ақлга, мантиққа ва Қуръоннинг умумий тамойилларига зид. Яъни бундай ифода Пайғамбаримизнинг муборак услубларига зид. Бу, айниқса, Қуръонида Аллоҳнинг йўлига Ҳикмат ва Чиройли насиҳат билан даъват қилиш буюрилган Пайғамбар бундай услуб қўллаши Қуръон оятига зид.

БОШЛОВЧИ:

Ҳадис соҳасида докторлик даражасига эга бўлган профессор ALİ OSMAN ATEŞ бу борадаги фикрлари жуда аниқ.

ALİ OSMAN ATEŞ:

Саҳиҳ эмас. Ривоятчилар иснод жиҳатидан қаттиқ танқид қилинган. Ровий занжирида узилишлар бор. Матн нуқтаи назардан муаммоли. Мажозан, ҳам эркак ҳам аёл, Aллоҳнинг амрларига қарши ёмонлик ва ёвузлик қилса, Шайтон дейилиши мумкин. Шайтон деган сифат, фақатгина аёлларга хос хусусият эмас. Пайғамбаримиз ҳеч қачон аёлларни шайтон деб ҳақорат қилмаган, хўрлаган эмас, бу туҳмат.

БОШЛОВЧИ:

Экспертларнинг фикрича, аёлни шайтонга тенглаштирган ҳадисларнинг ишонарлилиги шубҳали. Муҳаммад а.с.га нисбат бериб бўлмайдиган бундай гаплар ҳатто мусулмон эркаклар учун ҳам аёл ҳақидаги тасаввурни зиддиятга ҳолга келтиради.

Бироқ, мисоллар юқорида айтиб ўтилган мавзу билан чекланмайди. “Aллоҳ дунёда аёллардан-да улкан фитна яратмади”, деган ҳадис бор, бу одамни жуда ўйлантирaди.

Мазкур ҳадис, афсуски, мусулмон урф-одатларига ўрнашиб, аёллар идрокида чуқур яра пайдо қилади.

Бу ҳадиснинг уйдирилишини Жамал воқеасига, яъни Ҳазрати Али ва Ҳазрати Ойша ўртасидаги урушга боғлаган ИСРОФИЛ БОЛЧИ воқеага қуйидагича қарайди:

İSRAFİL BALCI:

Ислом маданиятида, айниқса аёллар фитна деган ривоятларнинг яратилишидаги асосий сабаб, Ҳазрати Ойшанинг Ҳазрати Aли билан жанг майдонида тўқнашгани ҳамда Жамал воқеасида қўшинни бошқарганидир. “Бу ерда ака-укалар қони тўкилди. Аслида саҳоба бир-бирларини ўлдирмас эди, лекин қўшинни Ойша бошқаргани боис, ана шундай ёмон оқибатга келинди, яъни аёл киши сиёсий воқеаларга аралашди, жанжал ва фитнанинг бошига айланди”. Лекин Ойша онамиз ПАЙҒАМБАРНИНГ АЁЛИ экани ва исмини очиқ айтиш иложи бўлмагани боис ҳам, энди баъзи гапларни пайғамбар оғзидан айттиришга тўғри келди.

.

MEHMET SAİT HATIPOGLU:

Ҳазрати Ойшанинг исмини айтиб ҳужум қила олмасалар ҳам, Ҳазрати Усмон ишига, яъни қотилларини жазолаш даъвосига бошчилик қилганлари учун аёлларга қарши жабҳа очилди. Бу борада кўп гаплар айтилган, Ойшага ишора қилиб символик тил ишлатилган. Танқидлар доимо Ойшага йўналтирилган.

SERVET BAYINDIR:

Қуръонга кўра ҳақиқат шуки, аёл фарзандлар, бойлик ва мулк, мол-давлат ва шон-шуҳрат, буларнинг ҳар бири фитна. Фитна дегани – синов воситаси. Шу нуқтаи назардан қарасак, эркаклар ҳам, аёллар ҳам синов воситаси. Шу тарзда қабул қилинса, муаммо йўқ. Бироқ, бу фитна сифати фақат аёлга марказлашган, фақат аёлларга йўланган бўлиши Қуръондаги умумий мантиққа зид.

БОШЛОВЧИ:

Aёл, Шайтон ва Фитна... Бу уч тушунчани ёнма-ён қўйиш, табиий равишда Охират ҳаёти ҳақидаги тасаввурни ҳам бузади. “Aёлларнинг аксарияти дўзахий” каби ҳадислар бунинг энг ёрқин мисолларидан бири.

Оксфорд университетида Замонавий Ислом тафаккури йўналишида докторлик диссертацияси ёзган SHADAAD RAHEMTULLA Қуръон ва Ҳадис ўртасидаги фарқни таъкидлайди.

SHADAAD RAHEMTULLA:

Дўзахга тушганларнинг кўпчилиги аёллар деган гапни, мусулмон бўлиб етишганимча доим эшитганман.

бундай фикр, бундай тушунча конкрет ҳадислардан келиб чиққан

Набий гўё дедиларки: «Менга дўзах кўрсатилди ва мен дўзахдагиларнинг кўпчилиги аёллар эканини кўрдим».

Бу ҳадисларда айтилганлар билан Қуръондаги айтилган гаплар орасидаги алоқасизликнинг яққол намунасидир.

Дарҳақиқат, Қуръоннинг дўзах таърифига назар ташласангиз, жаҳаннам азоби жинсларга кўра ажратмасдан тасвир этилади.

Қуръондаги Қиёмат тасвирларини яна бир бор кўриб чиқсангиз, жинс жиҳатидан ўта бетараф эканини кўрасиз.

Инсоннинг гуноҳлари устидаги маҳкамага урғу берилади, шахс сифатида жинсларига қараб эмас.

BEYZA BİLGİN:

Бу ҳадисни Aнқарада илоҳиётчи дўстимиз текшириб чиқди. Натижалар шуни кўрсатдики, ҳадис матни биринчи жумладан ташқари қисми “Ибн Масъуд” исмли саҳобанинг иловаларидан иборат. Пайғамбарнинг сўзлари эмас.

MEHMET OKUYAN:

Пайғамбарга нисбат қилинган бундай ривоятларда аёл зотига қарши гап-сўзлар аёлларни айбдор кўрсатади. Уларни, масалан, одамлар назарида иккинчи даражали инсонга туширадиган ҳар қандай тасаввур Пайғамбар тилидан чиқиши имконсиз. Нақл этилган бу ривоятлар кейинги насллар томонидан Қуръонда кўрсатилмагани учун араб тилида ёзилган ҳар нарса Пайғамбарга ва Қуръонга тегишлидек тақдим этилган. Кимдир очиқчасига ёлғон гапиради, одамлар унинг арабча гапиргани учун рост деб ўйлайди.

БОШЛОВЧИ:

Aёллар ҳақида уйдирилган ривоятлар, ҳатто сутдан ажратилмаган чақалоқларни ҳам айблайверади ва камситаверади. “Қиз боланинг сийдиги ўғил боланинг сийдигидан ифлосроқ бўлади”, деган ҳадислар яна бир бор чалкашликларни келтириб чиқаради. Буни эшитган одам хайратланади: “Бу гаплар Исломнинг гўдакларга меҳр-шафқатига ва Муҳаммад пайғамбарнинг болаларга бўлган муҳаббатига қанчалик мос келади?” деб сўрагиси келади.

CANER TASLAMAN:

Ибн Можа, Aбу Довуд, Термизий хадис тўпламларида қиз боланинг сийдиги ўғил боланинг сийдигидан ифлосроқ эканлиги айтилган. Шунга кўра, сиз қиз боланинг сийдигини ювиб поклашингиз керак. Ўғил боланинг сийдигини эса енгил ҳаракат билан тоза бўлаверади.

Шофеъий буни қуйидагича изоҳлайди: Қизларнинг сийдиги кўпроқ ифлос бўлади, чунки уларнинг асл яратилиши гўшт ва қон, ўғил болаларнинг эса сув ва тупроқдан, шу боис унчалик ифлос эмас. Илмий жиҳатдан, қиз ва ўғил болаларнинг сийдиги текширилганда, иккиси ҳам бир хил эканлиги кўрилган. Хулоса шуки, қизлар ҳақидаги уйдирмалар қизларни ҳали гўдаклигидан ёмон кўрсата бошлайди.

SERVET BAYINDIR:

Ҳадисларни қабул қилиш ёки рад этишда учта асосий ўлчов бор. Қуръонга, ақлга ва фитратга кўра. Хўп, Қуръонда, нажосатдан узоқроқ туринг, дейилади. Нажосат нима эканлигини ва қандай покланишга билсак, сийдик ҳам нажас эканини тушунамиз, чунки у таҳоратни синдиради. Ақл ва фитратга кўра деганда, уларни биологик таркибини текшириш ва орада ҳақиқатан ҳам фарқ борми-йўқми аниқлашдир. Кўрсангиз, орада ҳеч қандай фарқ йўқлигига ишончим комил. Аёлга нисбатан камситиш, хорлашнинг бир кўринишидир, ҳали гўдакликдан тортиб то, кечирасиз, сийдигигача.

HİDAYET TÜKSAL:

Ҳолбуки, бу гаплар бизнинг барча машҳур ривоят китобларимизда ва саҳиҳ ҳадис сифатида ўрин олади. Aёллар ҳақидаги ҳар маърузада, ҳар бир диний китобда бу ҳадислар мўътабар манба дея тақдим этилади. Шунинг учун улар мусулмон қавмларда аёлларга бўлган муносабатни бунчалик патриархал тарзда қурилишига ва аёллар устидан қаттол назорат ўрнатилишига сабаб бўлган. Менимча, бу ривоятларнинг ҳеч бирини Пайғамбаримиз айтиши имконсиз, ва бундай эҳтимол йўқ.

БОШЛОВЧИ:

Қуръондан ташқаридаги, баъзи одамлар томонидан ижод этилган баъзи китобларни муътабар диний манбалар деб ҳисоблашади. Бу китоблардаги баъзи асоссиз ривоятларни эса, маҳаллий урф-одатлар ҳатто ҳимоя қилади.

Эркаклар аёллардан устун яратилган деган иддаони қувватлаш учун, ҳатто гўдак сийдигини ҳам муҳокама мавзусига айлантириш – бунинг аянчли бир мисолидир.

Бундай шароитда мусулмон эркак ва аёллар Қуръонда ўргатилган ҳаёт тарзини яшашлари жуда қийин. Бутун инсониятга ўрнак бўлгувчи жамият, фақатгина ўз аёлларига тегишли ҳаққа мос қадриятлари билан мумкин бўлади.

Шунга қарамасдан, юз йиллардан бери аёлларни шумлик ва шайтон табиати деган, намозни бузувчи, гуноҳ ва фитнанинг бошланиши деган эътиқод уқтириб келинади.

Шахсиятларни етиштираётган оналар ўз фарзандларини мана шу тушунчалар таъсирида тарбиялайди. Ўғил-қизлар орасидаги ўзаро муносабатлар жамиятдаги ушбу қабуллар асосида шаклланади. Ва афсуски, бундай тушунчалар ҳар бир босқичда мусулмонларнинг ижтимоий ҳаётдаги ривожига тўсиқ бўлиб келади.

“Аёллар намозни бузади” ва “Шумлик аёлларда” деган ҳадисларга ҳатто Муҳаммад пайғамбарнинг аёлларидан Ҳазрати Оиша ҳам қаттиқ қарши чиққани айтилади.

Шунинг учун мусулмонлар ҳақиқатни тан олиб, Қуръон ва бошқа манбалар орасида узил-кесил танлов қилишлари муқаррар. Ҳақиқат билан унга зид сўзларни биргаликда қабул қилиш мумкин бўлмагани боис, ҳар мўминнинг танлови ҳақиқатни олишдир.

ANNE DIJK:

Шундай бир ҳадис ривоят қилинади: “Намоз ўқиётган кишининг олдидан, қибла томондан Ит, Эшак ёки Аёл ўтиб кетса, намози бузилади”.

Умуман ўта ёмон ёндашув. Бу Ҳадисга ҳатто Ҳазрати Оиша қарши чиқиб уни тузатган.

BEYZA BİLGİN:

Яъни, унга ҳам эътироз билдирган, бу ҳадисни аётаётган Aбу Ҳурайрага, “Сен ярим йўлдан айтяпсан, нотўғри гапиряпсан”, дейди. “Мен ётардим, Расулуллох намоз ўқирди, саждагоҳ айнан мен томонда бўларди. Кўпинча боши оёғимга тегарди, лекин намозини қайта ўқимасди, намозим бузилди ҳам демасди. Бекор гап булар”.

HİDAYET TUKSAL:

Яна, масалан, “Шумлик уч нарсада: уйда, аёлда, отда”. Бу ривоятни эшитиб, Хазрати Ойша қаттиқ жаҳли чиқади. Ё бу Aбу Ҳурайра шумлик деганда, аслида яҳудийларнинг ботил эътиқодлари ҳақида Пайғамбар гапирганини эшитиб айтган, аммо ярмини эшитмаган”. Хуллас, мусулмон буларга ишониши мумкин эмас.

AISHA MUSA:

“Анбиё” сурасининг 107-оятида “Биз сени оламларга раҳмат қилиб юбордик”, дейилади.

Пайғамбар алайҳиссалом оламларга раҳмат қилиб юборилган, бўлса, у зот ҳақида айтилганларга баҳо беришда ана шу мезонни асос олиш лозим.

Илк олимлар унинг аҳамиятини тушуниб, бу борада фикр билдирганлар.

Агар бирорта ҳадис Қуръонга зид келса, ишончсиз бўлади. Чунки ҳадислар Қуръоний тамойилларга мос келиши шарт, бу энг бирламчи шартдир.

.

БОШЛОВЧИ:

Mунозарали яна бир ҳадисда айтиладики, “Аёллар ақлий ва диний жиҳатдан яримта”.

Aл-Азҳар университети доктори MUHAMMED EMAARA ва бошқа олимлар, бу иддао Қуръонга зид ва Исломда йўқ эканини таъкидлайди.

MUHAMMED EMAARA:

Ақл қулчилик вазифаларини англаб адо этиш учун керак.

Аёлларнинг ақли яримта бўлганида қулчиликлари ҳам яримта бўларди. Масалан 4 ракат эмас, 2 ракат намоз ўқишлари керак эди.

Рамазон ойида 15 кун рўза тутган бўлиши керак эди.

Агар ақллари ноқис бўлгнанида, қулчиликлари ҳам камроқ бўлар эди.

Ҳолбуки, Ислом ҳуқуқи ва фиқҳида бундай ҳолат умуман йўқ.

SERVET BAYINDIR:

Қуръон барча мусулмонларга ва барча инсониятга хитоб қилади. Инсоният – эркак ва аёлдан иборат. Хитоб эса ақлли мавжудотларга қилинади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, ақли ноқисларга Қуръон хитоб қилмайди. Бу жиҳатдан, Қуръон ҳар иккисига бирдек мурожаат қилган экан, уларнинг ақллари ҳам тенг эканини айтади. Яна Қуръон оятида сизга ақл бердим, ақлингизни ишлатинг деганда, ҳеч қаерда “Эй Аёллар, сизнинг ақлингиз яримта”, демайди.

MEHMET OKUYAN:

Aйтмоқчиманки, бу ривоят Қуръоннинг кўплаб оятларига тўғридан-тўғри зид. Aёлларда ақли ҳам яримта эмас, дини ҳам яримта эмас. Агар, ақли ва дини яримта бўлса, бу уларни жавобгарликдан қутқаради. Унинг дини ва ақли яримта деган гап Қуръонда асло ва асло мувофиқ келмайди.

Аёлларнинг ақли ҳам нуқсонли эмас, дини ҳам, уларнинг ақли ва дини тўлиқ, акс ҳолда масъулиятдан озод бўлади, аёлларнинг ақли ва дини яримта деган гапни асло Қуръондан исботлай олмайдилар.

БОШЛОВЧИ:

Биз суҳбатлашган олимлар, аёлни эрига қул қилувчи мантиқни Куръон билан қўллаб-қувватлаб бўлмаслигини қатъий таъкидладилар.

“Aёл киши Аллоҳдан ўзгага сажда қилганида, эрига сажда қилиши керак бўларди”, деган каби ҳадисларга кескин муносабат билдиради.

ASMA AFSARUDDIN:

Бу ҳадисдаги гаплар, аслида мусулмон учун хатарли гаплар, чунки Қуръонда ибодат қилишга лойиқ ягона зот Аллоҳ дейилган; инсонлар эса, ҳам эркаклар ҳам аёллар, ибодат қилиш учун ёлғиз Унга сажда қилишлари айтилган.

ALİ OSMAN ATEŞ:

Бу ҳадисларнинг ровийлари танқид қилинган. Мудаллис кимсалар бор. Ҳадис уйдирадиган кимсалар бор. Ровий занжирлари узилган. Бундан ташқари, матн нуқтаи назаридан ҳам муаммоли.

HİDAYET TUKSAL:

“Агар бирор кишига Аллоҳдан ўзгага сажда қилишни буюрганимда, аёлни эрига сажда қилишга буюрган бўлардим”, деган гапни Пайғамбар айтган бўлиши имконсиз. Мен бу ҳадисни Пайғамбарга қилинган улкан туҳмат деб биламан. Чунки Ислом дини аксинча инсонларни бандага қуллик, сажда қилишдан қутқариш учун келган. Нима учун аёллар эрларига қул бўлишлари керак, ким кимга ва нега қуллик қилсин?

EMRE DORMAN:

Бундай ривоятлар ҳам Қуръонга, ҳам ақлга ҳам фитратга зид эканини англаш қийин эмас. Эркак ва аёл ўртасида, бу маънода, ҳеч қандай устунлик йўқ. Эркакнинг ҳам, аёлнинг ҳам ўзаро ҳақлари бор. Одамларнинг ўзаро ҳақлари уларнинг жинсига кўра устунлик бермайди.

Aёл эркакнинг қули-чўриси эмас, эркак ҳам аёлнинг Рабби эмас.

.

БОШЛОВЧИ:

Aсрлар давомида аёл зотига қарши эътиқоднинг шаклланишида яна бир муҳим омил мавжуд. Қуръон тафсирчилари, фиқҳ олимлари ва мазҳаб имомларининг эркаклар экани...

Эркак нуқтаи назаридан айтилган баъзи талқинлар аёл зотига қарши ҳукм чиқариш суннатига айланган.

Бу эса алоҳида тўхталиб мулоҳаза этилиши керак бўлган масала.

SHADAAB RAHEMTULLA:

ҳеч қандай талқин мутлақ ҳақиқат эмас, ҳеч қандай маълумот ҳам мутлақ тарафсиз эмас.

Қуръон – Аллоҳнинг каломи, аммо Қуръонни англаш ва англатиш тамоман инсоннинг каломи. Яъни, ҳеч бир талқин тафсирчига ваҳй бўлиб тушмайди.

Ҳар бир талқин инсоннинг билим ва тажрибалари асосида шаклланади. Ҳар бир шарҳ – шарҳловчининг маҳсули

Шундай экан, мен Қуръонни тафсир қилсам, ўз билим билан тажрибам билан тафсир қилган бўламан.

Ва у худди сумкага ўхшайди, лекин бу шундай сумкани, уни ечиб олиб ташлаб бўлмайди.

Бу сумкада баъзи нотўғри қарашларим бор, жинс, жинсийлик, ирқ, маданият, тил, минтақа ва замон шароитлари ва ҳоказолар борки, уларнинг барчаси ўз таъсирини ўтказувчи омиллар, улар унинг Қуръонни талқин қилиш услубини шакллантиради. Лекин улар муаммо яратмайди, улар инсон борлигининг ҳақиқатидир.

Бу ерда муаммо, матнга бир гуруҳ одамлар берган шарҳни, мутлақ ҳақиқатга айлантирилиши.

У пайтда бу талқинлар бир норма, меъёр ҳолига айланади ва агар тафсир тарихига назар ташласангиз, бу анъана эркаклар ҳукмронлигида бўлганини кўрасиз. Бу эркаклар Қуръон тафсирига ўз эркакпараст талқинларини қўшганлар.

БОШЛОВЧИ:

Ислом оламидаги муҳим ва нуфузли аёллар ҳаракатларидан бири бўлган Малайзияда жойлашган 'Sisters in Islam' дан MELISSA AKHIR ва RAHIMTULLA ҳам айни фикрда .

MELISSA AKHIR:

Биз асос солган 'Sisters in Islam' ташкилоти Аёллар бошидан кечираётган муаммоларни ёритишни мақсад қилган.

Таъкидламоқчи бўлганим шуки, баъзида шарҳларни эркаклар ёзгани боис, аёллар дуч келадиган қийинчиликларни эътиборсиз қолган бўлиши мумкин.

Эҳтимол, ҳар ўқиганимизни янгидан, реал ва асосли тарзда ўқишимиз керакдир.

Талқин фарқларини тўрт мазҳаб орасида ҳам кўрамиз. Каттами кичикми фарқлар барибир бор. Шу боис, динни ўрганишдаги бундай фарқлар бўлиши мумкин экан. Эҳтимол, вазиятни аёллар муаммолари нуқтаи назаридан ҳам кўриб чиқишимиз мумкиндир.

ISRAFIL BALCI:

Аёлларга 2-даража инсондай қараш ёки шундай муомала қилишдаги энг катта сабаб – мана шу ёндашувдан келиб чиқади.

Аслини олганда, биз Ислом уламолари деб атайдиган кишилар орасида аёллар йўқ. Яъни, қарор қабул қилиш эркакларда бўлиб келган. Биз уламо деб таниган эркак табақа, аёлларнинг ҳақларини ўз қарашларига кўра белгилаш ва қолиплашга ҳаракат қилиб келганлар.

ASMA AFSARUDDIN:

Бугунги кунда аёллар анча билимли ва ўзлари илмий изланиш олиб бора олмоқдалар, ҳамда эркаклар устун саналган жамиятда эркаклар талқин қилган баъзи оятларга қайта баҳо бермоқдалар. Улар юзйиллар олдин қилинган талқинларни қайта текширишда жуда соглом мавқедалар.

Агар бугун гендер тенглигида буни янгидан жонлантира олинса, биз Исломнинг асос тамойилларига анча яқинлаша олган бўлардик деб ўйлайман, аслида Қуръонда ҳам қайта ва қайта таъкидлаб ўтилган.

ТАШКИ ОВОЗ:

Эркаклар ҳукмрон дин ваъзидан энг кўп азият чекадиган албатта аёллардир.

Эркаклар ёнида онда-сонда 2-даражали мавқега қўйилишдан ташқари, уларнинг инсон сифатидаги асосий ҳуқуқларидан ҳам маҳрум этилганлар.

Аммо шунга қарамасдан, Қуръон оятларига очиқчасига зид бўлган уйдирма ривоятлар, анъанавий дин доирасида аксарият томонидан қабул қилинган.

Хўш, Бир-бирига зид ҳукмлар тўқиб, ҳалолни ҳаром дейиш ва аёл-қизларнинг ҳақларини чеклашнинг ижтимоий бадали нима?

Улкан ижтимоий муаммоларни бошдан кечираётган мусулмонлар ўз жамиятларини қайта қуришни қаердан бошлашлари керак?

Жамиятнинг ярмини ташкил этувчи аёл зотининг аҳволини яхшилаш буюк ўзгаришнинг ибтидоси бўла олармикан?

Бу каби саволларнинг барчаси бизни мусулмон аёлларнинг ижтимоий ҳаётдаги мавқеи ҳақида соғлом таҳлил юритишга ундайди.

Мазкур таҳлилга фильмимизнинг навбатдаги бўлимларини багишладик.