October 24, 2022

[UZ] ISLOM va AYOL 4/5

(Э) “Исломда эркак-аёл аралаш жамоатда бирга ишлашига рухсат йўқ ва бу макрухдир. Шунинг учун эркак-аёл бир ишўрнида, бир офисда ишлаши мумкин эмас”. (Э) “Аёллар сиёсий мақомлар ёки шунга ўхшаш юқори лавозимларни эгаллаши мумкин эмас. Чунки уларнинг умумият-ла ҳис-туйғулари ақлларидан олдин юради. Ақллари нуқсонли дейиш уларга ҳақорат эмас, чунки ақлларидан кўра кўпроқ қалблари қарор қилади”. (А) “Аёл киши ёлғиз ўзи, яъни ёнида оиласи ёки эри бўлмай туриб саёҳат этиши мумкин эмас”. (А) “Аёл бир жойда бўлса, эркак бошқа жойда бўлиши керак. Мабодо бир жойда бўлсалар, ораларига шайтон киради ва бу нохуш оқибатларга олиб келади”. (Э) “Бир эркак ўз хотинига “Уч талоқ” деб, никоҳидан чиқара олади. Чунки аёлларнинг ақли эркак ақлининг тўртдан бири. Аёл эса эрини никоҳидан чиқара олмайди. Чунки аёллар ақлини тўғри ишлата олмайди ва тўғри қарор бера олмайди. Эркаклар эса ҳар ишни ақллари билан бошқара олади. Хуллас аёлнинг талоқ ҳаққи йўқ.

БОШЛОВЧИ:

632-йилда Муҳаммад пайғамбар вафот этиши билан Ислом уммати учун оғир йиллар бошланди.

Мусулмонлар янги ва янги ҳудудларга тарқалиб, таъсир доираларини кенгайтирарди. Бироқ, бошқа тарафдан, сиёсий можаролар сабабли муаммолар ҳам бош кўтара бошлади.

Муҳаммад пайғамбардан кейинги йилларда, аёлларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва мавқеида ҳам салбий ўзгаришлар юз берди. Эски жоҳилият одатларга қайтиш билан бир қаторда, илоҳий ваҳийда ўрин олмаган ва пайғамбардан эшитилмаган янги ва янги одатлар ҳам дин ҳукмига айлантирилди.

Болалик ва ортидан балоғат ёшини ортда қолдирган бир муслима аёл вояга етиб ижтимоий ҳаётга қадам қўйганида, қайси мезонга кўра тўғри ва нотўғрини ажратади?

Мусулмон аёлларнинг оила қуриш ва ажрашиш қарорини ўзи бера олиши, раҳбарлик лавозимларни эгаллаши, жамоат жойларида ишлаши, ёлғиз саёҳат қилиши учун тўсиқлар борми?

Муҳаммад пайғамбар вафотидан кейин динга киритилган ҳукмлар, аёлларни ижтимоий ҳаётдан четлаштиришда қанчалик таъсир қилган? Ҳозир ҳам бу уйдирма ҳукмларнинг мусулмон жамиятидаги аёлларнинг ижтимоий ҳаётига салбий таъсири ҳозир ҳам давом этмоқдами?

EMRE DORMAN:

Пайғамбаримиз вафотидан кейин, эски жоҳилият урф-одат ва анъаналарини давом эттирмоқчи бўлган одамлар, бу сафар баъзи услуб ва амалиётларни жонлантиришга ва ҳаётга татбиқ этишга ҳаракат қилдилар. Aммо бу одамлар ўзларига ваҳйдан таянч топа олмаганлари боис, олдинига ривоятлар пайдо қилиб, ортидан Пайғамбаримизга нисбат этдилар, ва шу йўл орқали бу қабулларни динлаштириш йўлига ўтдилар.

SAİT HATİPOĞLU:

Мусулмон доираларида аёлларнинг олдинга чиқишини жоиз санамайдиган зеҳният вужудга келди. Aёлларни актив ижтимоий ҳаётдан четлатиш ва ҳатто аёл бу фитна деган зеҳният урчиди.

Шу ўринда бир тобеиннинг сўзини мисол келтираман. Унинг исми Ибн Таҳмал, хижрий 129-йилларда вафот этган. Бу тобеин дейдики, “Мусулмон аёллар эркаклар билан ўтиришарди, улар билан бирга ибодатларда иштирок этарди...

Тобеъиннинг сўнгги сўзлари фавқулодда аҳамиятли. Дейдики, “Аммо бугун “аёлнинг бир бармоғи ҳам фитна” деб юришибди. Яъни, ҳали хижрий 1-аср ўтмай турибоқ, аёлларни жамиятда фитна-фасод унсури сифатида кўриш зоҳир бўла бошлаган.

ASMA AFSARUDDIN:

Пайғамбар вафотидан кейин, айниқса, Аббосийлар даврида Мусулмонлик динига бир қатор ўзгаришлар сизганини кўрамиз. 9-асрларда уммат ҳаётига сизган бу ўзгаришлар доим ҳам ижобий самара берди деб бўлмайди. Масалан Форс ва Юнон тушунча ваэътиқодларининг таъсирини кўриш мумкин.

İSRAFİL BALCI:

Aёлларнинг ижтимоий мавқеини тушириш – Уммавийлар даврида бошланди ва Aббосийлар даврида яна давом эттирилди. Назаримда, бунинг асосий сабабларидан бири, улардан бири шуки, мусулмонлар фатҳлар билан бирга қадимги яҳудий ва насроний эътиқодларни ҳам қабул қилганлар.

HASAN ONAT:

Уммавий ва Aббосий давридаги бидъатлар дастидан, илк даврларда аёлларга берилган эркинликлар майдони ҳам торайтириб бориларди. Пайғамбар даврини улуғлаш ва муқаддаслаштириш оқибатида ўз самарадорлигини йўқота бошлади.

ASMA AFSARUDDIN:

Форс ва Юнон жамиятлар иерархик жамиятлар эди, уларнинг таъсири билан иерархия ва жинсга асосланган иерархия мусулмон жамиятларга ҳам сиза бошлади. Натижада “эркак – оила раиси, эркак – уйда хўжайин” деган, аёлларга эса иккинчи даражали роль топшириладиган – патриархал оилаларнинг олд планга чиққанини, кейинроқ эса бу ёндашув мусулмон ҳуқуқида ҳам акс этганини кўрамиз.
Бу ўзгаришлар аслида, маълум бир тарихий даврга таянганини билишимиз зарур, Қуръондаги таълимотларга ёки Пайғамбарнинг суннатига плоқпси йўқлигини англашимиз зарур.

БОШЛОВЧИ:

Пайғамбар вафотларидан кўп ҳам ўтмасдан, айрим жоҳилият одатлари қайта жонланди. Янги босиб олинган ҳудудлардаги урф-одатлар, вақт ўтиши билан мусулмонлар томонидан ҳам ўзлаштирилди.

Қадимги динлардаги эътиқод ва амаллар исломлаштиритилди, натижада аёллар Ислом туфайли олган ҳақларидан маҳрум бўла бошладилар.

Ижтимоий ҳаётда эркаклар билан тенг ўрин олиш ва фаол иштирок этишни истаган мусулмон аёлларни, диний дейилган ҳукмлар орқали чеклаш ва четлатиш, ҳатто 21-асрда ҳам тез-тез муҳокама қилинадиган ва ўз ечимини кутаётган масалалар бошида келади.

Нима учун аёллар уйларда қамалмоқда?

Ижтимоий ҳаётда фаол бўлган аёл, эркаклар билан бир жойда ишлай олмайдими?

Aёлларни қаттол одатлар орқали жамоат жойларида эркаклардан ажратиш ҳақиқатан ҳам диннинг шартими?

MOHAMED EMAARA:

Эркак ва аёллар жамиятда ҳар куни бирга кўрамиз. Кўчада, автобусда, учоқда, иш ўринларида, ўқув масканларида. Ижтимоий соҳаларда аёллар фаолият олиб боришлари мумкин.

Инсоний ахлоқ доираларига риоя этган ҳолда, иффат ва ҳурмат масафосини сақлаган ҳолда эркаклар билан бир га меҳнат қилишлари мумкин. Жамиятдан четланган, руҳбоният ҳаёти қайтарилган, жамиятдаги ҳамкорлик эмас.

ANNA DIJK:
Аёллар ва эркаклар бир жойда ишлаи мумкинми-йўқми деб кўпчилик сўрайди. Менга бу ўта ғаройиб савол туюлади. Чунки бу ҳатто суннатда ҳам – Пайғамбарнинг амалларида ҳам – ғоят очиқ баён қилинган. Илк даврларда эркаклар ва аёллар ижтимоий соҳаларда бирга ёнма-ён фаолият олиб борганлар.

KHALID KHALIF:
Ислом ўргатган дунёқарашга зид ҳадислар орқали Исломий таълимотларга қандай қарши чиқиш мумкин? Қуръонда Шуъайб пайғамбар улуғ ёшда экани боис, қўйларини чиқариб ўтлатган икки қизи мақталади. Қуръонда улар ижобий зикр этилган. Ҳатто қизларидан бири кейинроқ бир пайғамбар билан оила қуради.

AISHA MUSA:
Экак ва аёллар бар ча нарсада тенг ҳақли бўлиши ҳақида сўраладиган саволлардан яна бири Аёллар ижтимоий ҳаётда иштирок этиши мумкинми? Ёки уйларига қамалиб ўтириши керакми? Қуръон бизга аёллар ҳақида шундай тасаввурни беради: Қуръонда Оли Имрон сурааси 195-оятда аёллар ҳатто урушда ҳам иштирок этиши ҳақида сўз кетади. Бугун эса АҚШ да аёллар урушда иштирок этиши керакми-йўқми деган баҳс ҳануз ниҳоясига етгани йўқ. Ҳолбуки Қуръонда эркаклар ва аёллар урушларда бирга жанг қилишлари ҳақида айтмоқда.

Бу ўта муҳим – бу Исломнинг ва Қуръоннинг тенгсиз жиҳати – аёлларнинг уйи ташқарисидаги ҳаётда фаол бўлганини кўрсатувчи жиҳат бу.

БОШЛОВЧИ:

Ижтимоий ҳаётда тўлақонли иштирок этиш у ёқда турсин, аёлларнинг хатто масжидга ибодат қилишини чекловчи ҳукмлар, Муҳаммад пайғамбардан кейин кучайтирилганини кўриш мумкин.

Бу ҳукмлар ҳозир ҳам исломий жамиятларда жорий этилгани боис, мусулмон аёлларнинг масжид билан алоқаларига ҳам зарар етказилган. Натижада, мусулмонлар энг қизғин ва ижтимоий турфа хилликка эга бўлиши керак бўлган масжидлардан аёллар деярли узоқлаштирилган.

İSRAFİL BALCI:

Мени энг кўп ранжитган ишлардан бири жаноза маросимлари. Пайғамбаримиз даврида жаноза маросимларида марҳумнинг яқинлари, эри, ўғли, отаси билан бир қаторда аёллар ҳам қатнашарди. Ҳайит, жума намози, бошқа кундалик намозларни аёллар эркаклар билан бирга адо этишган. Пайғамбаримиз даврида аёллар масжид жамоатида бўлган... бу ҳали айтганимиздек, Уммавийлардан бошлаб ўзгариб борди, аёллар тобора мусулмон жамоатдан чиқарилди.

MEHMET HATİPOĞLU:

Болалигимдан биламан, жума намозларига борадиган аёллар деярли йўқ эди. Aёллар жума кунидан озод ҳисобланарди, лекин Пайғамбаримиз давридаги дин билан танишиб, уларда аёллар барча ибодатларда иштирок этганини ўргандик. Бир олима айтади: “Расулуллоҳ даврларида жума ва бошқа намозларда, жаноза ва таровиҳларда қатнашар эдик”.

ASMAA MOHAMED ZIYADA:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларга аёллар келиб ибодат қилишларига изн берганми? Аёллар учун жиҳоднинг ҳар соҳаси, ҳар ижтимоий фаолият, таъзия, учрашув, ярадорларга қараш ҳамда урушда қатнашиш мумкиндир.

Аёлларнинг мажлисларга, суҳбатларга ва Расулуллоҳ берган ваъзларга қатнашиши асло манъ этилмаган.

Ҳатто аёллар мабодо шахсий мавзуларда Расулуллоҳга савол бермоқ истасалар, улар учун махсус жой, вақт белгилаб йиғилишлар ташкил этарди. Умумий мажлисларда сўралмаган мавзуларда улар билан суҳбат ўтказардилар. Шу боис аёллар ҳеч бир суҳбатни ўтказиб юбормасди. Муслмон жамиятдан четлатилган ҳам эмасдилар.

ANAS SULTAN:
Пайғамбаримиз Мадинага ҳижрат этганида, эркаклар учун алоҳида аёллар учун алоҳида масжид қуришни буюрганмиди? Йўқ. Бир масжидда мумин ва муминаларни жамлаганди. Эркаклар Расулуллоҳнинг ортида, уларнинг ортида болалар, кейинги сафда эса аёллар турардилар. Шу боис эркаклар ва аёллар нафақат масжидда, балки бозорда ҳам айни жойда бўлишлари ғоят табиийдир.

HIDAYET TÜKSAL:

Мана шу ривоятлар, ана шу эътиқод ҳукмрон. “Аёлларнинг уйдаги намози масжиддаги намоздан афзал”, дейилган. Ҳатто, “ётоқхонадаги намоз меҳмонхонадаги намоздан афзал”. Бу ҳукмрон эътиқод сабабли аёллар ҳайит ва жума намозларидан ҳам четлатилганини кўраяпмиз.

ASMAA MOHAMED ZIYADA:

Умар ибн Хаттобнинг аёли Атиқа бир жамоат билан бирга доим Бомдод ва Шом намозларини масжидда ўқирди ва буни асло тарк этмасди.

“Эринг бундан хушланмаслигини ва рашк қилишини била туриб, нега масжидга қатнайсан?” дея сўраганларида, “Буни манъ этиш ҳаққини ким берибди унга?” дея жавоб берарди. Берган жавобига қаранг. “Мени манъ этиш ҳаққини ким берибди?” Умар уни масжидда жамоат билан бирга намоз ўқишдан қайтара олмасди. Чунки Расулуллоҳнинг “Жуфтларингиз истаганида Аллоҳнинг масжидларида намоз ўқишдан қайтармангиз” деганлари ҳам нақл этилади.

БОШЛОВЧИ:

Ғайриисломий ҳукмлар аёлларнинг уйларига энг яқин ва энг ишончли жойга, яъни масжидга боришларига ҳам таъсир қилган.

Бундай ҳақдан йироқ ва асоссиз ҳукмлар, асрлар мобайнида ҳатто аёлларнинг эркак ҳамроҳлигисиз саёҳат қилиш ҳақини ҳам чеклаб келган. Хўш, Қуръон инсоннинг бу энг асосий ҳақларидан бирига доир нималарни тавсия қилади?

ALİ OSMAN ATEŞ:

Қуръонда аёлларнинг саёҳат қилишларини таъқиқловчи бирор оят йўқ. Пайғамбаримиз ҳам аёлларни саёҳат қилишдан қайтармаган. Диний жиҳатдан таъқиқ йўқ. Аёлларни саёҳатдан манъ этувчи ривоятлар аслида санади саҳиҳ бўлмаган, яъни ишончсиз ҳадислар. Матн жиҳатидан ҳам муаммоли. Аслида, пайғамбаримиз баъзи ҳадисларида аёл киши ёлғиз саёҳат қилиши мумкинлиги ҳақида мужда ҳам берган.

İSRAFİL BALCI:

Қуръонда “Жума” сураси 10-оятида “Фанташиру фил-Арз”, яъни ер юзига тарқалиб, ризқингизни изланг деган ибора, фақат эркакларга эмас, балки аёлларга ҳам тегишли. Энди ўйлаб кўрсак, пайғамбаримиз бу оятни етказа туриб, “йўқ, аёллар, сизлар уйда ўтиринг”, дейишлари мумкинми? Асло.

Мабодо чеклов бўлса ҳам, аёл кишининг чўл шароитида ёлғиз кезишидан туғиладиган таҳликадан кимлардир айтган бир сўздир. Аммо буни пайғамбар келтирган таълимот билан боғлаб тўғрига чиқаришга уриниш мумкин эмас. Буни сийрат эксперти сифатида айта оламан.

EMRE DORMAN:

Қуръони каримда саёҳат қилиш ҳақида, айниқса гуноҳ ва маъсиятлари учун жазоланган қавмларнинг қолдиқларини кўриб ибрат олиш учун саёҳат қилиш ҳақида оятлар бор. Бироқ, бу оятларнинг ҳеч бирида аёллар ёлғиз саёҳат қила олмайди ёки эркаклар билан бирга саёҳат қилсин деган баён йўқ. Раббимиз ўз китобида динга зарур ҳар бир тафсилотни энг нозик тафсилотларигача берганман дейди. Aгар бундай бир талаб бўлганида, оятларида бевосита ёки билвосита ифода этилган бўлар эди.

HİDAYET TÜKSAL:

Масалан, Мадинага ҳижрат. Пайғамбар замонида оғир йўл шароитида юришган, бугун ҳам автобусда 6 соат юрасиз. Макка ва Мадина масофа босиб ўтган аёлларнинг эрлари мусулмон бўлмаган, ўзлари Мадинага ёлғиз етиб келишган. Ҳеч ким уларга “аёл бошингиз билан нега ёлғиз келасиз? Келманг!” ҳам дейилмаган.

БОШЛОВЧИ:

Aёллар қачон уйдан чиқа олади-чиқа олмайди масаласини муҳокама қилар эканмиз, аёлнинг қайси соҳаларда ишлаши мумкинлиги борасида ҳам фарқли ёндашувларга дуч келамиз.

Мусулмон аёллар ҳам, худди эркаклар каби, баъзи жамиятларда ўзлари хоҳлаган соҳа ва йўналишда ишлаш эркинлигидан маҳрум эканини кўриш мумкин.

Аёллар олдига қўйилган тўсиқларнинг таянчи сифатида, Муҳаммад а.с. айтгани иддао этилган ҳадислар кўрсатилади одатда. Шунинг учун, мумина аёлнинг онгида, унинг иш фаолияти билан боғлиқ саволлар пайдо бўлади. Aммо бу саволларга Қуръон ҳақиқатлари орқали жавоб топиш, ислом жамиятларининг тараққиёти учун шарт. Шу ўринда муҳим савол ўртага чиқади: мусулмон аёлларнинг ҳам эркаклар каби ўзлари хоҳлаган соҳада эркин меҳнат қилиш ҳаққи борми?

ASMAA MOHAMED ZIYADA:

Эркак ва аёллар орасини айириш масаласига келсак, Ислом аёлларнинг ва эркакларнинг бирга фаолият юритиши борасида бирор замон ёки макон таъйин этмаган.

MELISSA AKHIR:

Масалан, Пайғамбаримизнинг аёлларидан Хадича онамиз. Жуда фаол тадбиркор ҳамда мустақил аёл бўлган. Иш сафарларида, саёҳатларда бўлгани маълум. Пайғамбарнинг аёли ва қизлари ниҳоятда фаол бўлган бир пайтда, жамиатда ўта муҳим вазифаларни адо этган бир пайтда, бугун аёллар уйларда қамалиб ўтирсин дейиш, ижтимоий ҳаётда фаол бўлишдан қайтариш ва саёҳат эркинлигини чеклаш сизнингча қанчалик тўғри?

ANNE DIJK:
Кўпчиликнинг касби тижорат эди. Тижоратнинг исломий қоидалари бор. Бозорда бир назоратчига эҳтиёж бор эди.

Ҳазрат Умар бозорнинг назоратчиси қилиб Шифо исмли бир аёлни тайин этган. Шифо ҳар куни бозорда эди, бирор муаммо ёки низо чиққудек бўлса, бу аёлга мурожаат этардилар. Шифо эса масалани ҳал қилиб берарди, ваъз-насиҳатлар қиларди. Яъни Мадина бозорининг назоратчиси Аёл киши бўлган.

БОШЛОВЧИ:
Aёлларнинг уйларидан чиқишлари, масжидларга боришлари, саёҳат қилишлари, бизнес ва ижтимоий ҳаётда иштирок этишлари учун диний таъқиқ йўқлиги аён бўлмоқда.

Бироқ вақт ўтиши билан Ислом динига нисбат беришга уринилган уйдирма ривоят ва урф-одатлар аёлларга қарши босим воситаси сифатида қўлланилган.

Aёлларга босим ўтказувчи ва уларнинг мавқеини пасайтирувчи яна бир янглиш ёндашув, аёлларнинг бошқарувчи бўлиш эрки ва қобилияти билан боғлиқ.

Ислом жамиятида аёл раҳбар бўла оладими?
Яратилиши бунга мосми?
Aгар мос бўлса, унинг раҳбар бўлишига тўсқинлик қилувчи бирор диний ҳукм борми?
“Ишларига хотин киши бошлиқ бўлган қавм нажот топмас!” деган ҳадис тўғрими?
Бу ҳадис аёлларнинг раҳбарлик ҳаққига қандай таъсир қилади?

Пайғамбаримиз бундай сўз айтиши мумкинми?

Ҳадис илми мутаҳассислари MEHMET HATİPOĞLU ва HİDAYET TÜKSAL фикрлари қуйидагича:

MEHMET HATİPOĞLU:

Энди бу ҳадиснинг бошидаги гап бутунлай сиёсий гап. Оиша онамизнинг сиёсий фаоллигини қоралаш, уни айблаш, ёмон кўрсатишга қаратилган ифода бу. “Aёл бош бўлган иш ўнгланмас”. Нимага? Чунки Жамал воқеасининг марказида Ойша онамиз эди, бу ҳаракат пайғамбаримизнинг аёли бошқарган ҳаракат эди. Бу ерда Ойша исмини ишлатишни жоиз деб билмаганлар мажозий маънода ана шундай иборалар тузиб ҳадис уйдиришган. Лекин Ислом умматида ҳам ҳокимият тепасида бўлган аёллар бор. Ҳатто бугун ёмонланган хаворижлар орасида ҳам ҳукмронлик қилган аёллар бор. Масжидда чиқиб ваъз қилган аёллар бор. Шу маънода бугун ҳам, сўнгги асрларда ҳам аёлларга бу қадрни берган исломий тамойиллар мавжуд. Пайғамбаримизни ўрнак кўрсатиб, у зотдан шунчалик кўп ҳадис ривоят қиладиларки, бу ҳадисларнинг аксарияти Пайғамбаримизга алоқаси йўқ, булар тамоман туҳматдир.

HİDAYET TÜKSAL:

Aёллар давлат раҳбари ёки вазир бўлиши мумкин эмас, деган ёндошувни Қуръондан топиш имконсиз. Сабаби Қуръонда Саъба маликаси ниҳоятда басиратли ва ақлли раҳбар сифатида зикр этилади. Сулаймон а.с. маликага мактуб йўллаганда, унга жавобан малика ёнидаги эркак бошқарувчи эркаклар “Биз кучли жангчилармиз, буюринг, дарҳол жангга кирайлик”, дейишади. Малика дейдики: “Йўқ, шошманг, уруш кўп зарар беради одамларга. Аввал мактуб жўнатайин”. Маликанинг уруш сиёсати ўрнига ақл ва дипломатия таклиф этади, мулоҳаза билан давлатни бошқариши, заковати, қавмини тўғри йўлга даъват этиши баён этилади.

БОШЛОВЧИ:

Оксфорд Университетида ислом тафаккури бўйича диссертация ёқлаган Shadaab Rahmetulla Қуръондаги Сабаъ маликаси ҳақидаги айтган фикрлари ҳам диққатга сазовор:

SHADAAB RAHEMTULLAH:

Қуръонда Сабаъ маликаси ақл ва басирати сабабли ва Сулаймон а.с. Билан дипломатияси сабали маҳд этилади. Қуръонда умумият-ла қавм лидерлари салбий таъриф этилади, масалан Фиръавн ёки Қорун, бошқа лидерлар ҳақида ҳам ижобий баҳо топиш қийин. Аммо Сабаъ маликасининг лидерлиги ижобий зикр этилади. Бу ерда ўта муҳим бир савол туғилади: Нега Қуръонни тафсир этганлар бу масалага асло тегинмаганлар? Асосий сабаблардан бири шуки, тарих мобайнида фақат эркаклар Қуръонни тафсир этганлар.

БОШЛОВЧИ:

Қуръондаги Исломга зид равишда, аёлларнинг ижтимоий ҳаётда энг кўп жабр кўргани ва хато ҳукмлар қурбонларига айлангани яна бир муҳим соҳа бу – НИКОҲ.

Эркак ва аёллар ҳаётнинг турли жабҳаларида бирга бўлишга тўғри келганида, Қуръондаги ҳаққлар аёллардан тортиб олинаётган яна бир мавзу- шариатдаги никоҳ ҳумлари.

Никоҳ мавзуси билан бир қаторда, ажралиш асносида аёл дуч келадиган муаммолар кўп зеҳнларда саволлар туғдиради.

Ҳолбуки барча муаммонинг ечими Қуръонда очиқ ва батафсил ёзиб қўйилган, бироқ миллионлаган одамнинг бундан хабари йўқ.

Нотўғри ёки ноқис билинган масалалардан бири - никоҳ ва талоқ масаласида аёлнинг ҳақ-ҳуқуқлари.

Қуръонда аёлга ҳам эркак каби ўз жуфтини танлаш ва керак бўлганда ажрашиш ҳуқуқини берадими?

SERVET BAYINDIR:
Ҳуқуқий жиҳатдан эркак ҳам ўз истаги билан бирор битим, келишув тузишга ҳаққи бор, аёл ҳам ўз истаги билан бирор келишув тузишга ҳаққи бор. Никоҳ учун ҳам худди шундай.

Бу жиҳатдан қараганда, эркаклар ҳам аёллар ҳам ўзлари истаган ва рози бўлган инсонлар билан никоҳланиши мумкин.

EMRE DORMAN:
Қуръонга кўра, аёл киши рози бўлмаган бир инсонга мажбуран никохланиши мумкин бўлмагани каби, бирга оилавий ҳаёт кечришни истамаган инсон билан никоҳни давом эттиришга ҳам мажбур эмас. Бунинг иксини иддао этиш – аёлларга қарши улкан ноҳақликдир, Қуръон бунга қарши чиқади.

ATEŞ:
Никоҳ борасида, ўз жуфтига ўзи қарор бериш борасида аёлларга ҳақ ва ваколат берилган.

Пайғамбаримиз буни ўз ҳаётидан, оиласидан бошлаганлар. Аввало Фотима онамиз, барча қизлардан “Сени шу сўраяпти, нима дейсан?” дея сўраган, уларнинг жавобларини кутган..

БОШЛОВЧИ:
Қуръонга кўра, никоҳга розилик аёлнинг ўз қўлида экан, ажрашиш ҳаққи ҳам борми?

EMRE DORMAN:

Урф-одат ва анъана дини аёлни бу Қуръон берган ҳаққлардан маҳрум этган, ва то эр талоқ бермагунча, аёл унинг никоҳи остида яшашга мажбур ҳолга келтирилган.
Бу иддао ниҳоятда янглиш, ва Қуръонга зид бўлган иддао.
Қуръонда аёлнинг эридан ажралишини манъ этган этувчи бевосита ёки билвосита ифода йўқ.

Никоҳ бу икки тарафлама келишув, битим туридир. Тарафлардан бири бу келишувни бекор қилишни исташи, ажрашиш амалга ошиши учун кифоя.

CANER TASLAMAN:

Бир нарсага динда рухсат борми-йўқми деганда, масаланинг асли мубоҳлик, ихтиёрийлик эканини билиш керак.

Картошка ейиш мумкинми-йўқми, деган одам Қуръонда картошка ейиш мумкин деган оятни топиши шарт қилинмаган. Агар картошка ёки помидор ейишни таъқиқловчи ҳукм йўқ бўлса, демакки ейиш-емаслик ихтиёрий деган хулоса чиқади.

Аёллар ажраша оладими деган масалада ҳам аҳвол худди шундай.
Қуръонда “Аёллар ажраша олмайди” деган таъқиқ йўқ экан, аёллар ҳам эркаклар каби ўзлари ажраша олади.

БОШЛОВЧИ:

Қуръонда берилган Исломга зид равишда аёллар ижтимоий ҳаётда зулмга ва нотўғри ҳукмларга учрайдиган энг муҳим мавзулардан бири Никоҳ ва Ажрашиш мавзуси экани ошкор.

Фильмимизнинг кейинги қисмида аёлларнинг жиддий муаммоларга дуч келгани ва Қуръондаги асл динга мос ислоҳотларга эҳтиёжи бўлган бошқа мавзулар билан давом эттирамиз.