June 7, 2021

Юнус:17 ҳақида баъзи фикрлар

*Аллоҳга ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Албатта, жиноятчилар нажот топмаслар.* (Юнус,17)

Аввало Қуръонни ҳам унинг оятини ҳам қиёмат қадар амалда бўлишини — унутманг, Қуръон бир воқеъани сизга сўзлаб беришидан — кўзда тутилган мақсад — ирода устида тадаббур қилинг.

Жоҳил жамият ўз ҳукмини табиийки Аллоҳ номидан тузмайди, унда рухсат этилган ароқ ичиш, фахш, рибо ёки судхўрликни — дин номидан йўлга қўймайди, Аллоҳ номидан рухсат — деб айтмайди. Аммо дин номидан ҳам, Аллоҳ номидан хам — дин номидан сўзловчи сўзлайди, дин номидан яна — хадислар, ривоятлар ва диндор кимсалар гапиради.

Шунга кўра бу оят — тўғридан тўғри — дин номидан сўзловчи ёки эшитган-ки хабарни — дин дея қабул қилиб маъқулловчи, унинг ёлғон ёки рост эканига ахамият бермаётган ёки беришни истамаётган — хохламаётган инсонга қаратилган хитобдир.

1.Оятдан ёлғон тўқувчи — бор бўлишлиги — хабарини олинг, қабул қилинг, эътибор беринг.2.Оятларни ёлғонга чиқаргувчи — кимсалар бор бўлишлигини,- хабарини олинг, эътибор қилинг ва унутманг.3.Уларни золимдан ҳам — золимроқ — деб ифодаланишига , баҳо берилаётганига ахамият қаратинг, эътибор беринг.4.Уларни жиноятчи деб тилга олинаётганига ахамият беринг, ва асло нажот топмасликлари — хабарини олинг, Ундан қўрқинг — унутманг.5.Энг асосийси — Аллоҳга нисбатан ёлғон нима бўлиши мумкин ?- дея фикр юритинг, ўйланг, изланг …6.»Аллоҳга ёлғон…» жумласи — «унинг оятларини ёлғонга чиқариш…» — жумласи билан ёнма-ён, кетма-кет келаётганига ахамият беринг, ва Унга нисбатан ёлғон — Унинг оятларига нисбатан айтилаётган — ишорани ангшлашга харакат қилинг.7.Одатда инсонлар орасида, хар қандай раҳбар оғзидан чиқаётган, буйруқ, талаб — тўғри ёки нотўғри, конституцияда борми ё йўқми, амалини суистеъмол қилмоқдами ёки ҳақми — буни ўша конституцияга солиштириш — билангина ажратиб оласиз.

Аллоҳ номига тўқилаётган ёлғон(ҳукм)ни ҳам оят(хабар)ларни ёлғонга чиқараётган — тўқилган, уйдирилган, тухмат бўлиб ёғилаётган, сўзлар, ривоятларни ажрата билинг. Ёлғон сўзлашдан пок бўлган — Росул(с.а.в) шаънига эътибрлироқ бўлинг, ва уни чин уммат сифатида сиз ҳам пайғамбар (а.м).ни ёлғон тухматлардан ҳимоя қилинг. У зотни қанчалик даражада севсангиз — у зот номидан сўзланаётган сўзларга шундай ахамиятли бўлинг-ки, *Аллоҳга ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?!* — ояти сизга нисбатан ҳам айтилаётган бўлмасин, бу жуда хатарли бўлиб, нажот топмаслик- аниқ, равшан — ҳукм билан — нозил бўлиб турибди.

Ёлғонни АСЛга — солиштириб билиб олишдан бошқа — имкон йўқ,
Чунки асл (Қуръон), бирнчидан у «ҳимояда» бўлса, иккинчидан у — қўлимизда бор.

Хидоят-Аллоҳдан. Харакат эса — инсондан.

Ақл ишлатинг — ояти сизга фақат савдодаги фойдангизга нисбатан айтилгани йўқ, Аллоҳ таолонинг динда «Менинг ҳукмимга нисбатан ёлғон тўқишмоқда!» — деётганига нисбатан ҳам ақл ишлатинг, ёлғонни топинг — ажрата билинг — га ҳам айтилган, унутманг.