Кўрсатилган реакциялар — Хорижийлар
“Қурро” (қорилар) деган бир гуруҳ бор эди. Улар аслида ироқлик бўлиб, Усмоннинг қариндошларидан бўлган волийларни тил билан озорлаб айблар эдилар. Охири Усмонга ҳам душман бўлдилар. Унга тобеъ бўлганларни эса куфрда айбладилар. Усмонга бўлган душманликлари уларни Али тарафида жанг қилишга ундади. “Жамал урушига қатнашганларни кофир ва жангда кофирлар билан урушяпмиз” дедилар.
Шом волийси халифага қарши исён кўтарганида хорижийларга хабар юборди. Уларга Усмон хақсиз ўлдирилгани, қасоснинг вожиблигини айтиб, унга бу бўйича ёрдам беришларини сўради.
Сиффинда Шом армияси парокандаликка юз тутди. Лекин тўқнашув бир неча ой давом этди. Армияни парчаланиб кетаётганини кўрган Муовия хавотирлана бошлади. Шунда унга Амр бин Ос ёрдамга келди. У Оли Имрон сурасининг 23 оятини далил кўрсатиб ҳарбий ҳийлага қўл урди.
Аввалги бобларда келтирилган ҳакамлик воқеасини Али қабул қилди ва Муовияга мактуб юборди. Мактуб “мўминларнинг амири Алидан Муовияга” деб бошланганди. Шом волийси мактубдаги “мўминларни амири” иборасини ўчиришни ва ўзини ҳам отасини исми билан бирга ёзилишини талаб қилди.
Али буни қабул қилди. Лекин замонасининг илм ва тақвода илғор инсонлари бунга шиддат билан қарши чиқдилар. Лекин бунга қарамасдан халифа армияси билан Шом армияси тинчлик келишувини имзоладилар.
Тинчлик сулҳи бўйича Ироқ ва Шом оралиғида нейтрал ерда ҳамда орадаги баҳсли масалаларни ҳал қилиш учун ҳакам тайин этиб кўришишга келишилди.
Хорижийлар Алининг фикрини ўзгариши билан уни сафидан чиқиб кетдилар. Ҳужжатлари “Ҳукм фақат Аллоҳникидир” ояти эди. Ҳолбуки, Алини “биз Қуръонга қарши жанг қилмаймиз, Қуръонга қарши урушганлар билан урушамиз” деб туриб, тайинланган ҳакамни қабул қилишга зўрлаган ҳам ўзлари эдилар.
Алининг “Улар Қуръон ҳукмларига исён қилиш учун Қуръонни ишлатяптилар. Қуръон менда. Уни мен татбиқ қиляпман” деган сўзига ҳеч ким қулоқ солмади. Яна хорижийлар ибни Аббосни ҳакамлик қилишига ҳам қарши чиққандилар.
Хорижийларнинг сонлари тахминан саккиз минг атрофида эди. Харура номли жойда тўпланганлари учун баъзан улар Харурийлар ҳам дейиларди. Али уларга ибни Аббосни юборди. Уни уриниши билан кўплари ўз фикрларидан қайтиб, Куфада халифа армиясига қўшилдилар. Фикридан қайтмасдан қатъий турганлари билан Нахравонда жанг қилди.
Орада халқ ичида “Али ҳакам тайин қилиш фикридан қайтди” деган гап тарқалди. Али хутбага чиқиб, бу гап асоссиз эканлиги, ҳакамнинг кераклигини айтгач инсонлар “ҳукм фақат Аллоҳникидир” деб ҳайқира бошладилар. Шунда Али қуйидаги машҳур сўзини айтди: “Калиматуху хаққун, йураду биха батилун” (бу ботил қасд қилинган ҳақ сўздир).
Яна давом этди, “сизнинг бизнинг устимизда 3та хаққингиз бор:
1. Сизларни масжидлардан тўсмаслик;
2. Ўлжадан ўзингизни улушингизни бериш;
3. Сиз фасод чиқармагунингизча сизлар билан урушмаслик”.
Хорижийлар тўп-тўп бўлиб Али ҳузуридан кетиб қолдилар. Шунда Али уларни орқага чақириб элчи юборди. Улар “Али ҳакамликни қабул қилиб диндан чиқди. Агар тавба қилиб бу фикридан қайтса борамиз” дедилар. Баъзилари халифа элчисини ўлдирдилар.
Бу даврда бир сиёсий ҳаракат шаклида пайдо бўлган бу гуруҳ ўзига хос эътиқодий қарашлари туфайли айри бир мазҳабга айланди. Улар ўзлари каби фикрламаганларни қони, моли ва ор-номуси ҳалол дердилар. Уларга тўқнаш келганни савол-жавоб қилиб, эътиқодини сўрар эдилар ва фикри уларникидан фарқланса ўлдирар эдилар.
Саҳоба Хаббоб бин Аратни ўғли Абдуллоҳни аёли билан у ердан ўтиб кетаётганда савол-жавоб қилиб сўнг шаҳид қилдилар. Ҳомиладор аёлининг қорнини ёрдилар. Буни хабари Алига етиб келганда Шом учун тайёрланаётган армияни Нахравонга бурди. Қаттиқ жанг бўлиб, унда фақат бармоқ билан саналадиган инсон тирик қолди.
Бу тирик қолганлар кейинчалик тарафдорлар топиб кўпайдилар ва Алини шаҳид қилгунларича яшириниб юрдилар.
Кейинчалик Хасан хорижийлар билан яна ярашди. Шунда улар Шомга қарши биргаликда исён кўтардилар. Аммо исён шиддат билан бостирилди. Муовия ва Язид даврида уларни умуман бошқа товушлари чиқмади.
Абдуллоҳ бин Зубайр Шомдан бошқа вилоятлардан байъат олиб халифа бўлгач, Марвон унга қарши исён кўтариб ўзини халифа деб эълон қилди ва Шомдан Мисргача бўлган ўлкаларни истило қилди. Шунда хорижийлар Ироқ ва Ямома тарафдан алоҳида исён кўтардилар. Хорижийларнинг Ямомадаги фақиҳлари хорижий ақидасига яна бир моддани қўшдилар. У “ўзлари каби ишонсалар ҳам, ўзларидан бўлмаганлар билан жанг қилмаганлар ҳам кофир бўлади” деган модда эди.
Хорижийлар ақидасини шакллантириб олгач фиқҳини ҳам ривожлантира бошладилар. Уларнинг фиқҳларида қуйидагича моддалар бор эди:
1. Оилали зинода ражмни бекор қилиш;
2. Ўғрини қўлини елкасидан кесиш;
3. Ҳайзли аёлга ҳайз кўраётган даврда ҳам намознинг фарзлиги;
4. Амри маъруф ва нахий мункарни тарк этган одамни кофир бўлиши;
5. Гуноҳи кабира қилган одамни кофир бўлиши;
6. Жизя эвазига исломий давлат қанотида яшаётган шахсларнинг (зиммийлар) молларига қўл узатиш ҳаром эканлигини ҳукмини чиқардилар.
Уммавий қўмондон Михлаб хорижийлардан бир қанчасини ўлдирди. Аббосийлар даврида уларнинг бир қисми Фасга (Жазоир, Испания ва Мавритания орасидаги давлат) кўчиб кетдилар.
Қисқаси, хорижийлар тарихда кам учраган ўз фикрларига содиқ ва етарлича мутаассиб жангари жамоа эдилар. Уларнинг мантиқлари ҳақида “ҳақиқатни ҳақиқат йўлида қатл қилиш” деб таърифлашимиз мумкин. Уларни Ислом анархистлари дейишимиз мумкин. Хорижийлик анархистликнинг тизимлаштирилгани эди.
Хорижийлар имонни фақат ботинга боғлаган ва амалга эътибор бермаган Муржиа ва Жабарияга қарши жавоб тариқасида пайдо бўлгандилар ва амал билан шаклни юксалтириб бутлаштириш даражасигача кўтарган эдилар.
Алини ҳам кофир деб эълон қилган, уни қотили ибни Мулжамни тақдирлаган бу ҳизб Ислом тарихида бошқа учрамаган эди.
1. Хорижийлар, Исломий сиёсатда адолатни ва эътиқодда амални шарт деб билмаган Муржиага қарши чиқиб, адолат ва амални асосий шарт деб тафритга борганлар. Амри маъруф ва наҳий мункар фарзини нотўғри изоҳлаб, уларга ёқмаган хар қандай ҳолатга қурол билан қарши чиқардилар.
2. Исломга такфир “касаллигини” киритганлар. Ҳозир ҳам барча мазҳаб ўзига рақиб бошқа мазҳабларни такфир қилади.
3. Хорижийлар исён ва мутаассибликка тарихда жуда ёрқин мисол бўлганлар. Ундан мардуд таассубни инсонга қандай зарар бера олиши бўйича гўзал ибрат олиш мумкин.
4. Хорижийлар Қуръоннинг матнини парчалаш, бу хақиқатни парчалаш эканлигини, парчалар эса ҳақиқат бўлмаслигининг тимсолидир. Улар парчани бутунга алмашганда бориш мумкин бўлган ваҳим нуқтани кўрсатганлар.