May 1, 2021

Ёсин сурасини ўликларга ўқиш

“Ёсин сурасини ўликларингизга ўқинглар” хадисидаги “ўликлар” калимаси хадисда мажозий бўлиб, Қуръони каримда ҳам Аллоҳ таоло ундан (Қуръондан) узоқ бўлган, дин, иймон тушунчаларидан ғофил ва жоҳил бўлган кимсаларни кўп оятларда мажозий аташлар билан, жумладан “қалби ўлик” деб ҳам атайди.

Ёсин сурасида эса айнан “қалби ўликлар” учун – уларни сифатлари, уларга ўтмишдаги қавмлар сабоғидан оят, ибрат ва иймонсизларни ҳаётдаги кўриниш сифатлари, келажакда (эртага) эса насиб этгувчи азоб ва етажак оқибатлари – огоҳ сифатида кўп мисоллар билан баён қилинган бўлиб, қалби “ўлик” инсонларга булар ҳақда ўқиб – билдириб, айтилса, етказилса шояд нажот топиб қаблари уйғониб ҳидоят топишса деган – маънода айтилган хадис – деб устозлардан бу хадис тафсир мазмунини эшитгандик.

Кўплаб ривоятларда “ўликлар” калимаси унга ўхшаш(синоним) бўлган “маййит” сўзига алмашиши билан бу хадис мазмуни бутунлай бошқа кўриниш ва йўналиш олгани айтилади.

Ва аксинча, инсонни жон бериш пайтига қандайдир алоқадорлиги бу сура мазмунида ҳам ёки Қуръонни бошқа бир оятларида ҳам бу ҳақда ишора ёки очиқ ойдин баён келмаган. Валлоҳу аълам.

Албатта Қуръони карим барча маҳлуқот ва мавжудотга тўғри йўл кўрсатувчи, ва қалбларга шифо бергувчи, ҳидоятга элтгувчи, жаҳаннам азобидан шафоат қилиб сақлаб қолувчи,сирот деб аталмиш ушбу ҳаёт имтиҳони “кўприги”дан жаханнамга қулаб-иймонсиз оламдан ўтишдан сақлаб қолувчи ва қиёматда ё фойдамизга ёки зиёнимизга гувоҳ бўлгувчи Илоҳий калом эканига иймон келтирамиз.

http://kemalyoldash.com/tag/%d1%85%d1%83%d1%80%d0%be%d1%84%d0%be%d1%82%d0%bb%d0%b0%d1%80