May 2, 2021

Қадарнинг динамик ва статик тури

“Шундай, Биз бу даврларни одамлар орасида айлантириб турамиз”. (Оли Имрон:140)

Қуръон бундай деркан, илоҳий бир қонунга ишорат этмоқда. Тарихий ва социологик қонунга. Барча қонунлар Қуръонда Аллоҳга нисбат этилади. Оятда остин-устун бўлишнинг, тўнтаришларнинг, давру-давронларнинг жамиятлар орасида навбат алмашишнинг Аллоҳга нисбат этилишининг ҳикмати ҳам бу.

Албатта, бу билан биз Аллоҳнинг замонга мудахала этиш ҳақиқатини эътибордан ташқари қилмаймиз. Аллоҳнинг замонга мудохаласи икки турлидир: Статик мудохала ва Динамик мудохала.

Статик мудохала

Иродасиз борлиқлар учун тобеъ қилгани статик ва собит қонунлардир. Булар ўзгармас ва ўзгартирилмас. Иродасиз борлиқлар бу қонунлар доирасида борлиғини давом эттиради. Бу қонунлар доирасида ўз вазифаларини адо этади. Буларга “кавн ва фасод (бўлиш ва бузилиш) қонунлари” дейилади.

Булар, агар таъбир жоиз бўлса, бир учоқнинг электроник/автоматик пилотига ўхшайди. Учиш ва қўниш координаталари, маршрут, баландлик ва тезлик ҳаммаси программали тарзда юклангандир. Учоқнинг марказий процессордаги бу программага кўра йўл олади. Учоқдаги йўловчиларнинг истаклари, қувонч ва ташвишларидан қатъи назар, программанинг ишлаши ўзгармайди. Учоқ ўзига юкланган программага, белгиланган қадарга бўйсуниб, ҳаракат этади.

Динамик мудохала

Бу иродали борлиқларга тааллуқли қонуниятдир. Буни бошқача қилиб “динамик қадар” ҳам дейиш мумкин. Чунки Аллоҳ иродали борлиқларга ирода бераркан, уларнинг хохлашини хохлагандир. Уларнинг хохлаши “қадар”дир. Иродали борлиқларга иродани қадар қилиб берган (тақдир қилган) зот Аллоҳдир. Улар гўёки иродаси йўқ каби ҳаракат этганида, “қадарларига қарши чиққан” бўлади. Иродаларини қулланганида, “қадарга” иймон этган ва тобеъ бўлган бўлади.

Динамик қадарга тобеъ борлиқлар Аллоҳнинг динамик мудохаласига дучор бўладилар. Яъни Аллоҳнинг хохиши билан иродали борлиқларнинг хохиши орасида сабаб-натижа алоқаси мавжуд. Бу илоҳий бир қадардир. “Сизлар фақат бутун оламлар Парвардигори бўлмиш Аллоҳ хохласагина хохларсизлар” (Таквир:29). Бу оятларнинг барчаси Аллоҳнинг инсонга бергани иродага ишорат этади. Яъни инсонга ирода берган Аллоҳ, бу билан инсоннинг “хохлашини” хохлагандир. Бунинг маъноси мана шудир.

Бу илк хохлашнинг ортидан келган илоҳий хохлаш, инсоннинг хохлашини диққатга олади. Яъни инсон яхшиликни хохлаган бўлса, Аллоҳ буни кўради ва унга кўра ўзи хохлаганини насиб этади. Инсон ёмонликни хохлаган бўлса, Аллоҳ буни ҳам кўради ва Унинг мутлақ иродаси бунга кўра оқибатни беради.

Агар бундай бўлмасайди, гуноҳ ва савоб деган нарсалар бўлмасди. Тўғри ва янглиш деган нарсалар ҳам. Жаннат ва жаҳаннамнинг бор бўлиш сабаби қолмасди. Инсон иродаси ишламас ва ҳеч бир ишга яроқсиз қолган бўларди.

Инсон иродаси билан илоҳий ирода орасидаги сабаб-натижа алоқасининг энг чиройли далили Раъд сурасининг 11:оятидир: “Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас”.

Бунинг очиқ мазмуни шудир: Жамиятдаги ҳар бир шахс ўз-ўзини ўзгартириш, тузатиш ва ислоҳ қилиш иродасини намоён этса, Аллоҳ ҳам бу жамиятнинг аҳволини ўзгартиради.

Киришдаги оятга яна қайтадиган бўлсак, “Аллоҳнинг инсонлар орасида айлантириб тургани бу даврлар” нимани англатади?

Худди бир инсондаги каби, жамиятлар ва цивилизацияларнинг ҳам бир ҳолдан бошқа ҳолга, борлиқдан йўқлиққа, туғилишдан ўлимга юрганларини айтмоқда. Яъни, инсонлар ўзгаргани учун Аллоҳ ҳам уларнинг қадарини ўзгартирмоқда. Жамиятлар қай ҳолга ўзгарса, юзларини қайси тарафга юз тутса, Аллоҳ ҳам шунга мувофиқ оқибатни беради.

Масалан Бану Исроил. Аллоҳ сари йўналган Бану Исроил ўз халоскорини топди, гарчи у Фиръавн саройида бўлса ҳам. Айни қавм Аллоҳдан юз ўгиргач, ўз балосини Сино чўлида топди. Биринчиси ҳолда Мусо узоқда эди, Аллоҳ уни Саройда шахзода бўлиш ўрнига Мадйанда чўпон бўлишга рози этди. Икинчисида эса Мусо ораларида эди, бироқ бу ҳолат, уларнинг балоларга дучор бўлишларига монеъ бўлмади.

Европанинг қадари ўзгаради, Африканинг ҳам, АҚШнинг ҳам. Қай тарафга ўзгарса, жамиятларининг истиқболи ҳам шунга кўра белгиланади. Аллоҳ оқибатимизни хайрга табдил этишини, ўзгартиришини истасак, аввало биз хайрга толиб бўлайлик.

Ориф Чевикел
Туркчадан Камолиддин Йўлдош таржимаси

http://www.mustafaislamoglu.com/yazar_299_34_dinamik-kader-statik-kader.html