Норасида қизларга уйланиш хақида
Тарихда вояга етмаган кизлар билан никохланишни Куръон ва шариатга хос дейдиганлар адашадилар. Юз йиллардан бери мазхаб пешволари Куръонни ўз хохиш ва бузуқликларига хужжат килиш учун “Талок” сурасининг 4-оятини бузиб талқин килиб келади. Куръонни тафсирлари ёки бирон тилга таржима килинганда, бу оят албатта уша халкнинг тўғрими-хатоми одатларидан келиб чикиб тафсир килинган.
Куйида оятнинг ўша бузилган таржимасини келтирамиз:
“Аёлларингиздан ҳайздан ноумид бўлганларнинг иддаси, агар шубҳангиз бўлса, уч ойдир. Ҳайз кўрмаганларники ҳам”. (Талоқ сураси 4-оят)
Оятдаги “Ҳайз кўрмаганларники ҳам” деган иборага эътибор беринг. Бу ибора билан хали хайз курмаган кизлар тушунилади, вахоланки бу таржимада “хам” богловчиси таржимада грамматик жихатдан ноурин ишлатилган. Арабча ( لَمْ يَحِضْنَ) «лам йахизна» иборасининг таржимаси “хайз кўрмаётганларники” бўлиши керак. “Ҳайз кўрмаганларники хам” деган ибора арабчада (لما يَحِضْنَ) «ламма йахизна» бўлиб келади. Демак, оятнинг тўғри таржимаси “Ҳайздан ноумид бўлган аёлларингизнинг иддаси, агар шубҳангиз бўлса, уч ойдир. Ҳайздан кесилганларники ҳам”. (Талоқ сураси 4-оят)
Чунки “лам йахизна” хайз кесилганликни (менопаузадан ташкари, айрим гормонал ўзгаришлар туфайли ҳайз кесилишни) билдиради. Кимдир ҳануз ҳайз кўрмаган норасида деб ўгирмоқчи бўлади, бу хато. Чунки оятнинг бошланишида “Нисаикум”, яъни “Аёлларингиз” дейилган. Ҳали ҳайз кўрмаган қизларга “аёллар” дейилмайди.
Оятдан максад – ажрим вактида аёлнинг (!) хар қандай холатда идда сақлашидир.
Куръонда қизларнинг балоғат ёши хақида хам оятлар келган. Бу оятларга кўра қизларнинг балоғатга етиши, арабчада “Рушд” дейилади. Рушд – теран фикрлайдиган ва ўз ҳатти-ҳаракати, феъллари учун жавобгарликни хис киладиган ёшидир. Демак, қизлар никохланиш учун худди шундай ёшда бўлишлари кераклиги таъкидланган.
Куръонда фарзандларнинг балоғатга етиши хақида оятлар келган. Айни шу оятдаги балоғат ёшига етиши билан уларни турмушга бериш, уйлантириш, агарда етим булса меросни тўлик етимнинг тасарруфига кайтариш буюрилган.
Етимларни то никоҳга етгунларича синаб туринглар. Агар уларнинг эси-ҳуши жойида эканини билсангиз, уларга ўз молларини топширинг. У молларни исроф ила ва эгаларининг катта бўлиб қолишидан қўрқиб шошилиб еманг. Бой бўлганлар иффатли бўлсинлар. Ким камбағал бўлса, тўғрилик билан есин. Уларга ўз молларини топшираётганингизда, гувоҳлар келтиринг. Ҳисобчиликка Аллоҳнинг ўзи кифоя қилур” (Нисо 6)
Бу оятга кўра, Куръон норасида қизларнинг никохларини манъ этади. Аллохнинг рисоласини еткказган пайғамбаримиз ҳам бу таъқиқни бузиб амал қилишларини тахмин қилиб ҳам бўлмайди.
Таассуфки, айрим халқлардаги эрта никох одатлари сунний ва шиа дин пешволарининг фатволари орқали динлаштирилган ва ҳатто Куръон тафсирларига ҳам киритилган. Ваҳоланки, Аллоҳнинг китобида бу йўқ.