May 25, 2021

Уруш пайтидаги салот

Нисо:101-103-оятларда уруш давридаги намоз баён этилганини кўрган эдик.
Салотнинг ички мазмуни бўлимида буларга тегиниб ўтгандик.
Бу оятларга кўра кофирларнинг мусулмонларга зарар бериши хавфи бор бўлса, намозни қисқартириб ўқишда ҳеч бир гуноҳ йўқлиги англашилади.
Бу каби таҳликада бир гуруҳ намозни ўқийди, бошқаси кутиб туради, сўнгра бошқа гуруҳ келиб намозни ўқийди ва илк гуруҳ кутади.
Намоз ўқигувчилар силоҳларини ташламайди ва кофирларга фурсат берилмайди (ёмғир, хасталик, яраланиш каби ҳолатларда силоҳни ташласа бўлади).
Намоз тугагач, Аллоҳни зикр этилади.
Одатий ҳолларда, бундай нарсаларга (намозни навбатма-навбат ўқиш, силоҳларни ташламаслик) зарурат қолмасдан, намоз одатий тартибда ўқилаверади.
Қуръон оятлари «урушдаги намоз» қандай ўқилишини очиқлайди, яъни ҳатто ҳаётда дуч келишимиз ўта нодир бўлган ҳолатларни ҳам, динга тааллуқи бўлса, Қуръон очиқлайди.
Шундай экан, ҳар кун намоздаги кундалик фарзларни, Қуръондан ташқаридан ахтариш керак деган, «Қуръон етарли бўлса, уни-буни топиб бер…» деган иддаолар ўтмаслигини англаб етиш керак.