Исро ва Mеърож нима?
Аввало шуни айтиш керааки, Ислом тарихчилари Пайғамбар а.с.нинг бир Меърожи ҳақида сўз юритишади. Меърож аслида нима, деб сўралганда, бериладиган жавоб қисқача шундай: «Пайғамбаримиз бир кечада Маккадан туриб, Қуддусга борибдилар, Қуддусда Буроққа минибдилар, кейин осмонларга юксалибдилар, жаннатнию-дўзахни кезиб чиқибдилар, ва Аллоҳга юзма-юз йўлиқибдилар».
Агар бу воқеа Эрондаги зардуштийларнинг “Aрда Вирафнома” китобини эслатади. “Aрда Вирафнома”да Зардушт меърожга кўтарилгани айтилади. Китоб бошлан-оёқ мана шу меърожни ҳикоя қилади.
Кунлардан бир куни Зардушт осмонларга кўтарилибди, сўнгра жаҳаннамга боргани айтилади, кейин эса Сирот кўприги ҳам айтилган. Бу Сирот кўпригидан фақат яхши амал қилганлар ўта олади, гуноҳкорлар эса бу кўприкдан қулайди. Зардушт бу Сирот кўпригидан ўтибди. Жаннатга келиб, Жаннат аҳли билан суҳбат қурибди. Кейин Aллоҳ таоло билан мулоқот қилибди. Aллоҳ билан Зардушт ўртасида бир суҳбат бўлиб ўтибди. Кейинчалик у ердан диннинг буйруқ ва таъқиқларини олиб келиб, одамларга етказибди.
Қаранг, агар бу ривоятдаги Зардушт номини олиб ташлаб, ўрнига Муҳаммадни қўйсангиз, меърож афсонаси пайдо бўлади. Мусулмон манбаларда Меърож ҳақида айтилганларнинг деярли саксон фоизи мана шу китобдан олинган. Ким олган уларни? Эрон диний доиралари. Мен доим айтиб келаманки, Эроннинг ўша даврдаги маданий муҳити қадимги Эронни, Зардуштни, Зардуштийлик манбаларини, у ҳақидаги баҳс ва мунозараларни билар эди. Биз “Муҳаддислар» деб атайдиган одамлар уларни ўз китобларига киритиб, арабчалаштириб, арабча ифодалар билан безатиб, исломий адабиёт таркибига тиқиштирганлар. Мусулмонлар ана шу тарзда бу нусхаларга кўр—кўрона иймон келтирган бўлдилар. Шундай қилиб, Меърож эртаги туғилган.
Мусулмонларнинг айтилишича, Пайғамбар олдин Масжидул—Aқсога ҳам борганлар. Масжид ал-Aқсо қаерда? Қуддусда! Ҳолбуки, Масжид ал-Aқсо номи «Энг узоқдаги масжид» дегани. Пайғамбар Маккада (яъни ҳижратдан олдин) яшаган даврларида, кўп жойларда масжидлар бўлган. Бу масжидлар, уй ва кичик кулба шаклидаги масжидлар эди. Бу уйларда саҳобалари билан учрашиб, суҳбатлашиб, Қуръонни ўрганишарди.
Пайғамбар бир куни Масжидул-Ҳаромдан чиқиб, Масжид ал-Aқсога борибдилар. Масжид ал-Aқсо — саккиз километр масофадаги Жирона водийсидаги масжиднинг. Пайғамбаримиз бир кечада саккиз километр йўл юриб, Жирона водийсидаги ўша масжидга етиб келдилар. У ерда ибодат қилибдилар. Айнан ўша ерда у кишига ваҳй қилинган. Оят ҳам шунга ишора қилади.
Subhanallazi asra bi abdihi laylan minal-mascidil-harami ilal mascidil-aksa…
Масжид-ал-Ҳаромдан Масжид-ал-Aқсо томон юрди. Бу Масжид ал-Aқсо қаерда?
Allazi barakna havlahu – атрофи баракали қилинган масжид. Яъни муқаддас юртда ҳам шундай. У Масжид ҳаром ҳудудида бўлгани учун barаkna havlаhu li nuryаhu min ayatina Aллоҳ таоло унга Ўз оятларини кўрсатиш учун қилди.
Li—nuryаhu min ayatina innаhu huvа-s-sаmiu-l-basir. Чунки у Эшитувчи ва Кўрувчи. Оятда шундай ифодаланган, бу – Пайғамбарнинг ўша бир кечалик сафарнинг бир қисмидир. У ерга келганлар, у ерда сажда қилганлар, у ерда оятлар нозил бўлди, сўнгра қайтиб кетганлар.
Тарихчи Воқидий (ваф. 210 ҳижрий). У ўз китобида шундай деб ёзган. Воқидий айтадики, “Пайғамбар бир марта эмас, бир неча марта Жирона водийсидаги масжидга борганлар. У ерда унга ваҳий келган. Ҳатто бир марта эҳромда бўлгани учун тун кирди, ва кечаси Байтул-Ҳаромга келди дейилади.
Бу маълумотлар бор экан, биздаги баъзилар ўша зардуштларнинг «Aрда Вирафнома»сини олганлар, исломий бир ривоятга айлантириб ёзишган ва Меърож ҳадисини туғиб беришган. Меърожнинг асли астари мана шу.