June 7, 2021

«Билмайман» деган уламо борми ўзи?

Бугунгача ҳеч бир дин пешвоси, ҳеч бир имом, динга тааллуқли бирор саволга «билмайман» деб жавоб берганини кўрмадим. Улар буни тан олмаса-да, «билмайман дейиш илмнинг ярми» деса-да, илмнинг ўша ярмидан ҳам бенасиб эканини кўрмоқдамиз.

Уларга шундай савол бериб кўринг:

— Бирор киши Қиёмат қачон бўлишини биладими?

Уларнинг жавоби тахминан шундай:
— Билмайди.

— Нега? деб яна сўранг.

Уларнинг жавоби тахминан шундай:
— Қиёмат қачон бўлиши илми Аллоҳнинг ҲУЗУРИДАГИ илмдир. (Бу гап тўғри — Аъроф:187, Луқмон:34, Зухруф:85)

Ундан кейин қуйидаги саволни беринг:

— Ундай бўлса, «Аллоҳнинг ҲУЗУРИДАГИ дин Исломдир» (Оли Имрон:19) ояти бор экан, қандай қилиб Аллоҳнинг ҳузуридаги динни биламиз, деб иддао қиласиз?

P.S. Сўнг тарк этинг уларни ўша ихтилофлари ботқоғида, 1400 йиллик уйдирмалардан ҳикматлар ахтариш билан овунсинлар, яна давом этсинлар.