АҲЛИ КИТОБ МУЛЛАЛАР-20
11-БОБ. МУЛЛА КЎЧИРМАЛАРИДАН ЭКСКЛЮЗИВ МИСОЛЛАР
Қисқа баён мақсадида, бу бобда бутун дунёда мусулмонларни бошқалардан ажратиб олиш ва улар орасидаги мазҳаб низоларига сабаб бўладиган умумий мулла эътиқодларини санаб ўтаман. Яна такрор айтаман, бу эътиқоднинг аксари Библиядан кўчирилган.
1. ҲАЙЗ КЎРГАН АЁЛЛАР ҲАҚИДА КЎЧИРМАЛАР
Муллалар наздида, аёллар жамиятда иккинчи синф ўрнини эгаллайди. Бундай таълимотни Қуръондан тополмайсиз. Бундай таълимот Пайғамбар келтирган Рисолатда йўқ.
Муллалар дейдики, аёллар ҳайз кўрганларида "маънан" нопок. Ҳайзли ҳолида аёл намоз ўқий олмайди, масжидга боролмайди, Қуръонга қўл тегизолмайди, рўза тутолмайди ёки ҳажни адо этолмайди. Нифосли ҳолида ҳам аёл руҳан нопок ҳисобланади, ва 40 кун давомида унга нисбатан яна-да кўпроқ чекловлар қўйилади. Бу ғоялар Қуръонда йўқ. Улар Библиядан олинган.
"Исроил халқига қуйидаги қоидаларни берди: агар аёл ҳомиладор бўлиб, ўғил туғса, у аёл етти кун ҳаром ҳисобланади, ҳайз кўрган кунларидаги каби, ҳаром бўлади" (Левилар 12:2)
"Аёлнинг қондан покланиш муддати ўттиз уч кун бўлсин. Бу муддат тугамагунча у бирорта муқаддас нарсага тегмаслиги ва Муқаддас чодирга кирмаслиги лозим"(Левилар 12:4)
Етти плюс ўттиз уч = қирқ кунлик нопоклик, худди ўша 40 кунлик нифосли оналар учун мулла томонидан белгиланган нопоклик даври. (Лев 12:5)
Лекин у аёл қиз туғса, у икки ҳафта ҳаром бўлади, унинг ҳайзи каби; ва у олтмиш олти кун давомида унинг покланиш муддати давом этади. Агар қиз туғса 14+66=80 кун. Қизларга нисбатан камситиш туғилган лаҳзаданоқ бошланади. Қуръон аёллар ҳайзи масаласини бунақа муаммога айлантирмайди:
"Сендан ҳайз ҳақида сўрайдилар. Айт: "У кўнгилсиз – нопок нарсадир. Бас, ҳайз пайтида аёлларингиздан четланингиз ва то поклангунича уларга яқинлашмангиз! Пок бўлганларидан кейин, уларга Аллоҳ буюрган тарафдан келингиз. Албатта Аллоҳ тавба қилгувчиларни ва ўзларини мудом пок тутгувчиларни севади" (2:222)
Бу ердаги таълимот - ҳайз пайтида эркаклар жинсий алоқа учун аёллардан четланиши керак, деб ("ва улар поклангунича уларга яқинлашмаслик"), чунки улар нопок. Улар пок бўлгач, эркаклар аёллар билан жинсий алоқаларини давом эттиришлари мумкин (Пок бўлганларидан кейин, уларга Аллоҳ буюрган тарафдан келингиз).
Буни фаҳмлаш учун буюк олим бўлиш ҳам шарт эмас. Бугун дунёда кўплаган миллиард долларлик аёллар учун гигиена маҳсулотлари бозори мавжуд. Лекин уларнинг ҳайз кунларининг келиши уларни автомобил ҳайдашдан, мактабда таълим беришдан, Олимпиада рекорди ўрнатишдан, дунё бўйлаб саёҳатга чиқишдан ёки яқинлари учун овқат пиширишдан манъ этолмайди. Аммо аёлларга қарши мулла хурофотлари, мусулмонлар устига кўпроқ Библия таълимотларини юклайди.
2. АССАЛОМУ АЛАЙКУМ versus ШОЛОМ АЛЕЙХЕМ
Кўп йиллардан бери, мен муллаларга битта саволни бериб келаман: "Ўз динингизда, тўлиғича Қуръонга таянган лоақал бир нарсани кўрсатинг. Ҳозиргача ҳеч нарса кўрсата олишмади.
Ҳатто саломлашиш каби оддий нарса ҳам Қуръонда ўргатилган саломдан фарқли. Бу муллалардаги шакли "Ассаламу алайкум", жавоби эса "Ва алайкум ассалом".
БУ САЛОМ ВА УНИНГ ЖАВОБИ ҚУРЪОНДА ЙЎҚ. Қуръондаги ифода "САЛÂМУН АЛАЙКУМ" – енгил, аммо муҳим фарқ.
"Қачон Сенинг ҳузурингга, оятларимизга иймон келтирадиган зотлар келсалар, сен уларга айт: «Салâмун алайкум – сизларга салом бўлсин, Раббингиз ўз зиммасига раҳматни ёзгандир" (6:54)
Қуръонда саломга жавоб тариқасида бошқа оят йўқ. Қуръонда салом ҳам, унинг жавоби ҳам фақат САЛÂМУН АЛАЙКУМ шаклида бўлади.
Муллалар уйдирган АССАЛОМУ АЛАЙКУМ шакли деярли тўлиғича яҳудийлардан кўчирилган: Шо́лом але́йхем (ибронийча םֶיכֵלֲע וםֹלָ ׁש "сизга фаровонлик бўлсин"), бу ибора бошқаларга салом бериш учун ишлатилади ва "САЛОМ" нинг ибронийча эквиваленти ҳисобланади.
Бундай саломлашишга тегишли жавоб - Але́йхем шо́лом ("וםֹלָ ׁש םֶיכֵלֲע - фаровонлик сизга ҳам бўлсин"). Қуръон салом берувчига ҳам, жавоб берувчига ҳам фақат САЛÂМУН АЛАЙКУМ шаклини буюрса-да, муллалар яҳудийча Шо́лом але́йхем саломини ҳам, унинг жавоби бўлмиш Але́йхем шо́лом шаклини ҳам кўчириб олганлар.
Бу кичик мисол ҳам ушбу китобнинг асосий ғоясини тасдиқлайди - ҳатто салом каби оддий масалаларда ҳам муллалар Қуръонга бутунлай эътиборсиз қолган, ва яҳудий таълимотларидан плагиатни афзал кўришган. Муллалар ўзаро Қуръонда йўқ яҳудийча салом билан саломлашади. Албатта, муллаларнинг ўзлари буни арзимас кичик масала, дейди.
Бир пайтлар баъзи муллалар кулиб: "Аллоҳ бизни сал бошқачароқ салом бергани учун ҳам жазолайдими?" деганди. Қуръон ҳам худди муллаларнинг бундай дейишини билгандек:
"Сирли сўзлашувдан қайтарилганларни кўрмадингми?! Манъ этилган ишга яна қайтурлар, гуноҳ ва душманлик-ла ва Пайғамбарга осий бўлиб, сирли сўзлашурлар. Ва ҳузурингга келсалар, СЕН БИЛАН АЛЛОҲ ЎРГАТМАГАН ТАРЗДА СЎРАШУРЛАР. Ва ичларида, "Шу гапимиз учун Аллоҳ бизни азобламаса эди", дерлар. Уларга жаҳаннам кифоядир, унга кирурлар. У қандоқ ҳам ёмон жой!" (58:8)
Муллаларнинг гапи ҳам, иши ҳам айнан ушбу оятдагидек. Қуръон буюрган САЛÂМУН АЛАЙКУМ саломлашиш шакли барча мўминларга ҳам таллуқли буйруқдир. Мусулмон киши катта-кичик ё майда демасдан, тўлиғича Қуръонга итоат қилиши керак. Аммо муллалар Қуръондаги саломлашиш каби оддий туюлган бир нарсани буза олганидан кейин, иш осонлашади, ва кейин бошқа муҳимроқ масалаларни ҳам буза оладилар.
Ушбу китобда гувоҳи бўлаяпмизки, мулла динбузиши тугайдиганга ўхшамайди. Муллалар Ислом динининг тамомини бузишга киришган.
3. ХАТНА ҚИЛДИРИШ АҲДИ
ХАТНА аҳди, бор-йўғи Библиядан олинган яна бир мулла кўчирмаси. Муллаларнинг айтишича, Пайғамбар уларга фарзандларини хатна қилишни ўргатган эмиш. Ҳатто шу даражагача бориб етганки, муллалар ҳатто қиз фарзандларини ҳам хатна қиладилар. Аёлларда жинсий органларнинг шикастланиши Африка ва Яқин Шарқда жиддий муаммо бўлиб келади.
Ҳақиқатда эса, Қуръон ҳеч қачон муллалардан ҳеч кимни хатна қилишни истамаган. Аксинча, Аллоҳ инсонни энг мукаммал шаклда яратган:
"Аллоҳ сизлар учун ерни қароргоҳ, осмонни бино қилиб қўйган ва сизларга сурат-шакл бериб, суратларингизни гўзал қилган ҳамда сизларни ҳалол-пок нарсалардан ризқлантирган Зотдир..." (40:64)
Инсон шакли, шу жумладан, эркак/аёл жинсий аъзолари ҳам, мукаммал қилиб яратилган. Ҳеч бир эси жойида мулла, Аллоҳнинг яратганини ўзгартиришга - яратишни мукаммалроқ қилиш ёки бир ихтиёрий машқ сифатида - ҳаққи йўқ.
Ҳар бир инсон танасининг бир қисмини кесиш ёки узишда эркин, аммо бу асло Аллоҳнинг амри эмас. Хатна бу Пайғамбар суннати деган ақида ҳам аслида Библиядан кўчирилган.
"СУННАТ АҲДИ"
Хатна қилиш - Яҳудийча суннат аҳди:
"Хонадонингда туғилган хизматкорларинг ҳам, сотиб олинган хизматкорларинг ҳам суннат қилинсин. Шундай қилиб, Менинг сен билан қилган аҳдим абадий эканини танангиздаги белги кўрсатиб туради. Суннат қилинмаган эркак халқим орасидан йўқ қилинсин. У Менинг аҳдимни бузган ҳисобланади". (Ибтидо 17:13-14)
"Ўша куниёқ Иброҳим Худо амр этгандай қилди: ўғли Исмоилни, хонадонида туғилган хизматкорларини, бегоналардан сотиб олган хизматкорларини — хонадонидаги ҳамма эркакни суннат қилди. Иброҳим суннат қилинганда, тўқсон тўққиз ёшда, ўғли Исмоил ўн уч ёшда эди. Иброҳим билан ўғли бир кунда суннат қилиндилар. Шундай қилиб, Иброҳимнинг хонадонидаги жамики эркак зоти ҳам у билан бирга суннат қилинди". (Ибтидо 17:23-27)
Бу ғайри-Қуръоний ҳикоя Бухорий ҳадисларида ҳам такрорланган. Муллаларнинг айтишича, Иброҳим кичик болта (adze) билан ўз-ўзини хатна қилган.
Абу Ҳурайра ривояти: Расулуллоҳ деди: "Иброҳим саксон йилдан кейин Қадум деган жойда ўзларини ўзлари хатна қилдилар". (Бухорий 4-жилд, 55-китоб, 575-ҳа- 65 дис)
Шундай қилиб, муллаларнинг бугунги христиан дунёси ҳам тарк этган Эски Аҳд эътиқодларини ўзлаштириб, динлаштиришига яна бир бор гувоҳ бўламиз.
4. ЖОНЛИ ТАСВИРЛАР ТАЪҚИҚИ
Муллалар ҳеч бир ҳайвон ва инсон ҳайкали бутпарастликка олиб келиши мумкин, дейди. Шунингдек, улар ёғоч ўймалари, қолиплар ва шунингдек, ҳайвон ёки инсон шаклидаги ҳайкал ясаш ёки расмини чизишни таъқиқлайди.
Аммо, замонавий ОАВ ва ижтимоий тармоқлар ривожланиши билан, муллалар ҳам PR аҳамиятини англаб қолишди. Саудия Арабистонидаги муллалар фотосуратларга туширилган "жонли тасвирлар" муаммосини ҳал қилиш учун, оддий ечим топишди: бу суратлар аслидаги кўзгудаги акс каби, фақат уларда доимий тасвир.
Бунинг номи "Мулла Чувалаши" - ўзи тўқиган сохта диний ҳукмлари ўз оёқларига чувалашиб, ўзларини қулатади охири. Қуръонда бундай ҳукмларни топа олмайсиз.
Лекин Библия ҳам уларни "жонли тасвирлар"га ибодат дейди:
"Иорданни кечиб, мулк қилиб оладиган юртда бажаришингиз керак бўлган фармонлар ва қонун–қоидаларни мен сизларга ўргатишимни Эгамиз буюрди. Синай тоғида Эгамиз олов ичидан сизларга гапирганда, сизлар бирон қиёфа кўрмадингизлар. Шунинг учун эҳтиёт бўлинглар. Яна йўлдан озиб, ўзингизга эркак ё аёл қиёфасидаги бутни, ерда яшайдиган жонивор ё осмонда учиб юрувчи қуш қиёфасидаги бутни, ерда судралиб юрувчи жонивор ёки сувдаги балиқ қиёфасидаги ҳеч қандай бутни ясаманглар."(Қонунлар 4:14-18).
Бугун масиҳийларда Тавротнинг "Жонли тасвирлар" ҳақидаги таъқиқларига амал қилиш ҳам қолмаган. Шунинг учун ҳам, католик черковлари ҳайкал, расм ва иконалар билан тўла.
Бу Тавротий таълимотларни яна-да улуғлаб чиққан муллалар бўлади. "Исломий" санъат, тавротчи мулла таъқиқлари туфайли фақат ҳарф ёзиш ва геометрик нақшлардан бошқа нарса беролмади. Қуръон ҳайкаллар, ўймакорлик ёки рассомликни таъқиқламайди. Қуръонда Сулаймон Пайғамбар ҳайкаллар ясаш билан шуғуллангани билдирилади.
"Сулаймонга... жинлардан... бўйсундирдик... Улар у хоҳлаган нарсаларни — ибодатхоналар, ҳайкаллар, ҳовузлар каби лаганларни ва қурилган қозонхоналарни қилиб берурлар.". (34:12-13)
Оятга эътибор беринг. "Бинолар ва ҳайкаллар, қудуқлар каби ҳавзалар ва ерга қурилган қозонхоналар". Қуръон уларда инсон ва ҳайвон шаклларига эга бўлган ҳайкаллар, санъат шакллари ёки расмларни асло таъқиқлаётгани йўқ. Афғонистонда ақидапараст толиблар Бамиян деган жойда қадимий Будда ҳайкалларини портлатиб юборди. Толибон жонли тасвирлар ҳақида Қуръоннинг эмас, балки Тавротнинг таъқиқларини ҳимоя қилаётганидан хабари бормикан?..
5. СОҚОЛ-МЎЙЛОВ
Муллалар соқолни ўстиришни, мўйловни эса қириб юришни ёқтиришади. Марҳамат, Бухорийдан ҳадислар:
Ибн Умар ривояти: "Расулуллоҳ деди: "Мушрикларга хилоф қилинглар: соқолни ўстиринглар, мўйлабни тарошланглар"(Бухорий, 2-китоб, 501-ҳадис)
Абу Ҳурайра ривояти: "Расулуллоҳ деди: "Мўйлабни яхшилаб қисқартиринглар, соқолни эса ўстиринглар". (Бухорий, 2-китоб, 502-ҳадис)
Оиша ривояти: "Расулуллоҳ деди: "Ўн нарса фитратдандир; мўйлабни қайчилаш, соқолни ўстириш, мисвок, бурунга сув олиб тозалаш, тирноқларни қисқартиш, баданнинг букиладиган жойларини яхшилаб ювиш, қўлтиқни юлиш, қовуқни қириш, сув ила истинжо қилиш, Мисъаб: "Ўнинчисини унутдим, менимча оғизни сув билан тозалаш бўлса керак" деди. (Бухорий 2-китоб, 502-ҳадис)
Тозалик ва гигиена, албатта, яхши, лекин қовуқни қириш Аллоҳнинг буйруғи эмас. Бу ҳам аслида муллаларнинг Библиядан кўчиргани яна битта гап.
"Эгамиз Мусога яна айтди: “Исроил халқи орасидан левиларни ажратиб олиб, қуйидаги йўл билан уларни покла: левиларга гуноҳдан поклайдиган сувни сеп. Улар устара билан бутун баданларини қириб тозалашсин, кийимларини ювишсин. Шундан сўнг улар пок бўлишади" (Рақамлар 8:5-7)
Соқол ўстириш ҳам шу жумладан:
"Чаккангиздаги сочларингизни қирманг, соқолингизнинг учини қирқманг"(Левилилар 19:27)
"Руҳоний аза тутганда сочини қирмасин, соқолининг учини қирқмасин, баданини тилмасин" (Левилилар 21:5.16)
Замонавий масиҳийларга бу муаммо эмас, чунки улар Библияга ҳарфи-ҳарфига амал ҳам қилишмайди. Лекин муллалар соқолларини худди Таврот айтганидек ўстиришади.
6. "ОМИН" ДЕЙИШ
Муллалар ҳар намознинг ҳар ракаатида Фотиҳа сурасидан сўнг "ОМИН" дейди, фақатгина фарз намозларида бу - ҳар куни 17 марта.
Аслида Фотиҳа сурасида ҳам, Қуръоннинг бошқа бирор жойида ҳам "Омин" йўқ. Муллалар "Омин" ни ҳам Библиядан кўчиришган.
"Левилар жамики Исроил халқига баланд овоз билан шундай десин: “Ўйма ёки қуйма бут ясаган, уни яширинча ўрнатган ҳар қандай одам лаънати бўлсин. Ҳунармандлар қилган бу бутлардан Эгамиз жирканади.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин. “Отасини ёки онасини ҳурмат қилмаган лаънати бўлсин.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин. “Ўз қўшнисининг чегарасини сурган лаънати бўлсин.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин. “Кўр одамни йўлдан адаштирган лаънати бўлсин.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин. “Мусофир, етим ва беваларга ноҳақлик қилган лаънати бўлсин.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин. “Отасини шарманда қилиб, унинг хотини билан ётган лаънати бўлсин.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин. “Бирорта ҳайвон билан жинсий алоқа қилган лаънати бўлсин.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин. “Отасининг ёки онасининг қизи билан ётган, ўз опаси ёки синглиси билан ётган лаънати бўлсин.” Бу- 67 тун халқ: “Омин”, деб айтсин. “Қайнанаси билан ётган лаънати бўлсин.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин. “Одамни яширинча ўлдирган лаънати бўлсин.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин. “Бегуноҳни ўлдирмоқ учун пора олган лаънати бўлсин.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин. “Мана шу қонунга риоя қилмаган ва уни бажармаган лаънати бўлсин.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин. (Қонунлар 27:14-26)
Бу Библия иқтибосида "Омин" - одамларга қарши ўқилган бир лаънат холос. Муллалар бу "Омин"ни ҳам кўчириб олишган.
7. ДИНИЙ ЁЗУВЛАРНИ ДЕВОРГА ОСИШ
Муллалар яна деворга арабча каллиграфик ёзувларни илиб олишни тарғиб этишади. Улар уй ва масжид деворларида, машина ичида, уйга киришда ва бошқа яна кўплаб ўриналарда "Аллоҳ", "Муҳаммад", "Али" каби арабча калималарни ва/ёки Қуръон оятларини осиб қўядилар.
Шунингдек, улар яна қоғозга арабча ёзиб, туморларга солиб, бўйинларига, белларига ёки билакларига боғлаб, ҳамёнларига солиб юрадилар ва ҳ.к. Диний фанатлар ҳам кўчада югураётганида пешонасига арабча ёзув боғлаб олганини, телевизорда кўргансиз. Бу ёзувлар уларга баракот келтиради, офатдан/кулфатдан сақлайди, бало/қазо ва ш.к.ёмонликни кетказади, деб ишонади.
Муллалар ўргатадиган энг йирик бидъат - масжидларда, уйларда ва ишхоналарда Аллоҳ исми ёнида "Муҳаммад" (ёки "Али") исмини осиб қўйиш. Бу ҳам Библиядан олинган.
"Эй Исроил, қулоқ сол! Эгамиз Худо танҳо Эгадир. Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан, бутун вужудингиз билан севинглар. Бугун мен сизларга берган бу амрларни юрагингизда сақланглар. Буларни болаларингизга ҳам ўргатинглар. Уйда ўтирганда ҳам, йўлда юрганда ҳам, ётганингизда ҳам, турганингизда ҳам шулар ҳақида гапиринглар. Буларни қўлингизга белги қилиб боғланглар, пешанангизга нишона қилиб тақиб олинглар. Эшигингиз кесакисига, дарвозаларингизга ёзиб қўйинглар" (Қонунлар 6:4-9)
Шунга биноан, Муқаддас Каломни эшик ва дарвозаларга ёзиш Библияда буюрилган:
"Менинг бу сўзларимни юрагингиз ва қалбингизда сақланглар. Буларни қўлингизга белги қилиб боғланглар, пешанангизга нишона қилиб тақиб олинглар. Буларни болаларингизга ўргатинглар. Уйда ўтирганда ҳам, йўлда юрганда ҳам, ётганингизда, турганингизда ҳам шулар ҳақида гапиринглар. Эшигингиз кесакисига, дарвозаларингизга ёзиб қўйинглар..." (Қонунлар 11:18-20)
Муллалар айтаётган гап ҳам айнан мана шу - деворга араб ёзувлар осиш баракаот келтиради, неъмат, омад, хайр ва фаришта келишларини кўпайтиради.
8. АЁЛЛАРНИ КАЛТАКЛАШ
Муллалар наздида, эркаклар хотинларини уришлари жоиз. Бунинг учун улар 4:34-оятни буриб таржима қилишади. Қуйида ушбу оятни энг машҳур инглиз таржимонлардан, Pickthall таржимасидан келтирамиз:
"Эркаклар аёллар таъминотидан жавобгардирлар. Сабаби, Аллоҳ уларни бир-биридан фазилатли қилганидир, ва ўз мулкларидан (аёллар таъминоти учун) сарфлашидир. Бас, яхши аёллар - итоатли ва Аллоҳнинг ғайбда сақлаганини сақлагувчи аёллардир. Аёлларнинг исёнидан қўрқсангиз, аввало уларга насиҳат қилинг, уларни ётоқларида тарк қилинг, ва балога дучор қилинг (уринг). Аммо сизларга итоат қилса, уларга қарши бошқа йўл ахтарманглар. Аллоҳ энг Олий ва Улуғ зотдир" (4:34)
(“Men are in charge of women, because Allah hath made the one of them to excel the other, and because they spend of their property (for the support of women). So good women are the obedient, guarding in secret that which Allah hath guarded. As for those from whom ye fear rebellion, admonish them and banish them to beds apart, and scourge (beat) them. Then if they obey you, seek not a way against them. Lo! Allah is ever High, Exalted, Great” translation by Muhammad Marmaduke Pickthall)
"Уларни ётоқларда тарк этинг ва балога дучор қилинг (уринг)" (wa-idriboohunna). "Идрибу" сўзи "дараба" ўзагидан олинган бўлиб, Қуръонда бир неча турли маънода, масалан, сайр қилиш, узоқлашиш/узоқлаштириш, узатиш, йўналиш/ йўналтириш, ишлаш/ишлатиш, қоплаш/қоплатиш, уриш/уриштириш.
Мана баъзи мисоллар:
3:156 Ер юзига сайр қилиш / Ерда меҳнат қилиш (daraboo fil ardi)
24:31 Кўкраклари устига ёпинчиғини ташласинлар (yadribna bi-khumuuri-hinna alaa juyoobi-hinna)
7:160 Мусога "Асоинг билан қояни ур” дейилди. (idrib bi-asoka al-hajar) Таржимонларнинг йўл қўйган иккинчи хатоси, бу узун оятни қисмларга парчалаш (юқоридаги каби); оқибатда унинг маъносини чалкаштириб юбориш бўлди.
4:34 юқорида кўп қисмларга ажратмасдан, ҳамда "darabа" феълининг тўғри маъносини сақлаган ҳолда қайта ўқиб чиқамиз:
"Эркаклар аёллар ҳақида масъуллар, зеро Аллоҳ улардан бирини бошқасидан кучлироқ қилиб қўйган, зеро улар ўз мол-мулкидан сарфлайди;шундай экан, яхши аёллар - итоат этувчи аёллар, Аллоҳ махфий қўриқлаганни қўриқлагувчи аёллардир. исён этишидан қўрққан аёлларга эса, насиҳат қилинг, ётоқларида тарк этинг аммо сафарларга (wa-idriboo-hunna) бирга чиқинг; қачонки сизга итоат этганида, ва уларга қарши йўл изламанг. Энг Олий ва Буюк бўлмиш зот Аллоҳдир". (4:34)
Булар муллаларнинг ғайри-Қуръоний таълимотларга баъзи мисоллар эди. Булар Ислом эмас (Ислом - Аллоҳнинг амрига бўйсуниш дегани). Қуръонда бундай нарсалар йўқ.
Мусулмонлар бугун адашиб-улоқиб, дунёда маданий инсоният ёнида ўрин ололмай, сарсон; сабаби, улар Библия ва бошқа манбалардаги ақл-мантиққа зид ғалати ва аллақачон эскирган мулла эътиқодларини, Аллоҳнинг дини дея ҳимоя қилиш билан банд; мулла дини йўлда умматнинг миллионлаган умрлари қурбон қилинмоқда. Улар Қуръонга бўйсунмайди. Улар бундан хабарлари ҳам йўқ.
9. ВАЛИЙ/АВЛИЁ ва МАВЛОНО ҲАҚИДА МУЛЛА ЧАЛКАШЛАРИ
Муллалар шиа/сунний бирдек, "валий" деганда чалкаштиришни бошлайди. Қуръонда "валий" - ҳимоячи, вакил, қўриқчи ва ҳатто дўст маъноларида келади.
Шиаларнинг даъвосича, Али инсониятнинг "валийси" ёки ҳимоячиси ҳисобланади. Шунингдек улар, Али "валий-уллоҳ" ёки Аллоҳнинг "вакили" ҳам дейишади. Бу "валий-уллоҳ" лафзи Қуръонда йўқ. Шиаларнинг айтишича, Али инсониятни "Аллоҳга яқинлаштирувчи" воситачидир.
Худди шу каби, Мавлоно ("химоячимиз") сўзи ҳам "Мавло" сўзидан ясалган бўлиб, "валий" билан бир хил ўзакли калима. Ҳар мулла ўзини Мавлоно дейишларини орзу қилади. Покистон ва Ҳиндистонда ўзларини "Мавлоно" ёки ҳимоячи дея тақдим этувчи минглаб мулла бор.
"Айт: "Бизга фақат Аллоҳ биз учун ёзиб қўйган нарсагина етади. У бизнинг ҳимоячимиз (Мавлоно). Бас, мўъминлар ёлғиз Аллоҳгагина суянсинлар!" (9:51)
Биринчидан, Қуръонда биргина Аллоҳ "Мавлоно" дейилган, ёлғиз Аллоҳга суянган, ёлғиз Унга таваккул қилганлар учун ягона ҳимоячи Аллоҳ таоло. Мавлоно ёки валий/ҳимоячи ёлғиз Аллоҳдир.
Лекин бошига салла ўраган ҳар мулла ҳам ўзини валий ёки Мавлоно деб даъво қилади. Бу билан мулла ўзини Аллоҳ билан тенг шериклик ўрнига қўяди. Бу мушрикларнинг (ёки Аллоҳга ширк келтирувчиларнинг) амалидир. Мана, Аллоҳдан ўзга нарсаларни валий ёки ҳимоячи қилиб олиш ҳақида яна бир оят.
"Унинг олдида ва ортида таъқиб қилгувчилар бор, уни Аллоҳнинг амридан сақлаб-муҳофаза қилурлар. Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунча, Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас. Қачон Аллоҳ бирон қавмга ёмонликни ирода қилса, бас, уни қайтариб бўлмас ва улар учун ундан Ўзга ҳоким (Валий) йўқдир". (13:11)
"Ундан Ўзга ҳоким (Валий) йўқдир", Демак, шиалар учун Аллоҳдан ўзга ВАЛИЙ йўқ. Али ҳимоячиси дейиш - мушриклар амалини содир этишдир. Яна бир оят келтираман:
"Ортларида жаҳаннам. Уларнинг орттирганлари ҳам уларга ёрдам бермайди, улар Аллоҳнинг ёнида ВАЛИЙ (ҳимоячи) қилиб олган нарсалари ҳам. Буюк азоб улар учундир”. (45:10)
Аллоҳдан ўзгани валий қилиб олганлар учун жаҳаннам ёки буюк азоб бор.
"Огоҳ бўлингизки, Холис Дин ёлғиз Аллоҳгадир. У Зотдан ўзга «АВЛИЁ»ларни олганлар: "Фақат бизни Аллоҳга яқин қилишлари учунгина ибодат қиламиз уларга". Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ улар ихтилоф қилаётган нарсаларда улар орасида ҳукм қилур. Шак-шубҳа йўқ, Аллоҳ ёлғончи ва нонкўр кимсаларга йўл кўрсатмас". (39:3)
Лекин шиа муллалари айтадиган айнан шу гап: "Али бизларни Аллоҳга яқинлашти- 70 ра оладиган ВАЛИЙдир, чунки Али биздан кўра Аллоҳга яқинроқ. Қуръонда бундай муллалар ёлғончи ва нонкўрлар, дейилган.