АҲЛИ КИТОБ МУЛЛАЛАР-22
13-БОБ. ҚУРЪОНДАГИ "МУҲАММАД" ТАРИХИЙ ШАХСМИ?
"Муҳаммад" исми Қуръонда шахс исми (атоқли от) сифатида келмайди. Яъни, Қуръон "Муҳаммад"ни Пайғамбар исми дея зикр этмайди. Бу жуда улкан иддао, лекин буни, ҳар галгидек, Қуръондан исботлаш осон.
Араб тилида шахс исми "исми маърифа" дейилади ва барча шахс исмлари олдига "АЛ-" префикси қўйилади. Шунинг учун, Пайғамбар исми бўлиши учун "Муҳаммад" эмас, балки "ал-Муҳаммад" бўлиши керак. Аммо Қуръонда "ал-Муҳаммад" исми йўқ. Қуръонда фақат "Муҳаммад" ва "Аҳмад" исмлари келади. Аслида булар арабчада исм ҳам эмас, балки сифатдир, ва "исми маърифа" ҳам, ҳатто "накра" (турдош от) ҳам эмас.
"Муҳаммад" - сифат бўлиб, маъноси "мақтовга сазовор шахс" дегани, "Аҳмад" эса - "кўп мадҳ этилувчи" маъносини англатувчи сифат. Биз "мақтовга сазовор шахс, мақталувчи шахс" сифатлари келган ўша беш оятни қайта кўриб чиқамиз, ва бу сифатлар оят контекстига ва маъносига қанчалик тўлиқ мос келишига гувоҳ бўламиз.
Қуръонда муллалар хато талқин ва хато таржима қилишгани "Муҳаммад" сифати келган оятлар 3:144, 33:40, 48:29 ва 47:2. Муҳаммад исм бўлиши учун ал-Муҳаммад бўлиши керак, аммо муллалар буни яшириб келади. Муллалар хато талқин ва хато таржима қилишгани бешинчи оят эса 61:6, бу ерда "Аҳмад" сифатига хаёлий "ал-Аҳмад" исмидаги каби маъно бериб келишади.
Кейин бу хаёлий "ал-Аҳмад" маъносини иккинчи марта буриб, уни "Муҳаммад Пайғамбар" га тааллуқли исм дейишади. Шундай қилиб, улар сеҳрли тарзда "ал-Аҳмад" ва "ал-Муҳаммад" хусусий исмларини ихтиро қилишди. Якуний иддаолари шуки, Муҳаммад ва Аҳмад сифатларининг маъноси ягона шахсни, яъни "Муҳаммад Пайғамбар"ни билдиради. Бу яна-да каттароқ ғирромликдир.
Тўғрисини айтиш керак, Қуръонда булар йўқ.
"Муҳаммад" ва "Аҳмад" сифатларининг фақат беш оятда келади. Келинг, ҳар бир оятни бирма-бир кўриб чиқайлик:
Қуръонни ҳеч бир ҳадис/мазҳаб/тариқат талқинисиз ўрганиб бошлаганимда, қуйидаги оят тафсир ва таржималарида нимадир мос келмаётганини пайқадим:
(33:40) Б у оятга берилган таржималарга бир кўз югуртирайлик: Аввало Abdullah Yusuf Ali таржимаси:
"Муҳаммад сизлардаги ҳеч бир эркакнинг (ўғилнинг) отаси эмас, лекин (у) Аллоҳнинг Расули ва Пайғамбарларнинг Муҳридир: ва Аллоҳ барча нарсани тўлиқ билгувчидир".
("Muhammad is not the father of any of your men (sons), but (he is) the Messenger of Allah, and the Seal of the Prophets: and Allah has full knowledge of all things")
Миямда ярқ этган илк савол шу бўлди:
Нега Аллоҳ таоло ўз Пайғамбарини ҳеч бир ўғил отаси қилмаган, фақат қизлар отаси бўлишини ирода қилган? Нима учун ўғил отаси бўлиш қувончидан Пайғамбар маҳрум этилиши керак бўлган?
Бундан ташқари, бир кишининг қизи бўлиб, ўғли бўлмаслиги мумкин, бу бир биологик воқеъликдир. Бир киши фарзанди бўлиши ёки (масалан, сперма сонининг озлиги туфайли) фарзанди бўлмаслиги ҳам мумкин. Бир кишининг фақат қизлари ёки фақат ўғиллари бор, деган гапнинг ҳеч қандай тиббий асоси йўқ. Модомики, Қуръон илмий жиҳатдан мукаммал ва хатосиз китоб экан, унда бир шахсни "ҳеч бир ўғилнинг отаси эмас", дея сифатланиши, илмий жиҳатдан асоссиз.
Кейин, муллалар ўзларига ўзлари қарши чиқади. Айтишадики, Пайғамбаримизнинг бешта ўғли бўлган – Иброҳим, Қосим, Тоҳир, Тайёб ва Абдуллоҳ, ҳаммаси ёш пайтида вафот этган. (Муллалар орасидаги энг жиддий тортишувлардан бири ҳам шу: Пайғамбарнинг нечта ўғли бўлган? Уларнинг исмлари нима?) Муллаларнинг айтишича, унинг барча ўғиллари (охирги ўғли Иброҳим мустасно) Қуръон нозил бўлишидан олдин туғилган.
Нима бўлганда ҳам, ушбу Қуръон ояти муллаларнинг бу ҳадисларини ботилга чиқаради, чунки, ваҳй келишидан олдинми-кейинми, Муҳаммад Пайғамбарнинг ўғли бўлган, яъни у ўғил отаси бўлган. Хўш, унда қандай қилиб Қуръонда Муҳаммад Пайғамбар ҳеч бир ўғил отаси эмас, дейилиши мумкин, ҳолбуки ўғиллари бўлган, нубувватдан олдин ҳам, айниқса, нубувватдан кейин ҳам (кенжа ўғли Иброҳим) туғилган бўлса?..
Ахир, барча нарсани билгувчи Аллоҳ бу оятларни қачондир, Пайғамбар ҳаётининг бир даврида нозил қилишини билган-ку. Наҳотки, биргина шу оятни яхлит чиқариш учун Аллоҳ таоло, Пайғамбар ва унинг аёлларини барча ўғилларидан эрта айрилишни ирода қилган? Бу бир тарафдан, Аллоҳни ўта шафқатсиз, дейишга замин яратса, бошқа тарафдан, бошқа оятларга зид ва мантиқсиз иддаодир. Сабаби, Қуръонда шундай оят бор:
"Биз сендан илгари ҳам расуллар юбордик, уларга завжлар ва зурриётлар бердик. Бирон пайғамбар учун, Аллоҳнинг изни-иродасисиз, бирон оят келтириш мумкин бўлмаган. Ҳар бир ажал учун Китоб бор". (13:38)
Шундай қилиб, ўтмишдаги барча Пайғамбар, (жумладан Исо Масиҳ ҳам), аёллари ва фарзандлари бор эрлар бўлган. Аслида, мана шу оддий ва мукаммал содда ҳақиқатдир. Шундай экан, Қуръон фақат бир Пайғамбарни ҳар қандай ўғил отаси эмас, дейиши мумкин эмас. Агар шундай дейилган бўлса, бу охирги икки оят бир-бирига зид. Шундай бўлганда ҳам, бу мумкин эмас.
Шунда миямга ярқ этиб етиб келдики, оятда "муҳаммад" дейилган, аммо "ал-Муҳаммад" дейилмаган, яъни бир сифат бор, аммо шахсий исм йўқ. "Муҳаммад" - бу "мақтовга сазовор" деган сифат, аммо шахсий исм эмас! Ана шунда оятнинг ҳақиқий маъноси жой-жойига тушди:
"Орангизда ўғиллар отаси бўлиш "мақтовга сазовор" эмас (Ma kaana muhammadun), лекин Аллоҳнинг Расули ва Набийларнинг охиргиси бўлиш шундайдир: ва Аллоҳ барча нарсани тўлиқ билгувчи бўлган Зотдир". (33:40)
Шубҳасиз, бу оят "ўғил қиздан устун" деган зеҳниятга мурожаат этувчи оят. Нафақат араблар, балки бошқа кўплаб қавмларда ўғиллар қизлардан устун ва афзал кўрилади. Бу оят мана шу нотўғри тушунчани тузатишга йўналган. Ўғиллар отаси бўлиш, қизлар отаси бўлишдан кўра кўпроқ "мақтовга сазовор" эмас. Ана шунда оятнинг маъноси, қиз гўдакларни тириклайин кўмиш каби ёвуз араб одатини қоралаган оятлар такрор эсимга келди.
"Ва қачонки тириклайин кўмилган қиз (гўдак)дан, Қайси гуноҳи учун ўлдирилгани сўралганида" (81:8-9)
Ўғил қиздан афзал дейиш, мақтовга сазовор эмас. Бу оддий ҳақиқатни бир марта англаб етгач, "Муҳаммад" сифати зикр этилган бошқа уч оят ҳам осонгина тушунарли бўлди. Стандарт таржима:
"Муҳаммад фақат бир пайғамбар, холос. Ундан илгари ҳам пайғамбарлар ўтган. Бас агар у вафот этса, ёки ўлдирилса, ортингизга қайтиб кетасизларми?! Кимда-ким ортига қайтиб кетса, Аллоҳга ҳеч бир зиён етказа олмас. Аллоҳ эса шукр қилгувчи бандаларини муносиб мукофотлайди" (3:144)
Мана, Abdullah Yusuf Ali таржимаси:
"Муҳаммад фақат бир Элчи холос: Ундан илгари ўтган элчилар кўп эди. Агар у ўлса ёки ўлдирилса, сизлар ортингизга қайтиб кетасизми? Мабодо ким ортига қайтиб кетса, Аллоҳга ҳеч қандай зарар етказолмас, аммо (бошқа тарафдан) Аллоҳ (Унга хизмат этгувчиларни) тез-да мукофотлагай" (3:144)
("Muhammad is no more than a messenger: Many were the messengers that passed away before him. If he died or were slain, will ye then turn back on your heels? If any did turn back on his heels, not the least harm will he do to Allah; but Allah (on the other hand) will swiftly reward those who (serve Him) with gratitude" 3:144)
Бу эса, "мақтовга сазовор" сифатли таржима:
"Пайғамбар бўлишдан кўра мақтовга сазоворроғи йўқ: Ундан илгари ўтган элчилар кўп эди. Агар у ўлса ёки ўлдирилса, сизлар ортингизга қайтиб кетасизми? Мабодо ким ортига қайтиб кетса, Аллоҳга ҳеч қандай зарар етказолмас, аммо (бошқа тарафдан) Аллоҳ (Унга хизмат этгувчиларни) тез-да мукофотлагай". (3:144)
("There is no (greater) praiseworthiness than to be a messenger: Many were the messengers that passed away before him. If he died or were slain, will ye then turn back on your heels? If any did turn back on his heels, not the least harm will he do to Allah; and Allah will swiftly reward those who (serve Him) with gratitude". 3:144)
Ва, келайлик, навбатдаги "Муҳаммад" сифати келган 48:29-оятга:
Яна Abdullah Yusuf Ali таржимаси:
"Муҳаммад - Аллоҳнинг Расули; у билан бирга бўлганлар ҳам кофирларга қарши кучли, (лекин) бир-бирлари орасида шафқатли. Сен уларни Аллоҳдан Фазл ва Розилик истаб, (намозда) хушуъ ва хузуъ ичра, рукуъ ва сажда қилишини кўрурсан. Уларнинг Юзларида белгилари, уларнинг саждасидан (қолган) излар бор. Мана шудир уларнинг Тавротдаги мисли. Инжилдаги мисли: бамисоли бир уруғ, у ниҳолларини ёяр, кейин уни кучли қилур; кейин у қалинлашур, кейин у ўз банди устида турур, деҳқонларни ҳайрат ва завққа (тўлдирур). Ниҳоят, кофирларни ғазабга тўлдирур. Улар орасида иймон келтирган ва Солиҳ амаллар қилган кишиларга Аллоҳ мағфират ва улуғ ажр-мукофот ваъда қилган" (48:29)
("Muhammad is the messenger of Allah; and those who are with him are strong against Unbelievers, (but) compassionate amongst each other. Thou wilt see them bow and prostrate themselves (in prayer), seeking Grace from Allah and (His) Good Pleasure. On their faces are their marks, (being) the traces of their prostration. This is their similitude in the Taurat; and their similitude in the Gospel is: like a seed which sends forth its blade, then makes it strong; it then becomes thick, and it stands on its own stem, (filling) the sowers with wonder and delight. As a result, it fills the Unbelievers with rage at them. Allah has promised those among them who believe and do righteous deeds forgiveness, and a great Reward")
Бу оятнинг фақат бошланишидаги "Муҳаммад" калимасини сифат дея англаганимизда, оят қуйидагича бошланади:
"Албатта, Аллоҳнинг Расули бўлиш "мақтовга сазовор"; у билан бирга бўлганлар ҳам кофирларга қарши кучли, (лекин) бир-бирлари орасида шафқатли..." (48:29)
Бу аниқ 3:144 билан ҳам ўзаро тўлиқ мос тушади. Энди эса "Муҳаммад" сифати келган сўнгги оятни кўрамиз:
Яна Abdullah Yusuf Ali таржимаси: "Лекин иймон келтирганлар ва солиҳ амал қилганлар, ва Муҳаммадга нозил қилинганга (ваҳйга) иймон келтирганлар - зеро у Раббларидан бир ҳаққдир - У уларнинг иллатларини кетказур, ва аҳволларини яхшилагай". (47:2)
("But those who believe and work deeds of righteousness, and believe in the (Revelation) sent down to Muhammad - for it is the Truth from their Lord - He will remove from them their ills and improve their condition". 47:2)
Мана яна аниқроқ таржима:
"Лекин иймон келтирганлар ва солиҳ амал қилганлар, ва "мақтовга сазовор"га нозил қилинганга иймон келтирганлар - зеро у Раббларидан бир ҳаққдир - У улардан ўз иллатларини кетказур, ва аҳволларини яхшилагай"
(“And those who believe and work righteousness and believe in what was sent down upon praiseworthiness – and it is the truth from their Lord – He will remove from them their ills and improve their condition”.)
Ниҳоят, 61:6 да тилга олинган ва "ал-Аҳмад" исмига айлантирилган "Аҳмад" сифатига "Аҳмад" сифатини кўриб чиқайлик.
Яна Abdullah Yusuf Ali таржимаси:
"Эсла, Марям ўғли Исо деди: "Эй, Исроил ўғиллари! Мен сизларга (юборилган) Аллоҳнинг Элчисиман. Ўзимдан олдин (келган) Қонунни тасдиқлайман, ва ўзимдан кейин келажак Расулнинг муждасини бераман, унинг исми Аҳмад бўлгай. Аммо у уларга Очиқ Баён этилган Оятлар ила келганида, унга "Бу очиқ сеҳр!" дедилар". (61:6)
("And remember, Jesus, the son of Mary, said: "O Children of Israel! I am the messenger of Allah (sent) to you, confirming the Law (which came) before me, and giving Glad Tidings of a Messenger to come after me, whose name shall be Ahmad." But when he came to them with Clear Signs, they said, "this is evident sorcery!" 61:6)
Шу ўринда мен сизларга Қуръоннинг инглизча таржималаридан яна икки мисол келтирмоқчиман. Аввало Muhammad Marmaduke Pickthall таржимаси:
"Ва қачонки Марям ўғли Исо деди: "Эй Исроил ўғиллари! Мана! Мен сизлар устингизда Аллоҳнинг расулиман, мендан илгари Тавротда (нозил бўлган)ни тасдиқлайман, мендан кейин келгувчи, "КЎП МАДҲ ЭТИЛУВЧИ" бўлган Расулнинг хушхабарини бераман. Бироқ, қачонки очиқ оятлар билан келганида, дедилар: "Бу шунчаки бир сеҳр". (61:6)
("And when Jesus son of Mary said: O Children of Israel! Lo! I am the messenger of Allah unto you, confirming that which was (revealed) before me in the Torah, and bringing good tidings of a messenger who cometh after me, WHOSE NAME IS THE PRAISED ONE. Yet when he hath come unto them with clear proofs, they say: This is mere magic")
Энди эса Rashad Khalifa таржимаси:
"Эсла, Марям ўғли Исо деди: "Эй Исроил фарзандлари, мен сизларга Аллоҳнинг Расулиман. Тавротни тасдиқлаб, ўзимдан кейин келгувчи, "МАҚТОВГА САЗОВОР" сифатли Расулнинг хушхабарини берурман". Кейин, у уларга очиқ далилларни намоён этганида, улар дедилар: "Бу ўта кучли сеҳр"
("Recall that Jesus, son of Mary, said, "O Children of Israel, I am ALLAH's messenger to you, confirming the Torah and bringing good news of a messenger to come after me WHOSE NAME WILL BE EVEN MORE PRAISED." Then, when he showed them the clear proofs, they said, "This is profound magic").
Эътибор беринг, М.Пикталл ҳам, Р.Халифа ҳам "АЛ-AҲМАД" шахсий исм шаклини қўлланмайди. Улар "Аҳмад" сифатида қатъий қолади, ва уни "МАҚТОВГА САЗОВОР" ва "КЎП МАДҲ ЭТИЛУВЧИ" деб таржима қилади. Демак, "Муҳаммад" ва "Aҳмад" каби шахсий исмлар Қуръонда топилмайди.
* * *
2009 йили, Германиянинг Мюнстер университети профессори, миллати немис бўлган мусулмон олими Муҳаммад Свенд Калиш (Muhammad Svend Kalisch) жуда кўпчилик учун ўта ғаройиб бир баёнот билан чиқди. Унинг айтишича, тарихда "Муҳаммад Пайғамбар" шахсининг мавжуд бўлганини қувватловчи ҲЕЧ ҚАНДАЙ далил йўқ. Бу баёнот бир мусулмон профессор тарафидан айтилгани учуноқ, эътиборга лойиқ. Қуйида, ўша профессорнинг баёнотидан қисқа таржима:
"Яқин вақтларгача Муҳаммад тарихий шахс эканлигига амин эдим. Гарчи мен доим ўз мулоҳазаларимни "Муҳаммад билан боғлиқ Исломий тарихий баён жуда ишончсиз" деган хулосамга асосланган бўлсам-да, унинг таржимаи ҳоли ҳеч бўлмаганда асосий фактларида тарихий жиҳатдан тўғри эканига ҳеч шубҳа қилмай келган эдим. Ҳозир мен бу позициядан узоқлашдим. Тез орада менинг бир китобим чиқади, унда, бошқа мавзулар қатори, бу саволга ҳам изоҳ бериб ўтганман ва ўз далилларимни батафсил тушунтирганман. Бу илмий асар мендаги асосий аргументларнинг мажмуасидир.
Бундан ташқари, тарихий-танқидий тадқиқотларнинг Ислом назарияси учун аҳамияти ва тадқиқотим натижалари билан бир илоҳиётчи сифатида қандай муносабатда бўлишим мавзулари ҳам ўрин олган. Муҳаммаднинг тарихий шахслиги масаласига келсак...
Мен ўз позициямни сўнгги даврлардаги тадқиқот натижаларининг давоми сифатида баҳолайман. Ғарб олимларининг кўпчилиги бундай фаразларни Исломга ҳурматсизлик деб билганидан ёки мусулмон дўстларининг реакциясидан қўрққанидан ёки уни спекулятив бемаънилик деб ҳисоблаганидан, дарҳол рад этади.
Шу ўринда "Ҳурмат" сўзининг ишлатилиши ғаройиб, лекин бу ерда тамоман ҳурматнинг аксини кўрамиз. Ким агар мусулмонларни тарихий ва илмий фактлар билан ишлаши мумкин эмас, деб ўйласа, уларни худди етарлича фикр юритолмайдиган ва ўзи мустақил қарор қилолмайдиган ёш болалар билан бир савияга қўйган бўлади, худди Қорбобо ва Қорқиз ҳақидаги хаёлларини йўқотишни истамайдиган кимсага ўхшайди.
Ким барча инсонларни тенг ҳуқуқли кўрса, илмий ва интеллектуал соҳада ҳам айни тенглик тарафида туриши керак. Мусулмонларга ҳақиқатан ҳурмат кўрсатиш, уларнинг замонавий билим савиясида ўз динлари билан шуғулланиш учун куч ва қобилияти етарли эканлигини тан олишни талаб этади. "Исламофоблар" биз мусулмонларни ваҳший санайди, "хайрихоҳлар" эса бизни "олижаноб ваҳшийлар" санайди...
Натижа эса бир хил: Мусулмонларни бутун дунёдан фарқли деб кўришади - мусулмонларни ёки "ҳайвонот боғида ўтлатиш" ёки "ваҳшийлар билан бир қафасда сақлаш" лозим, аммо жойлари барибир - ҳайвонот боғи.
Охирги аргумент яна-да қўрқинчли, чунки уни фақат қўрқоқлик дейиш мумкин. Диний фундаменталистлар (нафақат Ислом фундаменталистлари) тобора ёйғинлашиб бормоқда, ва қандай фикр бўлишидан қатъи назар, фикр эркинлиги ҳимоя қилиниши шарт, дейилмоқда. Фикр эркинлиги борасида ҳеч қандай муроса бўлмаслиги керак, дейилмоқда.
Бу тўғри, акс ҳолда, биз Ўрта Асрларга қайтганимизни сезмай қоламиз, ва бундай кунлар биз кутгандан-да тезроқ келиши мумкин. Муҳаммаднинг тарихий шахслигига нисбатан менинг позициям қуйидагича: Унинг тарихий шахслигини ҳам, эмаслигини ҳам исботлаш бугун имконсиз.
Бироқ, мен Муҳаммад тарихий шахс эмас деган фикрга кўпроқ яқинман, лекин буни ҳам исботлаш мумкин деб ўйламайман. Хулосам шуки, токи қандайдир шов-шувли археологик кашфиётлар - Исломий "Қумран" ёки "Наг Ҳаммади" - бўлмас экан, Муҳаммаднинг борлиги ҳақидаги саволга эҳтимол ҳеч қачон аниқ ва якуний ойдинлик киритилмайди. Бундан кимдир шундай хулоса қилиши мумкин: Ким "Муҳаммад"га тарихий шахс сифатида шубҳа қилса, демак Ислом Пайғамбарига шубҳа қилаётган бўлади.
Бир нарсани фарқлай олишингизни ўтинаман: Аллоҳнинг Расули конкрет БОР шахс, ва у араб бўлган, у келтирган Рисолат - араб тилидаги Қуръон. Лекин у шахснинг исми Муҳаммад эмасди - камида Қуръондаги Муҳаммад Пайғамбарнинг шахсий исми эмас. Расулуллоҳнинг кимлиги қанчалик муҳим?
Келинг, бу ҳақда Қуръондан тинглайлик:
"Албатта Биз Нуҳга, ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳий юборганимиз каби, сенга ҳам ваҳий юбордик. Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ ва ўша улуғ авлод Ийсо, Айюб, Юнус, Хорун ва Сулаймонга ҳам ваҳий юборганмиз. Довудга Забур ато этганмиз. Айрим пайғамбарлар ҳақида сенга илгари қисса қилдик. Айрим пайғамбарлар ҳақида эса сенга қисса қилмадик. Мусо билан Аллоҳнинг Ўзи гаплашди. Пайғамбарларни хушхабар элтувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Токи бу пайғамбарлардан кейин, одамлар учун Аллоҳга қарши ҳужжат бўлиб қолмасин. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат Эгаси бўлган Зотдир. Лекин Аллоҳ сенга Ўз илми билан нозил қилган Нарсага гувоҳлик берур. Малаклар ҳам гувоҳлик берурлар. Аллоҳнинг Ўзи етарли Гувоҳдир". (4:163-166)
Қуръонда инсониятга юборилган кўплаб Расул ёки Набийлар санаб ўтилган. Нуҳ, Иброҳим, Исмоил, Яъқуб, Исо - улардан баъзилари холос. Лекин юқоридаги 4:164-оятда эса, "АЙРИМ ПАЙҒАМБАРЛАРНИ СЕНГА ҚИССА ҚИЛМАДИК" дейди. Шундай қилиб, барча Расулларнинг аниқ тарихи ёки шахсига тааллуқли маълумотлар Қуръон наздида бирламчи мақсад эмас. Мақсад, Расуллар келтирган Рисолатнинг мазмун ва моҳияти.
Бу юқоридаги 4:165 ва 4:166-да аниқ баён қилинган: Аллоҳ ўз Расулларини хушхабар элтувчи ва огоҳлантирувчи (башир ва назир) қилиб юборган. Токи, бу пайғамбарлардан кейин, одамлар учун Аллоҳга қарши бирор узр-баҳона қолмасин. Расулнинг исми маълумми, йўқми, бундан қатъи назар, Аллоҳнинг Рисолати инсонларга етказилди. Нуҳдан, Иброҳимдан, Мусодан то сўнгги Расулгача, барчаси инсонларга айни Рисолатни етказган. Бу ҳақдаги Қуръон ояти қуйидагича:
"Албатта, аввалги саҳифалардаги, Иброҳим ва Мусо саҳифаларидаги мана шудир". (87:18–19)
Демак, Қуръон таълимотлари айнан Иброҳим ва Мусога нозил бўлган таълимотлар билан айни. Бу аслида оддий мантиқ – барча инсониятни бир хил қонуният ва фитрат асосида яратган Аллоҳ, одамларга турли хил таълимот ўргатиши мумкин эмас. Ва албатта, Расул вафот топгувчи, Рисолат ўлмас". (Профессор ҳақида тўлиқроқ маълумот учун https://en.wikipedia.org/wiki/Sven_Kalisch)