Салотда ракаатлар борми?
Қуръонни ўқиганда «ракаат» деган бир тушунчани учратмаймиз.
Мабодо Аллоҳ истаса, Қуръонда намоз ракаатларини сони билан албатта маълум қиларди. Намозда Аллоҳни зикр этиш, қиём, рукуъ, сажда каби шартларни кўрдик. Ракаат дея намоздаги қиём, рукуъ ва икки саждадан иборат бир парчани айтишади. Бугунги намозларда бомдодда 2 ракаат, пешинда 4 ракаат, шомда 3 ракаат ўқилади. Ҳолбуки, ракаатларнинг бу тарзда алоҳида ададда бўлиши, «намоз неча ракаат истасанг, шунча ўқи, истасанг 2-3-4, истасанг 20 ракаат» дея тушуниш ҳам мумкин, бундан чиқадиган хулоса шуки, истаган ададда қиём, рукуъ ва сажда қилиш ихтиёрий, ракаатларда ҳам ҳеч қандай челов йўқ. Ракаат ададларини фарзлаштириш эса мазҳаб талқинларининг оқибати.
Саҳобалар, ҳатто Пайғамбаримизнинг ўзлари ҳам намозларда бир тартиб бўлсин дея, «қиём, рукуъ, сажда, яъни ракаат адади шунча бўлсин…» деган тарзда намоз ўқиган бўлиши мумкин. Намозларда адашмасликни таъминлаган, жамоат ибодатларига енгиллик бахш этган бу каби татбиқотлар қилинган бўлиши мумкин.
Шакллантирилган намози (айниқса, жамоат намозларини) танзим этувчи бу каби татбиқотлар фарз эмаслари белгиланиб, давом эттирилиши яхши бўлади. Қуръоннинг руҳига зид бўлмаган бу амалларни устида тортишиш ноўрин ва ортиқча деган фикрдамиз. Бироқ, айни пайтда, бу танзим татбиқотларининг фарз эмаслиги ягона дин манбаи Қуръон деган очиқ ҳақиқатга қарши қўйилмаслиги керак. Хусусан, намозни бошлашда, қўлларни кўтариб намозга киришаётганини кўрсатмоқ, намоз сўнгида эса ўнгга-чапга салом бериш ёки баъзи мазҳаблардагидек, қўлларни тиззаларга уриш орқали намоз тугаганини билдириш каби амаллар ҳам намозларга тартиб ва танзим берувчи амаллардир. Маълум ва мақбул мақсадларда бундай танзимий амаллар қилиниши мумкин. Бу «уммат» бу борада бир анъана, бир «суннат» яратган, бунинг статуси тўғри белгилангач, Қуръоннинг руҳига уйғун ва фойдалиларини давом эттиришни қўллаш лозим. Қуръонда бу татбиқотларни таъқиқловчи бир ифода йўқ. Фақат Қуръонда келмаган бу каби татбиқотларни фарзлаштиришни қабул этиб бўлмайди. Киши ўн ракаатли намозни уч дақиқада қилар, бир ракаатли бир намоз эса соатларча қолиб, Аллоҳни кўпроқ зикр этиши мумкин. Яъни, намозда ракаат сонларини асосий критерий бўлиши учун бирор сабаб кўринмаётир. Аллоҳ ҳам инсонларни намозда бу тарзда бирор чекловга мажбурлаган эмас. Таҳоратда сув топилмаса, нима қилиш кераклигини очиқлаган Аллоҳ, агар намозда ракаат сони каби бирор фарз бўлганида, уни ҳам очиқлаган бўларди.
Баъзилари Нисо:101,102,103-оятлардаги уруш пайтидаги салотга, «салотни қисқартиришда бирор гуноҳ йўқ» ифодасидан намоз икки ракаат дейишади. «Агар қисқартирилганда намоз бир ракаатга тушса, намоз тўлиқ ўқилганда икки ракаат бўлади» дейишади. Яна Пайғамбар бу оятларда икки жамоа билан намоз ўқигани учун ҳам намоз икки ракаат дейишади. Бизнинг фикримиз шуки, салотни қисқартиришдан мурод, намоз ракаатларини озайтириш эмас, салот муддатини қисқартириш. Чунки одинроқ ҳам айтганимиздек, баъзан бир ракаатлик намоз ҳам бир неча соат ўқилиши мумкин. Икки ракаат намозни ярим дақиқаданда қисқароқ бир вақтда тугатиш мумкин. Урушда душмандан келадиган зарар нечта сажда, нечта рукуъ қилинганига эмас, намозда рукуъ ва сажданинг қанча вақт узайтирилганига боғлиқ. Бўлиб ҳам, олдинроқ ҳам айтганимиздек, Қуръонда ракаат деган бир мафҳум йўқ. Салотни ракаат билан ўлчаб тушуниш, салотни мазҳаблардан намоз дея ўрганганимиздан келиб чиқади. Нисо:103-оятдаги «салотни қисқартишда бирор гуноҳ йўқ» дея таржима қилинган «ла жунаҳун» ифодаси Қуръонда баъзан мусулмонларнинг хавотирларини кетказиш учун ишлатилади.
Масалан, Бақара:158-оятда Ҳаж ёки Умрага келганларнинг Сафо ва Марвани тавоф этишлари мумкинлигини билдириш учун «Ла жунаҳун» ифодаси ишлатилади.
Агар бу оят бўлмаганида ҳам, мусулмонлар тавоф этишлари учун бирор монеъ йўқ эди. Демак, мусулмонларнинг зеҳнида баъзи хавотирлар бўлганки, уларни кетказиш учун ҳам «Ла жунаҳун» дейилган. Шунингдек, мусулмонлар салотни қисқа қилишида «гуноҳ йўқ» ифодаси, намознинг маълум бир узунликда бўлишидан эмас. Узунликни белгиловчи бундай оят йўқ. Бизнинг таҳминимизча, уруш пайтидаги хавф намозни тезда тамомлаган мусулмонларни «намозимиз ноқис бўлдими?» каби андишага тушишлари сабабли уруш ҳолатида намозни қисқартиришда ҳеч бир гуноҳ бўлмаслигини билдирган. Айни тарзда Бақара:158-оятда ҳам «Ла жунаҳун» ифодаси билан Ҳажъда лутф ва баракат исталишида ҳеч бир гуноҳ йўқлигини билдириб, хавотирлар кетказилган. Бу ифода бўлмаса ҳам, Ҳажда лутф ва баракат исташда ҳеч бир гуноҳ йўқ.