May 1, 2021

Пайғамбар ҳалол-ҳаром қўя оладими?

“Эй Набий! Жуфтларинг ризоси учун, нега Аллоҳнинг ҳалол қилганини ўзингга ҳаром қиласан?” (Таҳрим:1)

Нарсалар ўз аслида мубоҳ, таъқиқлар эса оризий эканига ишора қилувчи Аъроф:32 ояти орқали англашилади (Қиёсланг 5:87-88, 3:93). Бу оят очиқ тарзда Пайғамбарнинг бир ҳалолни ҳаром қилишини таъқиқламоқда. Бу ҳаром қилиш фақат ўз шахси билан чеклангани, ёки аёлларининг ризоси учун экани масалани ўзгартирмайди.

Пайғамбарнинг олтин ва ипакдан қайтаргани, ҳалол бўлган бир нарсани ҳаром қилиш сифатида баҳоланмайди. Жаннатда мўминларга баҳш этилиши зикр этилган бу икки зийнатдан (18:31, 22:23, 35:33) дунё ҳаётида ихтиёрий воз кечиш адабининг бир натижаси дегувчилар ҳам бор. Бу қайтариқнинг яна бир сабаби – эркакларнинг аёлларга ўхшашининг олдини олишдир. Зеро ҳадисларда аёллашган эркакларни ва эркаклашган аёлларни қоралангани айтилади. Шу маънода, уч саҳобийнинг бармоғида олтин узук кўрганини айтган Мусъаб ибн Саъд ҳақидаги ривоят яна-да тушунарлироқ бўлади (Абу Довуд). Яна Абдураҳмон ибн Авфнинг бит тутмаслиги сабабли Набийдан ипак кўйлак учун изн истаб, изн олиши ҳақидаги ҳадис ҳам буни исботлайди.

Илк насллар “ҳаром қилиш” билан “қайтариш” орасидаги фарқни яхши англагани боис, “ҳаррома-н-Набий” (Набий ҳаром қилди) дея эмас, балки “Наҳа-н-Набий” (Набий қайтарди) дея нақл этадилар. Масалан, Расулуллоҳ Ҳайбар фатҳи ортидан эшак гўштидан қайтаргани, ҳамда тирноқли ва ваҳший ҳайвон ва қушлардан қайтаргани, бир сотишда икки сотишни манъ этгани ҳақидаги ҳадислар бунга мисол бўла олади. Буларнинг барчаси “Набий ҳаром қилди” шаклида эмас, “Набий қайтарди” тарзида келади. Албатта бундай ҳассослик ва жиддият ташимаган ривоятлар ҳам мавжуддир. Хулоса шуки, Ислом шариатининг таъқиқлари орасида бўлмаган бирор нарсани таъқиқлаш, шаръан ҳаром саналмайди.

Умар аёлларни тенги бўлмаганлар билан никоҳланишини таъқиқлаши бунга мисолдир (Сараҳсий, ал-Мабсут IV, 196). Шу сабабли “Элчилар Йили”да келган қабилада ҳалол ҳайвонларнинг юрагини ейишни ҳаром санаганини эшитиб, Расулуллоҳ уларга “Юрак емасангиз имонингиз бўлмайди” деганлар. Бир кишининг бир нарсани ҳаром қилиши, Аллоҳнинг ашё учун қўйгани илоҳий иерархияга мудохала этишидир, шунинг учун Аллоҳ мазкур оятлар орқали Набий а.с.ни бундан қайтармоқда.

Пайғамбар ҳалол-ҳаром қилиш фақат Аллоҳнинг Китобига оид эканини таъкидлаб, шундай дейдилар: “Қуръоннинг ҳалол қилгани ҳеч бир нарсани ҳаром қилмадим, унинг ҳаром қилгани ҳеч бир нарсани ҳалол қилмадим” (Муслим, Фазоилу-с-Саҳоба:95; Абу Довуд, Никоҳ:12). Бу ҳодиса атрофидаги оятлар айни пайтда инсон пайғамбар орқали мухотабларнинг энг аввалги, энг илғор тасаввурини иншо этмоқда. Зимнан: Хатосиз ва мукаммал лидер ахтарганлар ё раҳбарсиз қолади, ёки лидерни мукаммаллик тузоғига тушириш билан жазоланади.

(Мустафо Исломўғли, “Ҳаёт Китоби Куръон” “Таҳрим” сураси 1-ояти тафсиридан)

http://kemalyoldash.com