quranonly
May 2, 2021

Қуръондаги “Қадар” нима?

Қадар тушунчаси, Қуръонда табиат ва борлиқнинг ўзгармас қонунлари маъносида қўлланилади. “Суннатуллоҳ” таъбири ҳам бу маънодадир. Аҳзоб сурасидаги 38-оят Қадар билан Суннатуллоҳ таъбирларининг айни маънода эканини кўрсатади.

Бугунги анъанавий ақоид китобларида тушунтирилган “Қадар”нинг Қуръоннинг баён этгани Қадар билан бирор алоқаси йўқдир. Бу китоблар орқали асрлардир мусулмонларга ўргатиб келинган Қадардан кўзланган мақсад, мусулмонлардан онгсиз ва сурувлаштирилган бир оломон яратиш эди. Бу салтанат марказларининг оммани ухлатиш учун пайдо қилгани Қуръондан ташқари бир эътиқоддир. Бу тушунча билан мусулмон оммаларни қай аҳволга келтириш исталганини, Исломнинг асосий қабуллари қаторида сингдирилган “тамоиллар” орасидаги шу бир неча ўрнакдан кўриш мумкин:

1. Давлат раҳбари, аҳлоқсизлик ва ҳато зулм қилса ҳам, лавозимдан четлатилмайди.
2. Фосиқ ва золим бир имом ортида ҳам намозда иқтидо қилинг.
3. Дунё муъминнинг жаҳаннами, кофирнинг жаннатидир.
4. Ҳар инсоннинг жаннатий ёхуд дўзахий бўлиши аввалдан белгилангандир.

Иймон асослари орасига тиқиштирилган бу Қуръонга зид уйдирмаларнинг барчаси Уммавий ёлғонидир.

Бунақа Қадар эътиқодига таслим бўлган оммаларнинг эртанги кундан ягона умиди, “Маҳдий исмли бир халоскор келиб, бизни қутқаради” дея кутишдан иборатдир. Чунки бу оломон ўз зиммасидаги Аллоҳнинг амрини адо этишни тарк этган, уларда қатъият ва ирода мажруҳ ва фалж этилган, улар фақат осмондан келадиганни кутиши мумкин холос.

Қуръонда, бугун уқтирилган тарздаги Қадар тушунчаси йўқ, шу билан бирга, “Қадарга иймон” деган таъбир ҳам йўқ. Бу ҳақиқат, 1960 йилда Туркияда чоп этилган Проф.Др.Ҳусайн Атойнинг “Қуръонда иймон асослари” номли докторлик диссертациясида ўрин олганди. Бу замонавий илоҳиёт адабиётида илк карра талаффуз этилган бир ҳақиқат эди. Проф.Атой мазкур илмий иши сабабли, Аҳли суннат эътиқодини бузишда айбланди. Ваҳоланки, бу ҳақиқат Ҳусайн Атойдан бир неча асрлар муқаддам яшаб ўтган Ислом олимлари тарафидан ҳам қайд этилганди, аммо усти ўртилиб келарди.

Муовия бин Абу Суфён ва ишбирликчиларининг расмий идеология ҳолига келтиргани Жоҳилият қабулларини “Аҳли суннат” номи билан пуллаган Арабпараст динфуруш доиралар, ажабо бу ҳақиқатни билмаганми? Билмаган бўлса, жаҳолатидан, билган бўлса, туҳматидан уялмоғи лозим.

Энди, масаланинг ҳақиқий Аҳли суннат инончидаги ҳолатини кўрайлик:

Аҳком оятларига тааллуқли илк тафсир китобининг соҳиби саналган ва ҳақиқий Аҳли суннатнинг бош имоми бўлмиш Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит (Имом Аъзам) ила айни йилда вафот этган Муқотил ибн Сулаймон (ваф. 150/676), иймон мавзусини баён этаркан Аллоҳ, охират, малаклар, китоб ва расулларга иймонни санайди, аммо “Қадарга иймон” дея бир шарт қўймайди. (Муқотил б. Сулаймон, Тафсирул-Ҳамси Миа, 12-13)

Ҳусайн Атойнинг таянгани манбаи, Аҳли суннат эътиқодининг баъзи тамал китобларининг муаллифи машҳур Мотрудий каломчиси Абул Муъин (ваф. 508/1115) ўзининг “Табсиратул-Адилла” номли асарида, Қадар мавзусида Ҳусейн Атой билан айни фикрни ёқлайди.

Ҳ.Атойдан 850 йил аввал яшаган Насафий эса мазкур асарда иймоннинг шартлари бобида шундай дейди:

“Иймон асосларига келсак, улар бештадир:
1. Аллоҳга, 2. Малакларига, 3. Китобларига, 4. Элчиларига, 5. Охират кунига иймон. Шунинг каби, ибодатлар ҳам бешга айрилади” (Насафий, Табсиратул-Адилла, 2/92)

Насафий бу ерда Қуръонга зид икки эътиқодни айни онда тузатмоқда:

1. Қуръоннинг кўрсатгани иймон асослари ичида “Қадарга иймон” деган нарса йўқдир.
2. Анъанавий қабулларнинг “Исломнинг Шартлари” дея иддао этгани беш аркон, Исломнинг шарти эмас, балки Исломдаги тамал ибодатлардир. Исломнинг шартлари аслида Қуръон ҳукмларининг барчасидир.

“Кадарга иймон” деган нарсанинг бошланиши, Ислом илми манбалари орасига “ҳадис” дея тўплаб тиқиштирилган гап-сўзларга бориб тақалади. Ваҳоланки, бу гап-сўзлар, бугунги Қадар тушунчасини ёқловчиларнинг айтганидай, бир “Хабари воҳид”дир холос, яъни бир кишининг Пайғамбаримиздан қилган ривоятидир. Ва ҳадисчиларнинг ҳам қабул қилгани қоидаларга кўра, Хабари воҳид иймон-эътиқодга тааллуқли мавзуларда далил бўлолмайди.

Қадар калимаси, Куръонда 11 жойда келади ва барчасида “ўлчов” маъносида қўлланилади. Бизнинг тилда “миқдор” сўзи ҳам ўлчов маъносидадир ва “қадар” сўзи билан айни ўзакдандир.

Аллоҳ ҳар бир нарсани бир ўлчов ва қонуниятларга кўра яратади ва бошқаради. Бу ҳақда Афлотуннинг чиройли бир сўзи бор: “Тангри доимо геометрия қўлланади”. Осмондан сув ўлчов билан инади (Муъминун:18, Зуҳруф:11), инган сувнинг ер юзида тарқалиши, водийларда оқиши ҳам ўлчовлидир. (Раъд:17) Тошлар орасидан чашманинг отилиб чиқиши, чиққан сувларнинг ирмоқларда бирлашиши ҳам яна маълум бир ўлчов ва қонуниятга кўрадир (Қамар:12).

Бу ўлчовга боғлиқлик қонуни, Қадар калимаси ёки ўзакдош сўзлар (Тақдир ва ш.к.) орқали ифода этилгандир. Ва бу ифодалардан кўзланган бош мақсад, инсон феълларининг олдиндан ёзиб, белгиб қўйилгани эмас, балки табиат ва борлиқда хаос ва тартибсизлик имконсиз эканини кўрсатишдир.

Куръондаги “Қадар” калимаси орқали “Суннатуллоҳ” дейилган табиат қонунларини назарда тутилади. “Қадар асло ўзгармайди” иборасининг Қуръоний маъноси ҳам шудир. Бундай маъно, қуйидаги оятлардан ҳам барчанинг англай оладигани даражада аниқ-равшандир (Раъд:8,17; Ҳижр:21; Исро:77; Фотир:43; Муъминун:18; Аҳзоб:38,62; Шуро:27; Зуҳруф:11; Фатҳ:23; Қамар:49; Талоқ:3; Мурсалот:22).

Қадар ўзагидан келган ва “ўлчовга боғламоқ” маъносидаги “Тақдир” калимаси эса табиат қонунлари, ўзгармас ўлчовлар, яъни Суннатуллоҳ маъносида кўлланилгандир. Бундай қўлланишга кўра, Ой ва Қуёшнинг белгиланган ўлчовларга боғлиқ ҳолда ҳаракат қилиши, қисқаси, иродали ягона махлуқ бўлмиш инсондан ташқари барча мавжудот, ҳар қандай феъл ва жараён, ҳар қандай яратилиш ва яратиш, барчаси Аллоҳнинг ўзгармас қонунларига боғлиқ қилинган ва ундан ташқарига чиқа олмайди.

Қадар тушунчаси инсонга нисбатан қўлланилганида эса шундай хулоса чиқади: инсон табиат қонунларида мавжуд ўзгармаслардан ташқари ҳеч қандай ўзгармаслик келтириши мумкин эмас. Зеро инсон эркин ирода ва жузъи ихтиёрга соҳиб ягона борлиқдир.

Куръондаги “Қадар”нинг маъноси мана шудир. Ва бу маънодаги “қадар”нинг ўзгармаслиги, Аллоҳнинг табиатга, борлиққа қўйгани қонунларнинг ўзгармаслигидир, Қуръон буни очиқ-ойдин ва бир неча бор такрор-такрор ифода этади. Бу ўзгармасларни инсон феъллари билан, унинг эркин иродаси билан ҳеч қандай алоқаси йўқдир. Орадаги ўзгармаслик, қонунларни Яратган Зот тарафидан қўйилишидир, инсон феълларининг Яратувчи тарафидан олдиндан белгиланиши эмасдир.

Биз, борлиқ ва коинотнинг бошқарувига, онтологик қурилмага қонун кўёлмаймиз, бизда бундай бир ваколат йўқдир. Аммо биз, ўз феълларимиз ва бошқарувимизга тааллуқли қонунлар қўямиз ва қўйишимиз зарур ҳам.

Куръондаги Қадар, Ибн Таймийянинг дегани каби, “яратилишга тааллуқли онтологик бир тушунчадир, муомалотга тааллуқли эмас”. (Ибн Таймийя, ал-Фурқон, 98-99)

Яна Ибн Таймийянинг ифодасига кўра “Қадар, Аллоҳнинг яратиш ва иродасига тааллуқли бир тушунчадир, буйруқлари ва ризолигига тааллуқли”.

Камол Сағир шундай ёзади: “Билганларингизни охиригача ўртоқлашинг, ёйинламаганларингизни мумкин қадар тезроқ ёйинлангиз. Шунчаки Туркия эмас, Ислом олами ҳам тўғри ила янглишларни тарозига қўйсин ва бутун дунё кўрсин ва билсинки, Ислом дини бизга ўргатганлари каби эмасдир ва ҳақиқий Мусулмон Аллоҳ Аллоҳ деб туриб одам сўядиган эмасдир”.

Яшар Нури Ўзтурктуркчадан Камолиддин Йўлдош таржимаси

http://www.yurtgazetesi.com.tr