quranonly
May 25, 2021

Булар Қуръонда бор = Динда бор

Динга қилинган иловалардан 200 мисолни кўрдик ўтган бобда. Улар динда йўқ мисоллар. Хўп, динда борлари-чи? Ушбу бобда бошқа 200 модда келтирамиз, Қуръонда борлар рўйхати. Сизга тавсиямиз, яхши бир Қуръон таржимасини очиб ўқинг, унда нималар борлигини ўрганинг. Агар бир неча таржимани қиёслаб ўқисангиз, яна-да яхши. Тушунарсиз бирор оятга, шубҳа ё савол уйғотган бирор жойга дуч келсангиз, арабча оригиналидан текширинг. Бу борада, оятларни мавзуларига кўра, тартибланган китоблардан фойдаланиш мумкин. Инсон изоҳлари, анъаналар, уйдирмалар чиқарилиб, Қуръонни ягона дин манбаи қабул этгач, ҳақиқий дин намоён бўлади.

Булар Қуръонда бор = Динда бор

1 — Аллоҳнинг борлиги ва бирлиги
2 — Аллоҳга шерик қўшмасдан имон келтириш
3 — Аллоҳнинг раҳмати, карами ва мағфирати
4 — Аллоҳни ҳам севмоқ, ҳамда Ундан қўрқмоқ
5 — Аллоҳ барча нарсанинг яратувчиси
6 — Аллоҳ яратишда давом этиши, барча махлуқотни бошқариши
7 — Аллоҳ барча нарсани Билади, Эшитади ва Кўради
8 — Аллоҳ ҳар қандай нуқсондан йироқ
9 — Аллоҳ азалий ва абадий
10 — Аллоҳ туғмаган ва туғилмаган
11 — Аллоҳ Улуғ ва Олий
12 — Барча мақтов ва ҳамдларга фақат Аллоҳ лойиқ
13 — Аллоҳ доим устун ва ғолиб
14 — Аллоҳ ризқ ва шифо манбаи
15 — Аллоҳнинг ваъдаси мутлақо ҳаққ
16 — Ҳаёт ва ўлимни Аллоҳ беради, сўнгра тирилтиргувчи ҳам У
17 — Аллоҳ асло унутмас, адашмас
18 — Аллоҳ энг гўзал исмлар, олий сифатлар Эгаси
19 — Аллоҳ муъминларни яхши кўради
20 — Аллоҳ энг гўзал шаклда, барча тафсилотлари билан ўргатади
21 — Аллоҳ дин ўрнатувчи ягона Ҳукм Эгаси
22 — Аллоҳнинг китоби Қуръонда динга тааллуқли барча маълумот берилган
23 — Қуръон динда йўл кўрсатувчи ва зарурий хусусларни ўргатувчи манба
24 — Қуръонни Аллоҳ Ўзи муҳофаза этган
25 — Қуръон ихтилофсиз китоб
26 — Қуръон бенуқсон китоб
27 — Қуръон Аллоҳнинг оламларга раҳмати
28 — Қуръон тўғри йўлга бошлайди
29 — Қуръон мужда
30 — Қуръонни тадаббур ила ўқиш ва теран мушоҳада этиш
31 — Қуръонни қироат этиш
32 — Аллоҳни кўп зикр этиш
33 — Ибодатни ёлғиз Аллоҳ учун қилиш
34 — Ҳақиқий дўст фақат Аллоҳ
35 — Аллоҳга сиғиниш, Аллоҳга дуо этиш
36 — Пайғамбарларнинг барчасига имон келтириш
37 — Пайғамбаримизни яхши кўриш
38 — Пайғамбаримиз Қуръон ила ҳукм қилган
39 — Пайғамбаримиз охирги Пайғамбар
40 — Пайғамбаримиз, Аллоҳдан келган ваҳй ташқарисида ҳеч бир гапни Аллоҳга нисбат этмайди
41 — Намоз ўқиш ва намозда бардавомлик
42 — Қиём, рукуъ, сажда қилиш
43 — Қиблага юзланиш
44 — Намоз ўқиш учун таҳорат олиш
45 — Жимоъ қилинган бўлса, намоздан олдин ғусл олиш
46 — Сув топилмаса, тупроқ билан таяммум қилиш
47 — Намозда хушуънинг аҳамияти
48 — Намоз ёмонликлардан қайтаради
49 — Жума намози
50 — Намозни риё учун ўқимаслик
51 — Намоз ичида Аллоҳни зикр этиш
52 — Намоз ташида Аллоҳни зикр этиш
53 — Рамазон ойида рўза тутиш
54 — Рўза ейиш, ичиш ва жинсий алоқадан тийилиш
55 — Рўзанинг бошланиш ва тугаш вақтлари бор
56 — Хаста ёки сафардагилар бошқа кунларда рўза тутиши
57 — Молни Аллоҳ розилиги учун сарфлаш
58 — Аллоҳ розилиги учун етимга, йўлчига, фақирга, яқинларга бериш
59 — Берганига миннат қилмаслик
60 — Кўнгилдан чиқариб бериш
61 — Ҳажгa бориш
62 — Ҳажда Аллоҳни зикр этиш
63 — Ҳажда покланиш, атаган ҳадясини ўрнига келтириш
64 — Ҳажда жанжал ва фисқ таъқиқланган
65 — Ҳажда жинсий алоқа таъқиқланган
66 — Ҳажда эҳромда ов таъқиқланган
67 — Ҳажда эҳромда ов таъқиқини бузганнинг жазоси ва каффорати
68 — Маъруфга буюриш
69 — Мункардан қайтариш
70 — Аллоҳ розилиги учун мужодала этиш
71 — Зарурат ҳолида ҳам мол, ҳам жон ила мужодала этиш
72 — Қуръон раҳбарлигида мужодала этиш
73 — Маломатчининг маломатидан хавфсирамаслик
74 — Рибо таъқиқи
75 — Тарозида, ўлчовларда ҳийла қилмаслик
76 — Адолатсизилкдан тийилиш
77 — Исроф этмаслик
78 — Зиқна бўлмаслик
79 — Одам ўлдирмаслик, қотилнинг жазоси
80 — Ўғирлик қилмаслик, ўғрининг жазоси
81 — Фитна чиқармаслик, фитна чиқаришнинг жазоси
82 — Зино қилмаслик, зинокорнинг жазоси
83 — Аёлларга зино туҳмати қилмаслик, бу туҳматнинг жазоси
84 — Лесбианлик, гомосекксуаллик таъқиқи, буларнинг жазоси
85 — Сеҳр қораланган
86 — Шайтондан Аллоҳга сиғиниш
87 — Шайтонни авлиё қилиб олмаслик
88 — Шайтон бизга очиқ душман
89 — Шайтон фақат ғурур ва васваса бериб алдаши
90 — Шайтондан қўрқмаслик керак
91 — Ёлғиз Аллоҳга йўналиш ва Унга суяниш
92 — Ич-ичдан ёлвориб, Дуо қилиш
93 — Аллоҳдан мағфират тилаш
94 — Аллоҳдан ноумид бўлмаслик
95 — Гуноҳларга дврҳол тавба этиш
96 — Сабр этиш
97 — Тўғри сўзли бўлиш
98 — Ўзимиз билмаган мавзуда тортишмаслик
99 — Кўр-кўрона, билмаган нарса изидан эргашиш
100 — Келишувларга риоя қилиш
101 — Қасамида туриш
102 — Қасамни бузганнинг каффорати
103 — Қасамни бузғунчилик учун ишлатмаслик
104 — Ўзи ва яқинлари зарарига бўлса ҳам, ҳақ ва адолатдан қайтмаслик
105 — Шахсий кин ва адоват сабабли адолатсизлик қилишдан тийилиш
106 — Тоқатли ва кечиримли бўлиш
107 — Етимнинг молини етимнинг ўзига топшириш
108 — Етимларга гўзал муомала қилиш
109 — Етимни итариб ҳайдамаслик
110 — Дунё ҳаётига алданмаслик
111 — Мол, жуфтлар, тижорат каби ҳалоллар ҳам диндан узоқлаштириши мумкин
112 — Умрни Аллоҳ розилиги учун яшаш
113 — Аллоҳ қаршисида ўз ожизлигини билиш ва тан олиш
114 — Куч ва имконга эмас, ёлғиз Аллоҳга ишониб суяниш
115 — Аллоҳнинг оятларига кўнгилдан бўйин эгиш
116 — Аллоҳ истамаса, ҳеч нарса бўлмайди
117 — Мунофиқларнинг (иккиюзлиларнинг) батафсил таърифи берилган
118 — Муъминларни ҳақорат ва масхара этишлари
119 — Муъминларни ёмон кўриб, нафрат этишлари
120 — Фитна қораланади
121 — Кибр қораланади
122 — Нонкўрлик қораланади
123 — Ақлини ишлатмаганлар қораланади
124 — Ақлини ишлатмаганлар нопоклик ичидан чиқолмаслиги
125 — Ҳақни кўпчиликда исташ хато экани
126 — Ота-боболар йўлига кўр-кўрона эргашиш, ҳақиқатни излашда хато услуб экани
127 — Ақлни ишлатмасдан, тақлидчи бўлиш хато экани
128 — Хамр (маст қилувчи модда) шайтоннинг амали экани
129 — Тошдан бутлар шайтоннинг амали экани
130 — Фол очишлар шайтоннинг амали экани
131 — Бу системанинг ниҳояси (Соат) ва такрор тирилиш (Қиёмат) ҳақ экани
132 — Бу системанинг ниҳояси (Соат) ва такрор тирилиш (Қиёмат) ҳақ эканига ишониш
133 — Жаннатнинг борлиги
134 — Жаннатдаги гўзал неъматларнинг таърифи
135 — Жаҳаннамнинг борлиги
136 — Жаҳаннамдаги азобнинг таърифи
137 — Жаннат ва жаҳаннамнинг тугамаслиги
138 — Жаннат ва жаҳаннамни эсдан чиқармай яшаш
139 — Аллоҳ розилиги жаннатдаги неъматларидан-да қийматлироқ экани
140 — Бизни бир марта яратган зот учун такрор яратиш қийин эмаслиги
141 — Аллоҳ Элчи юбормай туриб, азоб юбормаслиги
142 — Аллоҳ Ўзига шерик қўшилишини кечирмас, бундан бошқа истаганини кечириши
143 — Жаннатда хушнуд, жаҳаннамда пушаймон бўлиш тасвирлари
144 — Жаннатда на очлик, на ташналик, на хорғинлик бўлмаслиги
145 — Дин пешволарининг аксарияти инсонларнинг молини ботил йўллар билан ейиши
146 — Дин пешволари ва Пайғамбарларни ҳаддан зиёд улуғлаш ширкка олиб боради
147 — Мусо а.с. пайғамбар, унга Таврот берилган
148 — Исо а.с. пайғамбар, унга Инжил берилган
149 — Довууд а.с. пайғамбар, унга Забур берилган
150 — Қуръонда исми зикр этилмаган кўплаб пайғамбарлар борлиги
151 — Одам а.с. ва у ҳақида оятлар
152 — Нуҳ а.с. ва у ҳақида оятлар
153 — Иброҳим а.с. ва у ҳақида оятлар
154 — Сулаймон а.с. ва у ҳақида оятлар
155 — Мусо а.с ва Фиръавн ҳақида оятлар
156 — Исо а.с. ва Марям а.с. ҳақида оятлар
157 — Юсуф а.с. ва руъёси ҳақида оятлар
158 — Яъқуб а.с. ҳақида оятлар
159 — Исмоил а.с. ва Исҳоқ а.с. ҳақида оятлар
160 — Зул-Қарнайн ва Луқмон ҳақида оятлар
161 — Пайғамбарлар дучор бўлган қийинчиликлар
162 — Бу қийинчиликларга қарамай Пайғамбарларнинг курашда давом этишлари
163 — Пайғамбарнинг отаси ёки ўғли бўлиш азобдан қутқармаслиги
164 — Пайғамбарларни инкор этган қавмлар дунёда ҳам жазоланиши
165 — Ота-онага яхшилик қилиш
166 — Аллоҳнинг яратгани борлиқ қонуниятларини ўрганиш, тадқиқ этиш
167 — Аллоҳнинг коинотдаги ва дунёдаги мукаммал қонуниятларини ўрганиш ва тадқиқ этиш
168 — Ўлакса, қон, чўчқа гўшти ва бутларга атаб сўйилган гўштлардан емаслик
169 — Аллоҳ ҳалол қилган егуликларни ҳаром қилмаслик
170 — Гуноҳнинг очиғи-ю, хуфёнасидан тийилиш
171 — Аллоҳга ишонган ва таслим бўлганлар билан бирга бўлиш
172 — Бўлинмаслик, парчаланмаслик
173 — Аллоҳ йўлида бир бинонинг деворлари каби мустаҳкам сафдошлар бўлиш
174 — Тажовузкор бўлмаслик
175 — Тажовузкорларга Аллоҳ йўлида қарши чиқиш ва курашиш
176 — Тажовузкорларга қарши уларнинг ҳаддидан ошгани миқдорда жавоб қайтариш
177 — Яхшиликни ният қилиш ва эзгу ишларни амалга ошириш
178 — Омонатни, раҳбарлик ишини ўз аҳлига, лаёқатли кишиларга топшириш
179 — Бошқарувда шўрони, машваратни асос олиш
180 — Ўз-ўзини сарҳисоб қилиш
181 — Саломга айни ёки ундан-да гўзалроқ шаклда жавоб бериш
182 — Фосиқ кишилардан келган хабарни ҳар гал текшириш
183 — Муъминлаар орасидаги тўқнашувларни бартараф этиш
184 — Муъминлар ўзаро биродар экани
185 — Динда фирқаларга (мазҳабларга) бўлинмаслик
186 — Динда босим (мажбурлаш) йўқ экани
187 — Шаҳодатни, гувоҳликни яширмаслик
188 — Заифлашмаслик, охир-оқибатда муъминлар албатта ғолиб бўлишига ишониш
189 — Мол-мулк ва бола-чақа, Аллоҳнинг зикр этишдан тўсқин бўлолмаслиги
190 — Ҳақиқий ҳаёт бу Охират ҳаёти
191 — Она раҳмида ўтказилган босқичларига эътибор қаратилиши
192 — Ҳар нарсада маълум ўлчов борлигига эътибор қаратилиши
193 — Вақт ўлчови нисбий экани
194 — Коинотнинг кенгайиши
195 — Ой ва Қуёш аниқ математик ўлчов бўйича ҳаракат қилиши
196 — Икки айри сув бирлашса ҳам, сувлари қоришмаслиги
197 — Асаларининг асал ишлаб чиқаришининг таърифи
198 — Ўсимликларнинг чангланишида шамолларнинг функияси
199 — Денгизлар тубидаги қоронғуликларга эътибор қаратилиши
200 — Дунё осмони бамисоли ташқи зарарлардан муҳофаза этувчи бир том экани