biblical-mullahs
May 29, 2021

АҲЛИ КИТОБ МУЛЛАЛАР-23

14-БОБ. ШИА, АҲЛИ БАЙТ, ВАЛИЙ, ИСО ВА МАҲДИЙНИНГ КЕЛИШИ

Бу боб кўпроқ шиаларга тааллуқли. Худди сунний муллалар каби, шиа муллалар ҳам ўз эргашувчиларини алдаб келади. Шиа гуруҳлар орасида Аҳли-Байт мавзуси суннийларга қарши адоват ва хусумат марказида бўлиб келган мавзу. Аҳли-Байт - Пайғамбар хонадони дея иддао қилинган кишилар - Қуръондаги 33:33 оятни хато ўқишдан келиб чиққан тасаввур. Шиа муллаларига кўра, Аҳли-Байт илоҳий танланган шахслар, демак, халифаликка лойиқ кишилар Аҳли-Байтдан (аввало, Али ибн Абу Толиб) бўлиши керак.

Қуръондаги 33:33-оят аслида уларнинг иддаосига тамоман зид эканини кўриб чиқамиз. 33:33-оятдаги Аҳли-Байт аслида "Жоҳилиятил-Ула"дан, яъни "Ўтмишдаги Жоҳилият даври"дан бир қавмни назарда тутади. Илоҳий танланган шахслар бўлишга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шиалар Аҳли-Байт мақомини кўтариш учун бу билан чекланмайди. Масалан, Аҳли-Байт Пайғамбарнинг қизи Фотима ва Али ибн Абу Толиб турмушида туғилган фарзандлар, дейишади. Биз 13-бобда "Муҳаммад" деган шахс исми Қуръонда мавжуд эмаслигини кўрган эдик. Аниқки, Али ва Фотима исмлари ҳам Қуръонда айтилмаган. Бу исмлар илоҳий танланган шахслар эканига ҳеч қандай далил йўқ.

Али ҳақидаги маълумотлар орасида Усмонни қатл этганларга қарши чиқмагани, аксинча, уларга имом бўлиб намоз ўқигани айтилади. Усмон эса Пайғамбарнинг бир эмас, икки қизи билан, (олдин Руқайя, унинг вафотидан кейин Умму Қулсум билан) турмуш қургани айтилади. Усмон учинчи халифа, Али ундан кейин тўртинчи халифа бўлган.

Ҳолбуки, шиалар Усмоннинг Руқайя, ундан кейин Умму Қулсумдан фарзандлари ва набираларини "Аҳли-Байт" ёки Пайғамбар хонадони аъзолари қаторига киритмайди! Бу ном фақат Фотима ва Али авлодлари учун банд қилиб бўлинган.

Муллаларнинг айтишича, Али ибн Абу Толиб Пайғамбарнинг ота-она-бир амакисининг ўғли бўлган. Пайғамбарнинг бирорта ўғли ҳаётда қолмаган, демак, Пайғамбар авлоди ва хонадони (Аҳли-Байт) фақат қизи Фотима ва Али наслидан топилиши мумкин.

33:33-оятдаги Аҳли-Байт ҳақида ҳам шиа, ҳам бошқа талқинлар орасида жиддий хатолар бор. Биринчидан, Қуръондаги "БАЙТ" ҳар доим эшик-деразали УЙни билдирмайди. Байт бирор тизимни, системани англатади. "Аҳли-Байт" Қуръоннинг бошқа сураларида ҳам келади. Масалан, Иброҳимнинг оиласи ҳақида келган баъзи оятларда:

Хотини турган эди, кулди. Шунда Биз у аёлга Исҳоқ ортидан Йаъқуб хушхабарини бердик. Аёл деди: «Вой, ўзим кампир бўлсам-у, манави эркагим қария бўлса ҳам туғарканманми? Бу ўта ажиб нарса-ку!» Улар дедилар: «Аллоҳнинг амридан ажабланасанми? Эй, сизларга Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти, Аҳли-Байт. Албатта, У Ҳамид, Мажид». (11:71-73)

Демак, бу ерда Иброҳимнинг оиласини "Аҳли-Байт" яъни "Тизим/Система берилган, Тизим/Системага аҳл бўлган" деб атайди Қуръонимиз. Иброҳим ва унинг оиласи инсоният учун етиштириб чиқарилган илк Тизимнинг/Системанинг бир қисми эди:

"Албатта, инсоният учун ўрнатилган илк Тизим/Система (Байт), ишонч (би-Бакката), оламлар учун муборак ва ҳидоят билан ўрнатилган эди” (3:96)

Ушбу оятнинг транслитерацияси қуйидагича:

Инна аввала : албатта, аввалги/биринчи/илк
байтин : тизим/система
вуудиъа : барпо этилган/ўрнатилган
лин-носи : инсоният/одамлар учун
л-аллазий : ки
би-бакката : ишонч билан
муборакан : муборак
ва ҳудан : ва ҳидоят/йўл кўрсатиш
лил-оламийн : оламлар учун

Инсофсиз мулла тоифаси дейдики, арабча "би-бакката" сўзи бу ҳозирги Саудия Арабистонидаги Макка. Бу ғирт ёлғон, оятда "Макка" калимаси умуман йўқ. Аксинча, "би-бакката" ибораси икки сўздан - "би" дан иборат бўлиб, "билан" ва "бакката" яъни "қатъий ишонч/имон" маъносини англатади. Шундай қилиб, чуқур ишонч билан Иброҳим пайғамбар аввалбошда Аллоҳга тўлиқ бўйсуниш/таслим тизимини ўрнатган эди.

Оятдаги "би-бакката" бу Саудия Арабистонидаги Макка, дея олиш учун тилшунослик соҳасида акробатик трюклар устаси бўлиш керак.

Лекин мулла тарафни англаш учун, юқоридаги 11:73-оятни "Аҳли-Байт - Хонадон Аъзолари" дея ўқиб кўрамиз.

Бу 33:33-оятга шиа ва бошқа муллалар тарафидан берилган хато талқинларга олиб келади бизни. Мана Абдулла Юсуф Али таржимаси:

"Ва уйларингизда тинч қолинглар, ва ўтмишдаги Жоҳилият Давридаги каби ясан-тусан қилманглар; ва мунтазам намоз ўқинглар, ва мунтазам садақа беринглар; ва Аллоҳга ва Расулига бўйсунинглар. Аллоҳ фақат сизлардан, Эй Оила Аъзолари (Аҳли-Байт), барча жирканчликларни кетказишни ва сизларни пок ва беғубор қилишни хоҳлайди”. (33:33)
"And stay quietly in your houses, and make not a dazzling display, like that of the former Times of Ignorance; and establish regular Prayer, and give regular Charity; and obey God and His Apostle. And God only wishes to remove all abomination from you, ye members of the Family (ahlul bayt), and to make you pure and spotless" (33:33)

Бу оятни аниқроқ англаш учун, ундан бир олдинги оятни билишимиз керак.

"Эй, пайғамбар аёллари! Сиз ҳар қандай бошқа аёллар каби эмассиз; агар ўзингизни қўриқласангиз, нутқингизда юмшатиш/мулойимлик бўлмасин, токи қалбида мараз бўлганлар сизга ёмонлик ирода қилмасин; ва маъруф сўзларни гапиринг". (33:32)
"O women of the prophet! You are not like any of the other women; If you will be on your guard, then be not soft in (your) speech, lest he in whose heart is a disease desires you; and speak a good word". (33:32)

33:32-оятда Пайғамбарнинг аёллари бошқа аёллар каби эмаслиги таъкидланади, улар маълум одоб ва лаёқат талабларига риоя қилишлари талаб этилади. Бу талаблар кейинги оятда аниқ бўлади:

"Ва уйда қолинглар, ва ўтмишдаги Жоҳилият Давридаги ясан-тусан каби ясан-тусан қилманг; ва зиммангиздаги мажбуриятларни бажаринглар, ва ўзингизни мудом пок тутинглар; ва Аллоҳга ва расулига бўйсунинглар. Дарҳақиқат, Аллоҳ фақат СИЗЛАРДАН барча Аҳли-Байт (ўтмишдаги ЖАҲОЛАТ тизими одамларининг) шубҳаларини кетказишни ва сизларни (тўлиқ) поклашни истайди”. (33:33)

Арабча транслитерация:

иннама = албатта
юриду-Аллоҳу = Аллоҳ истайди
ли-юзҳиба = кетказишни
бир-куму = сиздан
ал-рижса = шубҳани/нопокликни
аҳл-ал-байт = тизим аҳли/одамлари
ва-ютоҳҳиракум = ва сизларни поклашни
татҳийран = тўлиқ поклаш ила

10-бобда биз тўрт инглизча таржима кўрдик: Yusuf Ali, Sale, Rodwell, Hilali Khan. Ёдингизда бўлса, ўша таржималарда РИЖС калимаси ‘ШУБҲА’ дея ўгирилган эди.

"Аммо қалбларида хасталик бўлганлар, - уларнинг ШУБҲАЛАРИГА ШУБҲА қўшади (РИЖСУН ИЛА РИЖСИҲИМ) ва улар кофир ҳолида ўладилар" (9:125)

33:33-оятда эса, Пайғамбарнинг аёлларига аввалги Жоҳилият даври турмуш тарзи, ҳамда ўша даврдаги каби ясан-тусанлардан воз кечиш кераклиги уқтирилади. Пайғамбар ва Қуръон келиши билан Аллоҳ уларни янгича қадриятлар ва янгича ахлоқий моделга кўчирди.

Оятда ниҳоятда очиқ тарзда "Аллоҳ сизлардан "Аҳли-Байт"нинг шубҳаларини кетказишни истайди" дейилади Пайғамбар аёлларига.

Байтнинг "УЙ" деган мулла таърифини сақлаб қолган тақдирда ҳам, Аҳли-Байт шубҳали ҳатти-ҳаракатлар содир этади, деган Қуръоний ҳақиқат ўзгармайди. Аллоҳ шуни ўзгаришни истайди.

Энг ҳайратомуз жиҳати шундаки, шиалар бу оятни далил келтириб, Фотима, Али ва уларнинг фарзандларини (лекин Умму Қулсум, Руқайя ва Усмон фарзандларини эмас) ўтмишдаги Жоҳилият Аҳли-Байтга қўшмоқчи бўлишади. Мана шу Абдуллоҳ Юсуф Али таржимасидаги хатолардан бири.

"Ва уйларингизда тинч қолинглар ва ўтмишдаги Жоҳилият Давридаги каби ясан-тусан қилманглар; ва мунтазам намоз ўқинглар ва мунтазам садақа беринглар; ва Аллоҳга ва Расулига бўйсунинглар. Аллоҳ фақат сизлардан, Эй Оила Аъзолари (Аҳли-Байт), барча жирканчликларни кетказишни ва сизларни пок ва беғубор қилишни хоҳлайди”. (33:33)
"And stay quietly in your houses, and make not a dazzling display, like that of the former Times of Ignorance; and establish regular Prayer, and give regular Charity; and obey God and His Apostle. And God only wishes to remove all abomination from you, ye members of the Family (ahlul bayt), and to make you pure and spotless" (33:33)

Абдулла Юсуф Али таржимасида, "Аллоҳ фақат сизлардан, Эй Оила Аъзолари, барча жирканчликларни кетказишни хоҳлайди" дейилади. Бу нотўғри. Арабча оригинални биз билан бирга кузатинг:

ли-юзҳиба = кетказишни
бир-куму = сиздан
ал-рижса = шубҳани/нопокликни
аҳл-ал-байт = тизим аҳли/одамлари

Бунинг исботи учун қуйида айни иборанинг, яъни "юзҳиба ан-куму рижса" иборасининг бошқа оятдаги таржимасини келтираман:

"Эсланг, ўшанда сизлар хотиржам бўлишингиз учун, сизларни ўз тарафидан уйқуга чўмдирган эди; ва сизларни поклаш, ҳамда сизлардан шайтон жирканчлигини кетказиш учун, сизларни якдил ва собитқадам қилиш учун устингизга осмондан сув ёғдирганди" (8:11)
(“Remember He covered you with a sort of drowsiness, to give you calm as from Himself, and he caused rain to descend on you from heaven, to clean you therewith, to remove FROM YOU the abomination of Satan, to strengthen your hearts, and to plant your feet firmly therewith” 8:11)

Эътибор беринг, Юсуф Али таржимасида "СИЗЛАРДАН шайтон жирканчлигини кетказиш" дейилган. Арабча оригинали ҳам бир хил "юзҳиба ъанкум ар-рижса-ш-шайтон".

ва-юзҳиба : ва кетказиш учун
анкум : сиздан
ал-рижса : жирканчлик
аш-шайтон : шайтоннинг

Энди, буни билгандан кейин, 8:11 билан 33:33 ни қиёслаймиз:

8:11 ли-юзҳиба ъанкум рижса-ш-шайтон = сизлардан шайтон жирканчлигини кетказиш учун;
33:33 ли-юз-ҳиба ъанкум ар-рижса Аҳл-ал-Байт = Сизлардан Аҳли-Байт жирканчлигини кетказиш учун.

Шунинг учун, 33:33-оятнинг тўғри маъноси: "Аллоҳ фақат СИЗЛАРДАН Аҳли-Байт шубҳаларини кетказишни истайди".

Яъни, Аллоҳ таоло бу оятда Пайғамбар аёлларига ўтмишдаги жоҳиллик (Жоҳилият-ал-Ула) даврида қолиб кетган тузум одамларининг (Аҳли-Байт) шубҳалари/шубҳали ҳаракатларидан покламоқчи эканини уқтирмоқда.

Юзйиллар мобайнида сунний ва шиа орасида бунчалар ихтилоф, душманлик ва қон тўкишларга сабаб, аслида, арабчада очиқ айтилган оятларнинг хато ўқиш ва тушуниш оқибатидир.