May 25, 2021

Салотул хавф

Қуръонда намозга тааллуқли барча зарурий тафсилотлар мавжудлигининг яна бир далили — «хавф пайти»да намозни қандай ўқиш таъриф этилгани.
Мусулмон умматининг ўта оз миқдори ҳаётларида ўта нодир ҳолларда дучор бўладиган вазиятларда нима қилишини ўргатади бу оят; ҳар бир мусулмонга буюрилган кундалик ибодатларига тааллуқли мавзуларда ҳам бир ноқислик Қуръонда топилмаслигини кўрсатади.
«Энди агар ҳавфда қолсангиз, пиёда ёки отлиқ ҳолингизда! Қачон хотиржам бўлганингизда, билмаганингизни Аллоҳ сизларга қандай ўргатган бўлса, шундай ҳолда Аллоҳни зикр қилингиз! (2:239)
Кўриб турганимиздек, Қуръонда қийин ҳолларда ҳам намозни ўз вақтида ўқиш буюрилган. Сув топилмаса, тупроқ билан таяммум қилинади. Қўрқув яратадиган вазият бўлса, бирор улов устида, ёки яёв ҳолатда инсон Аллоҳни зикр этади. Намоз ҳаракатларини тўлиқ қилолмаса, бу ҳаракатларга яқинлашган ҳаракатлар билан намоз ўқийди. Аммо намозни тарк этиб бўлмайди.
Қуръон намозни асло тарк этилмайдиган бир ибодат сифатида тақдим этади ва узрли ҳолатлар учун қулайликлар яратиб, бундай ҳолларларда ҳам намознинг давомини ва шу орқали намознинг асоси бўлмиш Аллоҳни эслашнинг (зикруллоҳ) давомини таъминлайди.