biblical-mullahs
June 10, 2021

АҲЛИ КИТОБ МУЛЛАЛАР-31

22-БОБ. ҚУРЪОННИ КИМ ЁЗГАН?

Қуръон бу саволга оддий ва очиқ жавоб беради:

«Дарҳақиқат, бу Мукаррам битиклардаги Улуғ ва Покиза Эслатмадир. Ким истаса, унга ижобат қилгай. Шарафли ва солиҳ сайёрлар қўли билан битилган (би айдий сафаро)» (80:11-16)

Қуръонда ўзидан олдинги даврларнинг ҳикматини жамланган:

«Албатта, бу аввалги саҳифаларда мавжуд - Иброҳим ва Мусо саҳифаларида». (87:18-19)
«У зот сенга аввал тушган китобларни тасдиқловчи бўлган бу Китобни ҳақ ила нозил қилди. Илгари инсонларни ҳидоят қилиш учун Таврот ва Инжилни нозил қилган». (3:3)
«Биз нозил қилган, ўзидан олдингиларни тасдиқлагувчи муборак Китобдир бу, токи сен энг аҳамиятли жамиятни ҳамда атрофидаги барчани огоҳлантиргайсан. Ҳодисаларнинг якунига (Охиратга) ишонувчилар унга ишонадилар ва ўз мажбуриятларини адо этадилар». (6:92)
«Сенга ушбу Китобда нимаики ваҳй қилган бўлсак — ҳаққдир, ўзидан авалги Китобларни тамомловчидир. Аллоҳ Ўз бандаларидан тўлиқ Огоҳ ва Кўриб тургувчидир». (35:31)

Демак, Қуръон ҳеч бир янги нарса олиб келмади. Қуръонда нимаики нозил бўлса, аввалроқ ҳам нозил бўлган эди. Шунинг учун Қуръон таркибида асрларнинг ҳикмати жамланган, шараф ва ислоҳ потенциали мукаммал бўлган бу ҳикматлар, ваҳй котиблари тарафидан замонлардан бери қайд этиб келинган (би айдий сафаро). Қуръон шахсан Пайғамбар тарафидан ҳам ёзилганига Қуръонда ишорат қилинади:

«Яна улар деди: «Ўтмишдан ҳикоялар бу, ўзи ёзиб олган. Унга эрта-ю кеч ўқиб беришади». (25:5)

Кофирлар кеча-кундуз ўтмишдан ривоятлар ёзаётганликда айблашарди Пайғамбарни. Бу нарса Пайғамбар ўқиш-ёзишни билган, деб тан олишдир, фақат улар унинг ёзганлари устидан кулишарди.

«Аллоҳдан бир Расул, покиза/покловчи китобларни ўқийди» (98:2)

Расулуллоҳ албатта ўқишни билган (yatloo suhufan mutahharatan). У покиза/покловчи китоблардан ўқийди. Суҳуф - саҳифалар, мусҳаф, тўлиқ китоб дегани.

«Ва ёйилган саҳифалардаги сатрланган Китоб (Wakitaabin mastoor, Fee raqqin manshoor) (52:2-3)

Қуръон саҳифаларга қайд этилган эди. Бу Пайғамбар ҳаёти даврида амалга оширилгани аниқ.

«Дарҳақиқат, бу Мукаррам битиклардаги Улуғ ва Покиза Эслатмадир. Ким истаса, унга ижобат қилгай. Шарафли ва солиҳ сайёрлар қўли билан битилган (би айдий сафаро)» (80:11-16)

Келтирилган Қуръон оятлари шуни кўрсатадики, Қуръон ҳали Пайғамбар ҳаёти давомидаёқ тўлиқ жамланган ва китоб шаклида (мусҳаф) ёзиб қайд этилган. Пайғамбар Қуръонни ўзи ёзиб, қайд этган (25:5), ва ундан (98:2) тиловат қилиб берган.

Муллалар эса «Пайғамбар саводсиз» деган ёлғон ҳикояни тўқиб чиқаришди. Уларнинг яна бир ёлғони, Пайғамбар гўёки ҳаёти даврида Қуръонни жамламаган/жамлай олмаган(?), балки бу иш унинг ўлимидан сўнгра бошқалар амалга оширган.

Афтидан, муллалар биз юқорида келтирган оятлардан хабари йўқ, йўқса Қуръон (мусҳаф) Пайғамбар ҳаёти давомида ва ҳатто Пайғамбарнинг шахсан ўзи тарафидан ёзиб тамомланганини кўрган бўларди.

Шунинг учун ҳам, муллалар турли чалкаш ҳикоялар уйдирган, гўёки Пайғамбар ҳаёти мобайнида Қуръонни жамламабди/жамлаёлмабди, хуллас оятларни тарқоқ ва тартибсиз ҳолда қолдириб вафот этибди, фақатгина унинг вафотидан кейин, бошқа кишилар Қуръон сураларини бугунги тартибли мусҳаф ҳолатига келтирибди (?!)

Бироқ, муаммо шундаки, уларнинг ҳикоялари ўз ичида чалкаш ва ҳар бир ҳикоя бошқа ҳикояларни рад этади. Масалан, сунний ва шиалар қўлидаги Қуръон бир хил, аммо унинг қандай жамлангани ва қандай етиб келгани борасида бир-бирини инкор этади.

«Пайғамбардан кейин бошқалар Қуръонни тўплади», «Пайғамбар саводсиз» каби мулла ҳикояларини бевосита Қуръон ва тарихий фактлар фош этади. Энг сўнгги факт - 2015 йилда Бирмингем университети қўлларидаги энг эски Қуръон қўлёзмасини текширганида, 568-645 йилларга оид экани аниқланди. Бу мулла эртакларида айтилган даврларидан ҳам анча олдин. Хулоса чиқариш ўзингизга ҳавола.