АҲЛИ КИТОБ МУЛЛАЛАР-8
АСКАРНИНГ МУКОФОТИ - ЖАННАТДАГИ 72 БОКИРА
Бу боб жаннатдаги 72 ҳурнинг файзини зикр қилмасдан тугал бўлмайди. Муллаларнинг шаҳвоний хушхабари етиб бормаган ҳеч бир хонадон қолмаган бўлса керак: дин йўлида ўзини портлатган ҳар бир худкушни жаннатда 72 сулув бокира кутади. Бу муллалар томонидан ямоқланган яна бир ғайри-Қуръоний уйдирма.
Мана мулла ҳадисларидан бири:
"Шаҳиднинг Аллоҳ ҳузурида олти хислати бор:
1) қони тўкилган илк онда гуноҳлари кечирилади,
2) жаннатдаги манзилини кўради,
3) қабр азобидан омонда бўлади,
4) (Қиёмат кунидаги) энг ката қўрқинчдан омонликда бўлади,
5) иймон либоси билан зийнатлантирилади,
6) ҳури ийнга уйлантирилади,
7) хеш-ақраболаридан етмиш кишини шафоат қилдирилади”. (Муснад Аҳмад, Сунан Тирмизий)
Қуръонда жаннат деган жойда жангчиларни кутаётган 72 бокира деган гап йўқ. Аксинча Қуръон мўминларга ҳам эркак, ҳам аёл, ҳам ўз жуфти ҳалоллари билан бирга боғларга (жаннатларга) киришини айтади:
"Жуфтларингиз билан бирга мамнун ҳолда жаннатга кирингиз!" (43:70)
Қуръон "Жаннат"да ўз жуфтларингиз билан абадий бирга қоласиз дейди, аммо бизнинг мулла биттага қаноат қилармиди :), энг интим жинсий майллару шаҳвоний орзулар жунбушга келадиган фурсат мана шу - жаннатдаги жуфтлар. Афтидан, муллалар дунёдаги каби, биттаси билан яшаб, бошқаларига бориб турадиган имтиёз бўлмаса (бўлиб ҳам 72 та бўлса!!!), ундай жаннатга ҳам рози эмас. Бу нақлларни ҳикоя қилувчи муллалар, эҳтимол, ўша оят Қуръонда борлигидан хабарлари йўқ. Умуман, Қуръондан бехабарлик мулла синфининг бугунгача энг заиф ва мағлубият нуқтаси.
Аслида, жиҳодчи зомбилар ва худкуш ҳужумчиларга мукофот тарзида жаннатдаги ҳурларни ваъда қилиш яна ўша Библиядан олинган кўчирма. Лекин Библияга кўра, христиан жангарилари ҳурларга етишишдан олдин ўлиши шарт эмас. Библиядаги ҳурлар - шу дунёнинг ўзида қўлга киритилиши керак.
Библиядан иқтибослар:
"— Нимага ҳамма аёлларни тирик қолдирдингиз? — деб сўради улардан Мусо.
— Баломнинг маслаҳати билан Пиёр тоғида Исроил халқини Эгамизга хиёнат қилишга ундаган шулар–ку! Ўшаларнинг дастидан Эгамизнинг жамоаси орасида ўлат пайдо бўлган эди! Қани, бўлинглар, ҳамма ўғил болаларни ва эр кўрган аёлларни ўлдиринглар. Фақат эр кўрмаган қизларни ўзингиз учун тирик қолдиринглар". (Саҳрода 31:15-18)
"Мусо билан руҳоний Элазар Эгамизнинг Мусога берган амрини адо этишди. Сипоҳлар қўлга киритган нарсалардан ташқари ўлжа қилиб олган мол–ҳол ва аёл- 26 ларнинг умумий сони қуйидагича эди:
қўй–эчкилар — 675.000 та,
моллар — 72.000 та,
эшаклар — 61.000 та,
эр кўрмаган қизлар — 32.000 та.
Ўлжанинг урушга борган сипоҳларга тегишли қисми қуйидагича эди:
қўй–эчкилар — 337.500 та,
шулардан 675 та қўй–эчки Эгамизнинг улушидир,
моллар — 36.000 та, шулардан 72 таси Эгамизнинг улушидир,
эшаклар — 30.500 та, шулардан 61 таси Эгамизнинг улушидир,
эр кўрмаган қизлар — 16.000 та, шулардан 32 нафари Эгамизнинг улушидир". (Саҳрода 31:31-40)
Библия версиясига кўра, ҳатто руҳонийлар ҳам ҳурлардан ўз улушини олиши керак. Уларнинг истагини қондириш кечиктириб бўлмайдиган, энг бирламчи масала. Жангчиларни ҳирсини қамчилаш учун осмонда ёки ерда ҳурларни ваъда этиш, худди Библиянинг ўзи каби эски найранг. Биздаги муллалар ўша "ҳурлар" ғоясини плагиат қилиб олиб, уни яна-да янги савияга олиб чиқади – ҳурлар жаннатда кутади. Яъни бир тош билан икки қуш.