May 2, 2021

Ҳадис ҳақида Қуръон нима дейди?

Қуръонда мўъжизавий тарзда ҲАДИС зикр этилади, аммо таржималарнинг бирортасида бу калима ҲАДИС деб таржима этилмаган. баъзан “сўз” ё бошқа йўллар билан обқочилади. Юзйиллар мобайнида Аллоҳнинг йўлидан оздириш учун айнан ҲАДИС уйдирилиши Аллоҳнинг китобида баён этиб қўйилгани одамни лол қолдиради.

– Қуръон – бу уйдирилган ҳадис эмас (Юсуф:111)
– Ахир улар ундан (Қуръондан) кейин яна қайси ҳадисга иймон келтирурлар?! (Мурсалот:50)
– Одамлар орасида шундайлар борки, улар илмсизлик билан, Аллоҳнинг йўлидан оздириш учун ва уни масхара қилиш учун маъносиз ҳадисларни сотиб олади. Айнан ўшалар учун хорлагувчи азоб бордир. (Луқмон:6)
– Осмонлар ва Ер ҳақида, Аллоҳнинг яратганлари тўғрисида… таваккур этмайдиларми?! Ундан (Қуръондан) сўнг яна қандай ҳадисга ишонадилар-а?! (Аъроф:185)
– Булар – Аллоҳнинг оятларидир, Биз уларни сизга ҳаққи-рост тиловат қилиб бермоқдамиз. Бас, улар Аллоҳ ва Унинг оятларини қўйиб қанақа ҳадисга ишонадилар?! (Жосия:6)

kemalyoldash.com