Нега биз фақат Қуръонга чақирамиз ?
Биз нега фақат Қуръонга чақирмоқдамиз ?
Нега фақат Қуръон атрофида бирлашиш лозим ?
❆ Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг. ❆ (Оли имрон,103)
Сир эмаски, бугунда дин номидан гапиришдаги хато сабаб, инсониятни нотўғри йўлга етаклаш оқибати ўлароқ инсонлар ўртасидаги оқибатсизлик, парокандалик,бидъатлар ботқоғидан чиқа олмаётганликлари, ер юзидаги нотинчлик,нафақат турли миллатлар аро, балки ўзларини мусулмон атаган давлатлар, диндорлар орасида ҳам, аянчли инсоният тақдиридек кўринмоқда.
Улар ҳоҳ суннат аҳли бўлсин, ҳоҳ шиа оқими бўлсин ёки ўзларини хар қандай фирқа номи билан аташмасин — ўраталаридаги келишмовчилик, тарафкашлик ва ноҳақ санашлик неча асрларки двом этмоқда.
Бу низоларнинг баъзилари қадимдан бўлса, баъзилари яқин тарихларда пайдо бўлди.
Дин номидан суҳбат қурмоқ , бу — жиддий бир ишдир.
Хар киши ДИН номидан — Қуръондан гапирмоқдаман -дея ўртага чиқиши мумкин аммо, Қуръон номидан гапирмоқдами ёки ўз номиданми бунга аввало аниқлик киритиш лозим бўлади.
Бу эса бизларга — ўша дин асоси бўлмиш Қуръонни ўқиш, ўрганиш, билиш, англаш, тушуниб етишни зарур эканини англатади.
Олдимизда яқин ўн беш аср муддат бирон харфи ўзгармаган — 6236 оятдан иборат бўлган бир — матн бор.
Қуръон — бор.
Қуръон номидан, дин номидан сўз очилар экан, аввало уни фақат биргина оятини ажратиб олган ҳолда — ДИН дея, унга таъриф бериш мумкин эмаслигини, балки уни тўлиқ билмоқлик шарт эканини ёдда тутиш лозим бўлади.
❆ Ўқи! Ва Роббинг энг карамлидир!❆ (Алақ,3)
Бу китоб (Қуръон)ни ўз тушуниш — аҳлоқи бор, одоби — бор .
Қуръон билан «сўзлашиш» — йўли, англаб етиш услуби, шарти бор.
Инсоният олдида қандай муаммо бўлмасин ва сиз бу муаммога, Қуръон номидан жавоб бера бошласангиз, албатта, сизни тингловчи Аллоҳ номидан гапирмоқда — деб тушунади, хатто сизни шахсий фикрингизни, муаммо устидан чиқарган инсоний ҳукмингизни-да , Қуръондан — деб, тушуниб қолишдек (қўрқинч) эхтимоли ҳам бор.
❆ Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар кофирлардир.❆ (Моида,44)
Инсоний фикр билан Қуръон фикр-истагини ажратиб олиш учун эса, қоида, зарурий шартлар бор.
Қуръон номидан сўзламоқ — уни бутун, тўлалигича тушунмоқ ва билмоқни шарт қилади ва асло, бир оятнигина билган ҳолда, унга тегишли бўлган бошқа оятларни билмасдан гапириш ва фикр юритиш, ҳулоса чиқариш — мумкин эмаслигини талаб қилади.
Қуръонни тадаббур этиш, англаш, тушуниб етишда — бир оятни бошқа бир оятга алоқадор эканига ахамият бериш , у (оят)ни қаерда, қандай сабабга кўра нозил бўлгани- тушиш сабаби, ундаги маъно-моҳият , оятнинг асл мақсади, инсонлардан истак — талаби нимада экани ҳақида билимга эга бўлиш шартдир.
❆ Қуръонни тадаббур ила ўйлаб кўрмасларми? ❆ (Мухаммад,24)
Бу қоидага амал қилмаслик оқибати эса, айни ислом дини барпо қилинган даврдан бошлаб шу кунга қадар давом этиб келаётган, нафақат ер куррасидаги инсонлар орасида балки, мусулмонлик даъвосида бўлган ислом оламининг бугундаги муросасизлиги, такфирчилик, хатто бир-бирларини қатл этиш даражасигача етиб бориш — сабаби эканини, бир-бировларини қонларига ташна бўлиш даражасига бориб етканларига, айнан Қуръонни тўғри англаб етмаганлари — сабаб бўлганлигини гувоҳи бўласиз.
Агар бу шартлар(Қуръонни ўрганиш)га қатъий риоя этилмас экан, дин номидан сўзловчи хар бир шахс — Қуръони каримда қаттиқ огоҳ билан лаънатланувчилар номини олганлар — Қуръонни ўз мақсад манфаатлари йўлида ишлатувчи,уни арзон баҳога (дунё матоҳи учун) «сотувчи», суиистеъмол қилувчи, оятларни ўз қарашларига мувофиқлаштириб таъриф берувчи, Аллоҳ номидан инсонларга ёлғон сўзловчи кимсалардан бўлиб қолиши — аниқдир.
Бунга асос-хужжат эса, айнан келтирилган сифатдаги кимсаларни бор экани, уларни Қуръон тарафидан — маълум қилиниши — Уни (қуръон) хабар беришидир.
❆ Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар ўзлари ёлғончилардир.❆ (Нахл,105)
❆ Менинг оятларимни арзон баҳога сотманглар.❆ (Моида,44)
❆ Улардан бир гуруҳлари борки, сизлар китобдан бўлмаган нарсани китобдан деб ўйлашингиз учун, китобни тилларини буриб ўқирлар. Ва: «У Аллоҳнинг ҳузуридандир», дерлар. Ҳолбуки, у Аллоҳнинг ҳузуридан эмас. Улар билиб туриб Аллоҳ ҳақида ёлғон сўзларлар. ❆ (Оли имрон,78)
❆ Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ одам борми? Ана ўшалар Роббиларига рўбарў қилинурлар ва гувоҳлар: «Анавилар Роббилари шаънига ёлғон гапирганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг лаънати золимларгадир», дерлар.❆ (Худ,18)
Муаммонинг энг ажабланарли томони ўз аро келиша олмаётган хар икки мусулмон, диндор қўлида — дин асоси бўлмиш Қуръон ва сахих хадис деб аталмиш китоблардан хужжат сифатида жой олган — оятлар, хадислар (гап-сўзлар)ни борлигидир.
Бу қандай бир китоб-ки, бир мақсадда бўлган дин биродарларини, тарафдорларини бир-бирига душмандек, ёв сифатида шаклланишларига олиб борса — деган аянчли, ҳақли савол юзага келади.
Инсонлар ўз тилларида диндан сўз очар экан — тингловчида унинг қаерда Қуръондан сўзламоқда-ю, ва қайси жумла унинг ўз қараш ўлчови, ёки ривоят қилгани — бир инсон фикр ифодаси эканини билишга, ажратишга зарурат туғдиради.
❆ Булар Аллоҳнинг оятларидир. Биз уларни сенга ҳақ ила тиловат қилурмиз. Улар Аллоҳни ва Унинг оятларини қўйиб, қайси хадисга (гапга) иймон келтирурлар?! ❆ (Жосия,6)
Сўзловчи — (дин номидан ривоят қилгувчи шахс) — тингловчини, чалғитмаслик учун, оят билан шахсий қарашни — қўшиб сўзламаслиги лозим бўлади.
(Хутба ўқишликдаги Илоҳий калом билан — башар сўзи ўртасини англатиш, айнан тин олиш (ўтириб) сўнг давом этишда зоҳир бўлади.)
Инсон диндан сўзламоқни истар экан — Аллоҳ номидан унинг китоби — Қуръондан сўзламоғи шартдир.
Қуръони каримни биз инсонларга етиб келишида элчи вазифасини аъло даражада адо этган, росулимиз Мухаммад алайҳиссаломдир.
У кишидан Қуръон оятларини соф ва тўлиқ етказилганлиги ва ўзларидан оятларга бўлган таъриф, тафсир, ифода ҳаётларида амал билан кўрсатиб берганлигини — Қуръонни ўзи хабар беради.
Бизларга етиб келган амаллари ва сахих хадислари бўлса, албатта Қуръон ўқир эканмиз, унда ўз тасдиғини топади,Қуръонни англар эканмиз кўз олдимизда тирик росул намоён бўлади. тасдиқ топмаслиги мумкин ҳам эмас-ки, у зот фақат — Қуръондан сўзлаганлар ва унга кўра ҳаёт кечирдилар:
44) ❆ Ва агар у (Муҳаммад) Бизнинг (номимиздан) баъзи ёлғон сўзларни тўқиса.❆
45) ❆ Албатта, Биз уни қудрат билан тутармиз.❆
46) ❆ Сўнгра, албатта, унинг шоҳ томирини кесармиз.❆ .
(«ал-Ҳаақаҳ»-44-45-46-оятлар)
Бас шундай экан, пайғамбар номидан ривоят қилинадиган хар бир хадис ҳам — айнан Қуръон истак-талабига мос келиши, унинг бирор оятига таянган, унда ўзак, асос, қувват олган бўлишлиги ҳам шарт бўлиб чиқади, ва асло маънода зид келмаслигини соғлом фикрловчи инсон ёдига солади, ҳушёрликга чақиради.
Нега ҳушёрликга чақиради? чунки, бу пок динни шу қадар муддат ичида инсоният олдида гўё мағлубдек кўриниши ҳам айнан дин душманларининг уйдирма ва ёлғон тўқималарига умматни алданиб қолишлигида намоён бўлди, диндаги уйдирмалар оқибатида тарафкашлик ва фирқаларга бўлиниб кетишлик вужудга келди.
Бунга қаттиқ ахамият бериш, мўъмин-мусулмон бўлган кимсани ўз пешвосига кўр-кўрона эргашмасликга, ахамият беришликга — илм олувчига, уммат бўлгувчига зарур ўлчов, қолип, андоза бўлиб — йўл кўрсатади.
Ўзга инсонлар (мазҳаб бошилар, тафсирчи олимлар, ахли илмлар, дин пешволари)ни Қуръонга — оятга нисбатан билдирмоқчи бўлган фикрларини эса, оятни (гувоҳ) келтирган ҳолда, — «мана бу оятдан келтириб чиқарган менинг шахсий ҳулосам ва фикрим мана бу бўлди» — деб айтмоғи лозим бўлади, Агар бирор оятни далил қилиб келтирмаган бўлсалар, қилинган тафсир, ривоят маъносига оид — хужжат — оятни излаб топишлик, ривоят тасдиғини (сахихлигини) соф эканини Қуръондан излаш, ақл ишлатиш, тадаббур этишликни эса Қуръон — инсонларга фарз қилиб — буюради, юклайди.
❆Уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага, Пайғамбарга келинглар», дейилса, «Бизга ота-боболаримизни нимани устида топган бўлсак, ўша етарли», дерлар. Агар ота-боболари ҳеч нарсага ақли етмайдиган ва ҳидоятга эришмаган бўлсалар ҳам-а?!❆ (Моида,104-оят) — келтирилган бу оят, биз инсонларни дин номидан айтилаётган даъватга, ривоят қилинаётган хар бир хадис ва хабарни ўта синчковлик билан яхши ўрганган ҳолда билиб қабул қилишга ундайди, огоҳ этади, буюради.
❆ Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик.❆ (Қамар,17)
❆ Биз сенга нозил қилган Китоб муборакдир. Ақл эгалари унинг оятларини тадаббур қилишлари ва эслашлари учундир.❆ (Сод,29)
Чунки дин — Аллоҳникидир. Қуръон — Унинг сўзлагани — диндир.
Акс ҳолда хар қандай инсон фикри ва қараши — дин дея ном олиб — инсониятни адашишга, Қуръон истаги қолиб, инсон истагига томон кетиб қолишликга, аслдан (Қуръон ва соф суннатдан) узоқлашишга олиб боради.
Аллоҳ эса Ўз динини, ҳукмини — ўртоқлашмайди.
❆ Дин ҳам бардавом — Уникидир.❆ ( Нахл,52)
Шундан келиб чиқиб, олдимизда 90 сураси Макка ва 24 сураси Мадинада нозил бўлган, 6236 оят, бир тўплам — китоб — Қуръон қўлимизда турибди.
Худди шу тўплам — китобни тўғри англай билишимиз учун ҳам юқорида келтирилган Қуръонни ўрганиш ва унга амал қилиш қоидасини билишимиз ва унга қаттиқ риоя қилишлигимиз — шарт бўлади.
Шартлар ичида энг мухими — Қуръонни барча билдирмоқчи бўлганларини билиш, тушуниб етиш ҳам алоҳида шартдир.
Яъни бир оятни лафз ўлароқ билиш, тушуниш эмас — унинг руҳини (оятни инсондан истагини) тушуниб етиш, англаш лозим бўлади.
Биз бир оят мазмунини билиш учун — унга таълуқли бўлгани ҳолда унинг аввали ва ундан сўнг (сўнгроқ) нозил бўлган бошқа оятларни ҳам — унинг давоми ва маъно ифодада тўлдирувчи эканини билмаслик, боғлай олмаслик, ўша билмоқчи бўлган оятимиз ҳукмини тушуниб етмасликга ва натижада хато бир тўхтам — хато ҳулоса келтириб чиқаришга ва уни ДИН деб аташга олиб келади.
Бу эса бизни воқеъликда, бирор ҳолатга нисбатан баҳо беришликда — ўша билганимиз биргина оятга таяниб ҳулоса чиқариш, хатога юз тутишимизга — сабабчи бўлади.
Қуръондан хабарсиз бўлган кимсалар эса, бу ҳукмнинг хато эканини ва унга (ўша воқеъликга)тегишли Қуръонда бошқа оятлар ҳам мавжуд эканини билмасликлари сабаб бўлади, оқибат, қўлида Қуръон тутган икки диндош орасида тафовут ва бўлиниш, бир-бирларини «билмаслик»да тахқирлаш ва хатокорликда айблаш вужудга келади.
Натижа эса, Қуръон хабар бераётган, ушбу келтираётганимиз сўнги оятдаги кимсалардан бўлиб қолишига — инсон ўзи сабабчи бўлиб қолади :
❆ Бас, улар ишларини ўз ораларида пора-пора қилиб бўлиб юбордилар. Ҳар фирқа ўз ҳузурларидаги нарса ила хурсанддирлар. ❆ (Мўъминун,53)