June 7, 2021

Бу ширк ҳақда сизга айтишганми?

Ширк — банда бировни Аллоҳга тенглаштиришдан кўпроқ, банда ўзини Аллоҳ ўрнига қўйишидир.
Бунга мисоллар — бугун тўла…

Дин уйдириб халол харом қўядиган мулла — Аллохнинг диндаги шериги бўлишга уринади.

Ердаги ризқ ва неъматларни ишғол этиб, уларни халққа бермайдиган давлат ва банклар — Аллохнинг мулкдаги шериги бўлишга уринади.

Бировни хуррият ва яшаш хаққидан махрум этгувчи хукумат ва махкамалар — Аллохнинг хукмдаги шериги бўлишга уринади.

Ваҳоланки, Дин ҳам, Мулк ҳам, Ҳукм ҳам — Аллоҳнингдир. Буларда Аллоҳ билан шериклик ширкати қурмоқчи бўлганлар — инсонлар устига илоҳликни даъво қилган бўлади.

Мана шу — энг улкан гуноҳ ва жиноятдир, ва ҳеч қачон кечирилмайди.