Нега мусулмонлар бир-бирига душмандек?
Зоҳирда иймонга даъво бўлсада, реал воқеъда мусулмонни ўзаро гўё бир тан, бир жон бўла олмаслиги – Қуръон мақсадига ҳам, истагига ҳам – мутлақо зид ишдир.
Қуръонни инсониятга ҳаёт қомуси, Дин – деб танлаган Аллоҳ таолони биз инсонлардан истаги , гўзал ҳаётни йўлга қўя олмаганимиз – Унга манзур бўлмайдиган иш бўлиб, балки бу – Унинг ғазабини келтирувчи ҳолатдир.
Қуръонга хар кун қайта-қайта мурожаат этмас эканмиз, ундан бугунги абгор ва аянчли ҳолатимизга чиройли ечим изламас эканмиз – биз мусулмонларни (динсизни-ку қўйинг), минг йиллардан буён ўртамиздаги авлодлардан давом этиб келаётган келишмовчилик, тарафкашлик, бўлиниш, душманликни -ўзгартиролмаймиз, ечим кўрсатолмаймиз.
Диндор сифатида на ўзимизга на ҳалққа ва на умматга малҳам – бўлолмаймиз, аксинча, мусулмонлар ҳаётини қиёматга қадар худди мана шу- бугунгидек, “диндорни душмани- диндор” ҳолатида давом этишига – истамасакда “хисса” қўшиб яшаб ўтаверамиз.
Қуръонга мурожаат этиш уни ўқиб қўйишгина эмас – уни англаб-тушуниб етишдир.
” Бугунги кунда Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим.” (Моида,3-оят)
Бундай сўйлагувчи Ҳақ каломидан ўша – “..мукаммал қилиб бердим..” – ни шу кунда нега изламаймиз ?
Қандай йўл тутсак мукаммал эканини – мусулмонлар бирлаша олишларини – қандай рўёбга чиқариш ҳақида нега ўйламаймиз ? Мукаммал бўлган ҳолида – нега ихтилофлардамиз ? Нега биз мусулмонлар бир-биримизга душмандекмиз ?
Қуръонга қайтиш, аслга қайтиш, мукаммал қилиб берилган йўлгдан барча муаммоларимизга ечим излаб топиш бугунда иймон давосини қилиб турган хар бир мусулмон учун – бу долзарб мавзуъ ва заруратдир.
Дунёни тўрт бурчида – ўзини мусулмон деб атагувчи тўрт жамият мавжуд бўлса, буларнинг барчаси ҳам ўз аро – келишолмайди, хатто бир-бирини ўлдириб, яшаб ўтмоқда.
Ҳаммаси ҳам фақат ўзларини – тўғри деб биладилар, кўплари ўз устозлари дин пешволари кўрсатиб берган йўлларида бардавом, хатто, яхши ниятда бўлса-да бирлашиш ғамида ўзларини тафтиш қилишни ҳам асло исташмайди, албатта, устозларга бўлган қаттиқ хурмат бунга йўл бермайди.
Аммо худди мана шу қаттиқ хурматни йўл бермаслиги айнан – ўша тўрт жамиятни тутган йўлларида хатолик бор йўқ эканини билишга тўсқинлик қилмоқда – йўл бермай келмоқда.
Билишга бўлган уринишлар эса айнан – бир-бирларини нима деётканларига эмас – асосий эътибор ким эканига (шахс эътибори) бўлгани учун наф бермаган – бошқаларга бўйн сунмаслик ва қулоқ солмаслик, энг асосийси эса ечимни айнан Қуръондан изламаслик сабаб – кутилган натижа бермаган, бермади, бермайди ҳам.
Шу онда қуръон устида ўй сурган ўқувчи олдида “наҳот бир китоб – инсониятни шу қадар бўлиб ташласа ?” – деган ўй пайдо бўлади, аммо бу инсониятнинг ўз хатосидир.
Қуръон бутун инсониятни парчалаш учун эмас – бирлаштириш учун нозил қилинганини – соғлом ақл эгасигина тушуниб етади.
Унда бу бўлинишлар қаердан келиб чиқди?
Бу инсонларни – Қуръон атрофида бирлашолмаётганидан, уни ҳаётдаги муаммоларига, ўз-аро ўрталаридаги келишмовчиликга ихтилофга – ҳакам қилмаётканликларидандир.
*Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг. * (Оли имрон,103)
Соғлом фикр юритувчи дин олимлари, уни чуқр ўрганишда ва ҳақиқий мукаммал дин эканини ҳаётий кўрсатишга етаклайдиган – ҳаётга тадбиқ этишни Росул алайҳиссаломдек, у киши кўрсатиб бергандек – Роббимиз истагида бўлган инсоний ҳаётни рўёбга чиқаришга етакловчи мўъмин -мусулмонларга эхтиёждамиз.
*Йўқ, Роббингга қасамки, сени ўз ораларида чиққан келишмовчиликларга ҳакам қилмагунларича, кейин, чиқарган ҳукмингга дилларида танглик топмасдан, бутунлай таслим бўлмагунларича, зинҳор мўмин бўла олмаслар!* (Нисо сураси ,65-оят)
http://kemalyoldash.com/3398