June 7, 2021

Индирилган дин vs Уйдирилган дин (СИЗ қай бирига мансубсиз?)

Инсоният яратилибдики, икки диндан бирига эътиқод қилиб келган — Индирилган дин ва Уйдирилган дин. Бугунгача шундай бўлиб келган, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Бу икки динни айира олиш учун улар орасидаги бир неча нозик фарқларни эслатамиз:

Индирилган дин ҳақиқат ва ҳаётни англатади, Уйдирилган дин эса — ривоят ва афсоналар ўргатади.

Индирилган дин оддий башарларни, инсон Набийларни ўрнак кўрсатади, Уйдирилган дин эса ўрнак олиш имконсиз бўлган супермен Набийларни яратади.

Индирилган динда далиллар Борлиқ ва Соғлом Ақл қонунларига таянади, Уйдирилган динда эса далил йўқ, фақат миш-миш моҳиятидаги ривоятлар.

Индирилган динда ғайби билмайдиган, ҳатто ўз яқинларига ҳам Қиёматда ёрдам беролмайдиган Набий бор, Уйдирилган динда эса Қиёматгача ва ундан кейинги барча Ғайбни биладиган Набий бор.

Индирилган динда Қиёмат илми фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир, Уйдирилган динда эса Қиёматнинг барча аломатлари ошкор ва ҳар бир давр учун ишлатилаверади.

Индирилган динда Муҳаммад а.с.га фақат Қуръон берилган, Уйдирилган динда эса Муҳаммад а.с.нинг мингдан ортиқ мўъжизаси бор.

Индирилган динда Коинотдаги оятларга ишора этилади ва ҳар бир мўъжиза Аллоҳнинг Коинотдаги Қонунидан ташқари эмасдир, Уйдирилган динда Мўъжизалар Борлиқдаги яратилиш қонунларига зид тарзда, уларни бузиш орқали содир этилади.

Индирилган динда Аллоҳ Борлиқ ҳаётига узлуксиз тарзда мудохала этади, аммо Суннатуллоҳ, яъни Борлиқдаги Аллоҳнинг қонунлари ўзгармасдир, Уйдирилган динда эса Аллоҳ борлиққа фақат қонунларни бузиш учун мудохала этади.

Индирилган динни Аллоҳ индиргандир, уйдирилган динни эса инсонларнинг ўзлари уйдиргандир.

Шайтон ўз сўзига содиқ қолди — Аллоҳнинг ТЎҒРИ ЙЎЛИ узра ўтириб, Одам авлодининг аксариятини адаштиришга муваффақ бўлди, оқибатда инсонлар дин уйдириб, Аллоҳнинг ТЎҒРИ ЙЎЛИ дея ишонадиган бўлди.

Уларга «Аллоҳнинг индирганига эргашинг, дейилса, улар «Йўқ, биз ота-боболаримиз йўлидан кетамиз!» дейишади.

Савол: Булардан хабарингиз борми? Ишонган динингизни ҳеч суриштириб кўрганмисиз? Индирилган ва Уйдирилган диндан СИЗ қай бирига мансубсиз?