Жаноза намози
Қуръонда «жаноза намози ўқинг» деган бир ифода йўқ, демак, жаноза намози ўқиш фарз эмас.
Фақат 9:84-оятда Пайғамбарга хиёнат қилганлар ортидан жаноза намози ўқиш, қабрлари бошида туриб, уларга ёрдам беришдан қайтарилади.
Демакки Пайғамбарга — динимизга — хиёнат қилмаган мусулмонларнинг жаноза намозларини ўқиш мумкин, уларнинг қабрларига бориб, ёрдам бериш мумкин.
Майитнинг ортидан Аллоҳни эслаб ибодатлар қилиш, намоз ўқиш, Қуръон ўқиш ва дуо қилган ҳолда маййитни дафн этиш, Исломнинг руҳига уйғун амаллардир.
Исломда ўрнашган бу амалларни давом эттириш албатта гўзал ишлардир.
Фақат Қуръонда ўрин олмаган қатор уйдирма эътиқодлар (Қабрдаги савол-жавоб, қабр азоби ва қабр мукофоти каби) асосида етишган мулла ўликка қабр устидан пичирлаб ўргатиб туриши (талқин бидъати) каби Қуръонга тамоман зид амаллар ҳамда жанозадан кейинги исроф маросимларига нуқта қўйилиши керак
(Ўлгандан кейин берилган «талқин» суннийлар орасида ёйғин, гарчи уларга қарши чиққанлар ҳам мавжуд. Яъни бу масалада ҳам иттифоқ қила олишмаган).