quranonly
May 2, 2021

Қуръон ва хадис ихтилофлари (Aллоҳ тасаввури)

1. Аллоҳ инсонни қай кўринишда яратган?

Хадис: Аллоҳ инсонларни, ўз кўринишида яратган.

Абу Хурайра ривояти: “Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: “Сизлардан бири, биродари билан уришса, юзига уришдан тийилсин. Зеро Аллоҳ, Одамни ўз суратида яратгандир”. (Сахихи Муслим:2612)

Бу сахих хадис, санадидаги тўла ровийлари:
Наср ибн Али ал-Жахдамийга отаси ривоят қилган, унга Мусанна ривоят қилган, унга Мухаммад ибн Хотим ривоят қилган, унга Абдурахмон ибн Махдий ривоят қилган, унга Мусанна ибн Саид ривоят қилган, унга Қатода ривоят қилган, унга Абу Айюб ривоят қилган, унга Абу Хурайра ривоят қилганки, у Расулуллоҳдан: “Сизлардан бири, биродари билан уришса, юзига уришдан тийилсин. Зеро Аллоҳ, Одамни ўз суратида яратгандир” деганларини эшитган.

Ибн Умар ривояти: Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: “Юзни ёмонламанг, чунки Одам боласи Рахмон суратида яратилгандир”. (Муслим, Жаннат, 11. Ибн Хожар, Фатхул Борий, 5/183. Ибн Абу Осим “Сунан”да сахих деган. Табароний “Кабир”да сахих деган. Исхоқ ва Ахмад ибн Ханбал хам сахих деганлар).

Қуръон:
Аллоҳга ҳеч нарса ўхшамайди. “Унга ўхшаш неч нарса йўқдир”. (Шўро 11)

2. Аллоҳнинг кулиши

Хадис:
Абу Хурайра ривояти. Расулуллоҳ дедилар: “Буюк Аллоҳ, хар бири жаннатга кирадиган ва бири иккинчисини ўлдирган икки одам холига кулади. Бири Аллоҳ йўлида уришади, сўнгра шахид бўлади. Буюк Аллоҳ қотилнинг тавбасини қабул қилади. Мусулмон бўлади, у хам Аллоҳ йўлида уришади ва шахид бўлади”. (Бухорий, Жиход. Фатхул Борий, VI, 39. Муслим, Имора. Нававий, 13/39. Молик, Муватто. Насоий, Сунан)

Абу Дардо ривояти. Расулуллоҳ дедилар: “Уч тоифа инсон борки, Аллоҳ уларни севади, уларга қараб кулади ва улар билан овунади.
Биринчиси, жангда атрофи ўраб олинганда, Аллоҳ учун жони билан урушади. Шу холда ё ўлдирилади ёки Аллоҳ унга ёрдам бериб зафар беради. Сўнг айтади: шу қулимга қаранг, мен учун қанчалик сабр қилди.
Иккинчиси, гўзал бир аёли ва юмшоқ ётоғи бўла туриб, кечаси ўрнидан туриб, ибодат қилган одамдир. У учун Аллоҳ “шахватини қўйиб мени эслади, агар истаса ётиб ухлар эди” дейди.
Учинчиси, бир карвон билан сафарга чиққанлар. Улар кеча бўйи уйқусиз қолсалар-да, кечаси ётиб ухлаб, саҳар туриб, хуфия тарзда ибодат қиладилар”. (Табароний, Мажмаъ-уз-Завоид №3536. Табароний, хадис ровийлари ишончли одамлар деган).

Қуръон:Аллоҳ фақат кофирлар устида кулишини айтган: “Аллоҳ уларнинг устидан кулади ва ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юришларини давомли қилади” (Бақара:15)

3. Аллоҳ, қиёматда Расулуллоҳни ўз курсисига ўтқизадими?

Хадис:
Абдуллоҳ ибн Салом: “Қиёмат куни Аллоҳ, Расулуллоҳни курсисига ўтқизади”. (Имом ал-Халлал, ас-Сунна).
Ибн Аббос ривояти: “Ибн Аббос, Исро 79 оятни (“Роббинг сени Мақоми Махмудга чиқаради”) ўз тафсирида, Аллоҳ сени ўз Аршига ўтқизади, деган”. (Имом Захабий, Ал-Улувв.
Мужохид: “Аллоҳ Мухаммадни ўз аршида ёнига ўтқизади”, деган.
Ибн Абу Шайба, Мусаннаф. Ибни Абдул Барр, ас-Сунна. Ал-Халлал, ас-Сунна.
Абу Довуд “Сунан”да: Ким, Мужохиднинг бу нақлини инкор қилса, у ёмонлангандир.
Абу Бакр ибн Абу Толиб: Ким Мужохидни бу хабарини рад этса, Аллоҳни рад этган бўлади.
Ким Набийимизни бу фазилатини ёлғон деса, кофир бўлади (ал-Халлал, ас-Сунна).
Имом ал-Халлал айтади, “Менга, Ахмад ибн Асрам ал-Музаний бу хадисни ўқигандан кейин айтдики: “Ким бу хадисни инкор қилса, Аллоҳ ва Росулига тегишли нарсани инкор қилгани учун кофир бўлади”.
Исхоқ ибн Рухаййа айтади: “Бу хадисга имон келтириб, таслим бўлиш даркор”.
Имом Ахмад ибн Ахмаднинг ўғли Абдуллоҳ: “Бу хадисни кўпчиликдан эшитдим. Хеч бир мухаддис буни инкор қилганини кўрмадим. Биз бу хадисни эшитганимизда, фақат Жахмия тоифаси инкор қиларди” (ас-Сунна).

Қуръон:
Қуръонда саноқли нарсалар улуғ (Азийм) саналган. “У Зот улуғ Арш (Арши Азийм) Соҳибидир”. (Тавба:129)
Ўзи соҳиб бўлган мулкига, жумладан Аршга ҳам, ҳеч кимни шерик қилмайди. “Осмонлар ва ернинг мулки Уники, фарзанд тутмаган, мулкида бирон шериги бўлмаган ва барча нарсани яратиб ўлчов билан ўлчаб қўйган Зотдир”. (Фурқон:2)

4. Аллоҳнинг бармоқлари борлиги хақида

Хадис:
Анас ибн Молик ривояти: Расулуллоҳ шу дуони кўп қилардилар: “Эй қалбларни ўзгартирувчи Аллоҳ! Қалбимни динингда собит қил!”. Мен бир кун ундан “Эй Аллоҳнинг Росули, биз сизга ва сиз олиб келганларга имон келтирдик. Сиз, биз хақимизда қўрқасизми?” дедим. Менга шундай дедилар: “Ха, қалблар, Рахмоннинг икки бармоғи орасидадир. Уларни хохлаганидек айлантиради”. (Термизий:2141)

Қуръон:

Аллоҳ ҳақида билмаган нарсаларни гапиришни ҳаром қилган: “Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсаларни гапиришингиз ҳаром қилинган” (Аъроф:33)

Қуръон ва хадис ихтилофлари (Aллоҳ тасаввури) | (kemalyoldash.com)