АҲЛИ КИТОБ МУЛЛАЛАР-29
20-БОБ. МАККА, БАККА, ҲАЖ ва ҚУРБОНЛИК
Биз 8-бобда ("Иброҳим ҳақидаги ёлғонлар") Иброҳим Пайғамбарга ҳеч қачон, ҳатто имон синови сифатида ҳам, ўғлини қурбон қилиш буюрилмаганини кўрдик. Қурбонликка одам сўйиш - бутпарастлик ритуали, буни ўша бобда конкрет оятлардан ўргандик. Аллоҳ ўз Расулларини ҳеч қачон бутпарастлик усуллари ёрдамида имтиҳон қилмайди. Шунинг учун сунний ва шиалар наздида Макка зиёратининг ажралмас қисми саналган Қурбонлик Байрами (Eid-ul-Adha) ҳам сохта.
Суннийлар ва шиалар Ҳаж учун йилда бир Маккада тўпланади, Иброҳим ўғлини сўйгани хотирасига миллионлаб қўй, туя ва сигир сўйишади. Бу кераксиз исроф ҳамда қон чиқариш каби бутпараст ритуалини жонлантириш.
Модомики, бундай қурбонлик сохта экан, у ҳолда ҳаждаги қолган ритуаллар ҳам шубҳа остида қолади. Муллалар айтадики, Иброҳим Каъбани қурган. (Каъба - сунний ва шиа динининг маркази. Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган кубсимон бино). Сунний ва Шиалар Каъбага юзланиб намоз ўқишади ва ҳар йили уни зиёрат этишади.
Қуръонда эса бутунлай бошқача, Иброҳим ҳеч қачон араб диёрида, Макка деган бир жойда, Каъба деган бир бинони қуриш учун сафар қилмаган. Иброҳим араб диёрига ҳеч қачон юборилмаган, бу ҳақдаги Қуръон оятлари:
"Биз уларга ўқиб-ўрганадиган Китоблар ато этган эмасдик, уларга сендан олдин бирон огоҳлантирувчи ҳам юборган эмасдик". (34:44)
Пайғамбаримиздан олдин арабларга бошқа огоҳлантирувчи юборилмаган. Яъни, Иброҳим араб диёрига бормаган. Яна Қуръонга мурожаат этамиз:
"Бу Китобнинг нозил қилиниши, ҳеч шак-шубҳасиз, барча оламларнинг Парвардигори томонидандир. Балки "Уни ўзи тўқиб олган", дерлар? Йўқ, у сендан илгари бирон огоҳлантиргувчи келмаган бир қавмни огоҳлантиришинг учун Раббингдан бир Ҳаққдир. Шояд ҳидоят топсалар". (32:2-3)
Пайғамбаримиздан олдин арабларга ҳеч бир огоҳлантирувчи келмаган:
"Ҳеч шубҳасиз, сен Тўғри Йўлдаги пайғамбарлардансан. Ота-боболари огоҳлантирилмаган, ғофил бўлиб келган бир қавмни огоҳлантиришинг учун Азиз ва Раҳим Зот томонидан нозил қилинган" (36:3-6)
Қуйидаги оятларда айтиладики, Мусо Мадянга борган ва Пайғамбаримиз ҳам олдин ҳеч қандай огоҳлантирувчи юборилмаган бир қавмга, арабларга юборилган:
"Биз Мусога буйруқ қилган пайтда, сен тоғнинг ғарб тарафида эмасдинг, гувоҳ ҳам эмасдинг. Лекин Биз кўп наслларни пайдо қилдик, ва, орадан узоқ вақт ўтди (улар йўлдан озди). Сен Мадян аҳли орасида ҳам бўлмадинг, уларга Бизнинг оятларимизни тиловат қилгувчи ҳам бўлмадинг. Лекин Биз Пайғамбарлар юбориб турдик. Биз (Мусога) нидо қилганда, сен Синай тоғининг ёнида эмасдинг. Лекин бу Раббингдан раҳмат, сендан илгари бирон огоҳлантирувчи келмаган бир қавмни огоҳлантиришинг учун. Балки шунда эслатма олурлар". (28:44-46)
"...сендан илгари бирон огоҳлантирувчи келмаган бир қавмни огоҳлантиришинг учун"... Демак, Иброҳим ҳеч қачон Маккага оёқ босмагани ва Маккада Каъба деган бино қурмагани аён бўлиб боради. Мана, муллалар томонидан маъноси бурилган ва ўзгартирилган яна бир оят (3:96).
Аввало, энг ёйғин инглизча таржималардан Hilali Khan таржимасидан келтираман:
"Дарҳақиқат, инсониятга (ибодат учун) белгиланган илк УЙ бу 'Бакка'дагидир (Макка), барака тўла, ва оламларга (инсонлар ва жинларга) ҳидоятдир".(3:96)
(инглизча оригинал:
Verily, the first House (of worship) appointed for mankind was that at Bakkah (Makkah), full of blessing, and a guidance for Al-'Alamin (the mankind and jinns (3:96).
Бу оятнинг аслида "ибодат" ёки "инсонлар ва жинлар" деган гап йўқ. Оятда Маккага тааллуқли ҳам бирор гап йўқ. Арабча оригиналдаги "би-бакката" бу Макка дегани эмас. Муллалар "би-бакката" калимасини буриб, Саудиядаги Макка шаҳри дейишади. Hilali Khan таржимасида қавс очиб иловалар киритгани шундан. Оятдаги "би-бакката" икки парчадан иборат: "би- бакката" - "чуқур ишонч, билан" деган маънони беради.
Арабча транслитерация:
inna awwala baytin wuudia lin-naasi allathee bi bakkata mubarakan wa hudan lil aalameen
inna awwala baytin – албатта, биринчи байт (мажмуа, ситема, тизим)
wuudia lin-naasi – инсоният учун таъйин қилинган, белгиланган, ўрнатилган
allathee bi bakkata – ки чуқур ишонч билан mubarakan – баракот тўла wa hudan lil aalameen – ва оламлар учун ҳидоят Иброҳимнинг инсоният учун ўрнатгани мана шу эди - муборак ҳидоят тизими.
Ва Иброҳим бу тизимни чуқур ишонч билан (би-бакката) ва курашлар ортидан ташкил қилган.
Иброҳим ўзининг бутпараст халқи ва бутпараст отаси томонидан деярли тошбўрон қилингани айтилади Қуръонда. Кейинчалик у оиласини сувсиз/ҳаётсиз водийга жойлаштирди. Агар муллалар "бакката" сўзини "Макка" деса, у ҳолда "бакката" дан олдинги "би-" ни қандай изоҳлашади? У ҳолда "би-бакката" - "Макка билан" деган ўта кулгили талқин бўлиб чиқмайдими!?
Hilali Khan таржимасида "би" қисмини "да эди" деб таржима қилган (Би-Бакката - Маккада), тилни бунақа бузиб, оғиз йиртволиш мумкин.
Мана бу оят таржимаси ҳам мулла хийла-найрангларига яққол мисол, муллалар ўз сохта диний эътиқодларини қутқариш ва алдаб пуллаш учун оят маъноларини буриб, ўз сохта динларига хизмат қилдириб келган. Муллалар томонидан маъноси бурилган яна бир оятни, ортидан эса муллаларнинг бу оятга қарши ишлатган найрангини келтираман. Бу найранг моҳияти - Қуръон оятини асл маъносидан буриб, жоҳилият арабларидаги мушрик одатларини оқлаш ва уларни Аллоҳнинг дини дея пуллашдан иборат, масалан, Маккага сохта ҳаж қилиш ва ундаги ритуаллар.
"Ва (Эсла) қачонки Иброҳим ва (унинг ўғли) Исмоил Хонадоннинг (Маккадаги Каъбанинг) пойдеворини кўтараётганларида: ("Раббимиз! Қабул айла (бу хизматни) биздан. Ҳақиқатан, Сен ҳамма нарсани эшитувчи, ҳамма нарсани билувчисан". (2:127)
(инглизча оригинали:
And (remember) when Abraham and (his son) Isma'il were raising the foundations of the House (the Ka'aba at Makkah), (saying), "Our Lord! Accept (this service) from us. Verily! You are the All-Hearer, the All-Knower") Мана Арабча транслитерация : Wa-iz yarfa’u ibraheemu al qawaaida min al bayti waismaeelu rabbana taqabbal minna innaka anta al sameeul aleemu
Wa-iz yarfa’u – ва қачонки у кўтарди
ibraheemu – Иброҳим
al qawaaida – пойдеворини, тамалини, асосини
min – -дан
al bayti – тизим, мажмуа, система
wa-ismaeelu – ва Исмоил
rabbana taqabbal minna – Раббимиз, биздан қабул айла
innaka anta al sameeul aleemu – албатта, Эшитгувчи, Билгувчи Сенсан.
Иброҳим илоҳий қонунларга асосланган буйруқ ва қайтариқлар мажмуаси, системаси, тизимининг (БАЙТнинг) асосларини кўтарди/барпо этди. Муллаларнинг айтишича, байт дегани жисмонан қурилган уй/бино.
Йўқ, ундай эмас. Байт бу ерда худди бугунги Парламент уйи, Адолат уйи, Халқ уйи ва б. каби, бирор тизим ёки концепциянинг жамланган ҳолатини ифодалайди. Қисқаси, жисмоний иморат эмас бу!
Муллалар эса ҳалигача арабий Қуръон тилига қарши курашиш билан овора, чунки оятда очиқ арабчада айтиб қўйилган: “wa iz yarfa’u ibraheemu al qawaaida min al 116 bayti”, бунинг маъноси "Иброҳим байтнинг асосларини кўтарди". Байт агар Уй бўлса, қандай қилиб Иброҳим уйдан пойдеворни кўтарган? Пойдевор тепада, томи пастда, бу ахир ғирт тескари технология эмасми? Кўриб турибмизки, мулла найранги энг оддий таҳлилларга ҳам дош беролмайди. "Байт" жисмоний уй бўлса эди, сиз уни фақат бир пойдевордан "кўтара" оласиз, арабчада бу шундай дейилади: “yarfa’u ibraheemu al-bayta minal-qawaaid” ("Иброҳим пойдевордан уй кўтарди"), аммо "бир уйнинг устига пойдевор кўтарди" эмас. Лекин Қуръоннинг дегани унақа эмас. Қуръон дейдики, Иброҳим бир байт устига пойдевор кўтарди. Бундан биргина маънили вариант шу: Байт бу имон ва амал бутунлиги, ишониш керак бўлган ва амалга ошириш керак бўлган ишлар (амрлар) тизими. Иброҳим бу тизимдан (min al-bayti) инсоният учун аввалги пойдеворни (alqawaaida) қурди/кўтарди. Шунинг билан "Иброҳим Маккада Каъба дея билинган тош уйни қурган", деган яна бир мулла иддаоси йўққа чиқади. Муллалар яна дейдики, "КАЪБА сўзининг маъноси КУБ" – яъни Маккадаги Каъбанинг кубсимон шакли назарда тутилади. Араб тилида Каъба умуман КУБ дегани эмас. Бу реал факт. Каъба - куб деган тушунча, эски форс динларидан ўтган. Уларда ибодат учун кубсимон ёки тўрт томони тенг ибодатхоналар қурилган. Форсий тилида уни куб маъносидаги КААБА деб аташган. Масалан, Википедияда "Каъбае-Зардушт - Зардушт Каабаси", яъни Эрон шимоли-ғарбида милоддан олдинги 5-асрда, Ахамонийлар даврида қурилган "Нақши Рустам". Сирларга тўла бу меъморий мажмуа, Аҳамонийлар давридан бери сақланиб келаётган кўплаб мисоллардан бири https://en.wikipedia.org/wiki/Ka%27baye_Zartosht alt: Kaba-ye Zardusht, Kaba-ye Zardosht, форс: زرتشت کعبه.
(Қуръонда "Каъба" сўзи "каъб" билан ўзакдош калима. Каъб - "тўпиқ" деган маънони англатади:
"Эй мўминлар, қачон Салотга турсангиз, юзингизни, қўлларингизни тирсакларгача ювингиз, бошингизга масҳ тортингиз ва оёқ тўпиқларига ҳам". (5:6)
(Арабча транслитерация: Ya ayyuhal latheena amanoo itha qumtum ila salaati faighsiloo wujoo-hakum wa aydee yakum ilal-marafiqi wa-im-sahoo bi ru-oosikum wa arjulakum ila AL-KAABAYNI)
Оятдаги "каъбайни" сўзи икки ёки иккала тўпиқни англатади. Бирлик шакли "каъб". Юқоридаги 5:6 да "каъбайни" сўзи Маккадаги муллалар Каъбаси билан бир хил ўзакка эга. Бироқ муллалар "тўпиқ" маъносидаги арабча "Каъба" сўзини, "КУБ" маъносидаги форсча "Кааба" маъносига буришган. "Каъба" калимаси яна 5:95 ва 5:97 да келади. Контекстни билиш учун 5:90-98 оятлар билан бирга ўқиш лозим. Аввал анъанавий талқиндаги таржималардан бирини келтираман. Унга кўра Каъба - ибодат қилиш учун Маккада иншо этилган бир тош бино.
Қуйидаги ўзбекча таржима Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга тегишли:
"Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз. Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайди. Энди тўхтарсизлар?! Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат қилинг ва ҳазир бўлинг! Агар юз ўгирадиган бўлсангиз, билингки, Пайғамбаримиз вазифаси аниқ етказиш, холос.Иймон келтирганлар учун, агар тақво қилиб, иймон келтириб, яхши амалларни қилган бўлсалар, сўнгра тақво қилиб, иймон келтирсалар, кейин тақво қилиб эҳсон қилсалар, еб-ичганларида гуноҳ йўқдир. Зотан, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни севадир.Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ ундан ким ғойибона қўрқишини билиш учун сизларни қўлларингиз ва найзаларингиз етадиган овларда бир оз синаб кўради. Бундан кейин ким тажовуз қилса, унга аламли азоб бор.Эй иймон келтирганлар! Эҳромдалик ҳолингизда овни ўлдирманг. Сиздан ким уни қасддан ўлдирса, жазоси сиздан икки одил киши ҳукмига мувофиқ чорва ҳайвонларидан у(ов)га тенг келадиганини ҳадий қилиб Каъбага етказишдир. Ёхуд унинг каффорати мискинларга таом бериш ёки шу баробарида, ўз қилмишининг ёмон оқибатини татиб кўрсин учун, рўза тутишдир. Ўтганларини Аллоҳ авф қилди. Ким қайтарса, Аллоҳ ундан интиқом оладир. Зотан, Аллоҳ азиз, интиқом эгасидир. Денгиз ови ва унинг таоми сизга ва сайр қилувчиларга ҳалол қилинди. Модомики эҳромда экансиз, сизга қуруқлик ови ҳаром қилинди. Ҳузурида тўпланадиганингиз Аллоҳга тақво қилинг. Аллоҳ Каъбани–Байтул Ҳаромни, ҳаром ойни, ҳадийни ва осиладиган белгиларни одамлар учун асос қилиб қўйди. Бу эса, Аллоҳ албатта осмонлару ердаги нарсаларни билишини ва албатта Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи зот эканини билишингиз учундир. Билингки, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир ва, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир". (5:90-98)
Энди ушбу 5:90-98 оятларнинг асл маъноларига яқин маъноларини келтираман. Унда "Каъба" калимаси "тош бино" эмас, ҳайвонларнинг тўпиқлари дейилган, ва "Ҳаром" калимаси "таъқиқ" эмас, "санкция" дейилган, "Рижс" калимаси эса "нопоклик" эмас, "шубҳали" деб таржима қилинган (10-бобда бу маънолар ҳақида айтгандим):
"Эй иймон келтирганлар! Маст қилувчи моддалар, қимор, қурбонгоҳлар ва тасодиф ўйинлар шубҳалидир, Шайтоннинг ишидандир; агар муваффақиятли бўлиш истасангиз, улардан узоқ туринг. Шайтон фақат маст қилувчи моддалар ва тасодиф ўйинлари орқали орангизга адоват ва нафрат солишни; сизларни 118 Аллоҳнинг зикридан ва ўз мажбуриятларингиздан узоқлаштиришни хоҳлайди. Ўшанда тўхтатайсизми? Аллоҳга бўйсунинг ва Расулга бўйсунинг ва эҳтиёт бўлинг; мабодо ортга қайтиб кетсангиз, билингки, Расулимиз зиммасида Рисолатни очиқ-ойдин етказиш бор, холос. Имон келтириб, яхшилик қилувчи кишилар (ўз вазифасида) эҳтиёткор бўлсалар, ва имон келтириб яхшилик қилсалар,сўнгра эҳтиёт бўлсалар ва имон келтирсалар, сўнгра эҳтиёткор бўлиб яхшилик қилсалар, уларнинг еганларида гуноҳ йўқдир, зеро чиройли амал қилгувчиларни Аллоҳ яхши кўради. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ сизларни қўлларингиз ва найзаларингиз етиб бориши мумкин бўлган баъзи ов ҳайвонлари билан синайди; ким Аллоҳдан ғоибона қўрқиши маълум бўлиши учун; лекин ким бундан кейин чекловларни бузса, қаттиқ жазога лойиқ. Эй иймон келтирганлар! Ўзингиз санкция қўйган (ва антум ҳурум) ов ҳайвонларини ўлдирманг, сизлардан ким уларни қасддан ўлдирса, бунинг жазоси - ўлдирганининг чорва ҳайвонидан мислидир, оёғида мустаҳкам турган соғлом ҳайвонни ҳадя этади (ҳадян балиғо-л-каъбати), бунга орангиздан икки одил шахс ҳукм қилади; ёки каффорати - мискинларни таомлантириш, ёки қилган ишининг оқибатини татсин учун овдан чеклаш/тийиш; ўтмишдаги ишларни Аллоҳ авф этди, ким такрор қайтса, Аллоҳ ундан интиқом олгай. Аллоҳ Азиз, Интиқом соҳибидир. Сизларга ва сайёҳларга денгиз ҳайвонларини овлаш ва денгиз емишлари ҳалолдир; ва қуруқликда ов қилишингиз эса токи ўзингиз тартибга солган муддатда (МАА ДУМТУМ ҲУРУМ) чеклангандир (ҲУРРИМА АЛАЙКУМ). Аллоҳ олдидаги бурчларингизда эҳтиёт бўлинг, Унинг ҳузурига тўпланасиз. Аллоҳ мустаҳкам асосдаги (АЛ-КАЪБА) тартибга солинган қонунлар тизимини (БАЙТ-АЛ-ҲАРОМ) одамлар оёқда туриши учун қилиб берди (ҚИЁМАН ЛИН-НОС), тартибга солинган мавсумлар (ШАҲР-АЛ-ҲАРОМ) ва йўл кўрсатгич (АЛ-ҲАДЯ) ва уларнинг йўл ишоратлари қилди; Аллоҳ Осмонлару-Ердаги барча нарсани билади, ва барча нарсанинг илмига соҳиб, деб билишингиз учун. Билингки, Аллоҳ иқоби шиддатли ва Ғафур, Раҳим зотдир". (5:90-98)
Эътибор беринг, 5:90-98 оятлардаги мавзу Егуликлар, Ов ҳайвонлари, уларни овлаш ва ейиш, ҳамда уларни овлаш чекланган мавсумда овлашнинг жазолари (овлаш чекланган мавсум – ҳайвонлардаги урчиш, кўпайиш ва эмизиш мавсуми каби). Шаҳр-ал-Ҳаром ёки ов чекланган/тартибга солинган ойлар, бу ойларни инсонлар ўзлари белгилаши лозим (МАА ДУМТУМ ҲУРУМ). Бу даврда одамлар инсонлар ўзлари чеклов қўйган ҳайвонларни ўзлари овламаслиги керак (ВА АНТУМ ҲУРУМ).
Эътибор беринг, 5:95 да ҳам Ҳаж калимаси умуман йўқ. Бироқ, кимдир бу санкцияларни бузса ва чекланган ов ҳайвонларини ўлдирса, у айни миқдорда чорва ҳайвонларидан (сигир, қўй каби) жарима ўтамоғи лозим. Бу чорва ҳайвонини иккита адолатли ҳакам белгилайди. Жарима баъзан мискинни тўйдириш билан алмаштирилиши мумкин ёки қонунбузарлар маълум муддатга ов қилишдан ман этилиши/ чекланиши (СИЁМ) мумкин.
Мазкур оятларда Арабистондаги Макка шаҳрига бориб, у ердаги Каъба деб номлашган бир тош бинони айланиш деган гап умуман йўқ. Бу сиғинишлар аслида эски форс динларидаги Кааба дейилган кубсимон тош бинога сиғинишдан муллаларнинг кўчиргани холос.
Қуръондаги арабчада "Каъбайн" калимаси - инсонларда/ҳайвонларда оёқнинг пастки қисмини, яъни икки тўпиқ ёки оёқни/тўпиқни билдиради (5:6). Қуръонда Каъба деган тош иморат айтилмаган. Фақат Каъбайн (иккала оёқ ёки иккала тўпиқ- 119 дан), Каъба (ов ҳайвонининг оёқлари 5:95) ва ал-Каъба мустаҳкам (оёқда) тургувчи (оёқлари 5:97) шакллари ва маънолари бор.
Макка ҳақида тўхталмасдан баҳсимиз тўлиқ бўлмайди. Саудия Арабистонидаги бугунги Макка шаҳри Қуръонда тилга олинганми? Йўқ, олинмаган. Қуръонда зикр қилинган калима "Батни Макката". Лекин бу жой номи эмас. Бу, одатдаги, нотўғри талқин ва хато таржимадан бошқа нарса эмас.
"БАТНИ МАККАда, улардан устун келганингиздан кейин, уларнинг қўлларини сизлардан, сизларнинг қўлларингизни улардан тўсган Зот Удир, Аллоҳ сизлар қилаётган ишларни кўриб тургувчидир".(48:24)
Бу оятдаги БАТНИ МАККАТА иборасини "Макка водийси" деб ўгиришади.
1. Арабча "Батн" сўзи "Б-Т-Н" ўзагидан ясалган бўлиб, ич, ички, қорин, ошқозон, ичаклар, ўртадаги деган маъноларни англатади. Қуръонда бу калима 17 марта келади (2:174, 3:35, 4:10, 6:139, 16:66, 16:69, 16:78, 22:20, 23:21, 24:45, 37:66, 37:144, 39:6, 44:45, 48:24, 53:32 ва 56:53). Муллалар бу "БАТН" калимасини 16 ўринда қорин, ошқозон ёки ичаклар деб тушунтиради. Фақат 48:24 да бу калима негадир "водий" бўлиб қолади. Аслида водий дейиш учун арабчада "води" калимаси бор, Қуръонда 10 марта келади, ва айнан водийни билдиради. (9:121, 13:17, 14:37, 20:12, 26:225, 27:18, 28:30, 46:24, 79:16, 89:9). Масалан, Иброҳимнинг дуоси:
"Раббим, мен зурриётимдан сенинг Муҳаррам Байтинг ҳузуридаги экин битмас бир водийга (БиВодин) жойлаштирдим..." (14:37)
Водий арабчада Води бўлади, Батни эмас. Батни ошқозонни билдиради, қорин ёки ичакларни билдиради.
2. "Макката" географик ном эмас. Макката мукаъа ўзагидан ясалган бўлиб, фитна/ жанжал маъносини билдиради. Демак, "БИ-БАТНИ МАККАТА" ибораси "фитнанинг ўртасида" деган маънони беради. Энди, 48:24 ни қайта ўқиймиз:
"Фитнанинг ўртасида, улардан устун келганингиздан кейин, уларнинг қўлларини сизлардан, сизларнинг қўлларингизни улардан тўсган Зот Удир, Аллоҳ сизлар қилаётган ишларни кўриб тургувчидир".(48:24)
48:24 да "Макка водийси" деган гап йўқ. Бу муллалар томонидан қасддан бузилган талқин.