ЙЎҚОТИЛГАН РАМАЗОН [2]
ҚУРЪОНДА ЗИКРИ КЕЛГАН ВОҚЕАЛАР
Бизда яна Қуръонда зикри келган воқеалар бор.
Агар биз Қуръонда зикри келган воқеаларда табиат шартлари ҳам айтилган бўлса, биз Ҳижрий тақвимдан Григориан шамсий тақвимга конверт этиб, мозийга қайтишимиз мумкин, ва икки санани қиёслай оламиз. Қуръонда айтилган шартлар шамсий йилининг шартларига тўғри келадими/йўқми солиштира оламиз.
Унутмайликки, бу сана конверторлари КАБИСА ОЙИни умуман ҳисобга олмайди, яъни бу ҳижрий-шамсий конвертор алгоритмида кабиса ойи деган нарса умуман йўқ.
Масалан, Табук ғазотини олайлик.
Табук жанги ҳижратнинг тўққизинчи йилида бўлган, Қуръонда зикр этилган ва Қуръондаги оятда бу жанг қайдай иқлим шароитларида бўлганлиги эътиборга молик.
"Ортда қолганлар Аллоҳнинг Расулидан орқада ўтириб қолганларидан қувонди,
Аллоҳ йўлида моли-жони билан жидду-жаҳд қилишни хуш кўрмадилар.
"Бундай иссиқда чиқманглар", дейишди.
Уларга айт: "Жаҳаннам олови яна-да иссиқ!"
Агар англаб етган бўлсалар!" (9:81)
Тафсир китобларида бу жанг Ражаб деган еттинчи қамарий ойда содир бўлгани айтилган.
Ражаб ойининг ўша пайтда, ҳижрийнинг тўққизинчи йилида қаердалигини билиш учун онлайн конверторга мурожаат қилсак, Ражаб ёзда эмас, балки кузда октябр охири - ноябр бошларида бўлганлигини ўрганамиз.
Аммо, октябрь-ноябрь Арабистонда энг иссиқ фасл эмас.
Бу нарса нимани билдиради?
Бу икки нарсадан бирини билдиради: ёки конверторда хато бор ёки Қуръонда.
"Бу жангни тасвирлашда Қуръонда хато бор" дейишса ҳеч биримиз ишонмаймиз, лекин Ҳижрий-Шамсий конвертерда нимадир ноқис, ва бу ноқислик шуки, КАБИСА ОЙИ фарқи ҳисобга олинмаган. Ҳолбуки кабиса ойи фарқи Пайғамбар а.с. даврида аниқ ишлатилган.
Мантиқан, Ражаб ойи ёз ўрталарига тўғри келишини кўрсатади, чунки икки баҳор ойидан (Рабиъул-аввал ва Рабиъус-соний) кейин икки ёз ойлари (Жумадул-аввал ва жумадул-оҳир ойлари), кейин эса Ражаб, ва у ёзнинг ўрталарига тўғри келади, бу одатда июль-август ойларига тенг келади.
Энди олти йил олдинга ўтамиз, Ҳижратнинг ўн бешинчи йили. Мусулмонлар ва римликлар ўртасидаги Ярмук жанги.
бу жангнинг энг қизиқ жиҳати шундаки, мусулмонларда ҳам, римликларда ҳам бу тарихий тўқнашувнинг аниқ саналари қайд этилган.
Келинг, бу қайдлар ўзаро қанчалик мос келишини кўриб чиқамиз.
Мусулмон қайдларига кўра, бу жанг ҳижратнинг 15-йилида Ражаб ойида бўлиб ўтган. Олдинроқ айтиб ўтганимиздек, Ражаб - еттинчи қамарий ой. Римликлар бу жанг август ойида бўлиб ўтганини қайд этишган. Кўриб турганимиздек, Ражаб ойи ёзнинг ўрталарига тўғри келмоқда.
Агар қамарий ойлар фаслларга қараб ҳаракатланганида, бу жанг ёзда бўлиши мумкин эмас эди, чунки олти йил олдинроқ Ражаб ёзда бўлиб ўтган эди. Орадан олти йил ўтди, Ражаб эса яна ёзга тўғри келмоқда.
Сабаби битта: ой тақвимига КАБИСА ОЙИ КИРИТИЛГАН ва Ражаб ойи қайтиб яна ёзга боғланган !
Ва яна бир мисол: Бадр ғазоти.
Тарихий қайдларга кўра, Бадр жанги ҳижратнинг иккинчи йилида, Макка қабилаларининг ёзги карвони Суриядан қайтиш пайтида бўлиб ўтган. Ушбу карвонлар ёзги саёҳатдан қайтмоқда ва бу қайтиш фақат кузда бўлиши маълум.
Бадр жанги Рамазон ойининг 17-кунида, ҳижратнинг иккинчи йилида бўлиб ўтгани ҳужжатлаштирилган.
Келинг энди, яна онлайн конверторга мурожаат қилайлик ва Грегориан Шамсий тақвимда қайси қафтга мувофиқ келишини кўриб чиқамиз. Ва... конвертер бизга март ойига тўғри келишини айтади !
Март ҳеч қачон Абу Суфён бошчилигидаги карвонларнинг қайтиш вақти эмас, бу умуман карвоннинг ёзги сафардан қайтиш вақти эмас. Ёзги сафардан карвонлар фақат кузда қайтади. Бу Рамазоннинг кузда эканига яна бир далилдир.
Дарҳақиқат, Қуръон ушбу жанг ҳақидаги оятларида, ёмғир ёғғанини айтади.
Сўрашингиз мумкин: нега мусулмонлар бу кабиса ойини қўшишни тўхтатган?
Қуръонда Насй ояти бор. Насй - Кечиктириш деган маънони англатади ва оятда бу "фақат куфрни оширади" (9:37)
лекин бу оят тақвимни ўзгартириш ёки кабиса ойи ҳақида эмас.
"Насй/ҳаром ойларни кечиктириш - Куфрнинг зиёдасидир, у билан кофирлар адаштирилади.
Аллоҳнинг ҳаром қилганини мослаб олиб, уни ҳалол қилиб санаш учун бир йил уни ҳалол санайдилар, бир йил ҳаром санайдилар.
Уларга ўз амалларининг ёмонлиги зийнатли қилинди. Бундай кофирларга Аллоҳ йўл кўрсатмайди".
Оятда кофирлар одат қилган ва куфрларини ортирадиган бир амал ҳақида айтилади. Бу амал - таъқиқланган ойлар устидаги манипуляция амали.
Оятларнинг бирида биз илгари Аллоҳ 12 ойни белгилаганини ва бу ойлардан тўрттаси ҳаром экани ҳақида ўқиганмиз.
Ҳарос ойлар деган тушунча бугун ғалати туюлиши мумкин, чунки бугун уларга ҳеч ким риоя қилмайди.
Аммо Қуръонда бу ойларда чеклов қўйилган, бу ойлар ҳайвонларда эмизиш даври бўлган. Шу сабабли қуруқликда уларни овлаш таъқиқланган, яъни, ҳаром ойлар аслида ёввойи табиатни ҳимоя қилиш учун дорий этилган, албатта, бу ойлар фасллар билан узвий боғлиқ бўлиб келган.
Кўпчилик НАСЙ оятини қуйидагича талқин қилади: "Аллоҳ бу оятда 12 ой демоқда, шунинг учун сиз ҳижрий тақвимни тузата олмайсиз". Аммо бу оятнинг ҳижрий тақвим ва уни тузатишга умуман алоқаси йўқ.
Агар сиз оятни диққат билан ўқиб кўрсангиз, кофирлар Аллоҳнинг ҳаром қилганини мослаб олиб, уни ҳалол санаш учун бир йил уни ҳалол санашлари, бир йил ҳаром санашлари ҳақида эканини кўрасиз. Бошқача қилиб айтганда, бу оят таъқиқланган ойларни бузувчилар ҳақида.
Биз келтирган далиллар:
Тарихдан,
Қуръондан,
Пайғамбар а.с.нинг сийратидан,
Ой номларидан,
ва оддий Мантиқдан.
Агар бу далилларни жамласак, биз Пайғамбар а.с. давридаги қамарий ойлар қандай бўлгани ҳақида тасаввурга эга бўламиз.
Бу далиллардан чиқадиган хулоса шуки, ҳижрий тақвимдаги ойлар фаслларга қараб ўзгармаган, балки уларга узвий боғлиқ бўлган.
Бу далиллар яна шуни англатадики, Рамазон ойи ҳар доим кузда, кун ва тун тенг бўлган палага менг келади, ва ер юзида на Шимолий ярим шарда, на жанубда қиш ёки ёз бўлмаган паллага мос келади. Бу пайтда бутун ер юзида ниҳоятда мўътадил иқлим бўлган ой, бошқача қилиб айтганда, сентябрь ва октябрь ойлари орасида туғилган ойга мос келади.
Рамазон йилнинг ана шу вақтида келганда, бутун ер юзидаги одамлар тахминан 11 дан 13 соатгача тенг миқдорда ва мўътадил иқлимда рўза тутишади. Ҳаво жазирама иссиқ ҳам эмас ва қаҳратон совуқ ҳам эмас, ҳеч қаерда, на Шимолий ярим шарда, на Жанубда. Британиядаги каби ҳолатларга дуч келмайсиз: Британияда мусулмонлар кечки 10 да оғиз очиб, атиги тўрт соат ўтиб яна рўза тутишлари керак, чунки кечаси соат 2 да Фажр вақти киради.
Рамазон Саумига - нафақат рўза тутиш, балки илм олиш, Қуръон ўқиш, зикр ва шунга ўхшаш кўплаб нарсалар киради, буларнинг аксарияти кечаси амалга оширилади, аммо атиги тўрт соатда буларга қандай улгуриш мумкин?
Бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас, шимолда қуёш умуман ботмайдиган минтақалар бор. Бу дугани рўза у ёқларда яна узоқ соатлар давом этади. Бунинг оқибатида одамлар сустлашади, вужуд заиф ва ҳолсизлашади ва баъзиларида бу бир қатор жисмоний касалликлар келтириб чиқаради.
Айниқса 20 соат бўйича сув ичмайди, айни ўша вақтда Австралияда одамлар атиги саккиз соат рўза тутади.
Қанчалар кескин номутаносиблик.
Бу муаммони ҳал қилиш учун олимларнинг чиқарган фатволари (яъни қуёш ботмайдиган ёки узоқ минтақалардаги мусулмонлар муаммоси) аслида мавжуд динни тузатишга уринишдан бошқа нарса эмас.
Ҳолбуки Аллоҳнинг дини тузатишга муҳтож эмас.
Аллоҳнинг қонунига қанчалик тузатишга уринмасинлар, барибир Аллоҳнинг қонунига зид натижа чиқаверади, ва чиққан қийинчилик ва камчиликларни Аллоҳдан деб бўлмайди.
Ҳазрат Алининг чиройли сўзи бор:
"Аллоҳ бу динни нуқсонлар билан нозил қилган-у, тузатишни одамларга қолдирганми?
Ёки бу одамлар Аллоҳнинг шериклари-ю, улар ҳам қонунлар чиқариши, Аллоҳ ҳам уларнинг қонунларини қабул қилиши керакми?
Ахир Аллоҳ бу динни мукаммал қилиб юбормаганми, Пайғамбар а.с. уни тўлиқ етказмаганми?
Аллоҳ Қуръонда: "Биз Китобда ҳеч бир нарсани ноқис қолдирмадик?"(6:38) демаганми?"
Мабодо менга: "Сен Рамазонни ёзда бўлишини хоҳламайсан ва кузда бўлиши учун осон йўл топишга ҳаракат қиляпсанми? дейдиган бўлсангиз, сизга шуни эслатиб ўтаманки, Аллоҳ Қуръонда марҳамат қилади:
"Аллоҳ сизга енгиллик истайди ва сизга қийинчилик истамайди" (2:185)
Шуни ҳам унутмангки, бу оят Рамазон рўзаси ҳақидаги оят.
+45°C дан юқори иссиқда, баъзи жойларда эса +50°C жазирамада 20 соатлаб рўза тутиш қийинчиликдан бошқа нарса эмас, бу асло Аллоҳ белгилаган қонун эмас.
Яна савол туғилади: "Қачон ва нима учун мусулмонлар бу тақвимда кабиса ойига риоя қилишни тўхтатдилар?"
Бу масалада тадқиқотлар, албатта, чекланган, аммо баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бу ҳижратнинг 17-йилида Умар халифалиги даврида содир бўлган.
Бу Уммавийлар ҳокимиятга келган даврдаги динбузарликлар қаторида содир бўлган, деган фикр ҳам бор.
Хуллас, тақвимга риоя қилмаслик эҳтимоли ҳақиқатдан унчалик ҳам йироқ эмас.
Аммо Кабиса ойига риоя қилишни тўхтатишга сабаб нима?
Бу нима? НАСЙ оятини талқин қилишдаги хатоми ёки режаланган фитнами?
Аллоҳ билгувчироқ.
Аммо шуни билишимиз муҳимки, Пайғамбар а.с даври тақвимида КАБИСА ОЙИ мавжуд бўлган ва унга риоя қилинган. Кейинги тарихий даврда у тақвимдан чиқарилган.
Ишончим комилки, сизларнинг кўпчилигингиз сўрашади:
"Наҳотки? Қандай қилиб Уммат хато қилган бўлиши мумкин?"
Кимдир айтиши мумкин: "Ахир бу Уммат адашиши мумкин эмас, Пайғамбаримиз ҳадисда айтганларки: "Менинг умматим залолатда бирлашмайди".
Биродарлар, опа-сингиллар, бу ҳадислар ўз даври сиёсатининг хизматкорлари томонидан уйдирилган.
Нима учун "Уйдирилган" деяпман, чунки бу ҳадислар Қуръонга қарши.
Қуръон "кўпчиликнинг сўзи тўғри" деган эътиқодни рад этади.
Одамларнинг кўпчилиги ҳақидаги оятларни кўриб чиқинг, барчасида Одамларнинг кўпчилиги салбий баҳони кўрасиз.
"Одамларнинг кўпчилиги билмайди"
"Одамларнинг кўпчилиги англамайди"
Шундай экан, БУ УММАТ ЗАЛОЛАТДА БИРЛАШИШИ МУМКИН.
Мана шу каби "Пайғамбаримиз ҳадиси" дейилган уйдирмаларга ишониб, Қуръондан узоқлашиш - бу умматга хос мағрурлик ва танқидий фикрлаш қаршисида тўсқинлик яратган.
Қуръон бизга Пайғамбар а.с. ҳаёти мобайнида атрофидаги мусулмонлар дастидан кўп қийинчилик ва машаққатларни бошдан кечирганини хабар беради.
Ишонмаганлар ўзлари Қуръонни очиб ўқисинлар, Пайғамбарга умуман осон бўлмаган.
Шундай экан, вафотидан кейин ҳам бундай ҳодисалар давом этгани ва давом этаётганига ҳайрон бўлмайсиз.
Аммо бу бошқа суҳбат мавзуси. Ва бу ҳақда ҳам гаплашармиз, иншооллоҳ.
Ниҳоят, ечим. Қандай хулосага келамиз ва Нима қилмоқ керак?
Тақвимни тузатиш ҳокимият қўлида.
Аммо ўзингиз учун, бугунги келтирилган далилларни етарлича ишончли кўрсангиз, унда бу ҳақда кўпроқ изланишга ҳаракат қилинг, ўрганинг, бу ҳақда сўраб-суриштиринг ва тафаккур этинг, чунки барча ўзгаришлар аввало ўзимиздан бошланади.
Лекин содда қилиб айтганда, Рамазон ойи - бу кузги тенгкунлик кунларидаги, яъни сентябр - октябрдаги ой.
Кабиса ойи тақвимга қайтарилганда, қаттиқ иқлимлардаги рўза муаммоси ҳал бўлади, ҳатто йилнинг нотўғри вақтида келадиган ҳаж муаммоси ҳам ечилади, чунки Ҳаж доим қишда қилинган, ҳеч қачон ҳаж қайноқ ёзда қилинмайди. Араб чўлининг жазирамасида ҳеч ким Ҳажга бормаган.
Шуни ҳам унутмангки, Ҳаж Исломдан олдин ҳам қилинган ва арабларга июль ёки август ўрталарида Ҳаж қилишга зарурат ҳам бўлмаган.
Биламан, бу маълумотлардан ҳайрон бўлишингиз мумкин. Аминман, кўпчилик буни рад этади ҳам.
Аммо ҳижрий тақвимда нимадир нотўғри эканлигини кўрган ва англаган кишилар дейдики: "ОК, тушундик, қабул ҳам қилдик, ҳўш кейин нима қилайлик? Биз рўза тутайлик ва атрофдагилар эса йўқ, шундайми?"
Аслида, савол бошқача қўйилиши керак: "Рўзани ким учун тутамиз?"
Агар Аллоҳ учун тутсак, бу ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак, лекин агар биз атрофдагилар учун рўза тутсак, бу бутунлай бошқа масала.
Шундай экан, ушбу маълумотлар Исломнинг илк асрларида мусулмонлар гўёки ердаги фаришталар каби хатосиз одамлар деб ишонадиганлар учун бир уйғотувчи қўнғироқ бўлсин;
Ислом тарихидан эшитган аксарият ҳикояларингиз ўша давр сиёсати уйдирган эртаклар холос; уларнинг мақсади Пайғамбар а.с. келтирган Рисолатдан чалғитиб, узоқлаштириш бўлган.
Аслида Рисолатнинг чалғиб узоқлашиш тарихда барча динларда юз берган, ҳозир ҳам давом эмоқда.
Аммо биз мусулмонларнинг битта афзаллигимиз бор - бу Қуръон аслининг сақлангани.
Ислом умматидаги турли мазҳаб, турли фикр мактабларига қарамай, барчада ягона Қуръон, ягона илоҳий Китоб бор, ва бу китоб бизнинг қўлимизда, бугун ҳам тўғри йўлни кўрсатишда давом этмоқда.
Биз унга лойиқ бўлган ҳурматни кўрсатамиз ва унга ягона дин манбаи сифатида кўрамиз, лекин олдинроқ айтиб ўтганимиздек, бу бошқа видео мавзуси.
Азиз биродарлар ва опа-сингиллар,
ушбу видеонинг мақсади баҳс ва тортишувлар яратиш эмас, балки ҳақиқатни топиш ва қанчалик қийин ва оғир бўлмасин, уни қабул қилишдир.
ҳақиқатни кўра била туриб, уни яшириш ва ундан қочиш мумкин эмас.