Аллоҳ уларни шарманда қилди
Уйдирма Дин-Мазҳабга эргашиб аёл тарафнинг аҳли-валийси беҳабар, изни-руҳсатини олмасдан туриб ўқилган Никох ер юзидаги бузғунчилик ва мунофиқликдир.
Аллоҳ Таоло айтади :
«Сизлардан ким ҳур мўминаларга никоҳланишга кучи этмаса, бас қасамларингиз эгалик қилган мўмина қизларлардан никоҳлансин. Аллоҳ иймонингизни билувчи зотдир. Ҳаммаларингиз бирсиз. (Ҳур ёкий Қул фарқи йўқ бирсиз). Уларга аҳлларининг ИЗНИ ИЛА никоҳланинг Ва мос шаклда уларга ҳақларини беринг, Улар покиза, зинокор эмас ва ўйнаш тутмаган ҳолда бўлсинлар. Эрга текканларидан сўнг фоҳиша иш қилсалар, уларга ҳур аёлларга бериладиган азобнинг ярми бериладир. Бу бузилишдан қўрққанлар учундир. Сабр қилмоғингиз сиз учун яхшидир. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир». (Ан-Нисо:25 )
Оятдаги очиқдан очиқ ҳукмлар :
1. Никоҳ, ҳур аёлга фарз бўлганидек қул-канизак аёлгаҳам бирдек фарз. Уйдирма мазҳабларда эса никоҳ фақат ҳур аёлларга нисбатан фарз.
2. Аёл тарафнинг розилиги ҳаттоки, у аёл қул-канизак бўлсаҳам Никоҳ шартларидан биридир. Уйдирма динлрдан бири Ҳанафий мазҳабида эса аёл тарафнинг розилиги фарз эмас.
3. «Мос шаклда ҳақларини беришлик», ҳатто қул-канизак бўлсаҳам, бу никоҳдан олдин икки тараф келишган «маҳр»ни беришлик ва никоҳдан кейинги ҳар тарафлама таъминот эрнинг зиммасида. Уйдирма дин-мазҳабларда эса қул-канизакларга «маҳр» берилмайди.
4. Агар турмуш қургандан кейин «фаҳиша иш» яни зино қилганлиги исботланса турмуш қурган ҳур аёлнинг жазосини тенг ярми тайинланади. Яни Турмуш қурган ҳур аёлнинг жазоси 100 дарра бўлади, қулники эса тенг ярми 50 дарра. Агар турмуш қурган ҳур аёлни жазоси «тош бўрон қилиб ўлдиришлик» бўлса қулнинг жазоси «ярим ўлдиришлик» бўларди. Буни эса имкони йўқ!
Уйдирма дин бўлмиш сунний ва шиа манҳажларида бир хил, турмуш қурган ҳур аёлнинг жазоси «тошбўрон қилиб ўлдиришлик» деб манҳаж золимлари иттифоқ қилишган.
Хулоса:
808 рақамлик уловда 4 та мунофиқ тўпланиб, баъзиси баъзисига валий бўлиб, бир аёлни омилигидан фойдаланиб, аёл тарафнинг розилигини олмасдан туриб ер юзида очиқдан очиқ Аллоҳ номи билан бузғунчилик қилишибди. Кейин «мос шаклда аёл ҳаққини» бермаслик учун уни зинода айблабди….
«Ва агар уларга (мунофиқларга), ер юзида бузғунчилик қилманг, дейилса, биз фақат ислоҳ қилувчилармиз, дейдилар. Огоҳ бўлинг, улар, фақат улар бузғунчилардир, лекин сезмайдилар». (Бақара:11,12)
«Аллоҳ уларни мазҳара қилади ва туғёнларида довдирашларига қўйиб беради». (Бақара:15)
Аллоҳ ўз ваъдасида турди, мунофиқларни мазҳара қилди, натижада халқ олдида шарманда бўлишди. Ким яна шарманда бўлишни ҳоҳласа, уйдирма дин сунний ва шиа манҳажига эргашиб, туғёнларида довдираб юраверсинлар.