Заҳарли Ҳаво ва Мулла Ташхиси
Заҳарли Ҳаво ва Мулла Ташхиси — экологик жиноятни "руҳий" хаспўшлаш!
Тошкент ҳавоси заҳарга айланди. Болалар йўталяпти, касалхоналар тўла. Одамлар нафас ололмаяпти.
Шундай пайтда саҳнага "Динкубатор" вакили (Термизий ва ш.к.) чиқиб, 21-асрнинг "энг даҳшатли кашфиёти"ни қилди:
"Ҳавонинг бузилишига сабаб — одамларнинг ичидаги нафрати ва гуноҳларидир!"
Бу мантиқсизлик эмас, бу — Халқ устидан кулиш ва Жиноятчиларни ҳимоя қилишдир!
1. PM 2.5 — Бу "Нафрат" эмас, бу — КОРРУПЦИЯ!
Мулла жаноблари, илтимос, физика ва кимёни ўқинг (ёки Google дан сўранг):
Ҳаводаги заҳар (PM 2.5) — бу одамларнинг "ёмон ўйлари" эмас.
Бу — Сизнинг ҳомийларингиз қурган, фильтри йўқ заводларнинг тутуни!
Бу — "дарахт кесиш мароторий " бўла туриб, кесиб ташланган минглаб чинорларнинг уволи!
Бу — сифатсиз бензин ва тартибсиз қурилишларнинг чанги!
Агар ҳаво "нафрат"дан бузилганда эди, уруш бўлаётган давлатларда осмон қора бўлиши керак эди. Лекин негадир "кофир" Европанинг ҳавоси тоза-ю, "мусулмон" Тошкент бўғилиб ўляпти?
Жавоб оддий: Уларда Қонун ишлайди, бизда эса "Мулланинг фатвоси" ишлайди!
2. Жабрланувчини Айблаш (Gaslighting)
"Динкубатор"нинг севимли усули: Муаммо тизимда эмас, муаммо СЕНДА!
— Свет ўчса — "Шукр қилмаяпсизлар".
— Нарх ошса — "Исроф қиляпсизлар".
— Ҳаво бузилса — "Нафрат қиляпсизлар".
Бу — жуда қулай позиция. Бу билан улар экологияни йўқ қилган амалдор ва олигархларни "соя"га олади. Халққа эса: "Бор, тавба қил, ўзинг айбдорсан!" деб, миясини заҳарлайди.
Асл ҳақиқат: Халқнинг нафрати йўқ, халқ шунчаки яшашни, нафас олишни истайди! Нафратни эса — халқнинг оғзидаги нонини ва бурнидаги ҳавосини ўғирлаётганлар қўзғаяпти!
3. Дарахтни Кесган — "Биз", Тавба қиладиган — "Сиз"?
Ўзларининг манбаси...
Қизиқ парадокс:
Пайғамбаримиз (а.с): "Қиёмат бошланаётган бўлса ҳам, қўлингдаги кўчатни эк!" деганлар.
Бугунги "Динкубатор" эса: Дарахтлар қирғин қилинаётганда ЖИМ ТУРДИ. Парклар йўқ қилинаётганда ҒИНГ ДЕМАДИ.
Энди ҳамма ёқ чўлга айлангач, чиқиб: "Бу руҳий ҳолат" дейишга уялмайдими?
Агар сиз ростгўй бўлсангиз, нега минбардан туриб: "Дарахт кесган — ҳиёнатчидир! Ҳавони заҳарлаган — қотилдир!" деб айтолмайсиз? Чунки қўрқасиз! Халқни айблаш эса — текин ва хавфсиз.
4. Ечим: "Дуо" эмас, "Амалий Иш"!
Аллоҳ коинотни сабаб-оқибат қонуни билан яратган.
— Агар заҳарга сув қуйсангиз, дуо қилсангиз ҳам у ширин бўлиб қолмайди.
— Агар дарахтни кесиб, ўрнига бетон қурсангиз, зикр,қироат тушсангиз ҳам ҳаво тозаланмайди.
Одамларнинг гуноҳини ўлчашдан олдин, ҳаводаги Заҳарни ўлчанг!
Бизга сизнинг "маруза"нгиз керак эмас. Бизга Дарахтлар, Фильтрлар ва Экологик Адолат керак.
Экологик ҳалокатни "дин" билан хаспўшламанг!
Бу — Аллоҳнинг яратган табиатига қилинган хиёнатдир. Ва бу хиёнат учун оддий халқ эмас, Тезкор фойда қули бўлганлар жавоб бериши керак!
Ҳавони тозалашни истасангиз — аввал тизимни коррупция ва ёлғондан тозаланг!