quranonly
September 18, 2021

Янги Китоб. "ИСЛОМИЙ ИСЛОҲОТ МАНИФЕСТИ"

Эдип ЮКСАЛ - бугун дунёда Қуръон марказли ҳаракатнинг энг танилган исмларидан бири.

Қуръонни икки тилга (турк ва инглиз тилларига) таржима қилган. Ёзган китоблари Туркияда энг кўп сотилган китоблар қаторидан ўрин олган.

Туркияда муслималарнинг рўмол ўраш ҳаққини ҳимоя қилиб чиққан ва дунёвий тузумга қарши фаолият айблови билан қамалган, қийноқларга солинган.

1986 йил, ўз таҳлил ва изланишлари натижасида "Фақат Қуръон!" дея диндаги якуний қарорини эълон қилган. Маҳаллий мазҳабчи ва тариқатчи муллалар тарафидан такфир этилган, қатли вожиб фатвоси чиқарилган, ҳатто бир неча марта суиқасд уюштирилган.

Оқибатда АҚШ га ҳижрат этган, бугунга қадар ўз изланишлари ва ёзувчилик фаолиятини уммон ортидан туриб давом эттиради. Расмий сайти 19.org

"ИСЛОМИЙ ИСЛОҲОТ МАНИФЕСТИ" китоби Қуръон марказли қарашларининг сабаблари, асослари ва пировард мақсадларини баён қилади.

Китобнинг PDF нусҳасини менинг Academia.edu саҳифамдан бепул юклаб олишингиз мумкин https://www.academia.edu/52702979