May 2, 2021

Ҳақиқий ва Сохта Mуҳаммад (2)

РАСУЛНИНГ ЯГОНА ВАЗИФАСИ – РИСОЛАТНИ ЕТКАЗИШ

***Ҳақиқий Муҳаммад

Қуръонга кўра, Расул зиммасидаги вазифа – илоҳий рисолатни инсониятга етказиш билан чекланади (5:92, 5:99, 13:40, 16:35, 16:82, 24:54, 29:18, 42:48, 64:12). Қуръонни тафсир қилиш ёки Қуръонда келмаган ҳукмларда динга ҳукм илова этиш каби ваколатлар Расулга берилмаган (75:16-21, 25:33). Расул ўша даврдаёқ Қуръонни тушунолмаган қалби маразларнинг талабаларига бўсунмаган, яъни уларнинг кўнглига ёқадиган бошқа бир Қуръон келтирмаган (68:35-38). Аллоҳнинг рисолати тўлиғича Қуръонда мужассам, Қуръондан ташқарида илоҳий рисолат йўқ (10:15).

***Сохта Муҳаммад

Илк асрдаёқ баъзи Қуръонни-англамас фаҳмсизлар унинг тўла-тўкис ва етарли эканига шубҳа қилишган. Улар нуқул алоқасиз ва кулгили саволларни бериб юришарди. Уларга жавобан, Қуръонни-англамас иккинчи жоҳил тоифа турли миш-мишлар тарқатар, сон-саноқсиз ривоят уйдирар, уларни Муҳаммад ва саҳобаларига боғлаш учун рифоятчилар занжири тузишарди.

Кейинчалик, ҳижрий III асрда, Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Ибн Можа, Термизий ва Насоий каби бир қатор форсий фаоллар бу “муқаддас уйдирмалар”ни жамлаб, ёзма шаклда йиғиб, ўзларича элакдан ўтказиб, тасниф этган бўлишди. Уларга кўр-кўрона эргашганлар бу тўпламларни Ислом динининг иккинчи манбаи деб имон келтиришди. Бу янги эътиқод оқибатида янги фурсатлар туғилди, “имомлар”, “мужтаҳидлар”, “фуқаҳолар” номи остида янги дин пешволари ўртага чиқди. Уларнинг “динга хизмати” – уйдирилган ривоятларни талқин қилиш, авом тушунадиган тилга таржима этиш, шундоғам чалкаш нақлларни ўзаро келиштириш, истаган ривоятни (ё ровийни) тасдиқлаш ё рад этиш эди.

Албатта, уларнинг талқинлари ҳам турли ва ўзаро ихтилофли бўлгани боис, уларга имон келтирган ва эргашган умматлари ҳам алоҳида мазҳаблар, фирқалар, тоифаларга бўлинди, ва бугунгача қайтиб бирлашмади.

Вақт ўтиши билан, ҳадисларнинг аҳамияти ва муқаддаслиги шунчалик бўрттирилдики, оқибатда “Китобим Қуръон” дейдиган уммат, Қуръонни тарк этди ва тўлиғича ривоят динига таслим бўлди (25:30). Ҳолбуки, улар эргашадиган ягона дин манбаи Қуръон эди (7:3, 43:44).

Улар ўз уйдирмаларини яшириш учун Муҳаммад Расулуллоҳни қалқон қилишарди, ваҳоланки, Муҳаммад Расулуллоҳнинг бу ривоятларга алоқаси йўқ эди. Муҳаммад ҳақида ёлғонлар доимо айтилиши, Қуръонда огоҳлантирилган эди (3:79-80, 6:19, 16:89).

Нега Қуръонда оятдан кейин ҳадисни дин мавзуси қилиш тақиқлангани (45:6), ҳадислар мусулмонларни парчалаши, ўзаро рақиб мазҳабларга айлантириши ҳақида огоҳлантиргани (34:19, 17:56-57) энди тушунарли бўлгандир.

Ҳақиқий ва Сохта Mуҳаммад (2) | (kemalyoldash.com)